стресс профилактикаси

PPTX 37 sahifa 751,9 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 37
слайд 1 стресс профилактикаси психологларнинг фикрича, муаммо нимада эканлигини англаш ва уни вербаллаштириш — уни 50 фоизга ҳал қилиш демакдир. канадалик олим ганс сельенинг айтишича, стресс нафақат муаммо, балки яхшилик ҳамдир. турли хил стрессларсиз бизнинг ҳаётимиз рангсиз ва бемаъни бўлиб қоларди. стресс — бу тренировка ва чиниқишнинг энг муҳим ускунаси бўлиб, организмнинг қарши туришини, яъни психик иммунитетини оширади. стресс нафақат оғир қайғунинг юзага келтириши, балки катта хурсандчиликка ҳам олиб келиши мумкин. стресс инсонни ижодий чўққиларига етаклаши мумкин. келинг, ўзимизда стрессга чидамлилик даражамизни ўрганиб кўрамиз. «стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?» тести ( а. и. тащева, 2000). кўрсатма: қуйидаги 10 та саволга ”ха” ёки ”йўк” деб жавоб беринг: 1. сиз атрофдагиларнинг эътиборига жавобан эътибор қарата олмайдиган даражада ўзингизни чарчаган ҳис қиласизми? 2. арзимаган нарсаларга жиззакилик қилган пайтларингиз бўладими? з. таътил ёки дам олиш кунларидан кейин ўзингизни чарчаган ҳис қилан пайтларингиз бўлганми? 4. кечга томон бўйнингиз қотиб қолган, елкаларингиз мускуллари зирқираётган, белингизда оғриқ …
2 / 37
иви, апелсин, ёнғоқ ва шоколад каби махсулотларни тез-тез истеъмол қилинг. психологик саломатлик бўйича хамда бадиий адабиётлар ҳам ўқишни канда қилманг. стресс холатларини тушириш усуллари, кайфиятни яхшилаш. (бу тарқатма материал сифатида ҳар бир иштирокчига берилиши керак) тажриба ортиши билан эмоционал юкнинг оғирлиги камайиши мумкин, лекин умуман йўқолиб кетмайди. сизларга иш пайтида фойдаланса бўладиган стресс билан курашишнинг қуйидаги табиий усулларини таклиф қиламиз. — кулгу, табассум; — яхши ва ёқимли нарсалар ҳақида ўйлаш; - турли жисмоний ҳаракатлар: чўзилиш, керишиш каби; — деразадан кўриниб турган пейзажни кузатиш; — хонадаги гулларни, қадрдон фотосуратларни томоша қилиш; — қуёш нурида чўмилиш — югуриш билан шуғулланинг; — муваффақиятлар кундалиги тутиб, ҳар қанай кичик ютуқларингизни унга ёзиб боринг, вақти-вақти билан уни варақлаб ўқинг; — кайфиятингизни ва хаётга бўлган қизиқишингизни оширувчи шахсий мусиқа ва кинофилмларингизни жамлаб қўйиб, керак бўлганда ўша захоти тинглаб, томоша қилинг; — тоза -ҳаводан тўйиб нафас олиш; — кимгадир бошқаларга мақтов, комплиментлар айтиш. мазкур рўйхатни олиб, тез-тез …
3 / 37
н вазиятлар туфайли, юрак фаолияти бузилишидан оламдан ўтар экан. атрофдагиларга нисбатан ортиқча талабчан бўлманг!!! атрофдагиларга ортиқча талабчан бўлишингиз сизда руҳий зўриқишни юзага келтиради. агар сиз яқинларингизнинг доимий равишда камчиликларини танқид остига олиб, уларни ўзгартиришга киришган бўлсангиз – катта хатога йўл қўйган бўласиз. донолардан бири “агар сен вазиятни ўзгартира олмасанг, вазиятга нибатан ўз муносабатингни ўзгартир”, деб таъкидлаган экан. шундай экан, атрофдагиларни шундайлигича қабул қилинг, вақти келиб улар ҳақиқатан ҳам ўзгарганининг гувоҳи бўласиз. ҳар биримизда пайдо бўлаётган фикр ўз-ўзидан шу фикрга доир эмоционал ҳолатни уйғотади, бу ҳолат эса шу ҳолатга мос бўлган хатти-ҳаракатларни юзага келтиради. шунингдек, ҳар қандай ижобий ҳаракат — юздаги табассум, бош ва елкани тик тутиш кабилар мияда ҳам ўз-ўзидан шу ҳаракатларга мос келадиган фикрни уйғотади. демак, одамда руҳият ва кайфият, фикр ва ҳаракат ўзаро мутаносиблик касб этган. шунинг учун сиз ҳам доимо ўзингизга ишонинг, бу ишонч эса кайфиятингиз орқали ҳаракатларингизда, юзингизда, юриш-туришингизда акс этиб турсин. ҳаёт қадрига етинг, севимли …
4 / 37
а бошлайсиз. шундай экан, асабларингиз дам олишига рухсат беринг, асабларни эстрада куйларидан, уларнинг оғир, тез темпда ёзилган оҳангларидан асранг; - қўрқинчли, жангари кинолар ва кўрсатувларни кўришдан сақланинг; - ҳар хил оилавий, жамоа низоларига аралашманг, ҳаттоки уларни таҳлил қилишга киришманг. лекин... классик куйларни кўпроқ тингланг ва қанча кўп тингласангиз бош миянгизнинг ўнг қисми шунчалик ўз иш фаолиятини кучайтиради. миянинг ўнг қисми эса онг ости иш фолияти учун жавобгардир. қушларнинг сайрашига, дарахт барглари, ариқда оқаётган сув шивирлашига эътиборингизни қаратинг. «бугунги кун келажакда қатор-қатор келадиган кунларнинг биридир, лекин бу кунлар айни дамдаги қиладиган ҳаракатинга, хулқ-атворинга боғлиқдир... табиат берган инъомлардан оқилона фойдаланинг сиз дам олишни эмас, фаол ҳаракатни танланг, бемаъни орзуни эмас, ҳақиқатни танланг. хўмрайиб туришни эмас, кулиб қарашни танланг, душманликни эмас, муҳаббатни танланг. ҳаётдаги ҳамма яхши нарсани танланг. энг асосийси, ҳамиша ишлаш имкониятини танланг! меҳнат қилиш, бардош бериш ғайратидан қайтарадиган одамларнинг гапларига қулоқ солманг. барча норозилик, шубҳа-гумон, умидсизлик ва ўзингиздан нолишни бир четга …
5 / 37
иянинг махсус лимбик қисми томонидан бошқарилади ҳамда дастлаб бош миянинг пўстлоғига йўналтирилади, сўнгра вегетатив асаб тизими ва эндокрин безлар орқали ички аъзоларга йўналтирилади, шунингдек, тезда бутун танани тўлиқ қамраб олади. демак, оиладаги, ишдаги ва жамиятдаги зиддиятлар салбий эмоционал қўзғалишга сабаб бўлади, нохуш қўзғалишлар бош мияга тарқалса неврозларни, аъзоларга тарқалса турли ички касалликларни келтириб чиқаради. инсон 5 та руҳий сабабга кўра касалланади: қаҳр-ғазаб ва хасад, хафагарчилик (алам), айбдорлик ҳисси, инжиқлик ва қайсарлик, ҳаётдан қўрқиш. хасад қилманг!!! сабаби шуки, беш дақиқа ҳасад ўтида қоврилган одам ўз умрини икки йилга қисқартиради. ҳасадгўйлар бошқаларга нисбатан эртароқ қаришларини кўпчилик билади. ҳасадга сурункали берилиш оқибатида қалбдан меҳр-оқибат, шафқат, муҳаббат узоқлашиб, кўзлар нурсизланади, салбий ҳиссиётлар ҳисобига кишининг куч-қуввати пасайиб кетади. одатда ҳасадгўйларнинг юзига эрта ажин тушади. бундай одамлар катта ишлар қилишга қодир эмас, улар ўз-ўзини қийноққа солиб, майда-чуйда ишлар гирдобидан чиқа олмай юраверадилар. сизга жисмоний машқлар ёрдам беради спорт стрессни енгишга ёрдам беради. шундай экан, ўз руҳий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 37 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"стресс профилактикаси" haqida

