фалсафий антропология. инсон фалсафаси

DOCX 34,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1673252683.docx фалсафий антропология. инсон фалсафаси referat фалсафий антропология. инсон фалсафаси режа: 1. инсон — яратганнинг мўъжизаси, фалсафанинг бош мавзуси. 3. инсон табиати ва мохияти. инсон онгли мавжудот. 4. инсон, шахс ва индивид тушунчалари. 2. инсон ҳақидаги қарашлар ранг-баранглиги. инсоннинг жамиятдаги ўрни. ўзбекистон мустақиллиги ва инсоннинг қадр-қиммати. ислохотлардан мақсад — инсон, унинг фаровонлиги ва бахт-саодати. 5. инсон муаммосини ўрганишнинг тарбиявий зарурияти ва аҳамияти. инсон — яратганнинг мўъжизаси, фалсафанинг бош мавзуси. инсон муаммоси фалсафанинг азалий мавзуларидан биридир. одам зотининг дунёга келиши, бошқа жонзотлардан фарқи, табиат ва жамиятдаги ўрни, инсоний фазилатлари, шахсий ҳусусиятлари тўғрисидаги масалалар ҳамма давр файласуфларининг диққат марказида турган. фан соҳасида одамнинг жисмоний тузилиши, табиий-биологик хусусиятларини ўрганиш ҳамон давом этмоқда. ижтимоий фанларда эса шахс камолоти, ижтимоий, маънавий қиёфаси билан боғлиқ жиҳатлари тадқиқ қилинмоқда. хуллас, одамзод учун ўзи ва ўзига ўхшаган бошқа кишилар, уларнинг хусусиятлари, жамиятдаги ўрни, қадри, ўтмиши ва келажаги билан боғлиқ муаммолар азал-азалдан энг асосий тадқиқот ва кузатиш объекти бўлиб …
2
ҳам йўқ эмас. "одам" тушунчаси - биологик ва ижтимоий жиҳатларни ўзида мужассамлаштирадиган тирик жонзотга, - одам зотига, - нисбатан ишлатилади. одам зотини бошқа жонзотлардан фарқ қилувчи энг муҳим белгилари онг, ахлоқ, хулқ, билим, ижтимоий меҳнат қила олиш қобилияти ва бошқалардир. "инсон" тушунчаси эса одам зотини муайян даражадаги ижтимоий ҳусусиятлар ва жиҳатларни ўзлаштириб олганлиги билан боғлиқ камолот даражасини ифодалайди. ижтимоийлик - "шахс" тушунчаси учун ҳам асосий ҳусусиятдир, аммо бунда ижтимоий жиҳатдан маънавий-ахлоқий камолотга етганлик тушунилади. илмий адабиётларда иисон ва шахсга нисбатан ранг-баранг таърифларни, турли хил талқинларни учратиш мумкин «инсон» тушунчаси ва унинг фалсафий талқини. инсон - аввало тирикликнинг энг олий мўъжизаси, бошқа жонзотлардан ажралиб турувчи ижтимоий мавжудот сифатида, табиий-тарихий қадриятдир. инсонни онтология /грекча - борлиқ, назария, таълимот/ ва антропология /грекча-инсон, таълимот/ нуктаи назаридан, яъни инсонни борлиқнинг бир қисми сифатида талқин қилиш /онтология/ ва уни вужудга келиши, ижтимоий хусусиятларининг шаклланиши билан боғлик тадқиқотлар /антропология/ ҳамон давом этмоқда. инсон - тарихий тараққиёт жараёнида …
3
яъни бирор гуруҳ, қатлам, синф, қавм, элат, халқ ёки миллат доирасидаги фаолияти, оила ва турмушдаги ҳатти-ҳаракати, амалга оширган ишлари, яратган бойликлари, ўзига ва ўзгаларга нисбатан муносабати орқали намоён бўлади. ҳозирги илмий адабиётларда инсоннинг табиий-ижтимоий борлиғи мавжудлиги тан олинади. бу борада биологик ёндашув инсоний муносабатлар меъёрларининг эволюцион-биологик асосларига эътибор қаратади. унга кўра одамзотининг шахсга айланиши, ўз қадрини ва ўзгалар қадрини англаш жараёни узоқ йиллар давом этади. дастлаб, норасида гўдак учун она кўкраги, сути, алласи энг буюк қадрият бўлса, она кўлидан тушган, одимлар она кўкрагидан ажралган бола учун эса, аста-секин атроф-муҳит, ўзи яшаётган макон, ўзга кшшлар ва ўзи ҳам қадриятга айланиб боради. бу даврда у ўз шахсий эҳтиёжи ва мақсадларини ўзига хос қадрият кўзгуси орқади кўради, ўзига керакли ва зарур нарсаларни муҳайё қилишларини кўпроқ хоҳлайдиган, талаб қиладиган бўлиб қолади. болалар ҳаётини кўпгина тадқиқотчилари камолотнинг бу муҳим даврида /3-6 ёш/ ўз қадрини ошириш ва шахсини кўпроқ севиш /болалик эгоизми/ мавжуд бўлиишни таъминлайдилар. албатта …
4
тимоийлик инсон ҳаёти субстанцияси, негизини ташкил этишини тушуниш имконини беради. ҳозир ғарб адабиётларида «mind - bodi» (ақл – тана), «nature - nurture» (табиат – тарбия) муаммоси муҳокама қилинмоқда. аммо асосий муаммо кўрсатиб ўтилган моҳиятларни муфассаллаштиришда эмас, балки инсоннинг ягона образини яратишдадир. бу эса ижтимоий-гуманитар ва табиий-илмий соҳалардаги билим ютуқларини ўзида мужассамлаштирган комплекс ёндашувни тақозо этади. homo sapiens эволюцияси тўғрисида сўз юритганда, оддий биологик ёки ижтимоий мезонларга эмас, балки биологик-ижтимоий мезонларга суяниш лозим. инсон онгли мавжудот. бир замонлар файласуфларнинг устози суқрот «ўзингни билсанг, оламни биласан», – деган эди. фалсафий ҳикматга айланиб кетган бу фикр ортида олам каби инсон ҳам сиру синоатларга бой, у ўзини билиш орқали олам мохиятини англашга йўл очиши мумкин, деган ғоя ётибди. шу маънода, инсон ўзини ташқи оламдан ажратиб, алохида бир мўъжиза ва тадқиқот мавзуи сифатида ўрганишга ҳаракат қила бошлаган пайтдан буён уни ўйлантириб келаётган муаммолардан бири онгнинг мохияти, тафаккурнинг келиб чиқиши масаласидир. шу нуқтаи назардан қараганда, онгнинг …
5
г кўплаб тарафдорларига эга. зеро, у олам ва одамнинг яратилганлиги масаласи билан бевосита боқлиқдир. кимда-ким олам ва одам яратилганлигини тан олар экан, онг ҳам яратганнинг қудрати эканлигини тан олиши табиий. барча динлар каби ислом динида ҳам ана шундай қараш эътироф этилади ва онг, тафаккур яратганнинг инсонга инъоми, илоҳий мўжизалар сифатида тавсифланади. бундай қарашлардан фарқ қиладиган ва онг муайян моддийликнинг мияда акс этиши деб тушунишда, унинг мохияти инсон танаси фаолияти билан боғлаб талқин этилади. бундай қарашлар ҳам қадимий илдизларга эга. xviii асрга келиб онгни бевосита инсон мияси фаолияти билан боқлашга ҳаракат қилган қарашлар ҳам шаклланди. айни пайтда материалистик йўналиш номини олган бундай ёндашувлар доирасида онгнинг мохиятини бузиб талқин қилиш холлари ҳам пайдо бўлган. фалсафа тарихида «вульгар материализм» деб ном олган оқим намояндаларининг қарашлари бунга мисол бўла олади. уларнинг фикрича, худди жигар сафро ишлаб чиқаргани каби, мия ҳам онгни ишлаб чиқаради. бундай ёндашув натижасида онг маънавий эмас, балки моддий ходиса, деган хулоса …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "фалсафий антропология. инсон фалсафаси"

