материалшунослик асослари.

DOC 72,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1403960672_49685.doc материалшунослик асослари. режа: 1. материалшунослик фанининг моҳияти. 2. материалшунослик фанининг ривожланиш тарихи. 3. материалшуносликда юзага келадиган муаммолар. 4. материалларнинг ҳоссалари. 1. материалшунослик фанининг мохияти. металл ва қотишмаларнинг ички тузилиши, таркиби ва хоссаларини ўзаро боғлаб урганадиган фан материалшунослик деб аталади. материалшунослик xix асрнинг охирида, яъни россияда оғир саноатнинг турли соҳалари жадал ривожланаётган йилларда фан тариқасида вужудга келди. материалшунослик фақат металл ва қотишмаларнинг ички тузилишини, таркиби ва хоссаларини бир-бирига боғлаб урганиш, хоссаларининг узгариш сабабларини тушунтириш билангина чегараланмай, балки уларнинг хоссаларини ўзгартириш йўлларини хам ургатади. буюк рус олими п.п.аносов (1977-1815) йил уралдаги златоуст заводида юқори сифатли пулатлар ишлаб чиқариш асосларини яратиш билан бирга, пулат хоссаларига mn , cr , ni , w , ti каби элементларнинг таъсирини урганишда микроскопдан фойдаланилади. у кам углеродли пулатларни газ мухитида углеродга тўйинтириш каби бир қатор йирик ишлари билан дунёга танилди. инсон ўз фаолиятида моддаларни ишлаб чиқаришмахсулоти деб қарайди. моддалар аслида материянинг маълум бир барқарор массага эга …
2
рсатадики, сифат жихатидан барча хомашёларни икки турга бўлиш мумкин. бирламчи хомашё ёки биринчи бор материални хосил қилиш учун ишлатиладиган модда. лекин ана шу бирламчи материални хосил қилиш учун хамма вақт хам танланган хомашё 100% сарфланмайди, яъни унинг маълум қисми чикиндига айланиши мумкин. ана шу чиқиндилар хам бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун хомашё, яъни иккиламчи хомашё бўлиши мумкин. материалнинг техникага яроқлилиги унинг тузилишига боғлиқдир. материалнинг тузилиши деганда, унинг бир бутунлигини таъминловчи, яъни ташқи ва ички таъсирларга фаол қаршилик кўрсатувчи ички боғланишлар тушунилади. ана шу ички боғланишларга мувофиқ материалнинг хоссалари хам ўзгариши мумкин. демак, материалларнинг хоссалари уларни бир-бири билан солиштиргандагина ажратиш мумкин бўлган фалсафий тушунчадир. бу тушунча миқдор ва сифат ўзгаришларни ўз ичига олади. материалнинг таркиби, тузилиши хамда хоссалари ўртасидаги амалий боғланишларни ўрганадиган фан материалшунослик деб аталади. материалнинг таркиби деганда шу материалнинг кандай кимёвий элементлардан тузилганлиги тушунилади. кундалик турмушимизда кўлланиладиган материаллар аксарияти биргина кимёвий элементдан иборат бўлмай, кўп элементларнинг мажмуи ёки бирикмасидан …
3
ишлатганлар, тошни қайта ишлаб қурол ясаганлар. бу қуролларни аввал ов учун ишлатган булсалар, кейинчалик тошдан ерни қайта ишлайдиган қуроллар, яъни ишлаб чиқариш воситаларини ясаганлар. натижада аста-секин ёғочни, терини ва кум-тупроқни қайта ишлаш сопол саноати яратила бошланди. бронза давррига келиб, тош қуролларининг ахамияти йукола бошлади ва металлургия саноати вужудга кела бошлади. металл котишмаларнинг таркибини ўзгартириш оркали унинг хоссаларини бошкариш мумкинлиги маълум бўлди ва бу жараён амалиётда қўлланила бошлади. темир даврида материалларни ишлаб чиқаришдаги ютуқлар узоқ йиллар давомида жамиятнинг ишлаб чиқариш кучлари даражасини белгилайди. сув ва хаводан фойдаланиш материалшунослик саноатида янги тараққиётни очди. темир эритиб тозалашда пуфлаш учун хаводан фойдаланиш эса суюқлантирилган металлар хароратини ошириш имконини берди. натижада металл қўшимчаларда тўла тозаланилиб, унинг сифати яхшиланди.xviii аср охири xix аср бошларига келиб машинасозлик саноати юксак ривожланди, бу эса металларни кўплаб ишлаб чиқаришни талаб қиларди. материалларни ишлаб чиқариш даражасини ошириш бу сохадаги олдинги амалий ютуқларни умумийлаштириш хамда бу соха учун янги илмий асослар яратишни …
