кавшарлар, флюслар ва елимлар

DOCX 38,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1669064490.docx кавшарлар, флюслар ва елимлар arxiv.uz кавшарлар, флюслар ва елимлар режа: 1. кавшарлар ва флюслар 2. елимлар ва боғловчи таркиблар 1. кавшарлар ва флюслар кавшарлар металл қисмларни кавшарлашда боғловчи моддалар сифатида ишлатиладиган тоза металлар ёки қотишмалардир. ҳар қандай кавшарни шундай танлаб олиш керакки, унинг суюқланиш температураси шу кавшар билан бириктириладиган металл қисмларнинг суюқланиш температурасидан анча паст бўлиши лозим. кавшарлар осон суюқланадиган ва қийин суюқланадиган кавшарларга бўлинади. осон суюқланадиган, яъни юмшоқ кавшарларнинг суюқланиш температураси 500°с дан паст, қийин суюқланадиган, яъни қаттиқлариники эса 500°с дан юқори бўлади. кавшарларнинг маркаларида ҳарф ва рақамлар қуйидагиларни, яъни биринчи ўринда турган п ҳарфи кавшар (припой)ни, ундан кейинги ҳарфлар эса о — қалай, су — сурьма, с — қўрғошин, а — алюминий, ср — кумуш, м — мис, кр —кремний, ви — висмут, зл — олтин, к — кадмийни билдиради. ҳарфлардан кейин келадиган рақамлар асосий металл массасининг кавшардаги процент миқдорини кўрсатади. масалан, пос-90; қалай- қўрғошинли кавшар, таркибида …
2
и киради. мис- кумушли кавшарлар энг кўп ишлатилади. улар солиштирма электр қаршилиги кичиклиги билан ажралиб туради ва шу сабабли қора ва рангли металлардан ясалган ток ўтказувчи қисмларни кавшарлаш учун кенг кўламда ишлатилади; бу металларга шу кавшар яхши ёпишади. бунда механиқавий пухта ва коррозиябардош кавшар чоклар ҳосил бўлади. алюминий асосида мис, кремний ва қалай қўшиб тайёрланган кавшарларнинг механиқавий мустаҳкамлиги катта ва атмосфера коррозиясига чидамли бўлади. бу кавшарлар алюминий симларни ва алюминийдан ҳамда уларнинг қотишмаларидан ясалгани деталларни кавшарлаш учун ишлатилади. мис-рухли кавшарлар мўрт бўлади ва вибрация ҳамда зарбий юкламаларга чидамли эмас, чокларнинг электр қаршилиги жуда кичик бўлади. бу кавшарлар мис, латунь, бронза ва пўлатлардан ясалган деталларни кавшарлаш учун ишлатилади. кавшарлаш учун кавшардан ташқари флюсловчи моддалар — флюслар ҳам керак бўлади. флюсларнинг вазифаси кавшарланадиган металлар сиртини оксидлар ва бошқа ифлосликлардан тозалаш ҳамда кавшарлаш пайтида кавшарланаётган металлар сиртини оксидланишдан сақлашдан иборат. флюслар қаттиқ кукунсиион моддалар (бура, борат кислота, канифоль ва бошқалар) ёки суюқликлар (рух …
3
и температурада кавшарлашда флгос сифатида, кўпинча, бура nа2в4о7 ёки унинг борат кислота н3во3 ва бошқа тузлар билан аралашмасидан фойдаланилади. ҳавода осон оксидланадиган алюминийни кавшарлаш учун алюминийдаги зич оксидлар пардасини эрита оладиган жуда актив флюслар ишлатилади. бундай флюслар жумласига литий хлорид, натрий фторид, рух хлорид ва калий хлориддан иборат таркиб киради. флюслар танлашда доимо қуйидагиларга эътибор бериш керак: қаттиқ флюснинг суюқланиш температураси кавшарнинг суюқланиш температурасидан, кавшарлаш температураси эса флюснинг термик парчаланиш температурасидан паст бўлиши лозим. қаттик кавшарлар билан кавшарланганда чоклар коррозияланишининг олдини олиш учун чокларни чўтка ёрдамида қайноқ сув билан ювиб, флюс қолдиқларини йўқотиш керак. 2. елимлар ва боғловчи таркиблар елимлар ва боғловчи таркиблар электр аппаратлар, асбоблар ва электр ускуналарнинг бошқа турларини ишлаб чиқаришда кенг ишлатилади. елимлар ва боғловчи таркиблардан электр изоляцион хоссаларнинг яхши бўлиши ҳамма вақт ҳам талаб этилмайди. бу материаллар, аввало, елимлаш — металл ва металлмас материалларга ёпишиш (адгезия) хоссасига эга бўлиши керак. бирор икки материалнинг бир-бирига ёпишиши елим …
