ақлий билиш

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1354456808_40458.doc www.arxiv.uz режа: 1. инсоннинг абстракция қобилияти. 2. тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш. 3. тафаккур. унинг ижтимоийлиги. 4. жонли мушоҳада. ақл. инсоннинг воқеликни ҳиссий акс эттириш қобилияти объектлар тўғрисидаги бевосита ахборотни индивидуал, аниқ - ҳиссий образлар шаклида олиш, яъни сезги, идрок ва тасаввур қилиш қобилиятидир. бу қобилиятнинг билиш ва оламда яшаш учун аҳамияти катта. аммо, унинг кучи унинг заифлиги ҳамдир; яъни, инсон билиш жараёнида конкрет вазиятга боғланган ҳолда қолади. гарчи у атроф-мухитда жонзотлар сингари мослашган ҳолда мўлжал ололса ҳам, аммо бунинг ўзи унга табиатни, уни ўраб турган дунё нарсаларини ўз манфаатлари ва эҳтиёжлари учун мослаштиришга етарли эмас. сезги аъзолари акс этаётган предмет ёки вазиятнинг бир хил образини беради. бу камчилик инсоннинг ижтимоий мавжудот сифатида пайдо бўлишининг бошидаёқ намоён бўлган эди. бизга сезги аъзолари берадиган оламнинг илмий манзараси зарур, аммо нарса ва ҳодисаларни чуқур, ҳар томонлама билиш, уларнинг сабаб-оқибатларини, бир-бирига ўтишини англаш учун бу етарли эмас. бизнинг идрокимизда бутун гўзаллиги ва бевоситалиги …
2
эркин тасаввурларга томон ривожи, сезги аъзолари учун бевосита берилган вазият доирасидан ташқарига чиқишини талаб қилади. амалий меҳнат фаолияти бу ҳодла сенсетив қобилиятнииг янги, ақл куртаклари бидан боғланган босқичига ўсиб, ўтиш жараёнининг асоси бўлиб ҳисобланади. табиатдаги ҳаракатларга монанд илк меҳнат ҳаракатлари хотирамизни оддийгина қайта тиклашдан иборат бўлган тасаввурларни назарда тутиш билан чегараланиб қолмайди, балки баъзи мақсадларни илгари суриш ва келгуси ишларнинг муайян характерини ва изчиллигини англаш билан ҳам боғлиқ. лекин, моддий объектлар ўз сир-асрорларини сақлаш хусусиятига эгадир. бундай ҳол муҳим элементлар олдиндан фикран қамраб олинганида ҳам рўй беради. уларнинг ички табиатини у ёки бу даражада акс эттириш зарурияти, нарсаларни фикран кўпроқ бўлакларга бўлишни билишни, яъни нарсаларнинг бир белгиларини мавҳумлаштириш ва бундай белгилар тўгрисидаги тасаввурлар билан нисбатан эркин муомала қилишни талаб қилади. тил сузлари у ёки бу тасаввурлар, абстракциялар орқали мустаҳкамланади, бу эса уларнинг мазмунини вазиятга боғлиқ бўлмаган ҳолда қайта ҳосил қилиш имконини беради. шу маънода, к.р.мегрелидзе томонидан илгари сурилган фикрлар жуда …
3
иборат эмас, балки бир бутунлик тарзида, турли алоҳида ҳолатлар, хусусан, ижтимоий хусусиятлардан ҳам иборат бўлади. уларнииг ҳар бири бошқасисиз намоён бўлиши мумкин эмас, балки биргаликда, яхлит бир бутунликни ҳосил қилгани ҳолда бири иккинчисини вужудга келтиради. сўз билан боғлиқ бўлган эркин тасаввурлаш қобилияти туфайли, шунингдек, тасаввурларни таққослаш, уларни таҳлил қилиш, нарсаларнинг умумий белгиларини ажратиш ва алоҳида гуруҳларга бирлаштириш туфайли нарсаларнинг умумий жиҳатларини қайд этадиган ўзига хос тасаввурларни шакллантириш мумкин бўлади. булар конкрет индивидуалликка эга бўлганлиги учун ҳиссий-сенситив характерда эмас, балки уларга хос қандайдир умумий белгига мос келадиган, функиионал белгисига кўра ажратиладиган индивидуал нарсалар гуруҳининг умумий хусусиятлари тўғрисидаги «тасаввур», холос. бундай умумий хусусиятлар муайян атамалар, масалан, «одам», «олам», «уй» каби сўзларда ифодаланади. мантиқ, психология ва фалсафада тушунчалар деб талқин қилинадиган ана шундай атамали кўплаб «тасаввурлар» пайдо бўлди. кишиларда воқеликни абстракт - фикрий акс эттира оладиган қобилият асосида пайдо бўладиган ҳамда ривожланадигаи инъикоснинг дастлабки ва етакчи шакли тушунчадир. билиш жараёнида тушунчанинг асосий вазифаларидан …
