исҳоқхон ибрат

DOC 83,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662751944.doc исщо+хон ибрат исҳоқхон ибрат (1862—1937) режа: 1. исҳоқхон ибрат ҳақида замондошлари; 2. ибратнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. ибрат маърифатпарвар – олим; 4. ибрат тараққийпарвар зиёли; 5. ибрат ҳозиржавоб шоир; 6. олим, шоирнинг илмий-адабий мероси. xix асрнинг иккинчи ярми ва xx асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган йирик алломалардан бири исҳоқхон ибратдир. у маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаачиларидан бири, сайёх, каллиграф, наққош, оташин публицист ва илғор педагогдир. ибратнинг асли исми исҳоқхон, отасининг исми жунайдулладир. ибрат унинг адабий тахаллусидир. исҳоқхоннинг ўзига «ибрат» тахаллусини олишнинг боиси шундаки, у ижодининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, олим сифатида ном чиқарди ва кишиларни замон илмидан, илғор маданиятдан, таълим-тарбиядан ўрнак олишга чақирди. шунинг учун ҳам ўзига «ибрат» тахаллусини танлади. исҳоқхон 1279 ҳижрий (1862 милодий) йилда наманган яқинидаги тўрқўрғон қишлоғида туғилди. унинг отаси жунайдуллахўжа суннатиллахўжа ўғли анча билимли соҳибкор боғбонлардан эди. у адабиётга, шеъриятга анча ихлос қўйган ва «ходим» тахаллуси билан бирмунча …
2
ини ўрганишга бағишлади. адабиёт ва санъатга зўр муҳаббат қўйган исҳоқхон анча мукаммал саводга эга бўлгач, ўқишни давом эттириш учун уни қўқонга юборадилар. у муҳаммад сиддиқ тункатор мадрасасига 1878 йилда ўқишга киради. исҳоқхон ибрат мадраса берадиган илмлар билан чекланиб қолмади. у ўқиш мобайнида буюк шарқ мумтозлари асарларини мустақил тарзда қунт билан мутолаа қилди ва бу асарлар умрининг охиригача унга энг яқин ҳамроҳ бўлди. исҳоқхон мадрасада араб ва форс тилларини чуқур ўрганиш билан бирга бўш вақтларида рус тилини ҳам мустақил ўрганди. исҳоқхон ибрат 1886 йилда қўқон мадрасасини тугатиб, ўз қишлоғи тўрақўрғонга қайтиб келди ва у ўз ижодини илғор ўқитувчи сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлади. ўша йили у ўз қишлоғида мактаб очди. исҳоқхон очган мактаб эски маҳалла мактабларидан анча фарқ қиларди. исҳоқхон ўз мактабига нисбатан илғор бўлган товуш (савтия) методини татбиқ қилди ва усули савтиянинг эски метод тарафдорларидан ҳимоя қилди. 1887 йилда ҳурибиби ўғлига маккага олиб боришини илтимос қилади, ва улар йўлга …
3
из тилларини мукаммал ўрганди. у чет элларда ўша ерлик халқ ҳаётини, маданияти ва санъатини ўрганди. шарқ мамлакатларига европаликлар орқали кириб келган европа маданияти, тили ва санъати билан яқиндан танишди. «луғати ситта-ал-сина», «жомеъ хутут», «тарихи фарғона» каби илмий асарлари учун материаллар тўплади. у бу даврда шарқ халқлари тиллари билан бир қаторда ғарб халқлари тилларини ҳам билиш зарур деб ҳисоблади ва арабистонда француз тилини, ҳиндистонда инглиз тилини, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини ўрганди. исҳоқхон 1896 йилда ҳиндистондан бирма орқали хитойга, сўнгра қашқарга ўтди. қашқардан ўз ватани наманганга қайтиб келди. у чет эллардан бир қанча маданият ашёлари, ҳиндистондан «сантур» номли мусиқий асбоб олиб келди. ибрат бу мамлакатлардан яна граммафон, турли миллат мусиқа ва қўшиқлари ёзилган пластинкалар олиб келди. бу қўшиқ ва мусиқани ўз уйида ҳамқишлоқларига эшиттирган. исҳоқхон ибрат чет элларда олим ва фозил кишилар билан, улар қайси дин ёки қайси миллатга мансуб бўлишидан қатъи назар, яқин алоқада бўлди. …
4
