жамоалар тўғрисида таълимот

DOC 143.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476957528_65713.doc жамоалар тўғрисида таълимот режа: 1. жамоанинг тузилиши ва шаклланиши. 2. биоценозлар. 3. жамоа компонентлари ўртасидаги муносабатлар. 4. жамоанинг тур, тизим,генетик турли туманлиги (тизими). 5. жамоанинг шаклланиш механизмида йиртқичлик ва рақобатнинг роли. 6. жамоалар классификацияси. экологик сукцессиялар. моно ва поликлимакс назариялар. таянч иборалар: жамоа, экологик сукцессия, бирламчи сукцессия, иккиламчи суксессия, биоценоз, фитоценоз, зооценоз, автотроф организм, гетеротроф организм, тур тизими, масофа тизими, тропик тизим, консорция, конкуренция, камменсализм, климакс жамоа, моноклимакс концепция, поликлимакс концепция. 1. жамоанинг тузилиши ва шаклланиши 1.жамоа - экосистемасининг тирик ажралмас қисми бўлиб, маълум бир ҳудудни эгаллаган, бир - бирига ўзаро таъсир қўрсатувчи популяциялар йиғиндиси ҳисобланади. масалан, эманлар жамоаси ёки шувоқлар жамоаси деганда ана шу ҳудудларда яшовчи барча ўсимликлар ва ҳайвонларни ўз ичига олувчи тирик организмлар жамоасини эътиборга олиб, уларда эманлар ва шувоқлар устунлик қилади. шу сабабли бу жамоаларни эманлар ёки шувоқлар жамоаси деб юритилади. баъзи бир жамоаларни аниқлаш қийинлик туғдиради, чунки бу жамоага кирувчи бир - бирлари билан …
2
- аста ҳалок бўлган ва парчаланган сувўтлари ва лишайникларнинг қолдиқлари бу ерларда тупроқ қатламининг ҳосил бўлишига олиб келади, натижада бундай жойларда мохсимонлар ва папоротникларнинг ўсиши ва ривожланиши учун имконият вужудга келади. пировардида улардан сўнг юқори тараққий этган уруғли ўсимликларнинг ўтсимон, бўтасимон ва ҳаттоки дарахтсимон вакиллари пайдо бўла бошлайди. ана шу юқорида айтилган схемалардагидек маълум давр ичида бир турларнинг иккинчи бир турлар билан алмашиниши экологик сукцесия дейилади. шундай жамоаларнинг ҳайвонлар дунёсида ҳам бир турнинг иккинчи тур билан алмашиниб туриши кузатилади. бундай алмашиниб туришга турларнинг алмашиниши ёки қўшни жамоалардан турларнинг миграцияси (кириб келиши) сабаб бўлади. тоғ жинсларидаги дастлабки пайдо бўлган сукцессиялар бирламчи сукцессиялар дейилади. бирламчи сукцессиядан фарқ қилиб иккиламчи сукцессия деб илгари тирик организмлар яшаган қолдиқлари бўлган, бироқ ҳозирги кунда ўсимликлари жуда кам ривожланган жойларда бошланаётган сукцессияга айтилади. ана шундай иккиламчи сукцессиларга мисол қилиб, кесилган ўрмонларни, қишлоқ хўжалигида фойдаланиб келинган, бироқ куйган ва ташлаб қўйилган ерларни олиш мумкин. ана шундай жойларда ўсимликларнинг …
3
ганизмлар шу минтақанинг биоценозига мисол бўлаолади. демак биоценоз биогеоценознинг тирик қисмидир. биоценозда яшайдиган ўсимликлар, ҳайвонлар ва микроорганизмлар доим бир – бирларига маълум муносабатда алоқада бўладилар. уларнинг ана шу муносабатлари ҳаёт кечириш шароиттига ҳам таъсир этиб туради. яшаш шароити бир хил бўлган ўтлоқлар, ўрмонлар, яйловлар, ботқоқлар, суғориладиган экинзорлар ва шолипоялар ҳам биоценозга мисол бўла олади. биоценоз умумий табиий комплекс биогеоценознинг тирик қисмидир. биоценоз доим ривожланиб боради ва бу ривожланиш жараёни одатда узоқ вақт давом этади, бунда бир биоценоз аста-секин иккинчи бир биоценозга алмашинади. одамнинг хўжалик фаолияти биоценозни ўзи учун фойдали тамонга қараб ўзгартириши мумкин (масалан табиий кўлларнинг ҳосил бўлиши, янги ерларнинг ўзлаштирилиши оролнинг қурий бориши ва ҳоказолар). биогеоценознинг турғунлигини моддаларнинг даврий айланиши (ўлик табиатдан, тирик табиатга, тирик табиатдан эса ўлик табиатга тинмасдан айланиши) орқали таъминланади. бунда энергия манбаи қуёш ҳисобланади. унинг энергияси даврий айланиш жараёнида кимёвий боғлар энергиясига, кейин эса механик ва иссиқлик энергиясига айланади. экологик системада ҳамма организмлар озиқланишга ва …
