ижтимоий онг ва унинг мохияти

DOC 84,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663528546.doc ижтимоий онг ва унинг мохияти режа: 1. ижтимоий онг ва унинг мохияти. ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги. 2. ижтимоий онг даражалари: ижтимоий рухият, ижтимоий мафкура.миллий истиклол мафкураси-жамиятни истикболга етакловчи куч. 3. онг ва уз-узини англаш. онг ўз табиатига кўра ижтимоийдир. ижтимоий онгнинг моҳияти, унинг ривожланишини ижтимоий борлиқ белгилайди ва унга нисбатан бирламчидир. ижтимоий борлиқ жамият моддий ишлаб чиқариш муносабатлари тизимидир. ижтимоий онг жамиятнинг ишлаб чиқариш муносабаларини ўзида акс эттирувчи, жамиятнинг умумий маънавий ҳаёт даражасини ифодаловчи ҳис, туйғу, ғоя ва қарашларнинг мажмуидир. ижтимоий онг ижтимоий борлиқнинг инъикосидир. ижтимоий онг ижтимоий борлиққа нисбатан нисбий мустақилликка эгадир. ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги унинг ижтимоий борлиқдан ўзиб кетиши ёки орқада қолиши шаклида; унинг ривожланишидаги ворисликда; ғояларнинг жамият тараққиётида фаол ролида намоён бўлади. ижтимоий онгнинг қуйи даражаси одатий (кундалик) онг, юқори даражаси эса назарий онгдир. одатий онг муайян ижтимоий муҳитда ўз-ўзидан шаклланади, назарий онг эса воқеликнинг ички ва ташқи муҳим алоқаларини, қонуниятларини ифодалагани учун у ўқиш, …
2
утлари, воситалари, усуллари йиғиндисидир. ижтимоий онгнинг ҳар икки даражаси бир-бирига таъсир ўтказади. миллий мафкура муайян жамиятдаги барча миллат ва элатларни битта асосий мақсадга ундайдиган ғоялар тизимидан ташкил топади. у халқимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, руҳиятига асосланиб, келажакка ишонч, меҳр-оқибат, инсоф, сабр-тоқат, адолат, маърифат туйғуларини онгимизга сингдириши лозим. шу билан бирга бу мафкура халқимизда ўзининг қудрати ва ҳимоясига суянган ҳолда, умуминсоний қадриятларга асосланиб, жаҳон хамжамиятидаги мутараққий давлатлар орасида тенг хуқуқли ўлароқ муносиб ўрин эгаллашга доимо интилиш ҳиссини тарбияламоғи керак. шубҳасиз, айнан шундай мафкурагина фикр қарамлиги, тафаккур қуллигининг олдини олишга хизмат қилади, миллий жипсликни, тараққиётни, мамлакатимизнинг том маънодаги буюк келажагини таъминлайди. миллий маданият ва миллий ўзликни англаш миллат маънавий оламининг қўш қанотидир. миллий ўзликни англаш иқтисодий, хуқуқий, аҳлоқий, эстетик ва бошқа муносабатлар мустақил давлат, тил ва маданият асосида инсон онгида ўз ифодасини топади. ўзбекистон ўз мустақиллигига эга бўлгач, мустамлака шароитида йўқолиб бораётган миллий ғурур, ифтихор хислари ривожланиб, миллий ўзликни англаш беқиёс …
3
а муҳим аҳамиятга эга. бугунги кунда буюк давлат, буюк келажакка эришиш учун сиёсий етук, маърифатли, хуқуқий маданиятга эга, ўзининг ўтмиши, улуғ қадриятлари, миллати билан фахрланадиган ва келажакка ишонадиган инсонларни тарбиялаш жамиятимиз олдида турган долзарб вазифадир. ҳар бир кишига хос индивидуал онг бўлиши исбот талаб қилмайдига ҳол. шу билан бирга хилма-хил кишилар, турли-туман соҳалар, гуруҳ, партия, миллат каби ижтимоий бирликлардан иборат жамият учун ҳам умумий англаш мезонлари ва меъёрлари борми? жамият ягона жисм эмас-ку, унда яхлит англаш усули ва умумий онг бўлиши тўғрисида гапириш қандай бўларкин? деган саволлар ҳам учрайди. бу саволларнинг тарихи узоқ. одамзод бир-бири билан алоқаларини тартибга солиб турадиган маънавий, ахлоқий мезонлар, умумий қараш ва интилишлар, манфаат ва мақсадлар ҳам борлигини англаганидаёқ, ижтимоий онг мавжудлигига ишонган. жамият мураккаб ва серқирра ҳодиса. унинг хилма-хил соҳаларида содир бўлаётган ўзгаришлар кишилар онгида ўз аксини топмаслиги мумкин эмас. ана шу жараённи ифодалаш учун, одатда, ижтимоий ва индивидуал онг тушунчаларини ишлатамиз. хўш бу тушунчаларнинг …
4
ниш мантиқига, қонуниятларига эга эканлигида яққол намоён бўлади. бундан ташқари, ижтимоий онг ривожида унинг турли шаклларининг ўзаро таъсири ҳам муҳим рол ўйнайди. ижтимоий онг, ундаги ўзгаришлар воқеликка ҳамма вақт акс таъсир этиб келган. билимлар кўлами, тарихий тажриба ҳар бир даврда айрича бўлганидек, бу таъсирнинг кучи ҳам турлича бўлган. ижтимоий онгнинг моҳияти уни индивидуал онг билан солиштирганда янада яққол намоён бўлади. индивидуал онг муайян, гуруҳ, элат, миллатга мансуб бўлган айрим кишининг онги бўлиб, жамиятдаги воқелик ва реал борлиқнинг алоҳида олинган шахснинг онгида акс этишдир. ижтимоий ва индивидуал онгнинг моҳиятини чуқурроқ англаш учун улар ўртасидаги ўхшаш ва фарқли томонларни тушуниб олиш мақсадга мувофиқдир. ижтимоий ва индивидуал онг ўртасидаги ўхшашлик бир томондан, ҳар иккаласининг ҳам ижтимоий воқеликни акс эттиришида кўринади. бошқа томондан, ижтимоий онг воқеликни индивид онги орқали акс эттиради. чунки, ижтимоий воқеликда юз берадиган ўзгаришлар аввало, алоҳида кишилар онгида ўз аксини топади ва ундан сўнггина ижтимоий онгда гавдаланади. ижтимоий онг билан индивидуал …
5
дивиднинг туғилиши билан шаклланиб, тараққий қилиб бориб, унинг вафоти билан барҳам топади. аммо бу индивид онгининг бутунлай барҳам топишини ҳамма вақт ҳам англатавермайди. чунки индивид онги у яратган асарлар, кашфиётлар шаклини олиб, кейинги авлодлар томонидан мерос сифатида қабул қилиб олиниши мумкин. масалан, гиппократ ва ибн сино таълимотлари, афлотун ва берунийнинг ғоялари, навоий ва гандининг гуманизми кишилар учун ҳамон катта аҳамиятга эга бўлиб қолмоқда. тўртинчидан, индивидуал онг айрим соҳаларда ижтимоий онгдан ўзиб кетиши ёки орқада қолиши мумкин. фан тарихида кескин бурилишлар ясаган олимларнинг, жамият тараққиётининг истиқболларини олдиндан айтиб берган мутафаккирларнинг қарашлари индивидуал онг баъзан ижтимоий онгдан нечоғлик илгарилаб кетиши мумкинлигига ёрқин мисол бўла олади. ижтимоий онгнинг структураси ижтимоий муносабатлар ва кишилар фаолиятининг турлари билан белгиланади. одамлар фаолияти қанчалик хилма-хил, уларнинг ижтимоий муносабатлари қанчалик бой бўлса, ижтимоий онг ҳам шунчалик бой ва мураккаб бўлади. воқеликни акс эттириш даражасига кўра, ижтимоий онг одатий ва назарий онгга бўлинади. одатий онг ҳаётий тажриба асосида вужудга …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "ижтимоий онг ва унинг мохияти"

