yurak tomirlarining etishmovchiligi

PPT 20 стр. 720,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
мавзу:тож томирлар етишмовчилиги- да қўлланадиган моддалар ҳозирги вақтда кўп тарқалган касалликлар — стенокардия, коронарокардиосклероз, миокард инфарктида юрак тож томирларининг етишмовчилиги рўй беради. бу касалликларни бирлаштириб юракнинг ишемия касаллиги (ибс) деган ном берилган, чунки уларнинг келиб чиқишидаги асосий сабаб — тож томирлар қисқариши (стенокардия,) торайиши (коронарокардиосклероз), тромб билан бекилиши (миокард инфаркти) туфайли юрак мушаклари қон билан яхши таъминланмай қолади, ишемия юзага келади. мавзу:тож томирлар етишмовчилиги- да қўлланадиган моддалар ҳозирги вақтда кўп тарқалган касалликлар — стенокардия, коронарокардиосклероз, миокард инфарктида юрак тож томирларининг етишмовчилиги рўй беради. бу касалликларни бирлаштириб юракнинг ишемия касаллиги (ибс) деган ном берилган, чунки уларнинг келиб чиқишидаги асосий сабаб — тож томирлар қисқариши (стенокардия,) торайиши (коронарокардиосклероз), тромб билан бекилиши (миокард инфаркти) туфайли юрак мушаклари қон билан яхши таъминланмай қолади, ишемия юзага келади. юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжи ва кислород билан таъминланиши ўртасида номувофиқлик бўлади. тож томирлар етишмовчилиги туфайли юрак қон, кислород билан яхши таъминланмайди, шунинг учун уларга эҳтиёж ошиб боради, ўзгарган …
2 / 20
га ҳос авторегуляцияга эга: тож томирлар авторегуляцияси асосан аденозин орқали рўёбга чиқади. аденозин юрак мушакларида амф дан нуклеотидаза ферменти таъсирида доим ҳосил бўлиб туради. ҳосил бўлган аденозин физиологик ҳолатларда интерстициал суюқликка ажралади. юракнинг ишемия касаллигида атф пирофосфолизи, ҳужайраларда ундан амф ҳосил бўлиши ошади. атф микдори камайганда — гипоксияда 5-нуклеотидаза ферментининг фаоллиги ошади, шу туфайли аденозининг ҳосил бўлиши ҳам ортиб боради маълумотларга кўра ишемиядан 20—30 дақиқа ўтгандан кейин аденозиннинг ҳажми суюклиқда 5—10 баробар ошиб боради, аденозин суюкликдан тож томирлар девори мушакларига ўтиб, уларни бўшаштиради, кенгайтиради, улардан қон кўпроқ ўтади, миокарднинг қон билан таъминланиши ошади. тож томирлар тонусини тутиб туришда симпатик нервларнинг аҳамияти катта, уларнинг мушакларида -адренорецепторлар, кичик тож томирларда эса асосан -адренорецепторлар жойлашган. тож томирлар етишмовчилигини дори моддалар билан даволашнинг икки йўли бор: биринчиси, тож томирларни кенгайтириш, юракнинг қон билан таъминланишини яхшилаш, иккинчиси, юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтириш. тож томирлар етишмовчилигида қўлланиладиган моддалар антиангинал (angina pectoris — стенокардия) деб аталади, моддалар …
3 / 20
тронг, моддалар таъсирининг бошланиши ва давомийлиги бўйича икки турга бўлинади: қисқа муддат таъсир этувчи нитратлар ва давомли таъсир этувчи нитратлар. биринчи турга нитроглицерин киради, модда стенокардия хуружларини даволашда 1858 йилдан ҳозирги кунга қадар қўлланиб келмокда. антиангинал моддаларнинг кимёвий тузилиши нитроглицерин мисолида ҳамма нитратлар фармакологияси кўриб чиқилади. нитроглицерин таблеткалари тил остига қўйилганда шу ердаги шиллиқ парда томирлари орқали тезда қонга сўрилиб, тож томирларга таъсирини кўрсатади. нитроглицериннинг таъсир механизми ҳали охиригача аниқланмаган. биринчидан, бу модда бевосита қисқарган тож томирларнинг деворига миотроп, спазмолитик таъсир кўрсатади, уларни кенгайтиради, шу туфайли ишемия бўлган юрак мушакларининг қон билан таъминланиши яхшиланади. нитроглицерин коллатерал қон айланишини ҳам оширади, агар тож томирларда склеротик ўзгаришлар бўлса, нитроглицерин миотроп таъсир кўрсатамаслиги ҳам мумкин. нитроглицерин нейротроп таъсир кўрсатади, бу модда тож томирларни қисқартирувчи рефлексларнинг марказий ҳалқаларини фалажлайди, шу туфайли ҳам тож томирлар кенгаяди. нитроглицериннинг тож томирларга бўлган нисбийлиги модданинг юракдан ташқари гемодинамикага бўлган таъсири билан боғланади. нитроглицерин барча қон томирларга, айниқса веналарга …
