aorta qopqoqi etishmovchiligi

DOCX 9 sahifa 30,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 9
аорта қопқоғи етишмовчилиги. мавзу мазмуни 1. тарифи. аорта қопқоғи етишмовчилигида шикастланган яримойсимон қопқоқ аорта тешигини тўлиқ ёпмайди ва диа стола даврида қоннинг бир қисми орқага - аортадан чап қоринчага қайтиб тушади. 2. таркалиши. мазкур иллат тарқалиши бўйича митрал нуқсонидан сўнг иккинчи ўринда туради ва аорта стенозига қараганда 5 марта кўп учрайди; эркакларда аёлларга нисбатан 10 марта кўп кузатилади. аорта қопқоғи етишмовчилиги кўпинча митрал иллати билан бирга учрайди, соф холдаги тури эса ревматик нуқсонлар орасида 1,5 фоизни ташкил қилади. 3. этиологияси. аорта қопқоғи етишмовчилиги қуйидаги шароитларда юзага келади. а. органик ўзгаришлар. (қопқоқнинг буришиб бужмайиб қолиши, қопқоқ пай томирларининг қисқариши). (1) ревматизм. аорта қопқоқ етишмовчилиги маълум даражада юракнинг ревматик нуқсонларига чалинган беморларда учрайди. митрал стенози тарқалиши бўйича устунлик қилади, лекин аорта етишмовчилиги жуда оғир ревматик эндокардит билан кузатилади. (2) инфекционли эндокардит. аорта қопқоғининг битта ёки бир нечта тавақалари шакли ўзгариши ёки перфорацияси (ёрилиши) билан асоратланади. (3) аорта оғзининг қатламланиши. аорта ўрта қаватининг …
2 / 9
оннинг бир қисми чап қоринчага қайтиб тушади ва юракнинг қон чиқариш хажми камаяди. шу даврда чап қоринча нормал миқдоридаги қонни чап бўлмачадан олади, бу ҳолат чап қоринчанинг чўзилишига олиб келади. кўп миқдорда йиғилган қонни аортага хайдаш учун чап қоринча систола даврида катта куч билан қисқаради. кучли қисқариши олдин чап қоринча мушаклари гипертрофиясини ривожлантиради, кейинчалик толиқиш натижасида дилатацион кенгайишига ва чап қоринча етишмовчилигига олиб келади. кўрсатилган омиллар кичик қон айланиш доирасида димланишга, ўпка артерияларида босим кўтарилишига имкон туғдиради, қўшимча юклама олдин чап қоринча дистрофиясини ва кейинчалик чап қоринча етишмовчилигини вужудга келтиради. аорта қопқоғи етишмовчилигида систола ва диастола вақтида аортада қон босимининг тезда ўзгариши кузати-лади. диастола даврида аортадан кўп миқдорда қонни чап қоринчага қайтиб тушиши натижасида артерия томир-ларида диастолик босим пасайишини, систола даврида аортада қон миқдорини кўпайиши систолик босим кўта-рилишини чақиради. 5. патологик анатомияси. морфологик ўзгаришлар аорта қопқоғи етишмовчилигига олиб келадиган касалликка боғлиқ . (а) ревматик зарарланишда аорта қопқоғи бужмаяди ва асосида …
3 / 9
нинг пасайиши ва миянинг қон билан таъминланишининг бузилиши натижасида бош айланиши ва бош оғриғи содир бўлади. (2) стенокардия характеридаги юрак соҳасидаги оғриқ миокарднинг кескин гипертрофияси ва тож артерияларнинг қон билан тўлишининг ёмонлашиши ҳисобига аор-тада диастолик босимнинг паст бўлиши билан бирга тож артерияларининг нисбий етишмовчилиги натижасида вужудга келади. (3) бўйинда, бошда қон томирлар тебраниши сезгиси ва юракнинг тез ва нотекис уриши (айниқса ётганда) безовта қилади. юрак тепкиси кўпинча бошга берилади. (4) чап қоринча мушакларининг қисқариш фаолиятининг сусайиши оқибатида кичик қон айланиши доирасида сурункали қон димланиши ривожланади: жисмоний зўриқишда хансираш вужудга келади, у ортопноэ ва юрак астмаси хуружи билан кечиши мумкун. (5) бехушлик - диастолик артерия босими пасайиши натижасида бош мия қон айланишининг бузилишини туфайли юзага келади. кўриш. (1) диастола қон босимининг пасайиши сабабли бемор териси ва шиллиқ қаватлари рангпар. (2) бўйин соҳасида уйқу артерияси кучли тебранади. (3) кўз қорачиғининг диастолик торайиши ва систолик кенгайиши аниқланади. (4) мюссе симптоми - юракнинг систолик …
4 / 9
ириб турган холатда яхши эшитилади ёки боткин-эрба нуқтасида қон оқими бўйича чапга ва пастга юрак чўққисига йўналади. (4) чап қоринча кенгайиши натижасида митрал қопқоқнинг нисбий етишмовчилиги ҳосил бўлади - юрак чўққисида функционал систолик шовқин эшитилади. (5) юрак чўққисида функционал хусусиятдаги бўшашиш шовқини - флинта шовқини эшитилади. у митрал етишмовчилигида атриовентрикуляр тешикнинг нисбий ёки мушак кенгайиши натижасида вужудга келади. (6) қўшалоқ дюрозье шовқини сон артериясига стетоскоп босилганда эшитилади. пульс (томир уриши) тезлиги ва ритми компенсация босқичида меъёрда, лекин аксарият тезлашган бўлади. декомпенсация даврида юрак етишмовчилиги бошланиши билан юрак уриш ритми кучаяди. кўкрак қафаси рентгенографиясида - чап қоринчанинг катталашиши туфайли юрак бели кескин ифодаланган аорта конфигурацияси аниқланади (9-расм). экг - чап қоринчанинг гипертрофия белгилари ва электр ўқининг чапга силжиши кузатилади. i ва ii стандарт, ҳамда кўкрак уланишларида s-т сегменти пасаяди. гис ту-тамининг чап оёғида блокада белгилари ёки тож-томир етишмовчилиги пайдо бўлади (т тишчаси манфий, s-т сегменти пасайган). фкг - ўнг тамонда ii …
5 / 9
мал тахикардиянинг қоринча тури ёки бўшашдан олдин от дупурига ўхшаш овоз эшитилади. чап қоринча етишмовчилиги миокард инфаркти ёки ўпка шиши холатини содир қилиши ва ўлим билан тугаши мумкин. ташхис юракнинг аорта конфигурацияси, юрак чўққи турткисини чапга ва пастга силжиши, диастолик шовқин ва сакрайдиган пульснинг мавжудлигига асосланади. 9. қиёсий ташхис. хилпилловчи аритмия билан кузатиладиган митрал стенози. аорта қопқоғи етишмовчилигида диастола шовқини асосан ўнг томонда иккинчи қовурға оралиғида, гохида чап тамонда тўш ёнида ii ёки iii қовурға оралиғида яхши эшитилади. аорта етишмовчилигида диастолик шовқин пуфловчи, стенозда эса гулдиросли табиатда; бундан ташқари стенозга характерли қарсаксимон i товуш, митрал қопқоқнинг очилиш товуши, чап бўлмача катталашиши ва экгда чап бўлмача ва ўнг қоринча гипертофияси белгилари йўқ аорта қопқоқ етишмовчилиги билан бирга кечадиган захм аортити ревматизм аорта етишмовчилигидан қуидаги хусусиятлари билан фарқланади: беморлар одатда 35 ёшдан катта (ревматизмда 7-15 ёш). аорта кўтарилиш қисмининг кенгайиши сабабли ўнг томонда ii қувурға оралиғида арраловчи кескин диастолик шовқин эшитилади, ревматизм …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 9 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"aorta qopqoqi etishmovchiligi" haqida

