экологик экспертизанинг асосий йўналишлари

DOC 67,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1364043000_42906.doc экологик экспертизанинг асосий йўналишлари www.arxiv.uz режа: 1. экологик экспертизанинг асосий йўналишлари тўғрисида тушунча 2. технологик экологик экспертизаси 3. корхоналар экологик экспертизаси экологик экспертизанинг объекти, илгари кўрсатиб ўтилгандек, ғоят хилма-хил бўлиб, шунга мос холда унинг йўналишлари ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади. масалан, экспертизанинг объекти дастурлар лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари, ишлаб чиқаришни жойлаштириш лойиҳалари, техника ва технология, хомашё ва материаллар, маҳсулотлар, кимёвий моддалар, стандарт ва техник, хуқуқий нормаларнинг лойиҳалари ва бошқалар бўлиши мумкин. ушбу объектлар бўйича экологик экспертиза йўналишлари ҳам шаклланади. экологик экспертизанинг барча йўналишларида ҳам лойиҳадан олдин, ҳам лойиҳадан кейинги босқичларда асос қилиб олинган материаллари қаторига иқлим, геологик, гидрогеологик шароитлар, тупроқнинг генетик ва ўз-ўзини тозалаши таърифи, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси, флора, фауна, аҳоли ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқалар киради. экологик экспертизани ўтказиш натижасида экспертиза объектининг тўла модели пайдо бўлиши, лойиҳанинг эса атроф табиий муҳит муҳофазаси талабларига мос келиши аниқланиши керак. бу талабга эришиш учун экологик экспертизанинг барча йўналишларида …
2
ник-иқтисодий эхтиёжларнинг табиат имкониятларига мувофиқлигини аниқлаш; · тавсия қилинаётган табиат муҳофазаси тадбирларининг муқобил варианти ва уларни амалга оширишнинг кетма-кетлиги; · атроф табиий муҳитга энг оз миқдорда (минимум) зарар етказиш билан техник имкониятларни энг кўп даражада (максимум) қўллашни муросага келишини таъминлаш ўртасидаги оптимал вариантни танлаш; · муқобил қарорларни қуйидаги йўналишда таққослаш: харажат бирлигига лойиҳанинг аҳамияти мезонлари бўйича; ушбу жойда объектни жойлаштиришнинг ижтимоий ва иқтисодий афзаллиги; лойиҳани жойлаштиришнинг кутилмаган оқибатларининг хавф-хатари даражаси; табиат муҳофазаси тадбирларининг шу кундаги ва истиқболдаги қиймати. дунёнинг кўпчилик ривожланган мамлакатлари экологик экспертизани табиий, техник, иқтисодий, ижтимоий, геотехник ва табиий-техник тизимлар бўйича ва табиий-хўжалик регионлари бўйича амалга ошириш амалиётини кенг қўлламоқдалар. лойиҳалардаги атроф табиий муҳитга таъсирнинг хусусиятлари, уларни аниқлаш, тахлил қилиш, баҳолаш ва хисобга олиш нуқтаи назаридан экологик экспертиза ўтказишнинг қуйидаги асосий комплекс йўналишларини белгилаш мумкин: 1) технологик (техника) экологик экспертизаси. 2) корхона экологик экспертизаси. 3) шаҳарсозлик экологик экспертизаси. 4) табиий ресурслардан фойдаланиш, табиатни ўзгартириш лойиҳаларининг экологик экспертизаси. турли …
3
жудлиги), ихтисослаштиришнинг характерини (турли буюмларни ишлаб чиқарувчи универсал комбинатлар, ихтисослашган заводлар ва уларнинг стадиялари, детал-узелли, ва бошқа типлари) белгилаб беради. технологик экологик экспертиза технология ва техниканинг экологик мос (тўғри) келишини ва ресурс истеъмоли сиғимини (ҳажмини) аниқлаш, шуниннгдек технологиянинг кам чиқитли ёки чиқитсизлигини амалда бўлган нормативлар ва мавжуд энг яхши намуналар билан таққослаб, зарур экологик экспертиза хулосалари ва ечимларига келишни билдиради. масалан, сувсиз қоғоз ишлаб чиқариш технологияси анаъанавий технологиядан афзалдир; энергия олишни атроф табиий муҳитга энг оз миқдордаги таъсир кўрсатиб амалга ошириш (иссиқликни ҳавога кам чиқариш асосида), энергияни «ифлос» технология орқали олишдан анча афзалдир. турли туман машиналар ва жихозлар, приборлар, назорат воситалари ва тизимлари амалдаги табиат муҳофазаси нормалари ва қоидаларига, экологик ҳавфсизлик талабларига зид келмаслиги шарт. масалан оғир ва темир занжирли ғилдиракка эга тракторлар тупроқ қатламларини зичлаб ташлайди ва тупроқнинг ўз ўзини тиклашиши хусусиятларига зарарли таъсир кўрсатади. атроф муҳитга кўплаб зарарли газларни чиқарадиган транспорт воситалари моторлари ҳам экологик талабга жавоб бермайди. …
