yu'rak ishemik kasalligi

PPTX 88 sahifa 3,8 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 88
презентация powerpoint юрак ишемик касаллиги. маърузачи: т.ф.н. кенжаев с.р ўзбекистон республикаси соғлиқни саклаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти 1 юрак ишемик касаллиги (юик) – юрак мушакларини кислородга бўлган талаби ва коронар қон томирларидаги қон айланиши орасидаги мувозанатни бузилиши натижасида юзага келадиган патологик ҳолат. ушбу таъриф 1957 – йилда атеросклероз ва юик ни ўрганиш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (жсст) экспертлари томонидан таклиф этилган. юқорида қайд этилган мувозанатни бузилиши оқибатида ишемия ёки некроз ҳолатини юзага келиши асосида аксарият ҳолларда кардиосклероз ривожланиши ётади. бу ўзгаришлар юракни систолик ва/ёки диастолик фаолиятини ўзгариши билан кечади. эпидемиологияси юик бутун дунёда жумладан, ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли орасида кенг тарқалган ва ўлимга олиб келувчи асосий сабаблардан бири ҳисобланади. ўтказилган кузатувлар 20 – 44 ёшдаги эркакларнинг 5 – 8 %, 45 – 69 ёшдагиларнинг эса 18 – 24,5 % юик борлигини кўрсатган. катта ёшдаги аёллар орасида бу кўрсатгич 13 – 15 % ни ташкил этади. европа кардиологлар …
2 / 88
рхолестеринемия – оч қоринда умумий холестерин миқдори 250 мг/дл ёки 6,5 (5,0) ммоль/л дан юқори, гипертриглицеридемия – қонда триглицеридлар миқдори 200 мг/дл ёки 2,3 ммоль/л ва кўп, гипоальфахолестеринемия – 34 мг/дл ёки 0,9 ммоль/л ва уларни бирга келиши); аг мавжудлиги (қб ≥ 140/90 мм.сим.уст. ва ундан юқори); чекиш (мунтазам равишда кунда битта ва ундан кўп сигарет чекиш); семизлик (тана вазни индекси ≥25); беморда ва унинг ота-онасида углевод алмашинувини бузилиши борлиги (гипергликемия, қандли диабет – қд); гиподинамия (паст жисмоний фаоллик); психоэмоционал зўриқиш; овқатланиш хусусиятлари; касби, ижтимоий аҳволи; атроф – муҳит таъсири; сийдик кислотаси алмашинувининг бузилиши (гиперурикемия). бу омилларни эрта аниқлаш ҳамда мумкин қадар бартараф этиш беморлар ҳаёт сифатини яхшилайди ва касалликни асоратланиши ҳамда тўсатдан ўлим хавфини камайтиради. шунинг учун барча шифокорлар улар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиши лозим. этиологияси ва патогенези. юик асосий сабаби тож томирлар атеросклерози, уни спазми ва тромблар ҳосил бўлиши сабабли миокардни кислородга бўлган талабини қондирилмаслиги ҳисобланади. улар …
3 / 88
ж томирларнинг бир нечта шохчаси шикастланганлиги, яққол намоён бўлган клиник ҳолатларда эса атеросклеротик ўзгаришлар туфайли 75 % ва ундан кўпроқ қисми торайганлиги аниқланган. ўнг коронар томир чап коронар томир миокардни кислородга бўлган талаби ва уни таъминланиши миокардни кислородга бўлган талаби ва уни қондиришдаги тож томирларнинг имконияти орасидаги мувозанатни бузилишида қуйидаги омиллар муҳим аҳамиятга эга: проксимал тож томирларни атеросклероз пилакчалари билан торайиши натижасида коронар қон айланиши ва/ёки уни функционал заҳираси чегараланиши. оқибатда миокардни кислородга бўлган талаби ошишига жавобан томирларни етарли даражада кенгая олмаслиги; тож томирларни яққол намоён бўлган қисилиши (“динамик стеноз”); тож томирлар тромбози, жумладан майда қон томирдарда микротромблар ҳосил бўлиши; микроваскуляр дисфункция. миокардда қон айланишини бузилиши ва чап қоринчани ишемия оқибатида шикастланиши юрак мушакларини функционал ва морфологик ўзгаришларига олиб келади. бу ўзгаришлар ўз навбатида юик қуйидаги клиник белгилари ва оқибатини белгилайди: кардиомиоцитларни энергия билан таминланишини пасайиши; гибернирловчи (“уйқудаги”) ва “кар – гаранг” миокард; кардиосклероз (диффуз атеросклероз ва инфарктдан кейинги ўчоқли); …
