фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов

PPT 19 pages 19.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: жамият тушунчаси араб тилидан جمعي) ) олинган бўлиб, бирлашма, уюшма деган маъноларни билдиради. жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир жамият – мураккаб бир бутун ижтимоий организм (тизим) бўлиб, кишилар фаолияти жараёнида улар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказо ижтимоий муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ ва шу каби ижтимоий институтларнинг мажмуидир.(қаранг: фалсафа: қомусий луғат.- т.: шарқ, 2004, 124-бет). ижтимоий фалсафа – жамият ҳаёти ва ривожланишининг энг умумий қонунлари тўғрисидаги фалсафий фан соҳаси. жамият – мураккаб бир бутун ижтимоий тизим (организм) бўлиб, кишилар фаолияти жараёнида улар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказо муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ ва шу …
2 / 19
й инсон ва жамият келиб чиқишининг тўлиқ манзараси фанда ҳанузгача яратилмаган. жамият келиб чиқишининг диний талқини ҳам, идеалистик концепция ва материализм (илмий далиллар етарли эмаслиги боис) ҳам асосли эътирозлар уйғотади. аммо, далилий маълумотлар озлигига қарамай, биз жамиятнинг вужудга келиш манзарасини анча аниқ яратиш имконини берадиган илмий далилларга ишонч билан қараш лозим деб ҳисоблаймиз ҳозирги кўринишда жамият такрор ишлаб чиқариш, ўзини ўзи бошқариш ва ўзини ўзи ташкил этиш ички механизмларига эга бўлган тарихан муайян, яхлит ва барқарор тизим сифатида намоён бўлади. жамият ҳаёти тузилмасининг 4та асосий соҳалари, яъни жамиятнинг муҳим кичик тизимлари мавжуд: 1. иқтисодий 2.ижтимоий 3. сиёсий 4.маънавий жамият ҳаётининг асосий соҳалари сиёсий кичик тизим жамиятда ижтимоий- сиёсий муносабатларни тартибга солувчи давлат, сиёсий партиялар, ҳаракатлар, ташкилотлар, институтлар, диний муассасалар ва бошқалар- ни ўз ичига олади. маънавий кичик тизим маънавий эҳтиёжларни қондиришга қаратилган таълим ва тарбия, адабиёт ва санъат, фан, ахборот ва коммуникация кабилар киради. ижтимоий онг маънавий кичик тизимнинг бош …
3 / 19
жасида мулк институти ижтимоий ишлаб чиқаришнинг муҳим воситаси ва рағбатлантирувчи омили сифатида вужудга келади. даставвал куч ҳуқуқи, обрў ва одатга таянган мулкий муносабатлар кейинчалик юридик шакл-шамойил касб этади. ривожланган кўринишда мулк ижтимоий бойликнинг маълум улушига эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқини англатади. у турли шаклларда мавжуд бўлган ва ҳозир ҳам мавжуд бўлиб, бу ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шаклини ҳам белгилайди. иқтисодий тизим моддий ва маънавий ишлаб чиқаришни ҳамда моддий ва маънавий хизматлар кўрсатишни ўз ичига олади. маънавий кичик тизим одамларнинг маънавий фаолияти жамият мавжудлигининг зарурий шартидир. одамлар онгли мавжудотлар бўлиб, улар ўз тафаккури билан ижтимоийликнинг барча кўринишларини англаб етади. бу жараёнда олимлар, рассомлар, журналистлар, турли партиялар ва ҳаракатларнинг мафкурачилари ва шу кабиларнинг ихтисослашган касбий маънавий фаолияти муҳим рол ўйнайди. уларнинг нисбатан мустақил касбий фаолияти ижтимоий ҳаётнинг турли жабҳаларига хизмат кўрсатади. маънавий ишлаб чиқаришда иқтисодий кичик тизим қонуниятлари, яъни жамиятнинг хўжалик жараёнлари ўртасидаги такрорланувчи муҳим-зарурий боғланишлар ўзига хос тарзда …
4 / 19
