лирик тур ва унинг жанрлари

DOC 81,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662751795.doc лирик тур ва унинг жанрлари лирик тур ва унинг жанрлари режа: 1. лирик турнинг специфик хусусиятлари. 2. лирик қаҳрамон тушунчаси 3. лирик асарларни жанрларга ажратиш принциплари 4. ҳозирги шеъриятдаги лирик жанрлар хусусияти. лирика (юн., чолғу асбоби) адабий тур сифатида қадимдан шаклланган бўлиб, ўзининг бир қатор хусусиятларига эгадир. лириканинг белгиловчи хусусияти сифатида унинг туйғу-кечинмаларни тасвирлаши олинади. яъни, эпос ва драмадан фарқ қилароқ, лирика воқеликни тасвирламайди, унинг учун воқелик лирик қаҳрамон руҳий кечинмаларининг асоси, уларга туртки берадиган омил сифатидагина аҳамиятлидир. шу боис ҳам лирик асарда воқелик лирик қаҳрамон қалб призмаси орқали ифодаланади, янаям аниқроғи, лирикада кечинмани тасвирлаш учун етарли миқдордаги воқелик "парчалари", деталларгина олинади. лириканинг асосий образи - лирик қаҳрамон (баъзан у лирик субъект деб ҳам юритилади). кўпинча лирик қаҳрамон деганда муаллиф тушуниладики, бу ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. зеро, шоир ўзининг кечинмаларини тасвирлаши ҳам, ўзганинг руҳиятига кирган ҳолда ўша "ўзга шахс" кечинмаларини тасвирлаши ҳам мумкин бўлади. бу ўринда яна бир …
2
ўрнида кўради, унинг кечинмаларига туртки берган ҳолатни ҳис қилади, кўнглидан кечган кечинмаларни ўз кўнглида ҳам кечиради. масалан, тубандаги шеърни шу жиҳатдан кўздан кечиришимиз мумкин: кўксимга қўйилган бу бошни энди гоҳида кўз қийиб, гоҳида қиймай ва бунинг устига сени унутолмай яшаш ахир менга кўп қийин. "бора-бора севиб кетарман мен эримни балки кейинроқ",- деган хаёл билан яшайсан, мендан кўра сенга қийинроқ. шеърни ўқиган китобхон лирик қаҳрамонни - қайсидир сабабга кўра севгилисига етишолмаган, эндиликда ўзининг оиласида сокин ва тотув умргузаронлик қилаётган, турмуш ўртоғини-да самимий ҳурмат қилувчи ва айни пайтда севгисини ҳам унутолмаган одамни тасаввур қилади, ўша одамнинг руҳий ҳолатига кириб, унинг кечинмаларини қалбдан ўтказади. юқорида айтдикки, лирик қаҳрамон билан реал шоир тенг эмас, яъни, шу шеърни ёзиш учун шоирнинг албатта севгилисига етишолмаган ва ҳамон ўша севгисини қўмсаб яшаётган одам бўлиши шарт қилинмайди. фикримизнинг ёрқин далили шуки, сиз, яъни шеърхон, бу ҳолатни ҳис қиласиз, ҳолбуки, унда тасвирлангандек ҳаётий ҳолатни реал ҳаётда бошдан кечирмагансиз, фақат, …
3
олини ўйнайди ва асарда унинг қалбини суратлантиради. шуни ёдда тутиш лозимки, мазмун жиҳатидан ажратилувчи жанрлар (фалсафий, ишқий, сиёсий ва ҳ.) буларнинг ҳар бирига бирдек сингишиб кетаверади (яъни, автопсихологик лирика ҳам, ижровий лирика ҳам мазмунан фалсафий, ишқий, сиёсий ва ҳ. бўлавериши мумкин,). маълумки, лирик асарлар асосан шеърий нутқ шаклида ёзилади, бироқ "шеърий асар" ва "лирик асар" тушунчаларини бир-биридан фарқлаш жоиз. сабабки, бадиий адабиётда шеърий йўлда ёзилса-да лирикага алоқадор бўлмаган асарлар ҳам мавжуд. шунингдек, лирик асар одатан ҳажмининг кичиклиги, вақт ҳиссининг "ҳозир"лиги, асосан монологик нутқ шаклига ва кўпроқ конфликтнинг ички турига (бошқа конфликт турлари генетик жиҳатдан таъсир қилгани учун асарда жуда кам ифодаланади, ифодаланганда ҳам билвосита намоён бўлади) эгалиги каби хусусиятлар билан ажралиб туради. лирик турдаги асар ҳам, табиийки, бошқа адабий турларга хос хусусиятларни қисман ўзига сингдиради. жумладан, лирик асарда воқеликка оид тафсилотлар (эпик элемент) жуда кам бўлиб, улар кечинмани ифодалаш, унинг омилларини кўрсатишга етарли миқдордагина олинади. яъни, ўринда асосий меъёр — …
4
салан: рубоий ўзининг тўрт мисрадан ташкил топиши, хазаж бахрининг ахраб ва ахрам шажараларида ёзилиши, кўпроқ а-а-б-а (камроқ а-а-а-а) тарзида қофияланиши каби шакл кўрсаткичлари асосида ажратилади; туюқ ўзининг тўрт мисрадан таркиб топиши, рамали мусаддаси мақсур вазнида ёзилиши, кўпроқ а-а-б-а, тажнисли қофияга эга бўлиши билан характерланади; қитъа икки ёки ундан ортиқ байтдан таркиб топади, жуфт мисралари ўзаро қофиялангани ҳолда тоқ мисралари очиқ қолади, вазн ва мазмун жиҳатларидан чекланмайди, - кўрамизки, буларнинг барида шакл хусусиятлари жанрни белгиловчи асос бўлиб хизмат қилади. бу нарса, айниқса, мусамматларда (маснавий, мусаллис, мураббаъ ва ҳ), мустазод, таркиббанд, таржебанд каби жанрларда яна ҳам ёрқинроқ кўринади. булардан кўринадики, ўзбек мумтоз шеъриятида ўзининг муайян шаклий белгиларига эга бўлмиш турғун шеърий жанрлар етакчи ўрин тутган. шуниси ҳам борки, бадиий тафаккур тараққиётининг муайян босқичида турғун жанр шаклларининг етакчи мавқе эгаллаши умуман жаҳон адабиётида кузатиладиган ҳодисадир. масалан, европа адабиётидаги сонет, рондо, рондель, терцина, октава каби шакллар фикримизни далиллаш учун етарлидек. бироқ бадиий тафаккур ривожининг …
5
анка, хокку ва б.) ҳозирги шеъриятда, хусусан, ўзбек шеъриятида ҳам оз бўлса-да қўлланилади. бунинг устига адабиётшунос фақат ҳозирги адабиётни ўрганиш билан чекланмайди, у, айниқса назарий масалаларни ўрганиш ва хулосалар чиқариш жараёнида, умуман жаҳон адабиёти материалига таянади. шунга кўра, ўзбек шеъриятида қўлланилган шеърий жанрларни, бизнингча, тубандагича жанр турларига ажратиш мумкин: 1) шакл хусусиятларига кўра (банднинг таркибланиши, қофияланиш тартиби ва ҳ.) ажралувчи жанрлар: ғазал, мустазод, туюқ, рубоий, таржибанд, таркиббанд, мусамматлар. 2) анжуманга мўлжалланган жанрлар: назира, бадиҳа, муаммо, чистон (луғз); 3) хорижий адабиётлардан ўзлашган жанрлар: сонет, хокку, танка, октава, оқ шеър, эпиграмма ва ҳ.; 4) ҳозирги шеърият жанрлари: автопсихологик лирика (унинг кўринишлари сифатида медитатив лирика ва интеллектул лирика), ижровий лирика, тавсифий лирика, воқеабанд лирика. ҳозирги шеъриятда қўлланилувчи жанрларни юқоридагича турларга ажратар эканмиз, биз уларнинг шакл хусусиятларига, бироқ, мумтоз адабиётдагидан фарқли ўлароқ, ички шакл хусусиятларига таянамиз. жумладан, автопсихологик шеър деганда биз лирик қаҳрамон ва шоир шахсияти муносабатидан келиб чиқамиз. автопсихологик шеърларнинг бир кўриниши сифатида …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лирик тур ва унинг жанрлари"

