uy xo'jaliklari moliyasi

PPTX 98 стр. 295,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 98
презентация powerpoint 11- мавзу: уй хўжаликлари молияси режа: 1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. 2. уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. уй хўжаликлари даромадлари. 4. уй хўжаликлари харажатлари. 5. жамғармаларни шакллантириш ва ишлатиш. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич уй-хўжаликлари молияси давлат молиявий тизимнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, тадбиркорлик қобилияти ва бошқаларнинг) хусусий эгалари ҳисобланади ва худди шу асосда ўзларининг даромадлар манбалари ва молиявий тушилмаларини шакллантиради. бошқа бир томондан эса, уй хўжаликлари иқтисодиётда товарлар ва хизматларни истеъмол қилувчилар сифатида майдонга чиқади ва демак, бозор талабини аниқлаб беради. бир вақтнинг ўзида, уй хўжаликлари жамият ялпи даромадининг бир қисмини жамғаради, реал ва молиявий активларни сотиб олиш орқали …
2 / 98
равишда “уй хўжалиги молияси” иборасининг ўрнига “хонадон молияси” ва “оила молияси” иборалари ҳам эквивалент ёки синоним иборалар шаклида ишлатилмоқда. шу муносабат билан “оила” ёки “хонадон”ни “уй хўжалиги”дан фарқ қилиш лозим. энг аввало, “уй хўжалиги” аниқлилик даражасининг “оила”га нисбатан камроқ даражада чекланган характерга эга эканлигини қайд этиб ўтмоқ керак. масалан, ўзларининг ўғилларига тегишли бўлган жойда (бинода) яшаётган кекса ота-оналар уй хўжалигининг аъзолари бўлсалар-да, унинг оиласи бўла олмайди. худди шунингдек, бир хонани ижарага олган талаба уй-жой эгасининг уй хўжалиги таркибига киради, лекин унинг оиласи таркибига кира олмайди ва ҳ.к. бошқача айтганда, уй хўжалиги қариндош бўлмаганларни ҳам ўз ичига олиши ёки бир кишидан (шахсдан) иборат ҳам бўлиши мумкин. бу хусусиятлар, энг аввало, шу билан белгиланадики, биргаликда яшаётган ва умумий хўжаликни юритаётган шахслар гуруҳи ҳам ва бир вақтнинг ўзида, ўзининг истеъмолини мустақил равишда таъминлаётган ягона бир шахс ҳам уй хўжалиги бўлиб ҳисобланиши мумкин уй хўжалигини хўжалик юритишнинг мустақил иқтисодий ва молиявий бирлиги сифатида ажратилиши …
3 / 98
ларига нисбатан ташқи бозор субектлари билан молиявий муносабатда бўлади. шунга мувофиқ равишда уй хўжаликларида мавжуд бўлган молиявий муносабатлар мажмуини икки гуруҳга бўлиш мумкин:  ички;  ташқи. индивидлар – уй хўжалиги аъзоларининг эҳтиёжларини янада тўлароқ қондириш мақсадида зарурий пул фондларини (жорий истеъмол даражасини, пул резервларини, инвестициялаштиришни ушлаб (сақлаб) туриш учун ва ҳ.к.) шакллантириш ва улардан фойдаланишга оид унинг иштирокчилари (аъзолари) ўртасида вужудга келадиган муносабатлар уй хўжалигининг ички молиявий муносабатлари ҳисобланади. уй хўжаликларининг даромадлари ва мол мулклари солиққа тортилиш обекти сифатида майдонга чиқади ва демак, бюджет тизими даромадлар базасининг тузилмавий элементи ҳисобланади. бир вақтнинг ўзида солиқлар, пенсия тизими, социал трансфертлар орқали давлат молиявий оқимларни уй хўжаликларининг турли гуруҳлари ўртасида қайта тақсимлайди. уй хўжаликлари ва давлат ўртасидаги молиявий муносабатларни амалга ошириш жараёнида миллий даромаднинг иккиламчи қайта тақсимланиши содир бўлади. бу ҳолат, жумладан, қуйидагилар орқали амалга оширилиши мумкин:  солиқлар ёрдамида тартибга солиш;  меҳнат ҳақини тўлаш ставкаларини ўрнатиш;  биринчи даражали зарурий …
4 / 98