слайд 1 стресс профилактикаси психологларнинг фикрича, муаммо нимада эканлигини англаш ва уни вербаллаштириш — уни 50 фоизга ҳал қилиш демакдир. канадалик олим ганс сельенинг айтишича, стресс нафақат муаммо, балки яхшилик ҳамдир. турли хил стрессларсиз бизнинг ҳаётимиз рангсиз ва бемаъни бўлиб қоларди. стресс — бу тренировка ва чиниқишнинг энг муҳим ускунаси бўлиб, организмнинг қарши туришини, яъни психик иммунитетини оширади. стресс нафақат оғир қайғунинг юзага келтириши, балки катта хурсандчиликка ҳам олиб келиши мумкин. стресс инсонни ижодий чўққиларига етаклаши мумкин. келинг, ўзимизда стрессга чидамлилик даражамизни ўрганиб кўрамиз. «стресс билан курашишга ўрганишингиз керакми?» тести ( а. и. тащева, 2000). кўрсатма: қуйидаги 10 та саволга ”ха” ёки ”йўк” деб жавоб беринг: 1. сиз атроф...

Bu fayl PPTX formatida 37 sahifadan iborat (751,9 KB). "стресс профилактикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: стресс профилактикаси PPTX 37 sahifa Bepul yuklash Telegram