экологик муаммонинг ижтимоий йўналишлари

DOC 88,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1364041844_42902.doc экологик муоммонинг ижтимоий йўналишлари www.arxiv.uz режа: 1) муаммонинг асосий йуналишлари ва вазифаси. 2) ижтимоий экология масалалари. 3) экологик ахлок ва маданият 4) экологик онгни шаккллантириш муаммолари. «экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир» деган эди юртбошимиз. сўнгги йилларда ижтимоий фанлар тарихида умумий экологиянинг янги йўналиши – ижтимоий экология фан сифатида шакллана бошлади. унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлди? энг аввало, унинг пайдо бўлиши инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат холати билан асосланади. инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатида она сайёранинг мавжудлигига ва бутун инсон зотига тахлика солувчи ташвишли хавф-хатар аломатлари янада яққолроқ сезилмокда. бу ерда ҳозирги замон илмий-техника инқилоби салбий йуналишлари (атроф мухит ифлосланишнинг ортиб бориши, табиий ресурсларнинг тугаб колиш хавфи) ва инсоният олдида ўтмишда ҳам, бугун ҳам кўндаланг турган муоммолар (озиқ-овқат махсулотларининг етишмаслиги, демографик ўзгаришлар ва бошқалар) назарда тутилмоқда. ижтимоий экология табиий, ижтимоий ва техникавий фанларнинг энг мухим ғояларни умумийлаштириб, ўзида мужассамлаштирган фандир. ижтимоий экология биоэкология таърида …
2
йўналиш, яъни ишлаб чикариш экологияси (табиатдан фойдаланиш тарихи ва назарияси тўғрисидаги таълимот), инсон экологияси ва глобал экологиясини ўз ичига олади инсон табиатсиз бирор дақиқа яшай олмайди. демак, табиат инсоннинг жони ва тани, инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳаёти у билан боғлиқ. бу табиатнинг ўз ўзи билан узвий боғлиқлигини билдиради. зеро инсон табиатнинг бир бўлагидир. агар ҳар кандай ғалаба табиатнинг мувозанатини бузиш билан боғлиқ бўлса, табиат бунинг учун инсонлардан, албатта қасос олади. (масалан, орол фожеаси). бу қасос туфайли кўрилган зарар қиймати эса олинган фойдадан жуда ортиб кетиши табиий. инсоннинг яшаш шароити, тақдир қисмати табиатга боғлик экан инсон ундан ташқарида эмас, балки унинг бағрида яшар экан, у ҳеч қачон табиат устидан ғалаба қила олмайди. инсон бутун жону тани, қалби шуури билан табиатга тегишлидир. инсоннинг ғалабаси шундан иборатки, бошқа жонзотлардан фарқли ўлароқ унга акл-идрок берилган. у табиат конунларини билишга ва уларни амалий эҳтиёжлари учун тўғри қулай билишга қодирдир. инсон тафаккурининг ўзгариши табиат ўзгаришига ва …
3
ир – оқибатда экологик муоммоларга ва цивилизациянинг бошқа таназзулларига олиб келади. фақат истеъмолга асосланган цивилизация, йни вақтда, зўрлик цивилизациясидир. табиий муҳит ҳолати учун шахсий масъулият зарур. бу масъулият ахлоқий даражаси юксак бўлган инсонлардагина юзага келади. бундай юксак ахлоқий даражага эга бўлган кишилар агрессив - истеъмолчилик мафкурасига қаршилик ва зўрлик қилмаслик, куч ишлатмаслик хамда ёвуз (олигархик) синфлар билан ҳамкорлик килмаслик тарафдоридир. хозирги замон экологик вазият таҳлили қуйидаги хулосаларга келишга имкон беради. 1. дунёни кутқармоқ учун тажавузкор – истемолчилик цивилизациядан унинг муқобил янги турига ўтиш зарур. янги турдаги цивилизацияннг мухим жихати шундан иборат бўладики, унда эҳтиёжлар шунчаки «маданийлаштирилади», балки инсонга турмушининг теран имкониятлари очиб берилади. 2. эҳтиёжлар ва зўравонликни чеклаш мажбурийликка эмас, индивидларнинг эркин хохиш иродасига асосланиш лозим. 3. бундай холатига шахснинг меҳр – муҳаббат ва ижодкорлик фазилатлари ҳамда унга мувофиқ бўлган ҳаёт тарзи орқалигина эришиш мумкин. гап шундаки, тажовузкорлик ёки истемолчилик инсон табиатининг асл мохиятини ташкил этмайди, балки унинг ҳулқ-атвори кўринишларидан …
