стресс ва касаллик

PPTX 26 стр. 76,6 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 26
презентация powerpoint стресс ва касаллик «барча касалликлар асабдан» ибораси ҳаммага таниш, лекин кўпинча у жиддий қабул қилинмайди. стресс – ҳозирги даврда ҳар бир инсоннинг ҳаётида мавжуд, бунга ҳамма ўрганиб қолган. шунинг учун ҳам асабий ҳолат одатий деб ҳисобланади. аммо бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. психосоматика нима? психосоматика – бу юнончадан «руҳият ва тана» маъносини билдиради: психологик омиллар – шахслар билан муносабатлар, бажарилмаган истаклар, бостирилган ҳис-туйғулар, ички зиддиятлар каби руҳий ҳолатларни танага салбий таъсиридир. психосаматика назарияси томонидан таъкидланган ҳалокатли ҳис-туйғулар ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. улар орасида ваҳима, ғазаб, айбдорлик ҳисси, шармандалик – буларнинг барчаси танада «сиқиш» механизмини ишга солади. ваҳима ва ғазабда юрак қандай «сиқилишини» ҳамма билади ёки қайғуга ботганда ёлғиз қолиш истаги пайдо бўлади. бу психосаматиканинг иши. салбий ҳис-туйғулардан қочиб қутулиб бўлмайди. бирор киши пайдо бўлган ғазаб, қўрқув, ташвишни бостиришга ҳаракат қилмасин, барибир улар ўзини намоён қилади. бостирилган ғазаб, аламга айланади, кейин эса танани касал қилади. кўпинча жигар, агар …
2 / 26
учи ошади. ибтидоий даврда одамларнинг қўрқувга жавоб бериши жуда муҳим бўлган, улар ўлжага ҳужум қилган ёки қочган. психосоматик касалликларни келиб чиқмаслиги учун асабни яхшилаш, бўлиб ўтаётган салбий ҳолатларни тўғри баҳолаш ва уларни енгиш керак. стресс таъсирида касалликларнинг пайдо бўлишида организмнинг дастлабки ҳолати муҳим аҳамият эга. масалан, гипертония касаллиги билан оғриган беморда стресс оғирроқ яъни гипертоник кризислар билан кечади. стресс доимо бор, организмга ҳар қандай шароитда ҳам стрессорлар таъсир этади. стрессорларга қуйидаги омиллар киради: 1. ташқи муҳитнинг зарарли омиллари (муҳитнинг газланганлиги, ифлосланиши, юқори даражадаги нурланиш, ноқулай микроклимат ва ҳ.). 2. турли касалликларда физиологик жараёнларнинг бузилиши. 3. ахборотни тез ва қайта ишлаш (вақт тиғиз шароитлардаги иш). 4. организмни хавф остида қолдирувчи шароитлар. 5. оила ва ишхонадаги келишмовчиликлар. 6. ажратиб қўйиш ёки гуруҳли босим. 7. биров томонида таъқиб этилиш. 8. катастрофлар, ночорлик, 9. ижтимоий ҳимоянинг йўқлиги ёки камлиги, 10. патологик ирсий омил, 11. ишхонадаги ҳиссий ва физикавий юкламалар. 12. мақсадсиз яшаш ва бошқалар …
3 / 26
ишларни стресс деб номлайди. стресс организмнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин, лекин соғлом одам организмида ноқулай омилларга қарши курашиш механизми мавжуд. бу механизм организмнинг ҳаёти ва соғлигини хавф остида қолдирувчи таъсиротлар вақтида буйрак усти безининг мағиз моддасидан адреналин ажратиш орқали хулқ-атвор реакцияларини фаоллаштиради. адреналин гипоталамусга таъсир этиш орқали буйрак усти безининг пўстлоқ қаватидан глюкокортикоидлар секрециясини кучайтиради. глюкокортикоидлар эса организмнинг турли зарарли таъсиротларга қаршилик кўрсатиш қобилиятини оширади, ёғ деполаридан ёғнинг сафарбар этилиши ва энергия манбаи сифатида сарфланишини кучайтиради. ноқулай омиллар таъсир этганда буйрак усти бези мағиз ва пўстлоқ моддаларининг секретор фаолиятларининг кучайиши яъни, қонда адреналин ва глюкокортикоидлар миқдорининг кескин ортиши муҳим аҳамият касб этади. стресснинг организмга ижобий ёки салбий таъсир этиши организмнинг ушбу стрессорга нисбатан реакциясига боғлиқ. стресс ҳолат ҳамма учун бир хил, бироқ унга бериладиган жавоб реакция ҳар хилдир. масалан: лаби учган ёки дарз кетган стаканга чой ёки кофе келтирилди, айрим кишилар ҳеч қандай реакция қилмайди, иккинчи киши эса асабийлашади …
