ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари

DOC 80.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546871964_73611.doc ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари режа: 1. стресс – оғир, мушкул ёки мураккаб шароитларда юзага келувчи психиканинг зўриқиш фаолиятидир 2. ходимларнинг касбий фаолият самарадорлигини таъминлайдиган зарур, профессионал жиҳатдан муҳим хислатларини ривож-лантириш 3. тегишли машқлар учун махсус усуллар тавсия этилади. ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари инсоннинг энг катта бойлиги –саломатликдир. саломатлик деганда кўпчилик жисмоний соғломликни тушунади, ваҳоланки, руҳий соғломлик ҳам жуда муҳим. руҳан носоғлом кишининг хаттиҳаракатлари ва хулқ-атвори ўзгаради, ҳаловати йўқолади, фикрлашида бузилишлар юзага келади. сиқилиш, уйқусизлик, иштаҳасизлик, тез ғазабланиш, тушкунлик кайфияти, диққатни жамлай олмаслик, ҳаётдан завқлана олмаслик, одамлар билан киришиб кета олмаслик, ўлим қўрқуви кабилар асаб касалликларининг белгиларидир. баъзи ҳолатларда асаб касалликлари тана орқали ўзини кўрсатиши ҳам мумкин. буларнинг оқибатида инсоннинг жамият билан алоқаси бузилади, турмуш тарзида, касбий фаолиятида ўзгаришлар пайдо бўлади. шу маънода, жазони ижро этиш муассасаси ходимига кундалик фаолияти давомида турли (кўпинча, стресс хусусиятига эга) омиллар таъсир этади. бу эса, чарчаш, ҳолдан тойиш, …
2
шунингдек, ташқи муҳит инсоннинг бор имкониятларидан ортиғини талаб қилиб қўйганида стресс ҳолати юзага келади. стресснинг физиологик, психологик, шахсий ҳамда тиббий белгилари мавжуд бўлиб, уларнинг исталган тури доимо ҳиссий қўзғалиш билан биргаликда кечади. мутахассислар стресс ҳолати белгиларини қуйидагича ажратишади: физиологик белгилари – юрак уришининг ва нафас олишнинг тезлашиши, юз терисининг қизариши ёки оқариши, терлаш, қон таркибида адреналин миқдорининг кўпайиши. психологик белгилари – психологик функциялар динамикасининг ўзгариши, тафаккур операцияларининг секинлашуви, диққатнинг бўлинувчанлиги, хотиранинг пасайиши, қарор қабул қилиш жараёнининг пассивлашуви. шахсий белгилари – ироданинг бутунлай йўқолиши, ўз-ўзини назорат қилишнинг пасайиши, хулқ-атвордаги стереотиплик ва пассивлик, қўрқув, хавотир, сабабсиз безовталик, ижодкорлик қобилиятининг йўқолиши. тиббий белгилари – неврознинг ортиши, ҳушдан кетиш, аффектлар, бош оғриғи, уйқусизлик. ўз навбатида «стресс этиологияси» билан боғлиқ касалликлар қаторига: юрак-қон томир тизими паталогияси, ошқозон яраси, психосоматик бузилишлар, неврозлар, депрессив ҳолатларни киритиш мумкин. стрессни анъанавий тарзда қуйидагича тушуниш мумкин: организм учун хавф туғдираётган салбий омилларнинг таъсирига нисбатан организмнинг физиологик реакцияси. стресс умумий мослашув …
3
идеал «мен»и ўртасидаги уйғунлик, шунингдек, туғма руҳий хусусиятларининг ижтимоий муҳитдаги ўзаро таъсири натижасида кўринадиган ҳолатдир. ходимда руҳий носоғломлик, нисбатан турғундир. масалан, унинг ота-онаси, қариндош-уруғларида руҳий касалликларнинг мавжудлиги, ёшлигида унга нисбатан қўлланилган қаттиқ жазо чоралари, қўпол муомала, бош мия чайқалиши маълум вақт ўтгач, ходимда касалликка мойилликни кучайтириши мумкин. руҳий соғломлик эса ўзгарувчан бўлиб, ходимда жуда кўп ташқи омиллар таъсирида вужудга келган стресслар оқибатида тинимсиз алмашиниб туради. стресс ҳолатига тушмайдиган ходим жуда кам учрайди. ҳар бир ходим касбий фаолиятида турли хил қарама-қаршилик, зиддиятларга дуч келади ва унга нисбатан организмида қаршилик кўрсатишининг индивидуал чегараси бўлиб, бу чегарадан чиқиш, қаттиқ чарчаш, тана аъзолари функцияларининг бузилишига олиб келади. ходимнинг стрессни вужудга келтирувчи ташқи ҳамда ички омилларга нисбатан чидамлилиги, аввало, унинг индивидуал-психологик хусусиятлари ва уларни асосли тушуниши билан боғлиқ бўлади. шуни таъкидлаш лозимки, ташқи ва ички экстремал таъсирлар ҳар доим ҳам ходимнинг руҳиятига ва амалга ошираётган фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатмайди, акс ҳолда шароит қийинлашуви натижасида …
