юрак аортал иллатлари

DOC 105,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403707712_46271.doc юрак аортал иллатлари режа: 1. этиологрия ва патогенези ёритиш 2. классификация ва клиника 3. танаффус 4. беморни курсатиш 5. лаборатор-инструментал диагностика 6. даволаш ва профилактика 7. хулоса . юрак аортал иллатлари маъруза максади. талабалар қуйидагиларни аниқлай олишлари ва баҳолай билишлари лозим: · аорта қопқоғи нуқсонларини содир қилувчи сабабларни аниқлаш. · аорта қопқоғи етишмовчилиги ёки стенозига бевосита тааллуқли белгиларни аниқлаш. · аралаш нуқсонда устунлик қилувчи иллат турини топиш. · аорта қопқоғи нуқсонларида кузатиладиган асоратларни белгилаш. · чап қоринча ўткир етишмовчилигида - юрак астмаси ва ўпка шишида тез тиббий ёрдамни тайинлаш. аорта қопқоғи етишмовчилиги. мавзу мазмуни тарифи. аорта қопқоғи етишмовчилигида шикастланган яримойсимон қопқоқ аорта тешигини тўлиқ ёпмайди ва диа стола даврида қоннинг бир қисми орқага - аортадан чап қоринчага қайтиб тушади. таркалиши. мазкур иллат тарқалиши бўйича митрал нуқсонидан сўнг иккинчи ўринда туради ва аорта стенозига қараганда 5 марта кўп учрайди; эркакларда аёлларга нисбатан 10 марта кўп кузатилади. аорта қопқоғи етишмовчилиги кўпинча …
2
сининг айрилишини ва аорта етишмовчилиги риважланишини чақиради. коллагенозлар аорта қопқоғи етишмовчилигига олиб келиши мумкун. функционал ўзгаришлар - нисбий етишмовчилик. · аорта оғзининг идиопатик кенгайиши- (кўпинча артерия гипертензиясида, ифодаланган атеросклерозида) - аорта етишмовчилигининг кўпчил сабабларидан бири. · аорта оғзи бошланғич (проксимал) қисмининг кенгайиши - артерия конуси мушак толаларини заифлашиши натижасида чўзилиши туфайли вужудга келиб, аорта қопқоқ етишмовчилиги билан кузатилиши мумукн. патогенези. аорта ярим ой қопқоғи шаклининг бузилиши натижасида аорта қопқоғи тешиги тўлиқ ёпилмайди, натижада диастола вақтида қоннинг бир қисми чап қоринчага қайтиб тушади ва юракнинг қон чиқариш хажми камаяди. шу даврда чап қоринча нормал миқдоридаги қонни чап бўлмачадан олади, бу ҳолат чап қоринчанинг чўзилишига олиб келади. кўп миқдорда йиғилган қонни аортага хайдаш учун чап қоринча систола даврида катта куч билан қисқаради. кучли қисқариши олдин чап қоринча мушаклари гипертрофиясини ривожлантиради, кейинчалик толиқиш натижасида дилатацион кенгайишига ва чап қоринча етишмовчилигига олиб келади. кўрсатилган омиллар кичик қон айланиш доирасида димланишга, ўпка артерияларида босим кўтарилишига …
3
зилишига олиб келади. кейинчалик чандиқланиш жараёни қопқоқда кечади, у бужмаяди ва қалинлашади. · септик эндокардитда ярали парчаланиш аниқланади, ярим ойсимон қопқоқ қалинлашади ва чандиқлашади, иллатлар юзага келади ва у ерга фибрин тўпланади. текширганда чап қоринча бўшлиғининг кенгайиши ва деворининг гипертрофияланиши сабабли чап қоринчанинг кескин катталашиши кузатилади. клиник кўриниши. аорта қопқоғи етишмовчилигида беморлар узок вақт мобайнида шикоят билдирмайдилар, чунки бу иллат бақувват чап қоринчанинг кучли ишлаши на-тижасида компенсацияланади. шикоятлар декомпенсация босқичида содир бўлади. · диастолик қон босмининг пасайиши ва миянинг қон билан таъминланишининг бузилиши натижасида бош айланиши ва бош оғриғи содир бўлади. · стенокардия характеридаги юрак соҳасидаги оғриқ миокарднинг кескин гипертрофияси ва тож артерияларнинг қон билан тўлишининг ёмонлашиши ҳисобига аор-тада диастолик босимнинг паст бўлиши билан бирга тож артерияларининг нисбий етишмовчилиги натижасида вужудга келади. · бўйинда, бошда қон томирлар тебраниши сезгиси ва юракнинг тез ва нотекис уриши (айниқса ётганда) безовта қилади. юрак тепкиси кўпинча бошга берилади. · чап қоринча мушакларининг қисқариш фаолиятининг …
