uy-ho'jaliklari moliyasi

DOCX 48 стр. 89,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 48
27 мавзу. уй хўжаликлари молияси 27.1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси уй-хўжаликлари молияси ҳар бир давлат молия тизимининг ажралмас таркибий қисми (элементи) ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан нимага мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари иқтисодиётда товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчилар сифатида майдонга чиқади ва демак, бозор талабини белгилаб (аниқлаб) беради. бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликлари жамият ялпи даромадининг бир қисмини жамғаради, реал ва молиявий активларни сотиб олиш орқали молиявий резервларни яратишда иштирок этади, солиқ тўловлари орқали эса давлатнинг марказлаштирилган молиявий фондларини шакллантиришда катта (муҳим) роль ўйнайди. одатда, “уй хўжалиги” атамасидан миллий статистикада аҳолидан (кишилар тўпламидан) иборат бўлган институциональ бирликни ифодалаш учун фойдаланмоқ керак. шунинг учун ҳам бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт) томонидан …
2 / 48
с равишда “уй хўжалиги молияси” иборасининг ўрнига “хонадон молияси” ва “оила молияси” иборалари ҳам эквивалент ёки синоним иборалар шаклида ишлатилмоқда[footnoteref:3]. шу муносабат билан “оила” ёки “хонадон”ни “уй хўжалиги”дан ажратмоқ (фарқламоқ) лозим. энг аввало, “уй хўжалиги” аниқлилик даражасининг “оила”га нисбатан камроқ даражада чекланган характерга эга эканлигини қайд этиб ўтмоқ лозим. масалан, ўзларининг ўғилларига тегишли бўлган жойда (бинода) яшаётган кекса ота-оналар уй хўжалигининг аъзолари бўлсалар-да, унинг оиласи бўлаолмайди. худди шунингдек, бир хонани ижарага олган талаба уй-жой эгасининг уй хўжалиги таркибига киради, лекин унинг оиласи таркибига кираолмайди ва ҳ.к. бошқача айтганда, уй хўжалиги қариндош бўлмаганларни ҳам ўз ичига олиши ёки бир кишидан (шахсдан) иборат ҳам бўлиши мумкин. [3: минг афсуски, бундай ҳолатларда ўзбек тилининг бойлиги, унинг ранг-баранглиги ва серқирралиги, асоссиз равишда, суъистеъмол қилинмоқда. она тилимизда турли шакл ва мазмунда ишлатилиши лозим бўлган ҳамда шунга мос равишда турли маъно ва моҳиятларни англатишга хизмат қилувчи сўз, ибора, атама ва тушунчалар ўртасида етти ўлчаб, бир кесилмасдан, …
3 / 48
нлаётган ягона бир шахс (киши) ҳам уй хўжалиги бўлиб ҳисобланиши мумкин. уй хўжалигини хўжалик юритишнинг мустақил иқтисодий ва молиявий бирлиги сифатида ажратилиши қуйидаги меъзонлар асосида амалга оширилмоғи лозим: · биргаликда (бир жойда) яшаш; · умумий бюджетнинг мавжудлиги; · иқтисодий қарорларни биргаликда (ҳамкорликда) қабул қилиш. уй хўжаликлари молияси молия тизимининг муҳим элементи ҳисобланади. иқтисодий категория сифатида у уй хўжаликларида истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари фондларини шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли (оид) бўлган иқтисодий муносабатлар мажмуидан иборатдир. ана шуни эътиборга олган ҳолда уй хўжаликлари молиясига қуйидагича таъриф бериш мумкин: уй хўжаликларида истеъмол мақсадлари ва жамғариш учун пул маблағлари фондларини шакллантириш, уларни тақсимлаш ва фойдаланишга тегишли (оид) бўлган иқтисодий (молиявий) муносабатлар мажмуига уй хўжаликлари молияси дейилади (1). иқтисодий фанларда социал-иқтисодий фаолиятнинг алоҳида олинган соҳасида бир хилда ва доимий равишда вужудга келадиган муносабатлар мустақил иқтисодий категориянинг мазмунини ташкил этиши умумэътироф этилган. бу ўринда гап “уй хўжаликлари молияси” категориясининг социал-иқтисодий мазмуни тўғрисида …
