тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари

PPTX 144 pages 372.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 144
презентация powerpoint 3-мавзу. тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби 2. тижорат банкларининг ташкилий тузилиши 3. банкларни қайта ташкил этиш 4. банклар фаолиятида васийликнинг жорий этилиши 5. тижорат банкларини тугатиш тартиби тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби ўзбекистон республикасида банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби “банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади. банкларни лицензиялаш жараёни икки босқичдан: 1. банк таъсис этиш учун марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш; 2. банкни рўйхатга олиш билан бир вақтда лицензия беришдан иборат. муассислар ўз ораларидан марказий банкда, унинг ҳудудий бош бошқармаларида ва бошқа органларда банкни ташкил этиш юзасидан уларнинг манфаатларини ифода этишга вакил қилинган шахсни белгилайдилар. унинг ваколатлари таъсис шартномаси билан тасдиқланади. марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари банк муассисларини банк ташкил этиш билан боғлиқ бўлган зарур қонун ҳужжатлари …
2 / 144
нусхада); 3) таъсис йиғилишининг уч нусхада тайёрланган баённомаси. бу ҳужжатда банкни ташкил этиш, устав капитали миқдори, банк устави ва бизнес-режани тасдиқлаш, банк кенгаши, бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим. баённома нусхалари банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланади; 4) муассислар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар: а) банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган банкнинг барча муассислари тўғрисидаги маълумотлар; б) муассис-жисмоний шахслар бўйича: - ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар; - ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда маълумотлар; - ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда охирги икки йил учун солиқ декларациялари (хусусий тижорат банклари устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслар бундан мустасно); в) муассис-юридик шахслар бўйича: - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги …
3 / 144
ётган муассис-юридик шахс кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (резюме); г) ўзаро боғланган шахслар ҳақида маълумотлар: - муассис-жисмоний (юридик) шахс ёки муассис-жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, юридик шахслар устав капиталидаги иштироки муносабати билан ёки бошқа усуллар билан уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юридик шахслар тўғрисида ҳамда муассис-юридик шахснинг устав фондидаги улуши (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар: - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари; - муассислар рўйхати ва мазкур юридик шахс устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида); - молиявий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар (молиявий ҳисобот, жумладан чиқарилган облигациялар, олинган кредитлар ва берилган банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар); - юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми; 5) ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар қўшимча равишда ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд ёки давлат органлари томонидан уларга нисбатан қўлланилган барча жазо чоралари тўғрисидаги …
4 / 144
-режаси. унда банк фаолияти стратегияси, йўналишлари, кўлами, молиявий истиқболлари ва бошқа зарурий маълумотлар очиб берилиши керак; 11) вакилнинг муассислар номидан ариза бериш ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи (нотариал тартибда ёки бошқа усулда тасдиқланган) ҳужжат; 12) банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисида низом. банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим: - инвестиция стратегияси ва мақсадлари; - банк маблағларини инвестициялаш режалаштирилаётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, инвестицияларни амалга ошириш муддатлари; - қимматли қоғозлар эмитентлари ва уларнинг фаолият соҳалари бўйича акцияларни жамлашни чегаралаш; - қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолаш; - қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини ва бошқариш тажрибасини баҳолаш; - инвестициялар диверсификациясини амалга ошириш; 13) аризани кўриб чиқиш учун тўланиши лозим бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат. резюме, шахсий баланс қайдномаси ва банк бизнес-режасида келтирилган барча саволларга тўлиқ жавоб берилиши керак. аризага илова қилинган ҳужжатлардаги барча маълумотларнинг ҳаққонийлиги текширилади. банкни рўйхатга олиш ва лицензия олишга дастлабки рухсатни беришни …
5 / 144
ёки бир нечта битим натижасида банкнинг шакллантирилган устав капиталининг беш фоизидан ортиғига эгалик қилинса, бу ҳақда беш иш кунидан кечикмасдан марказий банкка хабар берилиши лозим. устав капиталининг йигирма фоиз ва ундан ортиқ бўлган улушига эгалик қилиш учун марказий банкдан олдиндан розилик олиниши талаб этилади. марказий банкнинг розилиги олинган улуш миқдорини ошириш учун марказий банкдан такроран олдиндан розилик олиниши лозим. бир акциядор ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг йигирма беш фоизидан ошиши мумкин эмас (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва хусусий тижорат банклари бундан мустасно). агар шахс юридик шахснинг бошқарувига ёки унинг сиёсатига катта таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлса, ушбу шахс бундай юридик шахсни назорат қилувчи ҳисобланади. шахс қуйидаги ҳолларда катта таъсир ўтказувчи ҳисобланади: - мазкур юридик шахснинг йирик иштирокчиси бўлса; - юридик шахснинг акциядорлари, бошқарув органлари ёки иштирокчилари билан расмий равишда келишув тузиб ёхуд бошқа ҳар қандай тарзда унинг фаолиятига …

Want to read more?

Download all 144 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари"

презентация powerpoint 3-мавзу. тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори с.м.зиёдуллаев режа: 1. тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби 2. тижорат банкларининг ташкилий тузилиши 3. банкларни қайта ташкил этиш 4. банклар фаолиятида васийликнинг жорий этилиши 5. тижорат банкларини тугатиш тартиби тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби ўзбекистон республикасида банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби “банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан амалга оширилади. банкларни лицензиялаш жараёни икки босқичдан: 1. банк таъсис этиш учун марказий банкнинг дастлабки рухсатини бериш; 2. банкни...

This file contains 144 pages in PPTX format (372.4 KB). To download "тижорат банклари фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий-иқтисодий асослари", click the Telegram button on the left.