4
сонга, хам табиатга зўровонлик ўтказиш ҳоллари кўплаб кузатилмоқда. табиатнинг барча элементлари ўзаро боғлиқ. экологик танглик даврида бу хикматли қоидани табиатга нисбатан қўллаш ҳам ўринли деб хисоблаймиз: «агар табиат сенга кандай муносабатда бўлишини истасанг, сен ҳам табиатга худди ана шундай муносабатда бўл». бу хикмат экологиянинг олтин коидаси бўлади. инсон аҳлоқни табиатдан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. табиат-инсон устози. инсониятнинг ижтимоий тузилиши ҳам бамисоли тирик организм. тирик жонзотнинг бирор аъзоси хасталанса, башкаларга таъсир этгани каби жамиятнинг бирор қатламидаги нуқсон унинг умумий холатида ўз аксини кўрсатади. фан техника инкилоби даврида инсон жуда катта кучга эга бўлади. у атроф мухитдан ўз манфати йўлида истаганича ва хоҳлаган йуналишда фойдаланиши мумкин. инсон табиатни ўз хоҳиш истагига бўйсиндиришга қодир. аммо инсоннинг табиат учун масъуллиги ва у билан уйғунликда бўлиш муоммоси хам тобора ортиб бормокда. унинг ечимини эса янги йўналиш - экологик этика белгилаб беради. этиканинг ривожланишини нафақат фалсафий, балки экологик тушунчалар оркали ҳам ифодалаш мумкин. этика экологик …
5
қтда улар инсониятни янги назарий поғонага кўтарилишига мажбур этади. ҳақиқий глобал онг ва дунёвий маданиятга кандайдир янги тизимларни оқилона лойихалаш билан эмас, балки одамлар ва миллатларни умуминсоний ахлокий донишмандлик ўзанига бирлаштириш орқали эришилади. чунки муоммаларни хал этиш учун дунё зўрликсиз бирлашиши керак. агар инсон экологик танглик холатларини бартараф этмоқчи бўлса, табиатга зўровонлик қилмаслиги керак. дунё қанчалик хилма-хил бўлса у шунчалик барқарордир. хозирги хилма хиликни сақлаш дунёни асраш демакдир. бунда нафакат моддий дуне, балки инсон руҳи ҳам асралади. экологик вазият ўзига хос хусусиятга эга. инсон табиат кучларини куч билан эмас, балки мухаббат билан мувофиқлаштириши керак. экологик инсонпаварлик ҳозирги замон инсонпаварликнинг янги шаклидир. у ижтимоий адолат учун кураш ғоясини ва ҳарбий куч қўллашга қарши акцияни, яшиллар ҳаракатини ва хайвонлар хуқуқи учун ҳаракатини, рахм-шафқат (мурувват) курсатиш тамойилларини бирлаштиради. унинг асосий қоидалари: инсоннинг табиат билан уйғунлиги, барча тирик жонзотларнинг тенг эканлиги, зўровонлик килмаслик истеъмолда ўз –ўзини чеклаш; мехр- мурувватли ижодкор шахс булиш, ахлокий камол …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "экологик муаммонинг ижтимоий йўналишлари"

1364041844_42902.doc экологик муоммонинг ижтимоий йўналишлари www.arxiv.uz режа: 1) муаммонинг асосий йуналишлари ва вазифаси. 2) ижтимоий экология масалалари. 3) экологик ахлок ва маданият 4) экологик онгни шаккллантириш муаммолари. «экология ҳозирги замоннинг кенг миқёсдаги кескин ижтимоий муаммоларидан биридир» деган эди юртбошимиз. сўнгги йилларда ижтимоий фанлар тарихида умумий экологиянинг янги йўналиши – ижтимоий экология фан сифатида шакллана бошлади. унинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлди? энг аввало, унинг пайдо бўлиши инсон ва табиат ўртасидаги ўзаро муносабат холати билан асосланади. инсоннинг табиат билан ўзаро муносабатида она сайёранинг мавжудлигига ва бутун инсон зотига тахлика солувчи ташвишли хавф-хатар аломатлари янада яққолроқ сезилмокда. бу ерда ҳозирги замон илмий-техн...

Формат DOC, 88,5 КБ. Чтобы скачать "экологик муаммонинг ижтимоий йўналишлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: экологик муаммонинг ижтимоий йў… DOC Бесплатная загрузка Telegram