тижорат банкларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари

PPTX 46 pages 580.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 46
презентация powerpoint тижорат банкларни ташкил этишнинг хуқуқий ва иқтисодий асослари режа: 1. банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби. 2. тижорат банклари фаолиятини қайта ташкил этиш шакллари. 3. банкларга васийликни жорий этилиши. 4. тижорат банкларини тугатиш тартиби. банк — тижорат ташкилоти бўлиб, ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс. 3 рақамли банк — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувчи банк ёки унинг таркибий бўлинмаси. рақамли банклар томонидан банк хизматларини масофавий кўрсатиш банкнинг ички тартиб қоидаларига асосан қонун ҳужжатлари талабларини инобатга олган ҳолда амалга оширилади; норезидент банк — хорижий давлат ҳудудида рўйхатга олинган банк; хусусий банк — устав капиталида муассислар (акциядорлар) бўлган жисмоний шахсларнинг улуши камида эллик фоизни ташкил этиши лозим …
2 / 46
анки (бундан буён матнда марказий банк деб юритилади) банк фаолияти соҳасини тартибга солувчи ва лицензиялаш, тартибга солиш ҳамда пруденциал назорат бўйича ваколатларни амалга оширувчи давлат органидир. пруденциал назорат — банк фаолиятининг ўзига хос таваккалчиликларининг олдини олиш ва камайтириш мақсадида банклар фаолияти устидан ўзбекистон республикаси марказий банки амалга оширадиган назорат; ҳал қилувчи эгалик — шахс томонидан ёки биргаликда ҳаракат қилувчи шахслар томонидан юридик шахс устав капиталининг бир ёхуд бир неча битим натижасида олинган камида беш фоизига бевосита ёки билвосита эгалик қилиш. охирги бенефициар мулкдор — юридик шахс бўлган, банк акцияларининг потенциал олувчисига ёки бу акцияларга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчига бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс; банкни ташкил этиш банклар акциядорлик жамияти шаклида ташкил этилади. банклар марказий банкда давлат рўйхатига олинган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомини олади. банклар ўзбекистон республикасида ўз фаолиятини марказий банк томонидан бериладиган, банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия асосида амалга оширади. …
3 / 46
лиш учун муассислар томонидан банк ташкил этиш бўйича ўз манфаатларини марказий банкда ифода этишга вакил қилинган шахс таъсис шартномаси имзолаганидан кейин уч ойдан кечиктирмай марказий банкка қуйидагиларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади: таъсис шартномасини; икки нусхадаги банк уставини; таъсис йиғилишининг баённомасини; муассислар рўйхатини; ҳал қилувчи эгаликка эга бўлган бевосита ва билвосита муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар тўғрисидаги ахборотни; муассис бўлган юридик шахснинг аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган охирги уч йил учун молиявий ҳисоботларини; банкнинг устав капиталини шакллантириш учун киритилган маблағларнинг манбалари тўғрисидаги ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотни; банкнинг кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги ахборотни; банкнинг ички аудит хизмати тўғрисидаги низом лойиҳасини; банкнинг кейинги уч йилга мўлжалланган бизнес-режасини; банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиққанлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади. тақдим этилган ҳужжатларда марказий банк томонидан камчиликлар аниқланган тақдирда, марказий банк ариза берувчига бартараф этилиши лозим бўлган камчиликлар ва тақдим этилиши зарур …
4 / 46
арказий банк ариза берувчидан қўшимча ҳужжатлар ва ахборот сўрашга ҳақлидир. ариза берувчи марказий банк сўраган ҳужжатлар ва ахборотни сўров олинган кундан эътиборан ўттиз календарь кундан ошмаган муддатда тақдим этиши керак, ушбу муддат мобайнида банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатномани бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқиладиган уч ойлик давр тўхтатиб турилади. марказий банк ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади. банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинган кундан эътиборан олти ойдан ошмаган муддат ичида юридик кучини сақлаб туради. банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома қуйидаги ҳолларда амал қилиш муддати тугашидан олдин бекор қилинади: дастлабки рухсатнома сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда; илгари баҳолашдан ўтган ва талабларга жавоб берган муассислар, шу жумладан охирги бенефициар мулкдорлар эндиликда талабларга мувофиқ бўлмаганда; банк кузатув кенгаши ва бошқарувининг янги тайинланган аъзолари тўғрисида ахборот тақдим этилмаганда; тақдим …
5 / 46
г устав капиталида иштирок этиш учун рухсатномаси берилганлиги тўғрисидаги ёзма тасдиқномаси; чет эл банки капиталининг ва кредит рейтингининг марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат. чет эллик муассисларга нисбатан чекловлар норезидент бўлган жисмоний шахсларнинг ва халқаро молия институтлари, чет эл банклари ва бошқа кредит ташкилотлари бўлмаган юридик шахсларнинг жами улуши банк устав капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак. қайси норезидентларнинг акциядорлари ҳамда охирги бенефициар мулкдорлари имтиёзли солиқ режимини тақдим этувчи ва унинг шахсини ошкор этишни ҳамда молиявий операцияларни ўтказиш чоғида ахборот тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатда ёки ҳудудда рўйхатга олинган бўлса, ўша норезидентлар банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас. банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак: банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза; энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати; банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида ахборот; ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги марказий …

Want to read more?

Download all 46 pages for free via Telegram.

Download full file

About "тижорат банкларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари"

презентация powerpoint тижорат банкларни ташкил этишнинг хуқуқий ва иқтисодий асослари режа: 1. банкларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензиялаш тартиби. 2. тижорат банклари фаолиятини қайта ташкил этиш шакллари. 3. банкларга васийликни жорий этилиши. 4. тижорат банкларини тугатиш тартиби. банк — тижорат ташкилоти бўлиб, ўзбекистон республикаси марказий банки томонидан берилган лицензия асосида банк фаолияти деб ҳисобланадиган юридик ва жисмоний шахслардан омонатлар қабул қилиш ҳамда қабул қилинган маблағлардан таваккал қилиб кредит бериш ёки инвестициялаш учун фойдаланиш, тўловларни амалга ошириш каби фаолиятлар мажмуини амалга оширадиган юридик шахс. 3 рақамли банк — инновацион банк технологияларидан фойдаланган ҳолда (касса хизматини кўрсатмасдан) банк хизматларини масофавий кўрсатувч...

This file contains 46 pages in PPTX format (580.3 KB). To download "тижорат банкларни ташкил этишнинг ҳуқуқий ва иқтисодий асослари", click the Telegram button on the left.