анбар отин ҳаёти ва ижоди

DOC 58.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662753242.doc анбар отин ҳаёти ва ижоди анбар отин ҳаёти ва ижоди режа: анбар отин ижодининг ўрганилиши. 1. шоиранинг ҳаёти ҳақида. 2. анбар отин лирикаси. 3. шоира асарларида ижтимоий-сиёсий масалаларнинг кўтарилиши. 4. «қаролар фалсафаси» асари. 5. келажак ҳақида ўйларининг бадиий ифодаси. аёл ижодкорлар орасида анбар отин нодирадан кейинги даврнинг ёрқин адабий сиймосидир. унинг асарларида миллий онгни уйғотиш, жамиятни тараққиётга ундаш, ўз халқини бошқа халқлар билан солиштирган ҳолда илғор давлатларга тенглашишга даъват ғоялари ёниқ сўз билан ташвиқ қилинган. анбар отиннинг ҳаёти ва ижодига бўлган эътибор ўзбек адабиётида 1960 йиллардан бошланди. шоира ижодиётини ўрганиш, тўплаш, нашр этиш ишлари билан профессор а.қаюмов ва ф.ҳусаиновалар шуғулланганлар. уларнинг сайъи ҳаракатлари билан 1963 йилда шоира шеърлари топилди ва мажмуа ҳолига келтирилиб, “анбар отин. шеърлар” номи билан чоп этилди. шоира ижодини оммалаштириш мақсадида ушбу тадқиқотчиларнинг 1964 йилда шоира ҳаёти ва ижодини ёритувчи “демократ шоира анбар отин” номли рисоласи босилиб чиқди. 1970 йили шоира асарларининг тўлдирилган нашри чоп этилди. …
2
ган мақол бекорга юрмайди. демак, бу касбнинг эгалари деярли ҳеч қачон иқтисодий тангликдан чиқа олмаганлар. худди шунингдек, фармонқул оиласи ҳам моддий тангликда яшаганлигини шоира қуйидагича ифодалайди: ки «бўзчи ёлчимас белбоққа доим», яна жуфт бўлмас эрди бир чопони. яна анбар отин таниқли шоира дилшод барно қўлида таълим олган. устозининг ижодкор эканлиги, шарқ мумтоз адабиётининг намоёндалари ижодиётига шогирдларни қизиқтира олганлиги, қолаверса, бадииятга интилиш унинг қонида бўлганлиги сабабли анбарой жуда берилиб ўқийди, шеърлар машқ қилади. устоз ўз шогирди ҳақида мана бундай илиқ ва умидли сўзларни айтган эди: «анбар отин буғдойранг, сунбулсоч, оҳу кўз, ой юзли, аҳлоқи ҳамда одоби писандида соҳибидур. бу саккиз яшар қизчалигига қарамасдан ҳазрати навоий назмиётларини ўрганишга беҳад қизиқади. бу ожиза саккиздан ўн тўрт ёшгача адаб таълимига машғул бўлди. умидим борки, бу қизча катта шоира бўлғуси». ўн тўрт ёшларида анбаройни зоҳидхўжа исмли камбағал новвой йигитга узатишади. зоҳидхўжа ҳам шеъриятга ихлосманд киши бўлиб, кўпгина шоирларнинг ғазалларини ёддан билар ва баланд овозда ўқиб …
3
андларининг тарбияси ва таҳсилига алоҳида эътибор беради. шоира ўзининг ётиб қолганлиги ва фарзандлари ҳақида шундай ёзади: мани фарзандларим тўрт бўлдию бас, мўминхўжам эди андак ёмони. бибихон - роҳати жоним, анисим, ғариблик, дардмандлик дармони. ётиб қолдим, мураббим бўлди шу қиз, анинг бирла топиб жоним омони. усмонхўжа – ҳалиму қобилимдур, ўқитди устод хайруллохони. мани дардимга қўшди минг аламлар, вафот эткан қизим ул оминахони. мисралардан ҳам аёнки, хастаманд шоирага қизи оминанинг бевақт вафоти қаттиқ зарба бўлади. шоира тахминан 1914 -1917 йиллар оралиғида вафот этади. анбар отиннинг ижодий мероси деярли шеърий асарлардан иборат. унинг ўз қўли билан ёзган девони сақлаб қолинган. бу девон шоиранинг ўғли усмонхўжа зоҳидов томонидан қўқон адабиёт музейига тақдим этилган. девоннинг ҳажми 685 мисра бўлиб, унга кирган шеърларни шоира асосан ҳаётининг кейинги йилларида яратган бўлиши керак, деган тахминлар бор. юқорида эътироф этганимиздек, 60-йилларда шоиранинг фарзандлари ва бошқа уларга яқин бўлган кишилар томонидан бир неча шеърлари, алоҳида шеърий тўплами тақдим этилди. тўплам …
4
зидан эски, “қадимия” мактабларидан тубдан фарқ қилади. болалар энди ерларда эмас, “харрак”- стулларда ўтирадилар, уст бошлари ҳам озода сақланиб, дарслар турк тилида олиб борилади. шоира бу манзарани юқоридагидек содда ва таъсирли мисраларда баён этади. назаримизда, бу оддий шеър эмас, қалби қайноқ шоиранинг янгилик ва яхшиликка чақирувчи даъватномаси эди. қуйидаги мисраларда шоиранинг ватанига бўлган муҳаббати содда, самимий изҳор қилинади, у ватанни иккинчи она сифатида талқин қилади: одам эрсанг маъни бил дона-дона, ватан эрур санга иккинчи она. унинг ватанга содиқ фарзанд бўлишлик ҳақидаги хитоби ҳам содда, аммо ўзгача: одам эрсанг, ташқи сурат берма зеб, она юртингни ҳамиша айла зеб. анбар отин ижодининг ўзига хослиги шундаки, туркистон аёлларининг қисматларини шеъриятга олиб кирди. у шеърларида ҳақ-ҳуқуқи поймол бўлган, топталган шарқ аёллари номидан исён кўтаради: “аёллар сочи узун, ақли қисқадур” деганларга, товуқча ақли йўқ, ахлатни титконларга ўт тушсун... “хотунлар мол қатори сотилур”, деб муштипарларни зулайҳо, лайли, ширинни тан олмаганларга ўт тушсун. шоира халқ ҳаётини кўп …
5
лғон чоғида бир булбули ҳандон келур? шунингдек, у кўнгил розлари баёнида соддалик йўл тутади ва айни пайтда қуйма сатрлар, янги ташбеҳ, муболағаларни қўллайди: бир шеърида дилдаги сирларни ёзиш учун ернинг кенглигидаги ғоз қаноти лозимлигини айтади: патларингни кенгайтиргил шунчаки, ҳар бирини ер кенглигида сан ёз. қанотингга юрак сирларин битай, ғамгусорим тарафига эт парвоз. анбар отин шеърларининг асосий қисми ижтимоий-сиёсий масалалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар, мунозаралар, танқидий қарашлардан иборат бўлган асарлардир. шоира ҳаётда икки нарса билан келиша олмайди: биринчиси, одамлар орасидаги тенгсизлик, зўравонлик бўлса, иккинчиси, биринчиси билан боғлиқ ҳолда бировларни менсимаслик, такаббурлик, бойлик туфайли илмга қизиқмасликдир. ҳаётда улуғ мақсадлар билан яшаган шоира ижодда ўзига ҳам, бошқа ижодкорларга ҳам юксак талабларни қўяди: шоира эрсанг вақти-вақти бирла мушоира қил, ул ҳазиний тўдаси кирибон мунозара қил… кимсаким халқ ғамидин ғами бўлурса, анго сан, ёндошиб ҳар ишда ул ила мутойиба қил. шоиранинг «якка байт»лари асосан дидактик характердадир. аммо уларда ижтимоий-сиёсий қарашлар ҳам мавжуд. шоиранинг бу туркумдаги …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "анбар отин ҳаёти ва ижоди"