4
и ёнув двигателларининг кашф этилиши, шунингдек автомобиль саноати темир йўл транспорти ҳамда хаво флотининг тараққиёти материаллар хоссаларини яхшилаш, уни қайта ишлаш саноатини такомиллаштиришни таказо этди. натижада такомиллашган домна печлар, пулат эритиладиган мартен печлари барпо этилди, саноат микёсида пракатланган ярим фабрикат ҳамда материаллар куплаб ишлаб чиқила бошланди. пулатларни пайвандлаш мумкин эканлигини н.н.бенардос ва н.г.славянов илмий асосда исботлаб берди. икки электрод ўртасида ёй ҳосил қилиш кашфиёти эндиликда одамлар манфаати учун ишлатила бошланди. асримизнинг 40-йилларига келиб, илмий техника жуда ривожланиб кетди, материалшунослик фани катта ютуқларга эришди. бу даврда бир қатор материаллар кашф этилди. юкори ўтказувчанликка эга бўлган янги материаллар, ярим ўтказгичлар, сунъий олмос ҳамда углерод асосидаги бошқа материаллар кашф қилинди. шундай қилиб материалшунослик фани ўз тарихига эга бўлди, нисбатан қисқа вақт ичида жуда кўп турдаги материаллар бунёд этилди. энг мухими машинасозликнинг ажралмас қисми бўлган материалшунослик дастури вужудга келди. 3. материалшуносликда юзага келадиган муаммолар. маълумки, хар вақт янги техника намунасини яратиш учун ишлатиладиган материаллар …
5
и 104 мпа кучланиш талаб этилади. хозирги замон фани олдидаги муаммолардан бири амалда ишлатилаётган юкори мустахкамликка эга бўлган материалларнинг пухталигини янада ошириш, иктисодий жихатдан уларнинг таннархини камайтиришдан иборат. хаддан ташқари қаттиқ материаллар – борид, карбид, сунъий олмосларни ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш саноатнинг имкониятига ва техник жихатдан такомиллашганига боғлик бўлади. бундай материаллар жуда катта қаттиқликка эга бўлиши билан бир қаторда, мурт бўлганликлари сабабли, уларни қайта ишлаш бирмунча қийинчилик туғдиради. шунинг учун бундай материалларни саноат микёсида қайта ишлаш хамда қайта ишлашнинг техналогик жихатдан такомиллашган ва самарали усулларини топиш муаммоси ҳам бор. материалнинг самарадорлиги машинасозликда масса улчов бирлигига тўғри келадиган машинанинг қуввати ёки унинг унумдорлиги билан белгиланади. демак, машинасозликка кўйилаётган янги талаб машина ва механизмларнинг қувватини унумдорлигини ошириш ҳамда улар учун ишлатиладиган материалларнинг пухта ва енгил бўлишига эришишдир. техникада баъзи материаллар олдинги геометрик щаклини ''эслаб қолиш'' самарадорлигига эга. масалан: титан асосидаги қотишмалардан қуёш нури таъсирида ишлайдиган космик антенналар тайёрланади. металл қотишмаларнинг илгари …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"материалшунослик асослари." haqida

1403960672_49685.doc материалшунослик асослари. режа: 1. материалшунослик фанининг моҳияти. 2. материалшунослик фанининг ривожланиш тарихи. 3. материалшуносликда юзага келадиган муаммолар. 4. материалларнинг ҳоссалари. 1. материалшунослик фанининг мохияти. металл ва қотишмаларнинг ички тузилиши, таркиби ва хоссаларини ўзаро боғлаб урганадиган фан материалшунослик деб аталади. материалшунослик xix асрнинг охирида, яъни россияда оғир саноатнинг турли соҳалари жадал ривожланаётган йилларда фан тариқасида вужудга келди. материалшунослик фақат металл ва қотишмаларнинг ички тузилишини, таркиби ва хоссаларини бир-бирига боғлаб урганиш, хоссаларининг узгариш сабабларини тушунтириш билангина чегараланмай, балки уларнинг хоссаларини ўзгартириш йўлларини хам ургатади. буюк рус олими п.п.аносов (1977-...

DOC format, 72,0 KB. "материалшунослик асослари."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.