фалсафа фанлари

PPT 14 sahifa 11,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 14
19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: 1. фалсафа тарихида инсон моҳиятига қарашларнинг таснифи. инсон, индивид, шахс тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги. 2. онгнинг моҳияти, тузилиши ва функциялари.. 3. инсоннинг биоижтимоий, психологик моҳияти. фалсафий антропологиянинг инсон ҳақидаги таълимот сифатидаги моҳияти. 4. инсон фаолиятининг таркиби. инсон фаолиятини тартибга солишнинг аҳамияти. инсон – жамият – давлат тамойили. * инсон фалсафий муаммо сифатида фалсафа тарихида инсонга мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли томонларини бевосита ёки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ёки фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. аксарият фалсафий ва диний тизимлар катта олам ёки макрокосмга зид ўлароқ, инсонга микрокосм ёки кичик коинот сифатида қараб, уни бутун оламни тушуниш калити деб ҳисоблаганлар. файласуфлар инсон сирининг тагига етиш борлиқ жумбоғининг тагига етиш билан баробар эканлигини қайта-қайта англаб етганлар.зеро форобий айтганидек -”одамлар ўзларининг хос хусусиятларига ва табиий эҳтиёжларига кўра жамият тузадилар. уларнинг ҳаракат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий …
2 / 14
лик эса – жонли модданинг табиий эволюцияси маҳсули сифатида қаралади. мазкур концепция 1859 йилда инсон келиб чиқишининг табиий-илмий талқинига асос бўлган ч.дарвиннинг «ҳайвон ва ўсимлик турларининг келиб чиқиши ҳақида» деб номланган машҳур асарини эълон қилган эволюцион назариясига таянади ва ҳозирги вақтда молекуляр биология ва ген инженерияси соҳасида эришилган энг сўнгги ютуқлар таъсирида ўз шакл-шамойилини сезиларли даражада ўзгартириб, аксарият олимлар учун уларнинг илмий фаолиятида ўзига хос дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. инсон моҳиятига ёндашувлар: 1. биологизаторлик ёки натуралистик ёндашув. бу ёндашув тарафдорларининг фикрича, инсоннинг моҳияти - бу унинг табиий асоси бўлмиш биологик жисмлар ва инсоннинг тириклигини таъминловчи ҳар хил органларнинг хусусиятларидан иборатдир. бунда инсоннинг моҳиятини белгиловчи ижтимоий ва маънавий жиҳатлар қараб чиқилмасдан, фақат биологик жиҳатлар асос қилиб олинади. бундай қарашларни ҳинд фалсафаси чорвак мактабининг, янги дунё европа файласуфлари ж.ламетри (механицизм), т.гоббс (механицизм), л.фейербах ва бошқалар издошлари ёқлаб чиқдилар. 3. социологизаторлик ёндошув. бу ерда инсон моҳияти ижтимоий муносабатлар йиғиндиси сифатида қаралади. инсон моҳиятининг …
3 / 14
у ерда инсоннинг моҳияти «жон» масаласига боғлаб тушунтирилади. у биологик жисм ­- танага қарама қарши қўйилади ва инсон моҳиятнинг ижтимоий жиҳати бу ерда одатдагидай қараб чиқилмайди. инсон руҳ (илоҳий асос), жон (илоҳий асоснинг акс эттирилиши, одамнинг «мен»лиги, унинг онги), жисми (табиий асос) уйғунлиги сифатида тушунилади. “homo sapiens” ақлли, якка одам, инсон инсоннинг биологик турга мансублиги ижтимоий муҳит таъсирида одамнинг шаклланиши жисм+жон+индивид+ руҳ+маънавийлик * инсон ижтимоий - тарихий жараённинг, моддий ва маънавий маданият тараққиётининг субъекти бўлиб, ҳаётнинг бошқа соҳалари билан генетик боғланган, аммо ўзининг меҳнат қуроллари яратиш ва ишлаб чиқариш қобилияти, тил ва онгга эгалиги туфайли ажралиб турадиган биоижтимоий мавжудотдир. * шахс – деганда ўзининг ижтимоий шарт-шароитига боғлиқ бўлган ва индивидуал тарзда намоён бўладиган интеллектуал, эмоционал ва иродавий сифатларига эга бўлган, ўз ҳатти-ҳаракати ва фаолиятини англай ва бошқара оладиган конкрет инсон, алоҳида ижтимоий индивид тушунилади. * фалсафий антропология фанининг моҳияти инсон ҳақидаги билимларни бирлаштириш лозимлиги хусусида шелердан олдинроқ ҳам сўз юритилган …
4 / 14
ология - инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятлари, инсон ҳаётининг мазмуни, одам зотининг жамиятдаги ўрни, ижтимоий алоқалари, шахс камолоти, маънавиятига доир фалсафий қарашларни акс эттиради. * инсонннинг биоижтимоий моҳияти. фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. инсон жонли табиатнинг бир қисми, шу- нингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшу- нослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифат- ли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак- шубҳасиз далилга айланди. ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хос- лиги ва бетакрорлиги одамзотнинг ижтимоий табиати, у камол топган, таълим-тарбия олган, маданий ва ахлоқий қадриятлар ва мўлжаллар- ни ўзлаштирган ижтимоий муҳит би- лан белгиланиши ҳам шак-шубҳа- сиздир. айни …
5 / 14
ик ёндашувига зид ўлароқ, социологизаторлик ёндашуви инсон табиатини ижтимоий муносабатларда кўришга ҳаракат қиладилар. бунда улар баъзан нафақат инсоннинг ижтимоий асосини унинг биологик асосига қарама-қарши қўядилар, балки сўнгги зикр этилган асосни ҳайвоний ва ҳаттоки тубан, шу боис жиддий эътиборга лойиқ эмас, деб ҳисоблайдилар.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 14 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"фалсафа фанлари" haqida

19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: 1. фалсафа тарихида инсон моҳиятига қарашларнинг таснифи. инсон, индивид, шахс тушунчаларининг ўзаро алоқадорлиги. 2. онгнинг моҳияти, тузилиши ва функциялари.. 3. инсоннинг биоижтимоий, психологик моҳияти. фалсафий антропологиянинг инсон ҳақидаги таълимот сифатидаги моҳияти. 4. инсон фаолиятининг таркиби. инсон фаолиятини тартибга солишнинг аҳамияти. инсон – жамият – давлат тамойили. * инсон фалсафий муаммо сифатида фалсафа тарихида инсонга мурожаат этмаган, инсон моддий ва маънавий борлиғининг турли томонларини бевосита ёки билвосита таҳлил қилмаган файласуф ёки фалсафий йўналишни топиш деярли мумкин эмас. аксарият фалсафий ва диний тизимлар катта олам ёки макрокосмга зид ўлароқ, инсонга микрокосм ёк...

Bu fayl PPT formatida 14 sahifadan iborat (11,6 MB). "фалсафа фанлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: фалсафа фанлари PPT 14 sahifa Bepul yuklash Telegram