4
қишни батамом тўлдириши, унда ҳаво қолмаслиги зарур. елим пардаси жуда ҳам қалин бўлмаслиги керак, лекин у ёпиштириладиган юзанинг ҳаммасида узлуксиз елим қатлами ҳосил қилиши лозим. оптимал қалинликдаги яхлит елим парда ҳосил қилиш ва ёпиштириладиган сиртларнинг ғовакларига елим кириб бориши учун бу сиртларни олдиндан бир-бирига мос келтириш ва эритувчилар ёрдамида ифлосликлардан яхшилаб тозалаш керак. яхши ёпишиши учун кўпчилик материалларга (металлар, пластмассаларга) олдиндан ёпиштириладиган сиртларида ғадир-будурлик ҳосил қилиш мақсадида қум оқими ёки жилвир қоғоз билан ишлов берилади. бунинг натижасида ели м суртилган чокнинг мустаҳкамлиги ортади. елим чок мустаҳкам бўлиши учун ёпиштириладиган деталларни бир-бирига маълум босим остида босиш лозим. жуда кўп елимлар 90—180°с ва ундан юқори температурада қиздирилгандагина қотади. елимлар моддаларнинг катта группасини ташкил этади. электротехника саноатида ёпиштириш хусусияти энг кучли бўлган синтетик смолалар асосида олинган елимлар ишлатилади. бу елимларнинг кўпиклиги яхши электроизоляцион хоссаларга эга, бундай елимлар жумласига қатламли слюда, изоляция ишлаб чиқаришда слюда япроқларини елимлаб ёпиштириш учун кенг кўламда ишлатиладиган глифталли ёпиштирувчи …
5
ассаларга ёпиштириш учун тавсия этилади. бф елими ҳар қайси ёпиштириладиган сиртга икки уч қатлам қилиб суртилади. ҳар қайси қатламнинг хона температурасида қуриш вақти 1 соатни ташкил этади, шундан сўнг кейинги елим қатлами суртилади ва у ҳам 1 соат давомида қуритилади. сўнгра ёпиштириладиган деталлар бир-бирига бириктирилади ва салгина ишқаланади. шундан кейин улар (4—12)·105 н/м2 босим ҳосил қилувчи пресс ёки струбцина остига куйилади. бф-2 ва бф-4 елими 0,5—3 соат давомида 140— 150°с температурада, бф-6 эса 90— 100°с температурада қотади. қиздириш вақтини кўпайтириш елим чокнинг пухталигини оширади. елим чокни юқори температураларда тутиб туриш учун ёпиштири ладиган деталлар термостатга жойланади ёки плиталари иситиладиган пресс ишлатилади. бириктириладиган деталларни пресслашда ҳосил бўладиган елим оқмалари шпатель (металл кўракча) ёки латта билан олиб ташланади. бф елимлари ҳосил қилган чоклар сув, минерал мойлар, керосин, бензин ва кўпчилик спиртлар таъсирига чидамли бўлади. улар металларни коррозиялантирмайди ва —60 дан + 80°с гача температуралар оралиғида ишлаши мумкин. суюқ ва қаттиқ эпоксид смолалар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"кавшарлар, флюслар ва елимлар" haqida

1669064490.docx кавшарлар, флюслар ва елимлар arxiv.uz кавшарлар, флюслар ва елимлар режа: 1. кавшарлар ва флюслар 2. елимлар ва боғловчи таркиблар 1. кавшарлар ва флюслар кавшарлар металл қисмларни кавшарлашда боғловчи моддалар сифатида ишлатиладиган тоза металлар ёки қотишмалардир. ҳар қандай кавшарни шундай танлаб олиш керакки, унинг суюқланиш температураси шу кавшар билан бириктириладиган металл қисмларнинг суюқланиш температурасидан анча паст бўлиши лозим. кавшарлар осон суюқланадиган ва қийин суюқланадиган кавшарларга бўлинади. осон суюқланадиган, яъни юмшоқ кавшарларнинг суюқланиш температураси 500°с дан паст, қийин суюқланадиган, яъни қаттиқлариники эса 500°с дан юқори бўлади. кавшарларнинг маркаларида ҳарф ва рақамлар қуйидагиларни, яъни биринчи ўринда турган п ҳарфи кавшар (припо...

DOCX format, 38,7 KB. "кавшарлар, флюслар ва елимлар"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.