4 / 20
занжирларнинг фосфорланиши актин билан миозинни бирлаштиради, мушакларни қисқаришга олиб келади), фосфорланишнинг камайиши (дефосфорланиш) қон томирларни, хусусан тож томирларни кенгайтиради. нитроглицерин қон томирлар деворида простациклиннинг ҳосил бўлишини оширади, простациклин эса томирларни кенгайтиради. нитроглицерин мия, юз, бўйин томирларини кенгайтиради ҳамда ички аъзолар, бронхлар, ўт йўллари, меъда-ичак, бачадоннинг силлиқ мушакларига спазмолитик таъсир кўрсатади. нитроглицерин стенокардия хуружларини даволаш учун хамда миокард инфарктида қўлланади. юқорида келтирилганидек, нитроглицерин юракнинг қон билан таъминланишига ҳамда моддалар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. нитроглицеринни фақат тил остига эмас, венага ҳам юбориш мумкин. нитроглицериндан тайёрланадиган малҳам юрак атрофидаги терига сўрилади, унинг таъсири 15-30 дақиқадан кейин бошланиб, 4—5 срат давом этади. нитроглицерин қўлланганда бош оғриши, бош айланиши, қон босими пасайиши, коллапс каби нохуш асоратлар кузатилиши мумкин. мияга қон қуйилганда, ички босими ошганда нитроглицеринни қўллаш ман этилади. нитратларнинг бошқа моддалари — сустак, тринитролонг, нитронглар нитроглицериннинг таъсир муддати узайтирилган шакллари. сустак нитроглицериннинг алоҳида микрокапсулали моддаси, ичишга буюрилади, қонга аста-секин сўрилади, сустак таблеткасининг бошланғич қисми 10 …
5 / 20
амда миокард инфарктини ўтказган беморларни даволашда қўлланилади. келтирилган моддалар сурункали тож томирлар етишмовчилигида, стенокардия хуружларининг олдини олиш учун қўлланилади. нитроглицерин ва бошқа нитратлар болалар амалиётида ибс-ни даволаш учун бошқа моддаларга нисбатан кўпроқ қўлланилади. эринит, нитросорбит қўлланганда кузатиладиган ножўя таъсирлар ҳам нитроглицеринникига ўхшаш, нитроглицерин ман этилган касалликларда қўлланилмайди. аденозин механизмига эга моддалар — карбокромен (интенсаин), курантил (дипиридамол) тож томирларни кенгайтириб, мушакларда қон айланишини, кислород билан таъминланишни яхшилайди. тож томирларга бўлган миотроп таъсир аденозин механизм орқали келиб чиқади. моддалар фосфодиэстераза ферментини ингибиция қилиб, циклик амф ҳажмини оширади, шу туфайли аденозин ҳосил бўлиши ҳам ошади, улар аденозиндезаминаза ферментининг фаоллигини камайтириб, аденозинни парчаланишдан сақлаб қолади, аденозин эса юқорида келтирилгандек тож томирларни кенгайтириш хусусиятга эга. моддалардан карбокромен бошқа қон томирларни кенгайтирмайди, қон босимини пасайтирмайди, юракнинг қисқариш хусусиятини камайтирмайди. стенокардия, миокард инфарктини даволашда ичишга буюрилади ҳамда мушаклар орасига, веналарга юборилади, модданинг таъсири секин бошланади, даволашнинг 10—30 кунларида таъсири яққол кўрина бошлайди ҳамда давомли бўлади. карбокромен — …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yurak tomirlarining etishmovchiligi"

мавзу:тож томирлар етишмовчилиги- да қўлланадиган моддалар ҳозирги вақтда кўп тарқалган касалликлар — стенокардия, коронарокардиосклероз, миокард инфарктида юрак тож томирларининг етишмовчилиги рўй беради. бу касалликларни бирлаштириб юракнинг ишемия касаллиги (ибс) деган ном берилган, чунки уларнинг келиб чиқишидаги асосий сабаб — тож томирлар қисқариши (стенокардия,) торайиши (коронарокардиосклероз), тромб билан бекилиши (миокард инфаркти) туфайли юрак мушаклари қон билан яхши таъминланмай қолади, ишемия юзага келади. мавзу:тож томирлар етишмовчилиги- да қўлланадиган моддалар ҳозирги вақтда кўп тарқалган касалликлар — стенокардия, коронарокардиосклероз, миокард инфарктида юрак тож томирларининг етишмовчилиги рўй беради. бу касалликларни бирлаштириб юракнинг ишемия касаллиги (ибс) деган н...

Этот файл содержит 20 стр. в формате PPT (720,0 КБ). Чтобы скачать "yurak tomirlarining etishmovchiligi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yurak tomirlarining etishmovchi… PPT 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram