moliyaviy tizim

PPTX 59 sahifa 203,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 59
презентация powerpoint 3-мавзу: молиявий тизим режа: 1. молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари 2. етакчи хорижий мамлакатларнинг давлат молиявий тизими молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич молия тизими — иқтисодиёт пул секторининг бир қисми, молия амалиёти. бу тизим таркибига қуйидагилар киради: а) молия обектини ҳосил этувчи пул фондлари ёки молия ресурслари; б) корхоналар, хонадонлар, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларидан иборат молия муносабатларининг субектлари — иштирокчилари; в) молия механизми, яъни молия муносабатларида қўлланиладиган ва пул билан боғлиқ воситалар (фойда, зарар, рентабеллик, ликвидлик, бюджет, бюджетдан ташкари фондлар, субсидия, субвенсия, дотация, санация, молия нормативлари, молиявий санкция ва бошқалар г) молия институтлари ва давлатнинг молия идоралари (молия компаниялари, молия жамғармалари, молия вазирлиги, унинг маҳаллий бўлинмалари, солиқ идоралари, ғазначилик хизмати, солиқ полицияси ва бошқалар); д) молия бозори — фонд бозори, суғурта хизмати бозори, валюта бозори; э) молия сиёсати — иқтисодиёт субектларининг молияга оид йўл-йўриқлари ва …
2 / 59
ий тизим” тушунчаси кенг маънодаги “молия” тушунчасининг тараққиёти натижасидир. унга мувофиқ равишда, дастлаб, молиявий тизим қуйидаги икки соҳага бўлинади  давлат молияси ва маҳаллий молия;  хўжалик юритувчи субектлар молияси. ўз навбатида, молиявий тизимнинг ҳар бир соҳаси пул фондлари ва даромадларни шакллантиришнинг конкрет шакллари ва методларига боғлиқ равишда бир неча бўғинлардан ташкил топади масалан, давлат молияси ва маҳаллий молия қуйидаги бўғинлардан ташкил топиши мумкин:  давлат бюджети;  бюджетдан ташқари давлат мақсадли фондлари;  давлат кредити. шунингдек, хўжалик юритувчи субектлар молияси қуйидаги бўғинлардан иборат:  тижорат корхоналари ва ташкилотлари молияси;  молиявий воситачилар молияси;  нотижорат ташкилотлари молияси. давлат бюджети орқали ресурслар давлатнинг марказлаштирилган фондига жалб қилинади ва улар ҳудудлар, тармоқлар ва аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари ўртасида қайта тақсимланади. молиявий тизим “давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида давлат бюджети ўз ичига қуйидагиларни олади:  республика бюджети;  қорақалпоғистон республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар. ўз навбатида, қорақалпоғистон республикаси …
3 / 59
и амалга ошириш негизида давлат харажатлари таркибида иқтисодиётни инновацион усулда ривожланиш харажатларига устуворлик бериш; --солиқларни умумдавлат ва маҳаллий солиқларга бўлиш тартибини қайта кўриб чиқиш негизида маҳаллий бюджетлар даромад базасини кенгайтириш;  бюджет дефицити даражасини камайтириш;  бюджет ёрдамида тартибга солиш механизмини тако-миллаштириш;  ғазначилик тизими ишини такомиллаштириш, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш ва ҳ.к.. маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли йўналтирил-ганлиги белгиси бўйича бюджетдан ташқари давлат махсус фондларини қуйидаги икки гуруҳга бўлиш мумкин:  ижтимоий мўлжалланган (йўналишга эга бўлган) давлат махсус фондлари;  тармоқлараро ва тармоқ характерига эга бўлган давлат махсус фондлари. айрим ҳолларда ҳудудий йўналтирилган(мўлжалланган) давлат мақсадли фондлари ташкил қилиниши мумкин. давлат мақсадли фондлари молиявий тизим “давлат молияси ва маҳаллий молия” соҳасининг алоҳида бўғини сифатида қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:  республика йўл фонди;  ўзбекистон республикаси давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг махсус ҳисобварағи;  иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат фонди;  ўзбекистон республикаси бюджетдан ташқари пенсия фонди. …
4 / 59
ароитида режалаштирилган бюджет харажатларининг қопланишини таъминлайди. хўжалик юритувчи субектлар молияси молиявий тизимнинг мустақил соҳаси ҳисобланади. уни бошқача номда мулкчиликнинг турли шаклидаги корхона ва ташкилотлар молияси деб ҳам аташ мумкин. молиявий тизимнинг ана шу соҳасида даромадларнинг асосий қисми шаклланади ва улар, охир оқибатда давлат томонидан ўрнатилган қоидаларга мувофиқ равишда қайта тақсимланиб, барча даражадаги бюджетлар ва нобюджет фондларининг даромадларини шакллантиради. бозор муносабатлари шароитида корхоналар ўзларининг фаолиятларини тижорий ҳисоб асосида амалга оширадилар. унга мувофиқ равишда уларнинг харажатлари ўз даро-мадлари ҳисобидан қопланиши керак. меҳнат жамоалари ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишининг асосий манбаи фойда ҳисобланади. бу соҳа корхоналари реал равишда молиявий мустақилликка эга, маҳсулотни сотишдан олинган тушумни уларнинг ўзи мустақил равишда тақсимлайди, ўзларининг ихтиёрига кўра фойдадан фойдаланадилар, ишлаб чиқариш ва ижтимоий фондларни шакллантирадилар, молиявий бозорнинг ресурсларидан, яъни банк кредитлари, облигасиялар эмиссияси, депозит сертификатлари ва бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда инвестисиялар учун зарур бўлган маблағларни қидириб топадилар. бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг хўжалик тизими мураккаб тузилмадан иборат бўлиб, …
5 / 59
учун ташкил этилган ташкилотлар киради. иқтисодиётнинг бу соҳаси одатда, давлат секторининг биринчи, тижорат секторининг иккинчи эканлиги инобатга олинган ҳолда учинчи сектор деб ҳам юритилади. турли мамлакатлар иқтисодиётида тарихий анъаналар ва иқтисодий тараққиёт босқичларига мувофиқ равишда нотижорат сектор фаолиятининг масштаблари бир биридан фарқ қилади. нотижорат соҳа ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичлар таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:  нотижорат ташкилотларининг сони. 2000-йиллар бошларида европа мамлакатларида ҳар 1000 кишига 4та ноти-жорат ташкилоти тўғри келган эди. финляндия шу маънода рекордчи ҳисобланиб, бу ерда ҳар 1000 кишига 21тадан тўғри келувчи нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлган. бу кўрсаткичнинг даражаси россияда 3,3га тенг эди; нотижорат ташкилотларнинг фаолият кўрсатиши иқтисодиётнинг бошқа секторларида фаол равишда қўшимча иш ўринларининг яратилишига ўз таъсирини кўрсатади. бу ташкилотлар товарлар ва хизматларни сотиб олувчилар бўлганлиги учун, охир оқибатда, бу нарса тадбиркорлик фаолиятининг фаоллашувига олиб келади; нотижорат асосда хўжалик юритишнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардан иборат:  фаолиятнинг фойда олишга эмас, балки маълум бир миссияга эришишга йўналтирилганлиги;  эълон қилинган мақсадларга …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 59 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"moliyaviy tizim" haqida

презентация powerpoint 3-мавзу: молиявий тизим режа: 1. молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари 2. етакчи хорижий мамлакатларнинг давлат молиявий тизими молиявий тизимнинг соҳалари ва бўғинлари маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич молия тизими — иқтисодиёт пул секторининг бир қисми, молия амалиёти. бу тизим таркибига қуйидагилар киради: а) молия обектини ҳосил этувчи пул фондлари ёки молия ресурслари; б) корхоналар, хонадонлар, давлат идоралари ва нодавлат ташкилотларидан иборат молия муносабатларининг субектлари — иштирокчилари; в) молия механизми, яъни молия муносабатларида қўлланиладиган ва пул билан боғлиқ воситалар (фойда, зарар, рентабеллик, ликвидлик, бюджет, бюджетдан ташкари фондлар, субсидия, субвенсия, дотация, ...

Bu fayl PPTX formatida 59 sahifadan iborat (203,0 KB). "moliyaviy tizim"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: moliyaviy tizim PPTX 59 sahifa Bepul yuklash Telegram