uy xo'jaliklari moliyasi

PPTX 103 стр. 243,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 103
презентация powerpoint 11- мавзу: уй хўжаликлари молияси режа: 1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. 2. уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. уй хўжаликлари даромадлари. 4. уй хўжаликлари харажатлари. 5. жамғармаларни шакллантириш ва ишлатиш. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич уй-хўжаликлари молияси давлат молиявий тизимнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари иқтисодиётда товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчилар сифатида майдонга чиқади ва демак, бозор талабини аниқлаб беради. бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликлари жамият ялпи даромадининг бир қисмини жамғаради, реал ва молиявий активларни сотиб олиш орқали …
2 / 103
равишда “уй хўжалиги молияси” иборасининг ўрнига “хонадон молияси” ва “оила молияси” иборалари ҳам эквивалент ёки синоним иборалар шаклида ишлатилмоқда. шу муносабат билан “оила” ёки “хонадон”ни “уй хўжалиги”дан фарқ қилиш лозим. энг аввало, “уй хўжалиги” аниқлилик даражасининг “оила”га нисбатан камроқ даражада чекланган характерга эга эканлигини қайд этиб ўтмоқ керак. масалан, ўзларининг ўғилларига тегишли бўлган жойда (бинода) яшаётган кекса ота-оналар уй хўжалигининг аъзолари бўлсалар-да, унинг оиласи бўла олмайди. худди шунингдек, бир хонани ижарага олган талаба уй-жой эгасининг уй хўжалиги таркибига киради, лекин унинг оиласи таркибига кира олмайди ва ҳ.к. бошқача айтганда, уй хўжалиги қариндош бўлмаганларни ҳам ўз ичига олиши ёки бир кишидан (шахсдан) иборат ҳам бўлиши мумкин. бу хусусиятлар, энг аввало, шу билан белгиланадики, биргаликда яшаётган ва умумий хўжаликни юритаётган шахслар гуруҳи ҳам ва бир вақтнинг ўзида, ўзининг истеъмолини мустақил равишда таъминлаётган ягона бир шахс ҳам уй хўжалиги бўлиб ҳисобланиши мумкин уй хўжалигини хўжалик юритишнинг мустақил иқтисодий ва молиявий бирлиги сифатида ажратилиши …
3 / 103
и гуруҳга бўлиш мумкин:  ички;  ташқи. уй хўжаликларининг даромадлари ва мол мулклари солиққа тортилиш обекти сифатида майдонга чиқади ва демак, бюджет тизими даромадлар базасининг тузилмавий элементи ҳисобланади. уй хўжаликлари ва давлат ўртасидаги молиявий муносабатларни амалга ошириш жараёнида миллий даромаднинг иккиламчи қайта тақсимланиши содир бўлади. бу ҳолат, жумладан, қуйидагилар орқали амалга оширилиши мумкин:  солиқлар ёрдамида тартибга солиш;  меҳнат ҳақини тўлаш ставкаларини ўрнатиш;  биринчи даражали зарурий маҳсулотлар баҳоларини тартибга солиш;  имтиёзлар тизими;  соғлиқни сақлаш ва маорифни бюджетдан молиялаштириш орқали ижтимоий таъминотни ривожлантириш;  ва бошқалар. молиянинг бу соҳасига, жумладан, қуйидаги операцияларни киритиш мумкин:  фермер хўжаликларининг ҳамкорликдаги мақсадли фондлари;  истеъмол кооперациясига хизмат кўрсатувчи фондлар;  уй хўжаликлари ўртасидаги норасмий кредит муносабатлари;  уй хўжаликлари сектори доирасида ҳамкорликдаги пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусу-сидаги бошқа муносабатлар. уй хўжаликлари молиясининг функциялари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:  тақсимлаш;  такрор ишлаб чиқариш;  назорат;  тартибга …
4 / 103
нструменти ҳисобланади. уй хўжаликлари молиясини тартибга солавериб, давлат, энг аввало:  бозор муносабатларига хос бўлган даромадларни дифференсиация қилиш (табақалаштириш) муаммосининг ўткирлигини камайтиради;  аҳоли даромадлари манбаининг таркибий тузилиши ва динамикасидаги (ўзгаришидаги) тенденцияларни шакллантиради;  истеъмолнинг минимал (энг кам) даражасини тартибга солади;  уй хўжаликларининг инвестицион салоҳиятига таъсир кўрсатади. микроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан эса уй хўжаликларининг иқтисодиёти унинг турли иштирокчилари ўртасидаги этарли даражада мураккаб бўлган муносабатлар комплексига асосланади. бу муносабатлар ёш борасидаги фарқлар, характернинг белгилари, одамларнинг қилиқлари, улар даромадлари ва эҳтиёжларининг хилма-хил даражаси билан белгиланади. шу билан биргаликда, фақат унинг иштирокчилари иқтисодий (молиявий) қарорлар қабул қилишда ўзаро тушунишга эга (якдил) бўлсаларгина, уй хўжаликларининг соғлом (нормал) ривожланиши содир бўлиши мумкин. ўз навбатида, уй хўжаликларининг турли иштирокчилари иқтисодий манфаатларини мувофиқлаштириш уларни тартибга солиш орқали амалга оширилади. молиявий индикаторлар (масалан,ўртача жон бошига тўғри келувчи пул даромадлари, аҳоли даромадларининг дифференциацияланиш (табақаланиш) коеффициэнти, яшаш минимуми, минимал иш ҳақи ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг мажбурий элементи ҳисобланади, давлат …
5 / 103
хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ:  социал-маданий муҳит, хусусан, социал ҳолати, саводхонлик даражаси, уй хўжалигидан ташқаридаги ва унинг ичидаги социал алоқалар, дам олиш шакллари ва бошқаларга;  уй хўжалиги фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий тавсифномаси, шу жумладан, иқтисодий хатти-ҳаракатнинг типига (ўз-ўзини таъминлаш, ҳаёт учун кураш ёки ривожланиш режимига), тадбиркор мақомининг юридик жиҳатдан расмийлаштирилганлигига ва бошқаларга;  ахлоқий принсипларга, шахсий салоҳиятига – бунга фикр юритишнинг ўзига хос хусусиятлари, риск томон қадам ташлашга қодирлиги ва ҳ.к.лар киради. уй хўжалигининг молиявий қарорини ресурс жиҳатдан таъминлаш қуйидаги манбалар ҳисобидан амалга ошири-лади:  дастлабки (бошланғич) манбалар;  жамғариладиган манбалар;  жорий манбалар. ресурслар дастлабки (бошланғич) манбаларининг таркиби мерос бўйича ёки кўчмас мулк, нақд пуллар, молия-вий активларнинг ҳадя этилиши натижасида берилган бойликларнинг турли моддий шаклларидан иборат. функционал мўлжалланганлигига кўра уй хўжаликларининг молиявий ресурслари қуйидаги таркибий тузилмага эга бўлиши мумкин:  жорий харажатлар учун мўлжалланган пул маблағлари – озиқ-овқат маҳсулотлари, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг айрим турларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 103 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uy xo'jaliklari moliyasi"

презентация powerpoint 11- мавзу: уй хўжаликлари молияси режа: 1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. 2. уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. уй хўжаликлари даромадлари. 4. уй хўжаликлари харажатлари. 5. жамғармаларни шакллантириш ва ишлатиш. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич уй-хўжаликлари молияси давлат молиявий тизимнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, т...

Этот файл содержит 103 стр. в формате PPTX (243,0 КБ). Чтобы скачать "uy xo'jaliklari moliyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uy xo'jaliklari moliyasi PPTX 103 стр. Бесплатная загрузка Telegram