1662751795.doc лирик тур ва унинг жанрлари лирик тур ва унинг жанрлари режа: 1. лирик турнинг специфик хусусиятлари. 2. лирик қаҳрамон тушунчаси 3. лирик асарларни жанрларга ажратиш принциплари 4. ҳозирги шеъриятдаги лирик жанрлар хусусияти. лирика (юн., чолғу асбоби) адабий тур сифатида қадимдан шаклланган бўлиб, ўзининг бир қатор хусусиятларига эгадир. лириканинг белгиловчи хусусияти сифатида унинг туйғу-кечинмаларни тасвирлаши олинади. яъни, эпос ва драмадан фарқ қилароқ, лирика воқеликни тасвирламайди, унинг учун воқелик лирик қаҳрамон руҳий кечинмаларининг асоси, уларга туртки берадиган омил сифатидагина аҳамиятлидир. шу боис ҳам лирик асарда воқелик лирик қаҳрамон қалб призмаси орқали ифодаланади, янаям аниқроғи, лирикада кечинмани тасвирлаш учун етарли миқдордаги воқелик "парчалари"...

Формат DOC, 81,5 КБ. Чтобы скачать "лирик тур ва унинг жанрлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лирик тур ва унинг жанрлари DOC Бесплатная загрузка Telegram