4 / 48
и саналганлар билан молиявий муносабатда бўлади. шунга мувофиқ равишда уй хўжаликларида мавжуд бўлган молиявий муносабатлар мажмуини икки гуруҳга бўлиш мумкин: · ички; · ташқи. индивидлар – уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий (керак бўлган) пул фондларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялаштиришни ушлаб (сақлаб) туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг иштирокчилари (аъзолари) ўртасида вужудга келадиган муносабатлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабатлари ҳисобланади. уй хўжаликларининг ташқи молиявий муносабатлари уларнинг бошқа иқтисодий субъектлар билан бўлган ўзаро алоқалари орқали намоён бўлади. корхоналар ва ташкилотлар молияси билан уй хўжаликлари бевосита ўзаро боғланган: фирмаларга иқтисодий ресурсларни тақдим этиб (бериб), уларнинг эгалари сифатида уй хўжаликлари яратилган маҳсулотнинг қийматидан ўз ҳиссаларини (улушларини) оладилар ва демак, улар шу билан ялпи маҳсулотни бирламчи тақсимлашда иштирок этадилар. бу муносабатлар ўзининг яна бир муҳим иқтисодий томонига эга: улар иқтисодиётда аҳоли даромадларининг бошланғич даражасини белгилаб берадики, бу нарса, ўз навбатида, истеъмолнинг шаклланиши, кўлами ва таркибий …
5 / 48
да қайта тақсимлайди. уй хўжаликлари ва давлат ўртасидаги молиявий муносабатларни амалга ошириш жараёнида миллий даромаднинг иккиламчи қайта тақсимланиши содир бўлади. бозор иқтисодиёти шароитида давлат уй хўжаликларига тегишли бўлган даромаднинг тақсимланиш жараёнига тўғридан-тўғри таъсир қилиш инструментларига эга эмас. молиявий муносабатларнинг бу соҳаси давлат томонидан энг кам даражада регламентация қилинади. бунинг сабаби шундаки, уй хўжаликлари пул фондларини шакллантиришнинг зарурлиги, усули ва мақсади тўғрисида, уларни сарфлашнинг ўлчами ва вақти хусусида қарорлар қабул қилишда мустақилдир. шу билан биргаликда давлат уй хўжаликларига тегишли бўлган даромад ва якуний (охирги) истеъмолнинг ўлчамига (кўламига) таъсир қилишга қодир. бу нарса, жумладан, қуйидагилар орқали амалга оширилиши мумкин: · солиқли тартибга солиш (тартиблаш); · меҳнат ҳақини тўлаш ставкаларини ўрнатиш (белгилаш); · биринчи даражали зарурий маҳсулотлар баҳоларини тартибга солиш (тартиблаш); · имтиёзлар тизими; · соғлиқни сақлаш ва маорифни бюджетдан молиялаштириш орқали социал таъминотни ривожлантириш; · ва бошқалар[footnoteref:5]. [5: кейинги йилларда айрим мамлакатларда натурал шаклдаги социал трансфертлар уй хўжаликлари охирги (якуний) истеъмоли таркибий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 48 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uy-ho'jaliklari moliyasi"

27 мавзу. уй хўжаликлари молияси 27.1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси уй-хўжаликлари молияси ҳар бир давлат молия тизимининг ажралмас таркибий қисми (элементи) ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан нимага мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари иқтисодиётда товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчилар сифатида майдонга чиқади ва демак, бозор талабини белгилаб (аниқлаб) беради. бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликлари жамият ялпи дар...

Этот файл содержит 48 стр. в формате DOCX (89,0 КБ). Чтобы скачать "uy-ho'jaliklari moliyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uy-ho'jaliklari moliyasi DOCX 48 стр. Бесплатная загрузка Telegram