исҳоқхон ибрат ижодий фаолияти

DOC 71.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662751935.doc исҳоқхон ибрат ижодий фаолияти режа: 1. исҳоқхон ибрат ҳақида замондошлари; 2. ибратнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. ибрат маърифатпарвар – олим; 4. ибрат тараққийпарвар зиёли; 5. ибрат ҳозиржавоб шоир; 6. олим, шоирнинг илмий-адабий мероси. миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири исҳоқхон ибрат фаолият доираси кенг, ватан, халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган тараққийпарвар инсон сифатида машҳурдир. исҳоқхон жунайдулло ўғли ибрат 1862 йилда наманган вилоятидаги тўрақўрғон туманида туғилди. унинг ота-оналари жунайдуллахўжа ва ҳурибиби ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бўлганлар. унинг отаси шарқ мумтоз адабиётидан яхшигина хабардор бўлган, ходим тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. онаси эса уйда қизларни тўплаб ўқитар, уларга навоий, жомий, машраб ғазалларини таҳлил қилиб берар, ёзув ва ҳуснихатдан ҳам сабоқ берар эди. ёш исҳоқхон ҳам илк таҳсилни онасидан олади. бу ҳақда шоир шундай ёзади: «аввалги вақтдаги маҳалла мактабида 5 йилда 3 адад муаллимда ўқуб, охирги саводим чиқмай, кейин қизлар мактабида, ўз уйимизда, волидаи муҳтарамамдан ўқув савод чиқардим. икки сана …
2
ри савияда бўлган бу мактабнинг умри қисқа бўлди. баъзи бир жоҳил мутаассиблар мазкур мактабни «кофирлар мактаби» деб мактабга келувчиларни қайтаришга ҳаракат қилдилар ва генерал-губернаторлик амалдорлари ёрдамида ёптирдилар. 1887 йилда, яъни 25 ёшида онасини маккага олиб боришга отланади. бироқ, онаизори жидда шаҳрида ўпка шамоллаш касаллиги билан вафот этади. ибратнинг шарқ мамлакатларига сафарга чиқишдан асосий мақсади, биринчидан, онасининг ҳажга олиб бориш ҳақидаги орзуларини амалга ошириш бўлса, иккинчидан, чет эл халқлари ҳаёти, маданияти билан яқиндан танишиш эди. исҳоқхон ибрат онасини жидда шаҳрида дафн этиб, шарқ мамлакатлари бўйлаб саёҳатини давом эттирди, шу билан бирга у истанбул, сурия, афина, рим каби европанинг марказий шаҳарларида бўлди. манбаларда келтирилишича, “анча вақтгача афғонистоннинг қобул, арабистоннинг жидда каби шаҳарларида истиқомат қилди. макка шаҳридан қизил денгиз ва ҳинд океани орқали ҳиндистонга келди. 1892-1896 йилларда ҳиндистоннинг энг катта порт шаҳарларидан бомбей ва калкуттада яшади” . у бу ерда араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини, шу билан бирга энг қадимий финикия, яҳудий, …
3
рилади. у мингдан ортиқ сўзни ўз ичига олиб, 53 бетдан иборат, 2 қисмдан ташкил топган. кейинроқ «»жомеъ ул-хутут» («ёзувлар мазмуаси») номли илмий асар яратди. бу асарда муаллиф ёзувларнинг энг ибтидоийси – пиктографик ёзувлардан то сўнгги давр энг мукаммал ёзувларгача босиб ўтган тараққиёт тарихини ёритиб беришга ҳаракат қилади. олимнинг мазкур асари катта ҳажмда – 132-бетдан иборат бўлиб, 1912 йилда ўзининг «матбаи исҳоқия» босмахонасида нашр қилинди. «жомеъ ул-хутут» дунёда машҳур бўлган 41 хил ёзув системаси ҳақида, жумладан, араб хатининг сулс, тақеъ, райҳон, зулф, ҳумоюн, турра каби шакллари ҳақида маълумот беради. ибрат мактаб-маориф ишларида янгиликка интилишда давом этди. у 1907 йилда ўз хонадонида янги усулдаги мактаб очди. ўзи очган мактабни стол, стул, парта, доска, янги дарсликлар билан таъминлади. мактабда 25-30га яқин қишлоқ боласини ўқитди. мактаб учун дарсликлар ёзди. унинг 14 та илмий-педагогик асари мавжуд. мутахассислар ибратни мактабга янгича ўқитиш усулларидан яхши хабардор бўлган педагог ҳусайн макаев ва унинг рафиқаси фотима макаеваларни ўқитувчи сифатида …
