илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари

DOC 81,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663528975.doc илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари режа: 1. илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари. 2. илмий билишнинг умумий мантиқий усуллари: анализ ва синтез,индукция ва дедукция.абстраклашув. 3. . илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари. 4-. илмий билишнинг шакллари: илмий ғоя,муаммо,гипотеза,назария, илмий олдиндан билиш. 1.инсон ўз ақл идроки билан амалий фаолияти жараёнида олам сирларини билишга интилади. билиш жараёнида у объектга ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ёндошиш асосида унинг қонуний боғланишларини очиб беради. билиш жараёни инсонсиз бўлиши мумкин эмас. билиш инсон қобилияти, изланувчанлиги мантиқий камолот даражаси ҳамда унинг тафаккур органи — миясига боғлиқ. инсон фаолиятига хос бўлган бу қобилиятнин билишнинг пировард мақсади ижтимоий зарурий амалий эҳтиёжларни қондиришдан иборатдир. билиш тараққиёти фикрнинг билмасликдан билишга қараб, тўла ва мукаммал бўлмаган билимдан тўла ва мукаммал билишга қараб ҳаракат қилишидан иборат чексиз жараёндир. билиш жараёни эскириб қолган назарияларни янги назариялар билан алмаштириш, эски назарияларни …
2
и аниқлайди ёки очади. ҳар қандай илмий изланишнинг мақсади ва вазифаси бирор илмий муаммони ҳал қилишдан, ечимини топишдан иборатдир. илмий муаммо нима? муаммо арабча сўз бўлиб, масала, вазифа маъноларини ифодалайди. муаммо илмий билим тизимида билиб олинмаган ва ҳал қилинмаган, лекин билиш ва ҳал қилиниши мумкин бўлган билиш шаклидир. шуни таъкидлаш лозимки, кундалик ҳаётда муаммони савол ёки масада билан аралаштириб юбориш ҳолларини учратамиз, илмий билишнинг шакли бўлган муаммо савол ва масаладан фарқ қилади. савол ёки масаланинг ўзига хос хусусияти шуки, саволга жавоб бериш, масалани ечиш доимо олдинги билим асосида амалга ошади, лекин муаммони олдиндан ҳосил қилинган билимлар доирасида туриб ҳал қилиб бўлмайди. бунинг учун янги далиллар, маълумотлар тўплаш, уларни янгича изоҳлаш учун эски билим доирасидан чиқиш талаб қилинади. илмий тадқиқот жараёнида бундай вазият муаммоли вазият ҳисобланади. муаммоли вазият билишдан билмасликка ва ундан билишга бориш жараёни бўлиб, у муаммонинг вужудга келиш, ҳал қилиш, яъни ечимни топилишига олиб келади. билиш билан билмаслик орасидаги …
3
ят тараққиёти жараёнида вужудга келадиган ҳар қандай фан ўз предмети ва тадқиқот усулларига эга. ҳар бир фан назарий жиҳатдан тизимлашган билимлар йиғиндиси сифатида тадқиқот жараёнида хилма-хил илмий усуллардан фойдаланади. воқелик ходисаларини билиш оддий ҳаётий тирикчилик учун йўл топиш эмас, балки илмий тадқиқот йўли билан изланишлар натижасида янги биркмаларнинг вужудга келишидан иборатдир. билим инсоннинг тарихий, амалий фаолияти негизида вужудга келади. табиат ва жамиятнинг мураккаб, хилма-хил, ранг-баранг ҳодисаларнига ҳақиқий мазмунини, моҳиятини, ривожланиш қонунларини билишнинг аниқ усуллари мавжуд бўлиб, улар ил-мий тадқиқот ва изланишнинг йўналишини ифодалайди. илмий метод (усул) нима? илмий усул илмий билиш жараёнида қўлланиладиган мавҳум билиш йўллари ҳамда воситаларини ифодалайди. илмий билиш усули инсон амалий фаолияти негизида юзага келади. у табиат, жамият ва инсон онгининг мураккаб ҳодисаларини тўғри, объектив талқин этишга, фаннинг табиий алоқаларини очишга имкон беради. илмий билиш усули тадқиқот турларининг мазмун ва изчиллигини ўз ичига олган ҳолда амалда бажарилган фаолиятининг таъсири сифатида юзага чиқади. усул — илмий билишнинг таркибий …