1663528546.doc ижтимоий онг ва унинг мохияти режа: 1. ижтимоий онг ва унинг мохияти. ижтимоий онгнинг нисбий мустақиллиги. 2. ижтимоий онг даражалари: ижтимоий рухият, ижтимоий мафкура.миллий истиклол мафкураси-жамиятни истикболга етакловчи куч. 3. онг ва уз-узини англаш. онг ўз табиатига кўра ижтимоийдир. ижтимоий онгнинг моҳияти, унинг ривожланишини ижтимоий борлиқ белгилайди ва унга нисбатан бирламчидир. ижтимоий борлиқ жамият моддий ишлаб чиқариш муносабатлари тизимидир. ижтимоий онг жамиятнинг ишлаб чиқариш муносабаларини ўзида акс эттирувчи, жамиятнинг умумий маънавий ҳаёт даражасини ифодаловчи ҳис, туйғу, ғоя ва қарашларнинг мажмуидир. ижтимоий онг ижтимоий борлиқнинг инъикосидир. ижтимоий онг ижтимоий борлиққа нисбатан нисбий мустақилликка эгадир. ижтимоий онгнинг нисбий мустақилли...

Формат DOC, 84,5 КБ. Чтобы скачать "ижтимоий онг ва унинг мохияти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: ижтимоий онг ва унинг мохияти DOC Бесплатная загрузка Telegram