ик қўлланма сифатида фойдаланиб келинди. тилшунослик фанининг бу мураккаб соҳасида исҳоқхон ибрат анча мукаммал «жомеъул хутут» («ёзувлар мажмуаси») номли илмий асар яратди. бу асарда муаллиф ёзувларнинг энг ибтидоийси пиктографик ёзувлардан, то сўнгги давр энг мукаммал ёзувларигача босиб ўтилган тарихий тараққиётни ёритиб беришга ҳаракат қилди. олимнинг мазкур асари анчагина катта ҳажмда — 132 бетдан иборат бўлиб, 1912 йилда ўзининг босмахонаси «матбааи исҳоқия»да нашр қилинди. исҳоқхон ибратнинг тилшунослик соҳасида чуқур илмга эга эканлиги мазкур асарида намоён бўлди. асарда пиктографик ёзувлардан кейин вужудга келган энг қадимий товуш-ҳарф ёзувлари: финикия, ҳинд, латин, арман, грузин, уйғурча ва бошқа қирқдан ортиқ ёзувлар, уларнинг келиб чиқиши, тараққиётè ҳàқèäà ìàúëóìîò áåðèëàäè. èáðàò ôàқàò ўç âàòàíèäàãè ёçóâëàðíèíã намуналарини ўрганиш билан чекланмай араб мамалакатларидаги қадимий ёзувларни ҳам ўрганди, бу ёзувларни тўғри ўқишга ҳаракат қилди. у эрамиздан 2000 йил илгари финикия халқлари томонидан вужудга келтирилган ёзув ёдгорликларини, кипр оролидаги ғорлардан топилган ёзув қолдиқларини ўз асарида акс эттирди. ибрат ёзувлар тарихини ўрганар …
5
инглиз, француз, немис, латин каби чет тилларни ўрганиш ҳам илм-фан ва маданиятни эгаллашда катта роль ўйнашини алоҳида таъкидлайди. исҳоқхон ибратнинг жаҳон халқлари тарихига бағишланган мазкур «жомеъул хутут» асарининг нашр этилиши, ўзбек матбаачилиги маданияти тарихида, ёзувлар тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эга бўлди. у ўзининг «тарихи маданият» асарида хабар беришича, кейинги 20 йил ичида 14 та илмий тарихий, лингвистик, педагогик асарлар ва 30 йиллик поэтик ижодининг мажмуи бўлмиш «девони ибрат» шеърлар тўпламини яратди. исҳоқхоннинг тилшуносликка оид «луғати ситта-ал-сина», «жомеъул хутут» асарларидан ташқари тарихшуносликка оид «тарихи фарғона», «тарихи маданият» ва «мезонул замон» илмий асарлари бизгача етиб келган. исҳоқхон ибрат «тарихи фарғона», «тарихи маданият», «мезонул замон» асарларида ҳам ўзининг педагогик-маърифатпарварлик қарашларини илгари сурди. исҳоқхон ўзининг чет эл саёҳатида техника ва маданият ривожланган улкан шаҳарларда бўлди. у туркистон шаҳарлари ҳам вақти соати етиб маданий шаҳар қаторидан ўрин олишига ишонди. буни амалга оширишнинг бирдан-бир йўли илм-фандан, ўқиш-ўрганишдан деб билди. исҳоқхон ибрат 1886 йилда эски мактабларга нисбатан …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"исҳоқхон ибрат" haqida

1662751944.doc исщо+хон ибрат исҳоқхон ибрат (1862—1937) режа: 1. исҳоқхон ибрат ҳақида замондошлари; 2. ибратнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. ибрат маърифатпарвар – олим; 4. ибрат тараққийпарвар зиёли; 5. ибрат ҳозиржавоб шоир; 6. олим, шоирнинг илмий-адабий мероси. xix асрнинг иккинчи ярми ва xx асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод этган йирик алломалардан бири исҳоқхон ибратдир. у маърифатпарвар шоир, забардаст тилшунос, тарихшунос олим, илк ўзбек матбаачиларидан бири, сайёх, каллиграф, наққош, оташин публицист ва илғор педагогдир. ибратнинг асли исми исҳоқхон, отасининг исми жунайдулладир. ибрат унинг адабий тахаллусидир. исҳоқхоннинг ўзига «ибрат» тахаллусини олишнинг боиси шундаки, у ижодининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, олим сифатида ном чиқарди ва кишиларни замон ...

DOC format, 83,5 KB. "исҳоқхон ибрат"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: исҳоқхон ибрат DOC Bepul yuklash Telegram