4
иятнинг умумий усулда — диалектиканинг ролини гарчи идеалистик асосда бўлсада, кўрсатиб беради. илмий тадқиқот жараёнида билишнинг аииқ шакли ва усулларидан фойдаланиш орқали илмий билимлар вужудга келади, ривожлантирилади. ҳар бир билим системасида илмий тадқиқот жараёнида келиб чиққан муаммо ёки масаланинг қўйилиши ва ҳал қилишда махсус усуллардан фойдаланилади. улар эса тарихий аниқ билиш жараёнида вужудга келади, ривожланади. шунинг учун ҳам ҳар бир фаннинг ўз предмети ва тадқиқот усули мавжуддирки, улар ўзи ўрганаётган объектга нисбатан махсус амалий ва назарий тадқиқот усули асосида ёндошади. демак, илмий билиш жараёнида ҳар бир фан ўзининг махсус хусусий усулларини ишлаб чиқиши зарур, шу билан бирга ўзининг маълум тадқиқот объектига эга бўлиши керак. лекин баъзи бир фанлар бир-бирига яқиндир. шу сабабга кўра, уларнинг тадқиқог усуллари ҳам бир-бирига яқиндир ва татбиқ қилиш чегарасига кўра бир-бирига самарали фойда келтириши мумкин. демак, билишда хусусийлик ва умумийлик вазифасини бажарувчи усуллар ҳам мавжуддир. кўпчилик фанларда қўлланиладиган усуллар умумий усул дейилади. умумий усул қўлланиши доирасига …
5
инг ҳар бири аниқ тадқиқот усулига эга. уларнинг тадқиқот усулларида эса умумий, ўхшаш томонлар бўлиши мумкин. илмий билишнинг ҳамма фан учун тегишли бўлган умумий усуллари мавжуд. илмий билишнинг бу методлари фан тараққиётида гарчи умумий қисобланса ҳам, диалектик усулга нисбатан хусусий бўлиши мумкин. лекин бу усуллар (хусусий ҳолда) диалектик (умумий) усул билан боғлангандир. хусусийлик билан умумийликнинг боғланиши қонуний жараёндир. ҳар бир аниқ усул илмий билиш жараёнида бир-бири билан боғлиқ ёки бир-бирига зид бўлиши мумкин. шунинг учун ҳар бир усулни қўллаш билимнинг ҳақиқий билим эканлигини исботлашда ва шу усул орқали билим янада чуқур ва кенг мазмун асосида бойиб боришини кўрсатади. масалан, классик физиканинг ривожланиши натижасида нисбийлик назарияси, квант механикаси, элементар зарралар физикаси келиб чиқди. микрофизика қонун-ларини ўргатиш ва таҳлил қилиш натижасида уни классик физика татбиқ этишининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. шундай қилиб, билиш жараёнида илмий тадқиқотнинг хусусий, умумий ва энг умумий усуллари мавжуд бўлиб, улар ўзаро бир-бири билан боғлиқ. диалектик усул реал …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари" haqida

1663528975.doc илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари режа: 1. илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари. 2. илмий билишнинг умумий мантиқий усуллари: анализ ва синтез,индукция ва дедукция.абстраклашув. 3. . илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари. 4-. илмий билишнинг шакллари: илмий ғоя,муаммо,гипотеза,назария, илмий олдиндан билиш. 1.инсон ўз ақл идроки билан амалий фаолияти жараёнида олам сирларини билишга интилади. билиш жараёнида у объектга ҳам амалий, ҳам назарий жиҳатдан ёндошиш асосида унинг қонуний боғланишларини очиб беради. билиш жараёни инсонсиз бўлиши мумкин эмас. билиш инсон қобилияти, изланувчанлиги мантиқий камолот даражаси ҳамда унинг тафаккур органи — миясига б...

DOC format, 81,0 KB. "илмий билишда илмий усулларнинг роли. хусусий ва умумий усуллар. уларнинг ўзаро муносабатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.