4
аста секинлик билан психик боғланиш ҳосил қилиб боради ва охир-оқибат турли хил салбий оқибатлар, касалликларни келтириб чиқаради. ходимларнинг касбий фаолият самарадорлигини таъминлайдиган зарур, профессионал жиҳатдан муҳим хислатларини ривож-лантириш, фаолиятининг ишончлилигини оширувчи, одамлар билан моҳирона ишлашига ёрдам берувчи усулларни ўзлаштириш-лари жуда муҳим. шу боис, энг оддий усуллар, яъни ўзини ўзи бошқаришнинг энг оддий усулларини қўллашдан кўзланган мақсад ходимга хизмат доирасидаги ҳаракатларини муваффақиятли бажариши учун мақбул ички шароитни яратишда ёрдам беришдан иборат. бунда қуйидаги бир қатор жиҳатлар назарда тутилади: · инсоннинг ўзига нисбатан ижобий установкани мустаҳкамлаш («мен бунинг уддасидан чиқаман»), ўзига ишонч ҳиссини ошириш; · ҳиссий-аффектив жараёнларни (айниқса, таваккал, қўрқинч ҳисси, касбий ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган вақт тақчиллиги кабиларни) уйғунлаштириш ва фаоллаштириш; · хизмат ҳаракатларини бажаришга тайёргарлик кўриш чоғида диққатни ошириш; · хизматдаги оғир меҳнатдан кейин дам олишга ўтишни тезлаштириш; · хизмат фаолияти узоқ вақт чўзилганда функционал тайёрлик ва иш қобилиятининг юксак даражасини сақлаб туриш. ўзини ўзи бошқаришнинг энг оддий …
5
учун ярайдиган қандайдир универсал усулни таклиф этиб бўлмаслигини ҳисобга олишлари зарур. ўзини ўзи бошқаришнинг энг оддий усулларини ходимнинг табиатига, фаолиятига хос хусусиятларни, унинг темпераментини ва кўплаб бошқа ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда махсус танлаш керак. тегишли машқлар учун махсус усуллар тавсия этилади. мантиқ усулларидан фойдаланиш. жуда кўп ҳолларда қарор топган шароит ходимдан вазиятни қизишмасдан таҳлил қилишни талаб этади. бунда у, аввало, ўзини айни дамдаги руҳий ҳолати, ноадекват асабий зўриқиши оқилона эмаслигига, сўнгра эса, бошқача йўл тутиш мақсадга мувофиқлигига ишонтириши керак. «мен энг тажрибалиман», «мен ҳамма нарсани қила оламан», «мен ҳар қандай жиноятни оча оламан» каби индивидуал жиҳатдан муҳим бўлган ўзини ўзи ишонтириш усули жуда самаралидир. ушбу ўзини ўзи ишонтириш қобилиятини улардан кундалик амалиётда юзага келадиган қийин вазиятларни бартараф этиш учун рағбат сифатида доимий фойдаланиб, албатта машқ қилдириш керак. ўзига ўзи буйруқ бериш усулидан фойдаланиш. интизомли ходим «керак!», «бардам бўл!», «чида!», «ишла!» каби ички буйруқлар ёрдамида ўзини яхши бошқариши мумкин. ана шундай …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари"

1546871964_73611.doc ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари режа: 1. стресс – оғир, мушкул ёки мураккаб шароитларда юзага келувчи психиканинг зўриқиш фаолиятидир 2. ходимларнинг касбий фаолият самарадорлигини таъминлайдиган зарур, профессионал жиҳатдан муҳим хислатларини ривож-лантириш 3. тегишли машқлар учун махсус усуллар тавсия этилади. ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари инсоннинг энг катта бойлиги –саломатликдир. саломатлик деганда кўпчилик жисмоний соғломликни тушунади, ваҳоланки, руҳий соғломлик ҳам жуда муҳим. руҳан носоғлом кишининг хаттиҳаракатлари ва хулқ-атвори ўзгаради, ҳаловати йўқолади, фикрлашида бузилишлар юзага келади. сиқилиш, уйқусизлик, иштаҳасизлик, тез ғазабланиш, тушкунлик кайфияти, диққатни жамлай олмаслик, ҳаётд...

DOC format, 80.5 KB. To download "ходимнинг руҳий соғлиғини сақлашнинг муҳим психологик жиҳатлари", click the Telegram button on the left.