1662753242.doc анбар отин ҳаёти ва ижоди анбар отин ҳаёти ва ижоди режа: анбар отин ижодининг ўрганилиши. 1. шоиранинг ҳаёти ҳақида. 2. анбар отин лирикаси. 3. шоира асарларида ижтимоий-сиёсий масалаларнинг кўтарилиши. 4. «қаролар фалсафаси» асари. 5. келажак ҳақида ўйларининг бадиий ифодаси. аёл ижодкорлар орасида анбар отин нодирадан кейинги даврнинг ёрқин адабий сиймосидир. унинг асарларида миллий онгни уйғотиш, жамиятни тараққиётга ундаш, ўз халқини бошқа халқлар билан солиштирган ҳолда илғор давлатларга тенглашишга даъват ғоялари ёниқ сўз билан ташвиқ қилинган. анбар отиннинг ҳаёти ва ижодига бўлган эътибор ўзбек адабиётида 1960 йиллардан бошланди. шоира ижодиётини ўрганиш, тўплаш, нашр этиш ишлари билан профессор а.қаюмов ва ф.ҳусаиновалар шуғулланганлар. уларнинг сайъи ҳаракатлари б...

DOC format, 58.5 KB. To download "анбар отин ҳаёти ва ижоди", click the Telegram button on the left.