adrenoretseptorlarga ta'sir etuvchi dorilar

PPT 82 стр. 5,8 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 82
слайд 1 фармакология ва клиник фармакология кафедраси абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти маърузачи: т.ф.н., доцент д.м.мусаева эфферент иннервация катехоламинларнинг синтезланиш йуллари катехоламинларнинг ҳосил бўлиши аминокислота фенилаланиндан бошланади. оксидланиш туфайли фенилаланиндан тирозин, тирозиндан диоксифенилаланин (дофа) ҳосил бўлади. дофа дан декарбоксидланиш йўли билан дофамин, дофаминдан оксидланиш йўли билан норадреналин ҳосил бўлади. бош мияда ва адренергик нервлар охирида катехоламинлар норадреналин даражасигача ҳосил бўлади. буйрак усти безида норадреналин метилланиб, адреналин ҳосил бўлади. комт адренергик синапс тузилиши (схема) адренергик синапс тузилиши (схема) адренорецепторлар адренорецепторларнинг жойлашган жойи адренорецепторларга таъсир этувчи моддалар икки гуруҳга бўлинади. i.адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар. ii.адренорецепторларни фалажловчи моддалар. классификация адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар 4 турга бўлинади: 1. бевосита а- ва β- адренорцепторларни қўзгатувчи моддалар: адреналин гидрохлорид норадреналин гидротартрат 2. билвосита а- ва β - адренорецепторларни кўзғатувчи моддалар: эфедрин гидрохлорид 3. асосан бевосита а- адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар: мезатон, нафтизин, галазолин 4. асосан бевосита β- адренорецепторларни қўзғатувчи моддалар: изадрин, салбутамол адренорецепторлар қўзғалишининг ички …
2 / 82
и рефлектор брадикардияни пайдо қилади. адреналин четда жойлашган томирларнинг умумий қаршилигини камайтиради. адреналин тери, ичак, буйрак томирларини қисқартиради, скелет мушаклари томирларини, тож томирларни кенгайтиради, мия, ўпка томирларига деярли таъсир кўрсатмайди. адреналин бронх силлиқ мушакларида жойлашгнан a2- адренорсцепторларни қўзғатиб, мушакларни бўшаштидади, бронхларни кенгайтиради. радиал мушакларда жойлашган а- адренорецепторларни қўзғатиб, қорачиқни кентайтиради. адреналин озроқ бўлса ҳам гематоэнцефалик тўсиқдан ўтиб марказий нерв системасини, асосан гипоталамусни қўзғалишга олиб келади. бунда безовталиқ, қалтираш, қусиш марказини ишга соладиган соҳани рағбатлантириш ҳоллари кузатилади. адреналин катталарда ва болаларда бронхиал астма хуружларида, инсулин миқдори ошиши туфайли рўй берадиган гипогликемик ҳолатда қўлланади. у миокарднинг кислородга бўлган эҳтиёжини ошираради, шу туфайли ҳозирги кунда шок, коллапсда деярли фойдаланилмайди. маҳаллий анестетикларнинг таъсир муддатини узайтириш учун адреналин улар билан бирга юборилади. адреналиннинг қорачиқни кенгайтириш хусусияти бор, шунинг учун очиқ бурчакли глаукомада қўлланади, чунки адреналин безлар секрециясини ҳамда кўз ичида суюқлик ҳосил бўлишини камайтиради. адреналин қўлланганда қуйидаги нохуш аломатлар қузатилади: юрак уриши тезлашади. унинг кон …
3 / 82
рларни қўзгатиб, артериола ва венулалар силлиқ мушакларини торайтиради, артериал ҳамда вена босимини оширади. қон босими қисқа муддатга кўтарилади, кейин пасаяди. норадреналин юрақдаги β- адренорецепторларни адреналинга нисбатан кучсизроқ қўзғатади, юрак зарбининг ҳажми ошса ҳам юрак уриши тезлашмайди, ҳатто бир оз секинлашиши мумкин. чунки юракдан катта зарб билан чиққан қон аортадаги барорецепторларни қўзғатиб, рефлектор йўл билан вагус нерви фаоллигини ошириб юборади. норадреналин юборилганда юз берадиган брадикардиянинг олдини олиш учун атропин қўллаш мумкин. норадреналин қон босими кескин пасайиб кетганда — қон томирлар қоллапсида қўлланади, кардиоген шок ҳамда қон қуйганда рўй берадиган гемотрансфузион шокларда норадреналин қўллаш ман этилади. норадреналин фақат венага томчилатиб юборилади, огиз орқали юборилса парчаланиб кетади, тери остига юборилса, қон томирларни кескин торайтириб, тўқималарда некроз ҳосил қилиши мумкин. организмда норадреналиннинг фаоллиги тезда камайиб кетади, қисқа муддат таъсир кўрсатади. адреналин ва норадреналиннинг юрак ва қон томирлар фаолиятига таъсири юрак томирлари юрак, миянинг скелет му- шаклари томирлари томирларнинг кенгайиши ҳамма томирлар тож томирлардан бошқа …
