yu'rak mitral va aortal nuqsonlari

DOCX 19 стр. 43,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 19
тошкент тиббиёт академияси 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси юрак митрал ва аортал нуқсонлари даволаш факультетининг 4 курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза маъруза мақсади: юрак митрал иллатлари сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш. тарбиявий мақсадлар: материални кенг ёритиб бериш йули билан талабаларни шу муаммога кизиктириш, шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. адабиётлар билан мустакил ишлашга кизикиш уйготиш. маърузанинг вазифалари: ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез клиникаси, касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнин замонавий усулларини актуаллигини хозирги замон талаби миқиёсида асослаб бериш. муаммони долзарблиги: юрак митрал иллатлари муаммоси ички касалликлар патологиясида асосий уринлардан бирини эгаллайди. касалликнинг кенг тарқалганлиги, кечишининг ўзига хослиги ва диагностикадаги кийинчиликлар муаммонинг ахамиятлилигини яна бир карра тасдиқлаб туради. маъруза режаси: маърузани максади ва вазифаси - 5 дақиқа этиология ва патогенези ёритиш - 15 дақиқа таснифи ва клиникаси - 25 дақиқа лаборатор-инструментал диагностика - 10 дақиқа қиёсий ташхиси - 5 …
2 / 19
чилиги аксарият чап қоринча, кейин ўнг қоринча дамланиши кўринишида ифодаланади. а. митрал қопқоқ етишмовчилиги (митрал етишмовчилик). цопқоқ аппарати тузилишининг ўзгариши туфайли чап қоринча систоласи вақтида табақа тўлиқ ёпилмайди, натижада қоннинг бир қисми орқага - қоринчадан бўлмачага қайтиб тушади. юрак нуқсонлари билан оғриган беморларнинг кам қисми (тахминан 10 фоизи) холис митрал қопқоқ етиш-мовчилигини ташкил қилади. 1. этиологияси. а. функционал ёки нисбий қопқоқ етишмовчилигида мит-рал қопқоқ ўзгармайди, унинг тешиги кенгаяди ва қопқоқ табақалари систола даврида атриовектрикуляр тешикни зич ёпмайди. функционал қопқоқ етишмовчилигини вужудга келтирувчи сабаблар: (1) вегетатив нерв аппарати дисфункциясида (фаолияти бузилишида) қопқоқ ҳалқасини ташкил қилувчи айланма мушак толалари заифлашиши (бўшашиши) мумкин, натижада қопқоқ тешиги кенгаяди. (2) қопқок, табақаларини тегишли ҳолатда ушлаб турувчи папилляр мушак шикастланганда, унинг тонуси пасайганда систола даврида копқоқ табақалари қисман чап бўлмача бўшлиғига тушади, тонуси кучайганда эса, қопқоқ табақалари митрал тешикни тўлиқ ёпмайди, тирқиш қолади. (3) яллиғланиш, дистрофия, склероз туфайли миокард зарарланганда чап қоринча бўшлиғи катталашади ёки митрал …
3 / 19
стланганда қопқоқ шакли ўзгариб қаттгаугашади, бужмайиб ҳажми кичраяди ва систола даврида зич ёпилмайди. (5) бириктирувчи тўқиманинг диффузли (тарқалган) ял-лиғланиш касалликлари (ревматоидли артрит, системали қизил бўрича, склеродермия). 2. патогенези. митрал қопқоқ етишмовчилигида диастола тамом бўлгач, зарарланган қопқоқ чап атриовентрикуляр тешикни тўлиц ёпмайди, тирқиш содир бўлади. а. чап қоринчанинг систола даврида мазкур тирқиш орқа-ли қоннинг маълум миқдори орқага қайтади ва чап бўлма-чага тушади. чап бўлмача бўшлиғида одатдагидан кўпроқ ҳажмда цон тўпланиши (қоринчадан қайтадан қон ва ўпка венасидан оциб келадиган қон) сабабли у кенгаяди, боси-ми кўтарилади, юрак етишмовчилик белгиларини чақи-ради. б. вацт ўтиши билан чап бўлмача чўзилиши ва бўшлиқ ҳажми анча кўпаяди, девор мушак қавати гипертрофия-лашади, бу ҳолат компенсация кўринишида чап бўлмача босимини нисбий физиологик даражагача камайтиради. чап қоринчага бўлмачадан ортиқча миқдорда қон туши-ши туфайли чап қоринча бўшлиғи ҳам кенгаяди, босими ортади, девор мушаклари қисқариши кучаяди, натижа-да чап қоринча гипертрофияси ривожланади. чап қоринча мушаги деярли кучли бўлганлиги сабабли зўр бериб ишлаши натижасида аортага …
