11-mavzu. uy xo‘jaliklar moliyasi

PPT 33 sahifa 438,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 33
презентация powerpoint 11-mavzu. uy xo’jaliklar moliyasi 1. moliya munosabatlarining umumiy tizimida uy xo’jaliklari moliyasi. 2. uy xo’jaliklarida moliyaviy qarorlar qabul qilishning o’ziga xos xususiyatlari. 3. uy xo’jaliklari daromadlari. 4. uy xo’jaliklari xarajatlari. 5. jamg’armalarni shakllantirish va ishlatish. 1. молиявий муносабатларнинг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари иқтисодиётда товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчилар сифатида майдонга чиқади ва демак, бозор талабини аниқлаб беради. бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликлари жамият ялпи даромадининг бир қисмини жамғаради, реал ва молиявий активларни сотиб олиш орқали молиявий резервларни яратишда иштирок этади, солиқ тўловлари орқали эса давлатнинг марказлаштирилган молиявий фондларини шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. “уй хўжалиги” атамасидан миллий статистикада …
2 / 33
борасининг ўрнига “хонадон молияси” ва “оила молияси” иборалари ҳам эквивалент ёки синоним иборалар шаклида ишлатилмоқда. шу муносабат билан “оила” ёки “хонадон”ни “уй хўжалиги”дан фарқ қилиш лозим. энг аввало, “уй хўжалиги” аниқлилик даражасининг “оила”га нисбатан камроқ даражада чекланган характерга эга эканлигини қайд этиб ўтмоқ керак. масалан, ўзларининг ўғилларига тегишли бўлган жойда (бинода) яшаётган кекса ота-оналар уй хўжалигининг аъзолари бўлсаларда, унинг оиласи бўла олмайди. худди шунингдек, бир хонани ижарага олган талаба уй-жой эгасининг уй хўжалиги таркибига киради, лекин унинг оиласи таркибига кира олмайди ва ҳ.к. бошқача айтганда, уй хўжалиги қариндош бўлмаганларни ҳам ўз ичига олиши ёки бир кишидан (шахсдан) иборат ҳам бўлиши мумкин. уй хўжалигининг иқтисодий мазмунини тушунишда оилавий алоқалар асосий омил бўла олмайди. бунинг устига, уй хўжалигининг миқдорий таркиби ҳам ўзига хос бўлган хусусиятларга эга. бу хусусиятлар, энг аввало, шу билан белгиланадики, биргаликда яшаётган ва умумий хўжаликни юритаётган шахслар гуруҳи ҳам ва бир вақтнинг ўзида, ўзининг истеъмолини мустақил равишда таъминлаётган ягона …
3 / 33
мажмуи уй хўжаликлари молияси дейилади. иқтисодий фанларда ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг алоҳида олинган соҳасида бир хилда ва доимий равишда вужудга келадиган муносабатлар мустақил иқтисодий категориянинг мазмунини ташкил этиши умум эътироф этилган. бу ўринда гап “уй хўжаликлари молияси” категориясининг социал-иқтисодий мазмуни тўғрисида кетаётир. ана шуни инобатга олган ҳолда уй хўжаликлари молиясига қуйидагича таъриф ҳам бериш мумкин: ўзларининг ижтимоий-иқтисодий фаолиятлари жараёнида уй хўжаликлари ва уларнинг алоҳида аъзолари иштирокида пул маблағлари мақсадли фондларини шакллантириш, тақсимлаш ва фойдаланиш борасида вужудга келадиган пул муносабатларининг мажмуи уй хўжаликлари молияси деб аталади. уй хўжаликларида мавжуд бўлган молиявий муносабатлар мажмуини икки гуруҳга бўлиш мумкин: ички; ташқи. индивидлар – уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий пул фондларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялашти-ришни сақлаб туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган муносабатлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабатлари ҳисобланади. уй хўжаликларининг ташқи молиявий муносабатлари уларнинг бошқа иқтисодий субектлар билан бўлган ўзаро алоқалари …
4 / 33