риш;  назорат;  тартибга солиш;  рағбатлантириш;  ижтимоий. бу ўринда тақсимлаш функциясининг таъсир обекти уй хўжалигига тегишли бўлган (уй хўжалиги эгалик қилаётган) даромад ҳисобланади. тақсимлаш жараёнининг субектлари сифатида эса уй хўжаликларининг барча иштирокчилари майдонга чиқади. уй хўжаликлари молиясининг тақсимлаш функцияси турли шаклларда, жумладан, инвестицион-тақсимлаш функцияси сифатида амалга оширилиши мумкин. ана шуларда уй хўжаликлари молиясининг назорат функцияси ўзини намоён этади. уй хўжаликлари молияси тартибга солиш функциясининг намоён бўлишини қуйидаги икки нуқтаи-назардан қараш мақсадга мувофиқ:  макроиқтисодиёт;  микроиқтисодиёт. макроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан уй хўжаликлари молияси, бир вақтнинг ўзида, давлат томонидан иқтисодиётни тартибга солишнинг обекти ва инструменти ҳисобланади. уй хўжаликлари молиясини тартибга солавериб, давлат, энг аввало:  бозор муносабатларига хос бўлган даромадларни дифференсиация қилиш (табақалаштириш) муаммосининг ўткирлигини камайтиради;  аҳоли даромадлари манбаининг таркибий тузилиши ва динамикасидаги (ўзгаришидаги) тенденцияларни шакллантиради;  истеъмолнинг минимал (энг кам) даражасини тартибга солади;  уй хўжаликларининг инвестицион салоҳиятига таъсир кўрсатади. микроиқтисодий ёндошув нуқтаи-назаридан эса уй хўжаликларининг иқтисодиёти …
5 / 98
келувчи пул даромадлари, аҳоли даромадларининг дифференциацияланиш (табақаланиш) коеффициэнти, яшаш минимуми, минимал иш ҳақи ва бошқалар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларининг мажбурий элементи ҳисобланади, давлат ижтимоий сиёсатининг ишлаб чиқилиши учун асос бўлиб хизмат қилади, жамиятнинг фаровонлик даражасини баҳолашга имкон беради. болалар тарбияси, билим даражасининг ўсиши, соғлиқни сақлаш масалалари, дам олишни ташкил этиш, уй хўжалиги кекса аъзолари тўғрисида ғамхўрлик қилиш ва бошқа социал мақсадлар уй хўжалигида биринчи даражали аҳамият касб этади. бундай ташқи омилларга қуйидагилар киради:  ижтимоий муносабатларни меъёрий-ҳуқуқий тартибга солиш;  умумий иқтисодий вазият;  таркибий ўзгаришлар;  инфляцион кутишлар;  инвестицион муҳит;  давлатнинг ижтимоий сиёсати;  ва бошқалар. уй хўжалигининг молиявий хатти-ҳаракати қуриладиган ички меъёрлар тизими қуйидагиларга боғлиқ:  социал-маданий муҳит, хусусан, социал ҳолати, саводхонлик даражаси, уй хўжалигидан ташқаридаги ва унинг ичидаги социал алоқалар, дам олиш шакллари ва бошқаларга;  уй хўжалиги фаолиятининг иқтисодий ва ҳуқуқий тавсифномаси, шу жумладан, иқтисодий хатти-ҳаракатнинг типига (ўз-ўзини таъминлаш, ҳаёт учун кураш ёки ривожланиш режимига), …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 98 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uy xo'jaliklari moliyasi"

презентация powerpoint 11- мавзу: уй хўжаликлари молияси режа: 1. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси. 2. уй хўжаликларида молиявий қарорлар қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари. 3. уй хўжаликлари даромадлари. 4. уй хўжаликлари харажатлари. 5. жамғармаларни шакллантириш ва ишлатиш. молия муносабатларининг умумий тизимида уй хўжаликлари молияси маьрузачи: иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (phd) доцент в.б зиёдуллаев содиқжон мамадиллаевич уй-хўжаликлари молияси давлат молиявий тизимнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. бозор муносабатлари тизимида уй хўжаликларининг молиявий аҳамияти унинг иқтисодий жиҳатдан қандай мақсадларни бажаришга мўлжалланганлиги билан белгиланади. бир томондан, уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларининг (меҳнат, ер, капитал, т...

Этот файл содержит 98 стр. в формате PPTX (295,3 КБ). Чтобы скачать "uy xo'jaliklari moliyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uy xo'jaliklari moliyasi PPTX 98 стр. Бесплатная загрузка Telegram