4 / 82
ҳам оширади. эфедриннинг асосий таъсири адреналинга ўхшаб кетади. юрак фаолиятини, қон босимини оширади қорачиқни кенгайтиради, скелет мушаклари тонусини, қонда қанд миқдорини оширади. адреналинга нисбатан таъсири секинроқ бошланади, лекин давомли бўлади. эфедрин гематоэнцефалик тўсиқдан яхши ўтиб, марказий нерв системасига қўзғатувчи таъсир кўрсатади. адреналиндан фарқи: эфедрин оғизда эриб қолади, чунки бу модда фермент моноаминоксидазага чидамли бўлади. жигарда бир қисми бошқа ферментлар ҳисобидан дезаминланишга учрайди, эфедрин 40 % ўзгармаган ҳолда буйрак орқали организмдан чиқиб кетади. энтерал ва парентерал йўллар орқали юборилади. эфедрин гидрохлорид а- адренорецепторларни бевосита қўзғатувчи моддалар мезатон, нафтизин, галазолин. mezaton. мезатон. мезатон синтетик модда булгани учун адреналин ва норадреналинга нисбатан бирмунча бекарор модда хисобланади, шунинг учун хам унинг таъсири узокрок давом этади.норадреналин адреналинга нисбатан қон босимини кучли кўтаради, катехоламинларни парчалайдиган комт ферментига нисбатан чидамлироқ бўлади. мазатон ринитларни даволашда ҳамда маҳаллий анестетиклар билан бирга қўлланилади коллапс ва артериал кон босими пасайиб кетган холларда венага 0,1-0,5 мл дан 1%ли эритмаси 40 мл хажмдаги …
5 / 82
ик киладиган холлар: артериал босимнинг ошиши, атеросклероз. нафтизин β -адренорецепторларни бевосита қўзгатувчи моддалар. β-адреномиметиклар изадрин, алупент, салбутамол бу моддалар танлаб β1 ва β2 адренорецепторларни қўзғатиб, асосан юракка, бронхларга ва қон томирларга таъсир кўрсатади. юрак ва юракнинг ўтказувчан системасидаги β - адренорецепторларни қўзгатиб юрак кучини, уриш тезлигини, автоматизмини оширади. қон томирларда жойлашган β2 – адренорецеп-торларни қўзгатиб, уларни кенгайтиради. четда жойлашган қон томирларнинг умумий қаршилигини пасайтиради, веналар қисқаради. изадрин юрак мушакларининг кислородга бўлган эқтиёжини ошириши туфайли гипоксия юз бериши мумкин. изадрин бронхлардаги β - адренорецепторларни қўзғатиб, уларни кенгайтиради. моддалар алмашинувига адреналинга ўхшаб таъсир кўрсатади, қанд ва эркин ёг кислоталар миқдорини оширади. изадрин бошқа аъзоларда жойлашган β - адренорецепторларни ҳам кўзгатиб, меъда-ичак, бачадон тонусини сусайтиради, скелет мушакларини бўшаштиради, марказий нерв системасини кўзғатади. изадрин бронхиал астма хуружлари, астмоид бронхитларни, атриовентрикуляр блокларни даволаш учун асосан аэрозол ҳолида ҳамда тил остига таблеткалар шаклида қўлланади. бронхиал астма, астмоид ҳолатларда қўлланганда нохуш аломатлар келиб чиқади, масалан, тахикардия, тахиаритмия …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 82 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "adrenoretseptorlarga ta'sir etuvchi dorilar"

слайд 1 фармакология ва клиник фармакология кафедраси абу али ибн сино номидаги бухоро давлат тиббиёт институти маърузачи: т.ф.н., доцент д.м.мусаева эфферент иннервация катехоламинларнинг синтезланиш йуллари катехоламинларнинг ҳосил бўлиши аминокислота фенилаланиндан бошланади. оксидланиш туфайли фенилаланиндан тирозин, тирозиндан диоксифенилаланин (дофа) ҳосил бўлади. дофа дан декарбоксидланиш йўли билан дофамин, дофаминдан оксидланиш йўли билан норадреналин ҳосил бўлади. бош мияда ва адренергик нервлар охирида катехоламинлар норадреналин даражасигача ҳосил бўлади. буйрак усти безида норадреналин метилланиб, адреналин ҳосил бўлади. комт адренергик синапс тузилиши (схема) адренергик синапс тузилиши (схема) адренорецепторлар адренорецепторларнинг жойлашган жойи адренорецепторларга таъсир э...

Этот файл содержит 82 стр. в формате PPT (5,8 МБ). Чтобы скачать "adrenoretseptorlarga ta'sir etuvchi dorilar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: adrenoretseptorlarga ta'sir etu… PPT 82 стр. Бесплатная загрузка Telegram