жамиятни илмий билиш ва илмий бошқариш муаммолари

DOC 57,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663446200.doc жамиятни илмий билиш ва илмий бошқариш муаммолари режа: 1. ижтимоий воқеликни билишнинг ўзига хос хусусиятлари. 2.ижтимоий билиш усуллари. ижтимоий прогноз. 3.жамият тарақиёти истиқболининг фалсафий асослари. таянч тушунчалар: мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ),интеграция ,барқарорлик , хавфсизлик, кузатиш, анкета, футрология 1. жамиятни илмий билиш ва бошқаришда унда содир бўлаётган жараёнлар тараққиётининг оқибатини олдиндан кўра билиш катта аҳамият касб этади. башорат қилиш нима? инсон ҳаётида рўй бермаган, фан учун ҳозирча ноъмалум ҳисобланган, имконият тариқасидагина мавжуд бўлган бирон-бир ижтимоий-сиёсий воқеа ёки ҳодисанинг келажакда қандай рўй беришини, унинғ ҳолати, ривожланиш қонунлари ва оқибатларини муайян илмий далил-лар, назарий хулосалар ва маълумотларга асосланган ҳолда олдиндан айтиб бериш — башорат қилишдир. инсон фақат орқага, ўтмишга қараб яшай олмайди, балки ўтмиш авлодлар томонидан яратилган барча илмий билимларни чуқур ўрганиш ва ўзлаштириш, уларга ижодий ва танқидий ёндашиш асосида келажакни олдиндан^кўришга, тўхтовсиз илгарилаб боришга ҳаракат қилади. ўтмишни, тарихни билмасдан туриб келажакни билиш, олға ривожланиш мумкин эмас. келажакка умидворлик билан қараш, бугун …
2
лар, мутахассисларнинг кучи етмаслиги сабабли илмнинг барча тармоқларидаги етук омилларнинг ўзаро ҳамкорлиги талаб қилинади. келажакни, мавжуд тарихий жараёнларни башорат қилишнинг энг қулай усули эксперт баҳолашдир. у тарихий жараён ҳақидаги чуқур ва аниқ илмий тасаввурларга, илмий тадқиқот усулларининг натижаларига асосланиб иш кўради ва хулоса чиқаради. жамият тараққиёти қонунларини олдиндан кўра билишнинг экстраполядия (муайян бир шароитда рўй берадиган қонуниятларни ҳозирги давр ва келажакка мослаш), тарихий аналогия (ўтмиш ҳодисаларига қараб хулоса чиқариш), ижтимоий ҳодисаларни компғютер орқали намуналаштириш, келажак ҳодисаларини тасвирлаш, эксперементал баҳолаш (тарихий илмий тажрибага асосланган ишларга) баҳо бериш сингари асосий усуллари мавжуд. буларнинг ҳаммаси биргаликда жамият тараққиётини олдиндан қуришга имкон беради. амалиёт шуни кўрсатадики, мавжуд воқеаларнинг ҳал қилувчи йўналишларини фақат равшан тушина олган тақдирдагина тўғри, илмий жиҳатдан асосланган сиёсат юритиш мумкин. содир бўлаётган воқеаларни унинг объектив мантиқни чуқур тушуниб олиш, давр ҳаракатини ифодаловчи тўғри хулосалар чиқара билиш осон эмас, лекин бу ғоят зарур ишдир. мавжуд воқелик, мамлакатимизда, жаҳон миқёсида мунтазам равишда содир …
3
ан иборатдир. ер юзидаги давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорликнинг кжсалиб бориши жаҳон тараққиёти ҳозирги босқичининг ўзига хос хусусиятидир. бошқача айтганда, кенг қамровли интеграция — (лотинча сўз бўлиб, кириб бориш, тўлдириш, ўзаро яқинлашиш маъносида ишлатилади) — бутун ҳозирги оламшумул жараён бўлиб, ҳар бир халқ ва давлатнинг порлоқ истиқболи умуминсоний цивилизация йўлидаги барча куч-ҳаракатларини бирлаштиришга кўмаклашади. манлумки, асримизнинг бир неча ўн йилликлари мобайнида европа билан осиёдаги мамлакатлар, ғарб билан шарқ, бир-бирига душманлик нуқгаи назаридан қараб келди. ҳозирги пайтда жаҳонда шундай бир вазият вужудга келдики, дунёдаги кўпчилик мамлакатлар ва ўзларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий тараққиёт даражаларининг ҳар хиллиги, ривожланишнинг турлича босқичларида эканликлари, ҳатто мафкуравий қарашлардаги фарқларга қарамасдан ўзаро яқинлашмоқдалар. ҳозирги пайтда ўтмишдаги ўзаро душманлик ва ихтилофлар сиёсатидан ҳамкорликка ўтиш амалга оширилмокда. бу сиёсий халқаро муносабатларда кенг қўлланилмоқда. дунёдаги бир қанча энг йирик ва қудратли бошлиқлари (президентлар), турли сиёсий партиялар, ижтимоий ташкилотлар, корхоналар, концернлар, оммавий ҳаракатлар раҳбарлари, диний арбоблар, мутахассислар ўзаро …
4
қизиқтириб келаётган умумбашарий, миллий, минтақавий ва бошқа муаммоларни илгаригидек ихтилофлар йўли билан ҳал қилиб бўлмайди. шу жиҳатдан қараганда, ихтилофлар эмас, соғлом кучларни бирлаштириш, қарама-қаршиликларнинг бирлиги юзага келган муаммоларни ҳал қилишнинг муҳим омили эканлигини жаҳон тараққиётининг ҳозирги босқичи кўрсатиб ва амалда исботлаб турибди. шунинг билан бир қаторда жаҳонда мулкий тенгсизлик — саноати ривожланган мамлакатлар билан ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги тафовут ва зиддиятлар кучаймоқда. бу ҳолат жаҳон ресурсларини тақсимлашда яққол кўринади. яъни, табиат ресурслари аслида ривожланаётган мамлакатларнинг асосий бойлиги хисобланса ҳам, саноат юксак ривожланган мамлакатлар бу бойликларни назорат қилишни ўз қўлига олишга интилмоқдалар. қолаверса, илмий ва техникавий билимлар, шунингдек, илғор техналогиялар соҳасида, эрким сармояни тўплаш ва жойлаштириш соҳасида ҳам жуда катта тафовутлар мувжуд. ҳозирги замон тарихий жараёнларининг асосий белгиларидан яна бири — дунёдаги аксарият мамлакатларнинг, хусусан, яқинда мустақилликка эришган давлатларнинг энг кучли, энг катта ҳалқаро банклар, нуфузли халқаро ташкилотларга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб кириб куч-ғайратлари ва иқтисодий имкониятларини умумий мақсадлари йўлида бирлаштираётганликларидадир. буни …
5
ш ижтимоий ҳаётимизнинг иқтисодий, сиёсий ва маънавий соҳаларида намоён бўлаётган зиддиятларни чуқур ва атрофлича англаб, уларни ўз вақтида бартараф этишга ёрдам беради. мамлакатимизни илмий асосда бошқариш жамиятимизда осойишталик, тинчликни барқарорлаштириш, инсоннинг бахт-саодати, истиқболи учун зарур бўлган барча нарсаларни яратиб беришнинг асосий омилларидандир. ижтимоий билишнинг объекти жамият, унинг предмети эса инсон ҳамда унинг фаолияти ва маданияти ҳисобланади. 2.табиатдан фарқ қилувчи жамият фақат билиш объекти бўлмасдан, балки унинг субъекти ҳамдир. моддий бойликлар ишлаб чиқариш усулининг ривожланиши ва алмашуви табиий-тарихий характерга эга, у ўз ички қонуниятларига амал қилади, уни ўрганиш эса ижтимоий билишнинг асосий масаласини ташкил қилади. ижтимоий жараёнларни билишнинг ўзига хос хусусиятлари жамият қонунларининг табиат қонунларидан фарқидан келиб чиқади. ижтимоий билиш субъекти – бу, ўзининг аниқ мақсад, манфаат ва эхтиёжларини кўзловчи, маълум синфга, ижтимоий гурухларга мансуб бўлган аниқ шахсдир. билиш субъектининг ижтимоий ҳаётга қандай муносабатда бўлиши унинг табиатига муҳим таъсир кўрсатади. ўар бир жамиятда ижтимоий ҳодисаларни билиш, уларни тушунтириш одатда шу жамиятнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жамиятни илмий билиш ва илмий бошқариш муаммолари"