4
пчилиги ўз иш майдонлари ва майдончалари билан шаҳарлар ва уларнинг агломерациялари, қўрғонлари, қишлоқлар табиий ландшафтга қўшилиб кетади ва табиатга турли даражада салбий таъсир кўрсатиб туради. корхоналар миқёслари, катта-кичиклиги, ихтисослашиши, иқтисодий-географик ўрни ва атроф табиий муҳит билан алоқалари хусусияти, табиатнинг у ёки бошқа компонентларига таъсири ва унинг интенсивлиги, оқава ва чиқиндиларнинг заҳарлилиги ва зарарлиги ва бошқа кўплаб кўрсаткичлар бўйича бир-бирларидан фарқ қилади. ўзбекистонда халқ хўжалигининг хар хил тармоқлари таркибига кирадиган кўп сонли корхоналар мавжуд. корхоналарнинг ишлаб чиқараётган маҳсулотларининг хусусияти, белгиланган вазифаси, технология ва хом ашёнинг характери бўйича ва хизмат тури ўхшаш бўлган мажмуаси тармоқларини ташкил этади. тармоқлар ҳам корхоналар каби маҳсулоти, табиатга таъсири бўйича ғоят хилма-хилдир (3-жадвалга қаранг). шу сабабдан корхоналар лойиҳаларининг тармоқ, ҳудудий хусусиятларининг экологик хавфсизлилик даражасини комплекс хисобга олиш зарур. қисқача хулосалар экологик экспертиза объектнинг хилма-хиллигига мос ҳолда унинг йўналишлари ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади. амалиётда унинг табиий, техник, иқтисодий, ижтимоий, табиий-техник, геотехник тизимлар, табиий хўжалик регионлари бўйича амалга …
5
арини яратишга доир барча технологик хужжатлар давлат экологик экспертизадан ўтказилиши шарт. корхоналар лойиҳаларининг экологик экспертизаси ушбу корхона қурилишнинг эҳтимол тутилаётган экологик оқибатларини атроф муҳитнинг мақбул йўл қўйиладиган (меъёрдаги) холати билан таққослаб, объектив экспертиза хулосаларини чиқаришни билдиради. хулосалар табиий ресурслардан фойдаланиш бўйича амалдаги норматив-техник ва йўриқнома(услубий хужжатларга, табиат муҳофазаси қонунчилиги талабларига асосланади. шаҳарсозлик экологик экспертизаси шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги хужжатларнинг экологик хавфсизлик талабларига мос келишини ёки келмаслигини аниқлаш билан шуғулланади. табиатни ўзгартириш лойиҳаларининг экологик экспертизаси минтақавий ва маҳаллий (локал) даражада назарда тутилаётган табиий муҳит ўзгаришининг экологик(ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ва экологик хавфсизлигини баҳолаб, хулоса чиқаришни билдиради. асосий адабиётлар: 1. атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. қонунлар ва норматив хужжатлар. т. 2002. 2. «экологик экспертиза тўғрисида». ўзбекистон республикаси қонуни (2000й). атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. қонунлар ва норматив хужжатлар. т. 2002. 3. давлт экологик экспертизаси тўғрисида низом. атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш. қонунлар ва норматив хужжатлар. т.2002. 4. национальнўй доклад. о состоянии окружаюшей природней средў и …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "экологик экспертизанинг асосий йўналишлари"

1364043000_42906.doc экологик экспертизанинг асосий йўналишлари www.arxiv.uz режа: 1. экологик экспертизанинг асосий йўналишлари тўғрисида тушунча 2. технологик экологик экспертизаси 3. корхоналар экологик экспертизаси экологик экспертизанинг объекти, илгари кўрсатиб ўтилгандек, ғоят хилма-хил бўлиб, шунга мос холда унинг йўналишлари ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади. масалан, экспертизанинг объекти дастурлар лойиҳалари, қурилиш лойиҳалари, ишлаб чиқаришни жойлаштириш лойиҳалари, техника ва технология, хомашё ва материаллар, маҳсулотлар, кимёвий моддалар, стандарт ва техник, хуқуқий нормаларнинг лойиҳалари ва бошқалар бўлиши мумкин. ушбу объектлар бўйича экологик экспертиза йўналишлари ҳам шаклланади. экологик экспертизанинг барча йўналишларида ҳам лойиҳадан олдин, ҳам лойиҳадан кейинги б...

Формат DOC, 67,5 КБ. Чтобы скачать "экологик экспертизанинг асосий йўналишлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: экологик экспертизанинг асосий … DOC Бесплатная загрузка Telegram