ат ва феълларини даставвал бора-бора одатларга айланадиган табиий қобилиятлар белгилайди”. ўз-ўзингни англа ва шу орқали дунёни англайсан. дунёни инсоннинг теран қатламларига кирмасдан сиртдан билишга бўлган барча уринишлар нарсалар ҳақида фақат юзаки тасаввур ҳосил қилиш имкониниберади. инсондан сиртга қараб юрадиган бўлсак, нарсалар моҳиятини ҳеч англай олмаймиз, зеро бу моҳият инсоннинг ўзида мужассамлашган. * фалсафий антропология фанининг моҳияти инсон ҳақидаги билимларни бирлаштириш лозимлиги хусусида шелердан олдинроқ ҳам сўз юритилган эди. xix аср ўрталарига келиб инсон ўта мураккаб структура эканлиги, уни фақат фалсафа ёки бошқа бирон-бир муайян фан методлари билан тўла англаб етиш мумкин эмаслиги, яъни инсон жамулжам ҳолда аниқ билим предмети бўла олмаслиги аниқ-равшан бўлиб қолди. шунингдек, айрим табиий фанлар, ҳар бири ўз соҳасида, вақт ўтиши билан умумийроқ хулосаларга келишни талаб этувчи салмоқли материал тўплади. бундай умумлаштиришга эҳтиёж дарвиннинг эволюцион назарияси пайдо бўлиши билан айниқса бўртиб кўрина бошлади. бу назария инсонга оид табиий-илмий тадқиқотларга кучли туртки берди, шунингдек материалистик фалсафий концепциялар ривожланиши …
5 / 19
олимлар учун уларнинг илмий фаолиятида ўзига хос дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. фалсафий антропологиянинг предмети антропология юнонча (sophia –донишмандлик, anthropos –инсон, logos -таълимот) сўзларидан келиб чиққан. фалсафий антропология инсоннинг алоҳида борлиқ манбаи сифатида келиб чиқиши, тадрижий ривожланиши ва мавжудлигининг ўзига хос хусусиятлари, инсон ҳаётининг мазмуни, одам зотининг жамиятдаги ўрни, ижтимоий алоқалари, шахс камолоти, маънавиятига доир фалсафий қарашларни акс эттиради. * инсонннинг биоижтимоий моҳияти. фалсафий антропология ечадиган муҳим муаммолар орасида инсон биологик ва ижтимоий моҳиятининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масала алоҳида ўрин эгаллайди. инсон жонли табиатнинг бир қисми, шу- нингдек биологик эволюция маҳсули эканлиги ҳозирги замон табиатшу- нослиги фанида нафақат олимлар ва мутахассислар, балки маърифат- ли одамларнинг кенг доираси учун ҳам аниқ-равшан ва деярли шак- шубҳасиз далилга айланди. ҳар бир инсон ўз биологик хусусиятлари: генетик коди, вазни, бўйи, мижози, териси ва сочининг ранги, яшаш муддати ва шу кабиларга кўра бетакрордир. бироқ айни вақтда инсон ижтимоий мавжудот эканлиги, унинг ўзига хос- лиги ва бетакрорлиги …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов"

19 – мавзу жамиятнинг фалсафий таҳлили фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов мавзу режаси: жамият тушунчаси араб тилидан جمعي) ) олинган бўлиб, бирлашма, уюшма деган маъноларни билдиради. жамият тараққиётнинг маълум босқичида пайдо бўлган, ўзининг ишлаб чиқариш муносабатларига асосланган, тили, ҳудуди, маданияти билан фарқланадиган, кишилар ўртасида бевосита ёки билвосита ижтимоий муносабатларга амал қиладиган уюшмадир жамият – мураккаб бир бутун ижтимоий организм (тизим) бўлиб, кишилар фаолияти жараёнида улар ўртасида амал қиладиган ахлоқий, диний, сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, мафкуравий ва ҳоказо ижтимоий муносабатларнинг, тарихан таркиб топган оила, дин, давлат, ахлоқ, сиёсат, ҳуқуқ ва шу каби ижтимоий институтларнинг мажмуидир.(қаранг: фалсафа: қомусий луғат.- т.: шарқ, 2004, 124-бет). иж...

This file contains 19 pages in PPT format (19.0 MB). To download "фалсафа фанлари номзоди а. рахмонов", click the Telegram button on the left.