лат ва уй хўжаликлари ўртасидаги молиявий муносабатлар ҳам тўғридан-тўғри (бевосита) ва қайтарма (яна орқага қайтарилувчи) алоқалар асосида вужудга келади ва улар бюджет ҳамда бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш ва улардан фойдаланишдаги муносабатларни ифодалайди. уй хўжаликларининг даромадлари ва мол-мулклари солиққа тортилиш обекти сифатида майдонга чиқади ва демак, бюджет тизими даромадлар базасининг тузилмавий элементи ҳисобланади. бир вақтнинг ўзида солиқлар, пенсия тизими, социал трансфертлар орқали давлат молиявий оқимларни уй хўжаликларининг турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлайди. уй хўжаликлари ва давлат ўртасидаги молиявий муносабатларни амалга ошириш жараёнида миллий даромаднинг иккиламчи қайта тақсимланиши содир бўлади. бозор иқтисодиёти шароитида давлат уй хўжаликларига тегишли бўлган даромаднинг тақсимланиш жараёнига тўғридан-тўғри таъсир қилиш инструментларига эга эмас. молиявий муносабатларнинг бу соҳаси давлат томонидан энг кам даражада регламентация қилинади. бунинг сабаби шундаки, уй хўжаликлари пул фондларини шакллантиришнинг зарурлиги, усули ва мақсади тўғрисида, уларни сарфлашнинг ўлчами ва вақти хусусида қарорлар қабул қилишда мустақилдир. шу билан биргаликда давлат уй хўжаликларига тегишли бўлган даромад ва якуний …
5 / 33
корликдаги мақсадли фондлари; истеъмол кооперациясига хизмат кўрсатувчи фондлар; уй хўжаликлари ўртасидаги норасмий кредит муносабатлари; уй хўжаликлари сектори доирасида ҳамкорликдаги пул фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш хусу-сидаги бошқа муносабатлар. уй хўжаликларининг молиявий институтлар билан ўзаро алоқалари молиявий муносабатларнинг алоҳида гуруҳини ифодалайди. уларнинг кредит муассасалари билан муносабатлари уй хўжалиги бюджети дефицитини тўлдириш (истеъмол кредити ёрдамида), бўш турган пул маблағларини банк ҳисобварақларига жойлаштириш ёки уларни сақлаш ва жамғариш мақсадида бошқа молиявий активларга қўйиш орқали намоён бўлади. уй хўжаликларининг суғурта компаниялари билан бўладиган муносабатлари эса турли кўринишдаги суғурта фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш жараёнида гавдаланади. уй хўжаликлари молиясининг функсиялари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин: тақсимлаш; такрор ишлаб чиқариш; назорат; тартибга солиш; рағбатлантириш; ижтимоий. 2. уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари уй хўжалиги томонидан молиявий қарорлар қабул қилинадиган меъёрлар ва қоидалар ташқи омиллар таъсири натижасида шаклланади. бундай ташқи омилларга қуйидагилар киради: ижтимоий муносабатларни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш; умумий иқтисодий вазият; таркибий ўзгаришлар; инфляцион кутишлар; …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 33 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"11-mavzu. uy xo‘jaliklar moliyasi" haqida

презентация powerpoint 11-mavzu. uy xo’jaliklar moliyasi 1. moliya munosabatlarining umumiy tizimida uy xo’jaliklari moliyasi. 2. uy xo’jaliklarida moliyaviy qarorlar qabul qilishning o’ziga xos xususiyatlari. 3. uy xo’jaliklari daromadlari. 4. uy xo’jaliklari xarajatlari. 5. jamg’armalarni shakllantirish va ishlatish. 1. молиявий муносабатларнинг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томонда...

Bu fayl PPT formatida 33 sahifadan iborat (438,0 KB). "11-mavzu. uy xo‘jaliklar moliyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: 11-mavzu. uy xo‘jaliklar moliya… PPT 33 sahifa Bepul yuklash Telegram