4
аларнииг умумий бўлган белгиларини ва муҳимларини ажратиш унчалик аҳамиятсиз бўлса, илмий билишда эса бундай фарқлаш тадқиқотнинг муҳим қисмини ташкил этади. кишилар учун умумий бўлган биологик белгиларни акс эттирган «инсон» тушунчаси бир нарсаю, нисбатан муҳим, ўзига хос белгиларни, масалан, онгга эга бўлиш, меҳнат қилиш қобилиятига эгалик, нутқ ёрдамида мулоқот қила олиш каби ижтимоий белгилар ифодаланган «инсон» тушунчаси бошқа, албатта. қайд қилинган иккала ҳолатга нисбатан ҳам қиёсан юқорирок, даражадаги тушунчаларга акс этгирилаётган объект ёки белгиларнинг аҳамиятини англаб етиш жараёнини ҳам ўз ичига оладиган тушунчалар киради. «тушунча» сўзига «тушунмоқ», «тушуниш» сўзлари яқинлиги тасодифий эмас. онг шуғулланадиган вазифалар орасида нарса ёки ҳолатни тушуниш унинг тузилиши, ўрни ва аҳамиятини билиб олиш, демакдир. бунга кўра, тушунча объектларга ўзаро муносабатини, нарсанинг ички ва ташки тузилишини ёки реал аҳамиятини онг ёрдамида билиб олишни ифодалайди. олий даражадаги тушунчалар идеаллик соҳасини ташкил қилувчи гоялардир. бу бошқаларга ўхшаш бўлмаган, гарчи уларнинг характеристикасига эга бўлса ҳам, ўзининг реалликни ўзгартиришга томон йуналганлиги билан …
5
лиш мумкин: 1) нарсалардаги умумийликни акс эттирувчи тушунчалар; 2) нарсалардаги муҳим белгиларни қамраб олган тушунчалар; 3) нарсаларнинг мазмун-моҳияти очилишига боғлиқ тушунчалар ва 4) гоя — тушунчалар. тушунчаларнинг баъзи устивор белгиларидан келиб чиқиб, уларни нарса ва ҳодисаларнинг умумий, муҳим хусусиятларини, муносабатларини қайд қилувчи ва ажратиб кўрсатувчи сўзларда мужассамлашган ижтимоий-тарихий билим жараёнининг маҳсулотлари деб ҳам таърифлаш мумкин. бунга мувофиқ эса улар бир вактнинг ўзида нарса ва ҳодисаларнинг бошқалар билан ҳаракат қилиш усуллари тўғрисидаги ўта муҳим билимларни ҳам умумлаштиради. бу олдингисига нисбатан анча эвристик таъриф ҳисобланади, бироқ айни пайтда барча тушунчаларни қамраб олмаган. шу тахлитда тушунча тўгрисидаги баъзи тасаввурларимизни янада аникланган ва масаланинг муҳокамасини давом эттириш мумкин. инсоннинг абстракт — фикрлаш қобилияти тушунчалар ҳукм билан бирга воқеликни ақлий ўзлаштиришнинг бошқа шаклларини ҳам ўз ичига олади. классик формал мантиқ фанига кўра, тафаккурнинг муҳокама юритиш (ҳукм) ва хулоса чиқариш шакллари ҳам борлиги маълум. ҳукмларни айтаётиб, биз тушунчалардан фойдаланамиз. улар ҳукмларнинг элементлари ҳисобланади. нарсаларнинг моҳиятини билиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ақлий билиш"

1354456808_40458.doc www.arxiv.uz режа: 1. инсоннинг абстракция қобилияти. 2. тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш. 3. тафаккур. унинг ижтимоийлиги. 4. жонли мушоҳада. ақл. инсоннинг воқеликни ҳиссий акс эттириш қобилияти объектлар тўғрисидаги бевосита ахборотни индивидуал, аниқ - ҳиссий образлар шаклида олиш, яъни сезги, идрок ва тасаввур қилиш қобилиятидир. бу қобилиятнинг билиш ва оламда яшаш учун аҳамияти катта. аммо, унинг кучи унинг заифлиги ҳамдир; яъни, инсон билиш жараёнида конкрет вазиятга боғланган ҳолда қолади. гарчи у атроф-мухитда жонзотлар сингари мослашган ҳолда мўлжал ололса ҳам, аммо бунинг ўзи унга табиатни, уни ўраб турган дунё нарсаларини ўз манфаатлари ва эҳтиёжлари учун мослаштиришга етарли эмас. сезги аъзолари акс этаётган предмет ёки вазиятнинг бир хил образини беради. бу...

DOC format, 80.5 KB. To download "ақлий билиш", click the Telegram button on the left.

Tags: ақлий билиш DOC Free download Telegram