4
ўсимликлар жамоасини фитоценоз ҳайвонлар жамоасини зооценоз дейилади. биоценозда масофа, турлар ва тропик тизимлар бўлади. масофа тизимида биоценоздаги турлар бир-бирларидан маълум бир масофада қонуният асосида жойлашади. масалан, ўзбекистоннинг қумли чулларида ўсадиган ўсимликларда учрайдиган яруслиликни олсак, бу худудларда энг юқори ярусда қуён суяк ундан кейинги пастки ярусда оқ саксаул, қизилча, қандимлар ўсса, кейин сингринлар, шувоқлар, терескинлар жойлашади, улардан кейин остки ярусда барра ўтлардан ялтирбош, қунғирбош, читир, лолақизғолдоқлар ва тупроққа ёпишган ҳолда лишайник турлари энг остки ярусни ҳосил қилади. тур тизими деганда биоценозда учрайдиган турлар йиғиндисини, улар орасидаги муносабатларни эътиборга олинади ва ниҳоят трофик тизим асосида (озиқавий) биоценоздаги ҳар хил организмлар бир - бирлари билан озиқавий (трофик) бирлашиб маълум бир озуқа занжирини ҳосил қилади. биоценозда булардан ташқари бошқа хил тизимлар ҳам бўлиб, буларга баъзи бир дарахтларни олсак, улар лишайниклар учун субстрат бўлиб хизмат қиладилар ёки бир организм бошқа хил организмлар учун микроиқлим яратади ва ҳоказолар. биоценознинг энг муҳим хусусиятларидан бири унинг турлар таркибидир. …
5
ўсимликлар), арид – қурғоқчил вилоятларда эса хамефитлар (бутача ва чала буталар) ва терофитлар (бир йиллик ўт ўсимликлар, улар келгуси йили фақат уруғидан кўкаради) ҳукмронлик қилади. биоценоз одатда фитоценоз ва зооценоздан ташкил топган бўлиб, биоценоз ва унинг таркибидаги ўсимлик ва ҳайвонлар (биотоплар) чегаралари биринчи навбатда ўсимлик қатламининг ўзгариши билан бўлади. шу сабабали биз биоценознинг муҳим таркибий қисми бўлмиш фитоценоз ва унинг баъзи бир хусусиятлари билан танишиб чиқамиз. фитоценоз ёки ўсимликлар жамоаси дейилганда ер юзининг бир хилдаги муайян худудларида қавм (гуруҳ) бўлиб яшайдиган тубан ва юксак ўсимликлар йиғиндиси тушунилади. улар ўзаро бир-бирлари билан алоқада бўлиб, натижада ўзига махсус муҳитни ҳосил қилади. ҳар қандай ўсимликлар жамоаси (фитоценоз) ҳам турлар таркиби, турлар ўртасидаги ўзаро миқдор ва сифат муносабатлари қаватлилик (яруслик) горизонтал тузилиш, ташқи қиёфаси, даврийлиги, ҳаёт шаклларининг хилма – хиллиги, яшаш шароитининг характери ва шунга ўхшаш бир нечта хусусиятлари билан тавсифланади ва бирибиридан фарқланади. фитоценозни ҳосил қилишда ўсимлик орасида сон ёки биомасса жиҳатидан кўпчиликни …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "жамоалар тўғрисида таълимот"

1476957528_65713.doc жамоалар тўғрисида таълимот режа: 1. жамоанинг тузилиши ва шаклланиши. 2. биоценозлар. 3. жамоа компонентлари ўртасидаги муносабатлар. 4. жамоанинг тур, тизим,генетик турли туманлиги (тизими). 5. жамоанинг шаклланиш механизмида йиртқичлик ва рақобатнинг роли. 6. жамоалар классификацияси. экологик сукцессиялар. моно ва поликлимакс назариялар. таянч иборалар: жамоа, экологик сукцессия, бирламчи сукцессия, иккиламчи суксессия, биоценоз, фитоценоз, зооценоз, автотроф организм, гетеротроф организм, тур тизими, масофа тизими, тропик тизим, консорция, конкуренция, камменсализм, климакс жамоа, моноклимакс концепция, поликлимакс концепция. 1. жамоанинг тузилиши ва шаклланиши 1.жамоа - экосистемасининг тирик ажралмас қисми бўлиб, маълум бир ҳудудни эгаллаган, бир - бирига ўзаро ...

DOC format, 143.0 KB. To download "жамоалар тўғрисида таълимот", click the Telegram button on the left.