1673252683.docx фалсафий антропология. инсон фалсафаси referat фалсафий антропология. инсон фалсафаси режа: 1. инсон — яратганнинг мўъжизаси, фалсафанинг бош мавзуси. 3. инсон табиати ва мохияти. инсон онгли мавжудот. 4. инсон, шахс ва индивид тушунчалари. 2. инсон ҳақидаги қарашлар ранг-баранглиги. инсоннинг жамиятдаги ўрни. ўзбекистон мустақиллиги ва инсоннинг қадр-қиммати. ислохотлардан мақсад — инсон, унинг фаровонлиги ва бахт-саодати. 5. инсон муаммосини ўрганишнинг тарбиявий зарурияти ва аҳамияти. инсон — яратганнинг мўъжизаси, фалсафанинг бош мавзуси. инсон муаммоси фалсафанинг азалий мавзуларидан биридир. одам зотининг дунёга келиши, бошқа жонзотлардан фарқи, табиат ва жамиятдаги ўрни, инсоний фазилатлари, шахсий ҳусусиятлари тўғрисидаги масалалар ҳамма давр файласуфларининг диққат...

Формат DOCX, 34,3 КБ. Чтобы скачать "фалсафий антропология. инсон фалсафаси", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: фалсафий антропология. инсон фа… DOCX Бесплатная загрузка Telegram