4
и. бу йил «кутубхонаи исҳоқия» исминда кутубхона очиб, турк, татар, ўзбек тилларинда бўлғон адабиёт китоблари олдирди. ҳозир газета чиқармоқ ҳаддиндадур. чин кўнгулдан муваффақият тилаймиз». маърифатпарвар исҳоқхон газета нашр қилишга муваффақ бўла олмади, лекин ўз уйида анчагина бой кутубхона ташкил қилди ва уни «кутубхонаи исҳоқия» деб атади. мазкур кутубхонада таълим-тарбия ва ўқитишга оид ўзбек, рус, турк, татар, фор-тожик тилларида кўплаб китоблар бўлган, бу кутубхонадан нафақат ўзи, қишлоқ аҳолиси унумли фойдаланган. энг муҳими, кутубхонада болалар учун даврнинг нуфузли дарсликлари мавжуд эди. хусусан, исмоилбек гаспралининг “хўжаи сибён”, саидрасул саидазизовнинг “устоди аввал”, мунавварқорининг “адиби аввал”, “адиби соний”, беҳбудийнинг “асбоби таълими савод”, “китобатул атфол” каби дарслик қўлланмалар бўлган. ибрат кутубхона аъзоларининг китоб олиш ва ўқиб бўлгач, уни топшириш дафтарларини ҳам ташкил қилган, аъзоларнинг, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишларини исҳоқхоннинг ўзи назорат қилиб борган. кутубхонадаги китоб фонди йил сайин катталашиб, аъзолар сони ортиб борган. «кутубхонаи исҳоқия» китоб фондининг катталашиб боришида «матбааи исҳоқия» катта рол ўйнаган. бу матбаада …
5
ўп хилдаги европа манзарали дарахтларини эктирди. дарвозага «хуш келибсиз, исҳоқия боғига» деб ёздирди. ибрат ўзининг 1916 йилда яратган «тарихи маданият» асарида кейинги 20 йил ичида 14 та илмий-тарихий, лингвистик асарлар ва 30 йиллик назмий ижодининг мажмуи бўлмиш «девони ибрат» шеърлар тўпламини яратди. ибрат ўз назмий ижодида анъанавий усулдан бормади, ўз фикру қарашларини, орзу-умидларини содда ва жўн, лекин таъсирли қилиб ифода этди. яратилган шеърлар ўзининг мазмуни ва илгари сурган ғояларига кўра жуда халқчил, инсонпарварона характерга эга: кўб фойдалар қўюб неча дўконлар, қилди фуқарони кўп дилозор. етмай кучи неча камбағаллар йиғлар эди вақти бемаҳаллар. шоир ўз босмахонасининг қурилиб ишга туширилиши муносабати билан ёзган шеърида ўзининг оддий кишилар қатори яшаётганлигини, катта бинолар қуриб ёдгорлик қолдиришга маблағи йўқлигини, аммо халққа бевосита фойда келтирадиган, уларни маърифатли қилиш йўлида иш берадиган бино босмахона қуриб битирганлигини айтади. маълумотларга кўра, босмахона дастгоҳлари россиядан поездда, қўқондан туяларда олиб келинган. уни ўрнатиш ва ишлатиш учун мутахассислар ёлланган. шунга қарамай, ибрат …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "исҳоқхон ибрат ижодий фаолияти"

1662751935.doc исҳоқхон ибрат ижодий фаолияти режа: 1. исҳоқхон ибрат ҳақида замондошлари; 2. ибратнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти; 3. ибрат маърифатпарвар – олим; 4. ибрат тараққийпарвар зиёли; 5. ибрат ҳозиржавоб шоир; 6. олим, шоирнинг илмий-адабий мероси. миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири исҳоқхон ибрат фаолият доираси кенг, ватан, халқ истиқлоли учун жонини фидо қилган тараққийпарвар инсон сифатида машҳурдир. исҳоқхон жунайдулло ўғли ибрат 1862 йилда наманган вилоятидаги тўрақўрғон туманида туғилди. унинг ота-оналари жунайдуллахўжа ва ҳурибиби ўз даврининг ўқимишли кишиларидан бўлганлар. унинг отаси шарқ мумтоз адабиётидан яхшигина хабардор бўлган, ходим тахаллуси билан шеърлар ҳам ёзган. онаси эса уйда қизларни тўплаб ўқитар, уларга навоий, жомий, машраб ғазалларини та...

DOC format, 71.0 KB. To download "исҳоқхон ибрат ижодий фаолияти", click the Telegram button on the left.