стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррекция (медитатив) машқлар тўплами

DOCX 26 sahifa 52,6 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 26
стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррекцион (медитатив) машқлар тўплами мобилизация (сафарбарлик) машқи мақсад: куч ва энергияни тиклаш, бошланган ишни давом эттиришга киришиш учун умумий тайёргарлик. бажариш вақти: 5 дақиқа. бажариш тартиби: чуқур нафас олиб, чиқаринг. ушбу ҳаракатни 5 маротаба такрорланг. хаёлан қуйидаги иборали формулани такрорланг: – мен яхши дам олдим .... – менинг кучларим яна тикланди .... – бутун танамда энергия манбаини ҳис этяпман .... – фикрларим аниқ ва тушунарли .... – мушакларим ҳаётий куч билан тўлмоқда .... – ишлашга тайёрман, ҳузурбахш душ қабул қилгандекман .... – танамда ёқимли титроқ ва шабада ҳис қиляпман .... – чуқур нафас оляпман … кескин нафас чиқаряпман ... салқинлик .... – бошимни кўтаряпман (ёки туряпман) ... кўзларимни очяпман .... медитатив нафас концентрацияси (нафас техникаси) мақсад: тўлақонли бўшашиш, нафас жараёнини бир маромга келтириш, ички барқарорлик, эмоционал реакцияга эришиш муваффақияти. бажариш вақти: 3–5 дақиқа. бажариш тартиби: қулай жойлашиб олинг. танангизни бўшаштиринг. диққатингизни нафас олишга қаратинг. …
2 / 26
«даволовчи хотира» (кузатув техникаси) мақсад: ижобий эмоциялар фаоллашуви, ички ресурсларни тиклаш, ижобий тафаккур даражасига кўтариш ва тушкунлик ҳолатидан олиб чиқиш. бажариш вақти: 5 дақиқа. бажариш тартиби: қулайроқ ўтириб ёки ётиб олинг. чуқур нафас олиб, уни 10 сония ушлаб туринг, шундан сўнг нафасингизни бир текисда чиқаринг. машқни уч маротаба такрорланг. нафас олишнинг табиий суръатига қайтинг. ҳар сафар нафас олганингизда танангиз ва онгингиз бўшашаётганини ҳис қиласиз … шовқинлар, товушлар, юз тузилишлари, муаммолар сув каби оқиб кетади … борган сари нари кетиб боради …. ўтмишда сиз билан бир қанча ёқимли ҳодисалар содир бўлган. сиз анчадан буён улар ҳақида ўйламайсиз. баъзилари жуда аҳамиятли, баъзилари эса унчалик эмас. бироқ улар сизни хурсанд қила олган ва бахт келтирган. ўзингизнинг бахтли онларингиз, дақиқаларингизни, сизни бахтли қила олган, сизга энг оромбахш лаҳзаларни бера олган энг гўзал кунларни ҳаётингизга қайтаринг. севган ва севимли бўлган соатларни, лаҳзаларни қайтаринг. омад чўққиларида сармаст бўлиб юрган вақтингизга қайтинг. мана шу бахтли ўтмишга қайтинг, …
3 / 26
сизни тарк этишини ҳис этасиз. сиз хавотирликдан холисиз, сиз сувдек беғуборсиз, кайфиятингиз ҳам кўтаринки!!! «биллур саёҳат» (кузатув техникаси) мақсад: эмоционал ҳордиқ, ўз муаммоларини англаш ва уларни енгиш чораларини топиш, ижобий эмоцияларга эришиш. бажариш вақти: индивидуал. бажариш тартиби: қулай ўтириб олинг, бўшашинг, кўзларингизни юминг. тасаввур қилинг: сиз олмазорга кириб бордингиз, хиёбон бўйлаб секин-аста қадам қўйдингиз, димоғингизга оқ, пушти гулларнинг ёқимли ҳидлари урилди ва сиз ундан баҳраманд бўласиз. тор йўлакдан юриб борар экансиз, қандайдир эшикка дуч келасиз, уни очганингизда эса ёқимли тароват таратиб турган майсазордан чиқиб қоласиз. майсалар майин шаббодада оҳиста тебраниб турибди, ҳашаротларнинг табиат билан уйғунлашиб кетган овозлари, майин шабада эса сочингиз, юзингизни силаб ўтмоқда … қаршингизда кенг, ястанган кўл … сув кўм-кўк, тиниқ, гуё кумушранг тус олгандек. сиз соҳил бўйлаб орол томонга юра бошладингиз ва шаршарага яқинлашдингиз … унинг ўртасига кириб борар экансиз, бошингиздан то оёқларингиз учигача беғуборлик сувида тозаланаётганингизни ҳис қиласиз. обиҳаёт сизни куч ва энергия билан тўйинтирмоқда. шаршара …
4 / 26
н, исталган товушларни чиқаринг. изоҳ: машқ вақтида онг остидаги яширин, сизни безовта қилаётган ҳиссиётлар товуш орқали чиқариб юборилади. «медитатив қўшиқ айтиш» (овоз техникаси) мақсад: онгни тозалаш, салбий кечинмаларни йўқотиш. бажариш вақти: 3–5 дақиқа. бажариш тартиби: қулай ўтириб олинг, бўшашинг, кўзларингизни юминг, оғзингизни бироз очинг ва турли оҳангларда куйланг: «а-у-м»… «ғувиллаш» (овоз техникаси) мақсад: онгни бўшатиш, салбий йиғилмаларни чиқариб ташлаш. бажариш вақти: 3–6 дақиқа. бажариш тартиби: бўшашинг, ўтирган ҳолингизда кўзларингизни юминг, оғзингизни очмасдан, ғувиллаган овоз чиқаринг. изоҳ: машқнинг гуруҳ билан бажарилиши жараёнида ўргатувчи умумий овоз интонацияларини назорат қилиши зарур: овоз хавотирли, зўриққан, юқори эмоционал даражада бўлиши мумкин. «елкадаги тоғ» мақсад: елка, бел соҳалари мушакларидаги зўриқишларни йўқотиш, қадди-қоматни тик тутиш ва ўзига ишончни назоратда ушлаб туриш. бажариш вақти: 3 сония. бажариш тартиби: тик турган ёки юриб кетаётган ҳолатларда бажарилади. елкалар юқорига максимал даражада тез кўтарилади, уларни кенг ёйиб орқага ташланади. бу машқни бир неча маротаба такрорлаш натижасида қадди-қоматни тик ушлаш ва турли …
5 / 26
уда оғир ботди ва унга жавоб қайтаришга қарор қилдинг. 2-вазият. хулқи яхши эмас тенгқурларингдан бири кечқурун қаердадир ўтадиган кечага сени таклиф қиляпти. у бола (қиз) спиртли ичимлик истеъмол қилади, ҳатто сигарет ҳам чекади. у сенга: "юр, бироз дам олиб келамиз, сен ахир катта йигитсан-ку (қизсан-ку), уйингдагилар рухсат беришади", – деяпти. бу вазият сени безовта қиляпти ва унга рад жавобини бермоқчисан. 3-вазият. агрессив ҳолатдаги киши иккинчи – ўзига ишонган ва эътироз билдираётган кишини спиртли ичимлик истеъмол қилишга ундаяпти. ўйиннинг бориши: ўйин 20 дақиқа давом этади. 1. бошловчи кўпинча учрайдиган низоли вазиятларнинг сабабларини айтади ва уларнинг олдини олиш ёки улардан қадамбақадам чиқишнинг босқичларини санаб ўтади. баъзан одамлар ўртасидаги низоли муносабатларнинг сабаби – улар бир-бирларини ёки бирон муаммога нисбатан шеригининг муносабатини охиригача яхши тушунмаслиги. бундай вазиятларда суҳбат келишиш йўналишида эмас, балки ўзаро талаблар қўйиш даражасида олиб борилади. кўпинча, бундай ҳаракат услубини танлашнинг сабаби низоли вазиятлардан чиқиш тажрибасининг йўқлиги ва низоларни амалий ҳал эта …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 26 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррекция (медитатив) машқлар тўплами" haqida

стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррекцион (медитатив) машқлар тўплами мобилизация (сафарбарлик) машқи мақсад: куч ва энергияни тиклаш, бошланган ишни давом эттиришга киришиш учун умумий тайёргарлик. бажариш вақти: 5 дақиқа. бажариш тартиби: чуқур нафас олиб, чиқаринг. ушбу ҳаракатни 5 маротаба такрорланг. хаёлан қуйидаги иборали формулани такрорланг: – мен яхши дам олдим .... – менинг кучларим яна тикланди .... – бутун танамда энергия манбаини ҳис этяпман .... – фикрларим аниқ ва тушунарли .... – мушакларим ҳаётий куч билан тўлмоқда .... – ишлашга тайёрман, ҳузурбахш душ қабул қилгандекман .... – танамда ёқимли титроқ ва шабада ҳис қиляпман .... – чуқур нафас оляпман … кескин нафас чиқаряпман ... салқинлик .... – бошимни кўтаряпман (ёки туряпман) ... кўзлар...

Bu fayl DOCX formatida 26 sahifadan iborat (52,6 KB). "стресс ва агрессив ҳолатларни енгиллаштиришга мўлжалланган психокоррекция (медитатив) машқлар тўплами"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: стресс ва агрессив ҳолатларни е… DOCX 26 sahifa Bepul yuklash Telegram