4 / 19
боғлиқ. беморнинг умумий ҳола-ти компенсациялашган ва декомпенсациялашган бўлади. а. шикояти. фаолсиз ревмокардит билан кузатиладиган компенсация даврида бемор шикоят билдирмайди, де-компенсация даврида эса митрал қопқоқ етишмовчилиги симптомлари чап қоринча етишмовчилиги кўринишига ўхшаш (ҳансираш, ортопноэ, юрак астмаси). (1) ўпка гипертензияси ва ўнг қоринча етишмовчилиги давомли ва оғир митрал етишмовчилигида вужудга ке-лади. (2) тромбоэмболиялар кўпинча бўлмача фибриляцияси билан кузатиладиган беморларда содир бўлади.. б. физикал белгилар. (1) юрак чўоди тепкиси - кучайган, яққол кўринади, пастга ва чапга силжиган, ёйилган. (2) уйқу артерияси уриши анча сезиларли, лекин зарб ҳажмининг камайиши туфайли кам тўлишган. (3) бўйинтуруқ венаси бўртиб чиқади. (4) перкуссияда юракнинг нисбий чегараси чапга ва юқорига силжийди, юрак бели тўғриланади. (5) аускултацияда юрак учи: а. i товуш сустлашган ёки йўқолади, б. систологик шовқин - энг яхши эшитиладиган жойи юрак учи туртқисида, қўлтиқ остига ва юрак асосига тарқалади, кўпинча систологик титраш билан кузатилади. в. чап бўлмачадан ортиқча қон тушганда чап қорин-чанинг тезда тўлиши ва деворининг тебраниши …
5 / 19
сида жойла-шади, юрак чўққисига йўналиши мумкин. (2) дағал шувулловчи тембрда. (3) урғучсимон конфигурацияда. (4) систолик шовб;ин i товушга қўшилмайди (фкг-контрол). (б) диффузли миокардит, дилятацияли кардиомиопа-тия, гипертония касаллигида систолик шовқин юракнинг кенгайиши натижасида қопқоқнинг морфологик ўзгари-шисиз нисбий етишмовчилиги туфайли содир бўлади. мазкур хасталикларда юрак нуқсонидан фарқи чап қоринчанинг ўта кенгайиши, чап бўлмачанинг озгина кен-гайиши билан кузатилади. (в) митрал қопқоқ пролапси - қопқоқ табақаси чап бўлмача бўшлиғига қисман тушади ва қон регуртациясини ву-жудга келтиради. (1) i товуш ўзгармайди. (2) бемор вертикал ҳолатда турганида ёки нитрогли-церин қабул қилганидан сўнг шовқин кучаяди, ъ-адре-ноблокатор истеъмоли эса шовқинни пасайтиради. (3) эхокардиография- митрал қопқоқ пролапсини аниқ-лайди. 6. давоси. а. дори-дармон воситалари. (1) юрак гликозидлари хилпировчи аритмияда юрак қисқариши миқдорини камайтиради. (2) диуретиклар - ўпка гипертензиясини ва димланиш ҳолатларини камайтиради. (3) вазодилататорлар - митрал қопқоқ фаолиятини ях-шилайди чап қоринча ҳажмини кичрайтиради, юрак-дан қон чиқишини созлайди, қон регуртациясини ка-майтиради, аортага қон чиқишидаги қаршиликни па-сайтиради. (4) антикоагулянтлар- митрал қопқоқ етишмовчилиги …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 19 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "yu'rak mitral va aortal nuqsonlari"

тошкент тиббиёт академияси 1-сонли факультет ва госпитал терапия кафедраси юрак митрал ва аортал нуқсонлари даволаш факультетининг 4 курс талабалари учун факультет терапия фанидан маъруза маъруза мақсади: юрак митрал иллатлари сабаблари, таснифи, клиникаси, диагностикаси, даволаш усуллари ва профилактикасини талабаларга етказиш. тарбиявий мақсадлар: материални кенг ёритиб бериш йули билан талабаларни шу муаммога кизиктириш, шу касаллик диагностикаси ва даволашдаги охирги янгиликлар билан таништириш. адабиётлар билан мустакил ишлашга кизикиш уйготиш. маърузанинг вазифалари: ўрганилаётган муаммонинг этиология, патогенез клиникаси, касалликнинг клиник кечиш хусусиятлари хамда диагностика ва даволашнин замонавий усулларини актуаллигини хозирги замон талаби миқиёсида асослаб бериш. муаммони дол...

Этот файл содержит 19 стр. в формате DOCX (43,6 КБ). Чтобы скачать "yu'rak mitral va aortal nuqsonlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: yu'rak mitral va aortal nuqsonl… DOCX 19 стр. Бесплатная загрузка Telegram