4 / 26
алардаги ташвишларимиз киради, бироқ биз уни ўзгартира олмаймиз. стресс ривожланишининг у ёки бу даражасини аниқловчи бир қанча усуллар мавжуд: 1. қондаги гормонлар миқдорини ёки уларнинг метоболитик маҳсулотлари (гидроксикортикостероидлар, адреналин, норадреналин)ни аниқлаш. қонда бу гормонлар қанча кўп бўлса, стресс реакциянинг даражаси шунча юқори эканлигини кўрсатади. масалан: гидроксикортикостероидни қондаги миқдори нормада 10-14мкг/мл, стресс вақтида унинг миқдори 18-24 мкг/мл, стресс кучайганда эса 24 мкг/мл дан ошади. бир кеча кундузда сийдик билан нормада адреналин 4-5 мкг/мл ва норадреналин 28-30 мкг/мл экскреция қилинади. стресс вақтида сийдик билан чиқариладиган адреналин ва норадреналиннинг миқдори 2-3 мартага кучли стресс вақтида эса кескин ошади. 2. электромиография - стресс ҳолати жадаллигини баҳоловчи усуллардан биридир. бу усул пешона мускулларидан муҳим ахборот олишга асосланган. масалан: мускулларнинг фаоллиги қанча юқори бўлса, стресс шунча жадаллашганлигини кўрсатади. 3. артериал қон босимини аниқлаш. стресс вақтида қон босими кескин ошади. 4. турли тестлар ўтқазиш. бу тестлар орасида тейлор тести кенг доирада қўлланади. ҳозирги кунда замонавий тиббиётнинг долбзарб …
5 / 26
олатингизни яқин кишингизга айтинг ёки қоғозга туширинг, лекин ҳеч кимга кўрсатманг. 10. курашиш учун ёрдам сўрашга тортинманг. 11. ўзингизга бирор хобби тангланг, бу сизни анча чалғитади. 12. иродали бўлишга ўзингизни ишонтиринг. 13. ўзингизни чалғитиш учун музика тингланг, китоб ўқинг, ўзингиз ёқтирган комедияни кўринг. 14. танқидий тарангликдан қутилиш учун ичингизда ўнгача сананг. 15. стрессга қарши махсулотлардан кўпроқ истеъмол қилинг. масалан: а) фақат болалар эмас, ҳатто катталар учун ҳам севимли бўлган музқаймоқ стрессни кучини пасайтиради; б) триптофан оқсили асабни тинчлантириб, кайфиятни кўтаради ва уйқусизликни енгади. бу асосан сут ва сливкада бўлади; с) гречка, сули ва банан “хурсандчилик гормони” бўлиб ҳисобланади. 16. врач қабулида бўлган бўлсангиз тавсия этган дориларни қабул қилиш. 17. энг асосийси ҳар бир муаммони ечими борлигини унутманг. стресс бу куч жиҳатдан организм устидан ҳукумронлик қилиш бўлиб, у учта даражада намоён бўлади: интеллектуал, фикрловчи ва ҳиссий. дастлаб ахборот интеллектуал (онг ва онг остида) ишланади, сўнг кучли ёки кучсиз ҳиссиёт сезилади ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 26 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "стресс ва касаллик"

презентация powerpoint стресс ва касаллик «барча касалликлар асабдан» ибораси ҳаммага таниш, лекин кўпинча у жиддий қабул қилинмайди. стресс – ҳозирги даврда ҳар бир инсоннинг ҳаётида мавжуд, бунга ҳамма ўрганиб қолган. шунинг учун ҳам асабий ҳолат одатий деб ҳисобланади. аммо бу салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. психосоматика нима? психосоматика – бу юнончадан «руҳият ва тана» маъносини билдиради: психологик омиллар – шахслар билан муносабатлар, бажарилмаган истаклар, бостирилган ҳис-туйғулар, ички зиддиятлар каби руҳий ҳолатларни танага салбий таъсиридир. психосаматика назарияси томонидан таъкидланган ҳалокатли ҳис-туйғулар ҳақида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз. улар орасида ваҳима, ғазаб, айбдорлик ҳисси, шармандалик – буларнинг барчаси танада «сиқиш» механизмини ишга солади. ваҳима в...

Этот файл содержит 26 стр. в формате PPTX (76,6 КБ). Чтобы скачать "стресс ва касаллик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: стресс ва касаллик PPTX 26 стр. Бесплатная загрузка Telegram