1663446200.doc жамиятни илмий билиш ва илмий бошқариш муаммолари режа: 1. ижтимоий воқеликни билишнинг ўзига хос хусусиятлари. 2.ижтимоий билиш усуллари. ижтимоий прогноз. 3.жамият тарақиёти истиқболининг фалсафий асослари. таянч тушунчалар: мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (мдҳ),интеграция ,барқарорлик , хавфсизлик, кузатиш, анкета, футрология 1. жамиятни илмий билиш ва бошқаришда унда содир бўлаётган жараёнлар тараққиётининг оқибатини олдиндан кўра билиш катта аҳамият касб этади. башорат қилиш нима? инсон ҳаётида рўй бермаган, фан учун ҳозирча ноъмалум ҳисобланган, имконият тариқасидагина мавжуд бўлган бирон-бир ижтимоий-сиёсий воқеа ёки ҳодисанинг келажакда қандай рўй беришини, унинғ ҳолати, ривожланиш қонунлари ва оқибатларини муайян илмий далил-лар, назарий хулосалар ва маълумотларга ас...

Формат DOC, 57,0 КБ. Чтобы скачать "жамиятни илмий билиш ва илмий бошқариш муаммолари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жамиятни илмий билиш ва илмий б… DOC Бесплатная загрузка Telegram