аорта қопқоғи етишмовчилиги. мавзу мазмуни 1. тарифи. аорта қопқоғи етишмовчилигида шикастланган яримойсимон қопқоқ аорта тешигини тўлиқ ёпмайди ва диа стола даврида қоннинг бир қисми орқага - аортадан чап қоринчага қайтиб тушади. 2. таркалиши. мазкур иллат тарқалиши бўйича митрал нуқсонидан сўнг иккинчи ўринда туради ва аорта стенозига қараганда 5 марта кўп учрайди; эркакларда аёлларга нисбатан 10 марта кўп кузатилади. аорта қопқоғи етишмовчилиги кўпинча митрал иллати билан бирга учрайди, соф холдаги тури эса ревматик нуқсонлар орасида 1,5 фоизни ташкил қилади. 3. этиологияси. аорта қопқоғи етишмовчилиги қуйидаги шароитларда юзага келади. а. органик ўзгаришлар. (қопқоқнинг буришиб бужмайиб қолиши, қопқоқ пай томирларининг қисқариши). (1) ревматизм. аорта қопқоқ етишмовчилиги маълум даража...

Bu fayl DOCX formatida 9 sahifadan iborat (30,2 KB). "aorta qopqoqi etishmovchiligi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: aorta qopqoqi etishmovchiligi DOCX 9 sahifa Bepul yuklash Telegram