4
пастга ва чапга силжиган. пальпация - юрак чўққи турткиси хам энига, хам бўйига (у-уп қовурғалар оралиғида) катталашган. перкуссия - дилатация натижасида юракнинг бўғиқ товуши чапга кенгайган. юрак бели ифодаланган, аорта конфигурациясини ҳосил қилади. аускултация · юрак чўққисида i товуш сусайган, чунки систола ёпиқ қопқоқлар даври мавжуд бўлмайди. · аортада ii товуш хам сусайган ёки қопқоқнинг зарарланиши ва дйастолик босимнинг пасайиши туфайли эшитилмаслиги мумкин. · дистолик шовқин баланд тезликда эшитилади, пуфловчи охангда, юмшоқ тембрли, ўнг томонда ii қовурға оралиғида гавдани олдинга энгаштириб турган холатда яхши эшитилади ёки боткин-эрба нуқтасида қон оқими бўйича чапга ва пастга юрак чўққисига йўналади. · чап қоринча кенгайиши натижасида митрал қопқоқнинг нисбий етишмовчилиги ҳосил бўлади - юрак чўққисида функционал систолик шовқин эшитилади. · юрак чўққисида функционал хусусиятдаги бўшашиш шовқини - флинта шовқини эшитилади. у митрал етишмовчилигида атриовентрикуляр тешикнинг нисбий ёки мушак кенгайиши натижасида вужудга келади. · қўшалоқ дюрозье шовқини сон артериясига стетоскоп босилганда эшитилади. пульс (томир уриши) …
5
раниши рўйхатланади. аортография. рентген контраст модда аортага юборилади ва қонни орқага қайтиши кўз билан аниқланади. қайтиб тушадиган қон ҳажми ҳам ҳисобланади. кечиши. аорта қопқоғи етишмовчилиги чап қоринчанинг бақувват мушаклари гипертрофияси хисобига компенсацияланиб касаллик белгилари узоқ йиллар давомида билинмайди, бемор фаол ҳаёт кечириши мумкин. юрак мушакларининг зўриқиб ишлаши, ва провардида толиқиши тож артериялари етишмовчилиги натижасида юрак фаолияти сутлашади ва кичик қон айланиш доирасида қон димланиши юз беради, қоринчанинг навбатдан ташқари қисқариши ёки пароксизмал тахикардиянинг қоринча тури ёки бўшашдан олдин от дупурига ўхшаш овоз эшитилади. чап қоринча етишмовчилиги миокард инфаркти ёки ўпка шиши холатини содир қилиши ва ўлим билан тугаши мумкин. ташхис юракнинг аорта конфигурацияси, юрак чўққи турткисини чапга ва пастга силжиши, диастолик шовқин ва сакрайдиган пульснинг мавжудлигига асосланади. қиёсий ташхис. хилпилловчи аритмия билан кузатиладиган митрал стенози. аорта қопқоғи етишмовчилигида диастола шовқини асосан ўнг томонда иккинчи қовурға оралиғида, гохида чап тамонда тўш ёнида ii ёки iii қовурға оралиғида яхши эшитилади. аорта етишмовчилигида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"юрак аортал иллатлари" haqida

1403707712_46271.doc юрак аортал иллатлари режа: 1. этиологрия ва патогенези ёритиш 2. классификация ва клиника 3. танаффус 4. беморни курсатиш 5. лаборатор-инструментал диагностика 6. даволаш ва профилактика 7. хулоса . юрак аортал иллатлари маъруза максади. талабалар қуйидагиларни аниқлай олишлари ва баҳолай билишлари лозим: · аорта қопқоғи нуқсонларини содир қилувчи сабабларни аниқлаш. · аорта қопқоғи етишмовчилиги ёки стенозига бевосита тааллуқли белгиларни аниқлаш. · аралаш нуқсонда устунлик қилувчи иллат турини топиш. · аорта қопқоғи нуқсонларида кузатиладиган асоратларни белгилаш. · чап қоринча ўткир етишмовчилигида - юрак астмаси ва ўпка шишида тез тиббий ёрдамни тайинлаш. аорта қопқоғи етишмовчилиги. мавзу мазмуни тарифи. аорта қопқоғи етишмовчилигида шикастланган яримойсимон қопқ...

DOC format, 105,0 KB. "юрак аортал иллатлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: юрак аортал иллатлари DOC Bepul yuklash Telegram