4 / 88
юрак етишмовчилиги (шакли ва босқичини кўрсатиш билан) тўсатдан юз берган коронар ўлим (юракнинг бирламчи тўхташи) юрак касалликлари сабабли тўсатдан ўлим – бу зўравонликсиз юрак хасталиклари билан боғлиқ ўлим бўлиб, касалликнинг ўткир белгилари пайдо бўлгандан кейин бир соат ичида тўсатдан ҳушдан кетиш билан кечади. бунда беморда юрак касаллиги мавжудлиги аниқ ёки ноаниқ бўлиши мумкин, лекин ўлим ҳар доим кутилмаганда содир бўлади. жсст экспертлари ҳам юқорида қайд этилган таърифни эътироф этадилар, аммо улар дастлабки юрак хуружлари бошланганидан сўнг 1- 6 соат ичида содир бўлган ўлимни тўсатдан коронар ўлим деб ҳисоблайдилар. тўсатдан коронар ўлим юракни бирламчи тўхтаб қолиши юик ни бир тури бўлиб, тўсатдан ёки 1- 6 соат ичида гувоҳлар мавжудлигида юзага келган ҳолатдир. тўсатдан юз берган коронар ўлим бошланишининг клиник белгилари: бош айланиши ва ҳолсизлик; тўсатдан ҳушни йўқолиши; йирик артерияларда пульсни аниқланмаслиги; юрак фаолиятини тўхтаганлиги; нафас олишни тўхташи ёки агонал турдаги нафас; тери қопламлари рангини ўзгариши (кўкиш тусдаги кулранг); талвасага тушиш, тана …
5 / 88
стенокардия хуружлари юзага келадиган шароитлар i синф одатий кундалик жисмоний зўриқиш (юриш, зинапоядан кўтарилиш) стенокардия хуружларини чақирмайди. хуружлар кучли, узоқ вақт давом этган ва тез жисмоний зўриқишда пайдо бўлади; ii синф одатий жисмоний фаоллик бир оз чегараланган. стенокардия хуружлари тез юрганда ва зинапоядан кўтарилганда, меъёридан кўпроқ овқат еб қўйганда ёки совуқ ҳавога чиққанда, об-ҳаво ўзгарганда, стресс ҳолатларида, тўшакдан тургандан кейинги биринчи соатларда; яхши шароитда ва одатий тезликда текис йўлда 500 м.дан кўпроқ масофага юрганда ёки зинапоядан биринчи қаватдан юқорига кўтарилганда пайдо бўлади; iii синф одатий жисмоний фаоллик кескин чегараланган. стенокардия хуружлари яхши шароитда ва одатий тезликда текис йўлда 100- 500 м.гача масофага юрганда ёки зинапоядан биринчи қаватгача кўтарилганда пайдо бўлади. iv синф ҳар қандай жисмоний ҳаракат (текис йўлда 100 м.гача масофага юрганда) стенокардия хуружлари ривожланишига олиб келади. айрим ҳолларда хуружлар тинч ҳолатда ҳам пайдо бўлиши мумкин. стенокардия ҳуружи вақтида беморлар ҳаракатсиз, агар юриб кетаётганд вақтда кузатилса бир неча дақиқага тўхтайдилар. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 88 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"yu'rak ishemik kasalligi" haqida

презентация powerpoint юрак ишемик касаллиги. маърузачи: т.ф.н. кенжаев с.р ўзбекистон республикаси соғлиқни саклаш вазирлиги бухоро давлат тиббиёт институти 1 юрак ишемик касаллиги (юик) – юрак мушакларини кислородга бўлган талаби ва коронар қон томирларидаги қон айланиши орасидаги мувозанатни бузилиши натижасида юзага келадиган патологик ҳолат. ушбу таъриф 1957 – йилда атеросклероз ва юик ни ўрганиш бўйича жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (жсст) экспертлари томонидан таклиф этилган. юқорида қайд этилган мувозанатни бузилиши оқибатида ишемия ёки некроз ҳолатини юзага келиши асосида аксарият ҳолларда кардиосклероз ривожланиши ётади. бу ўзгаришлар юракни систолик ва/ёки диастолик фаолиятини ўзгариши билан кечади. эпидемиологияси юик бутун дунёда жумладан, ўзбекистонда ҳам катта ёшдаги аҳоли ...

Bu fayl PPTX formatida 88 sahifadan iborat (3,8 MB). "yu'rak ishemik kasalligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: yu'rak ishemik kasalligi PPTX 88 sahifa Bepul yuklash Telegram