экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши

DOC 55,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663173799.doc экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши ўз-ўзини кайта тиклаш, ҳаётий ресурслар. мувозанатлик ва барқарорлик. ўз-ўзидан бошқарилиш режа: 1. экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши 2. ўз-ўзини кайта тиклаш, ҳаётий ресурслар. мувозанатлик ва барқарорлик. 3. ўз-ўзидан бошқарилиш экосистемаларнинг бир-бутунлиги ва ўз-ўзидан тикланиши. тирик организмлар ва абиотик муҳит бир-бирига таъсир кўрсатиб туради. биоценознинг тирик ва нотирик қисмлари ўртасидаги боғланиш унда ҳаёт давом этилишини таъминлайди. абиотик омиллар популяциялар ҳаётий фаолиятини бошқариб туради. бу омилларнинг ўзи ҳам тирик организмлар назорати остида бўлади. ҳаётий жараёнлар учун жуда зарур бўлган элементлар (с,н,о,n,р) ва органик бирикмалар (карбонсувлар, оқсиллар, ёғлар) тирик ва нотирик табиий жисмлар ўртасида тўхтовсиз оқиб туради. бу жараён карбонат ангидрид, кислород ва сувнинг эстеъмол қилиниши ва ажратиб чиқарилиши; ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғининг ҳосил бўлиши ва парчаланиши, тупроқда органик бирикмаларнинг ҳосил бўлишидан иборат. тирик организмлар муҳитдан ҳаёт учун зарур бўлган ресурслар (масалан, нафас олишда атмосферадан кислород, фотосинтезда со2 минерал моддалар) олади. ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўлган маҳсулотларни (масалан, …
2
лигида намоён бўлади. барқарорлик экологик жамоа ва экосистемасининг ташқи муҳит таъсирида пайдо бўладиган ўзгаришларга бардошлиги хусусиятидан иборат. масалан, ёғин миқдори ўртача йиллик миқдордан 50% камайган, продуцентлар ҳосил қилган органик моддалар миқдори фақат 25% камайган, ўтхўр ҳайвонлар сони эса 10% га камайган бўлса, у ҳолда бу экологик система барқарор дейиш мумкин. организмларнинг ноқулай шароитга чидамлиги ва юқори кўпайиш потенциали экосистемалардаги популяциялари сақланиб қолишини таъминлайди. ўз-ўзидан бошқарилиш. популяциядаги индивидлар сонини муайян миқдорда сақланиб турилиши озиқланиш занжирининг ҳамма босқичларида организмлар ўртасида содир бўлиб турадиган йиртқич-ўлжа ва паразит-хўжайин муносабатлари билан боғлиқ. агар озиқланиш занжири звеноларидан бирида бирор тур йўқолиб кетадиган бўлса, у ҳолда йўқолиб кетган тур билан озиқланадиган турлар бошқа, яъни илгари иккинчи даражали бўлган озиқ билан озиқланишга ўтади. бунинг натижасида озиқланувчи турлар сони камайиб кетмайди. биогеоценозларда турнинг оммавий кўпайиши озиқланиш занжиридаги тўғри ва тескари боғланиш орқали бошқарилади. масалан, яхши об-ҳаво шароитида ўсимликлар юқори ҳосил беради. озиқнинг мўл-кўл бўлиши туфайли ўтхўр ҳайвонлар сони ортади. …
3
мминглар сони кескин ошади; сўнгра кўпинча бир мавсумнинг ўзида улар сони кескин камайиб кетади. бунинг натижасида лемминглар билан озиқланадиган шимол тулкиси, бойқуш ва бошқа йиртқичлар сони ҳам кўпайиб ёки камайиб туради. лемминглар сонининг ўзгариб туриши улар учун озиқ бўладиган ўсимликлар билан боғлиқ. лемминглар сони кескин ошган йилларда улар ўсимликларни еб битиради; ўсимликларнинг кўп қисми органик қолдиклар ҳолида тупроқ детритига тушади. келгуси йилда ўсимлик қопламининг бузилганлиги озиқ миқдорининг камайиб кетганлиги туфайли ёш леммингларнинг кўп қисми қирилиб кетади. йиртқичлар учун ҳам озиқ кескин камайиб, улар ҳам деярлик кўпаймайди. кейинги йиллар давомида ўсимлик қолдиқлари парчаланиб, минераллашади. тупроқдаги озиқ моддалар ҳисобидан ўсимликлар тез ўса бошлайди. лемминглар кўпайиб, улар сони яна кескин ошади. лемминглар озиқланадиган йиртқичлар ҳам тез кўпайиб, сони ортади. шундай қилиб, биогеоценозлардаги организмлар популяцияси бир-бири сонини чеклаб туриши туфайли мазкур экосистема узоқ муддат мавжуд бўлади. одамнинг табиий экологик системаларга аралашуви ўз-ўзини бошқариш механизмларини издан чиқишига олиб келиши мумкин. бунга мисол тариқасида қуёнларнинг австралияга …
4
и. шундай қилиб, табиий системаларда тирик организмлар сони ўз-ўзидан бошқарилиб туради. антропоген омиллар таъсирида табиий озиқланиш занжирининг бузилиши, экосистемаларга одамнинг аралашуви айрим турлар популяциялари сонининг кескин ошиб кетиши, табиий экологик жамоаларнинг бузилишига олиб келиши мумкин. нима учун шундай бўлади? ҳар қандай биогеоценоз биологик жиҳатдан барқарор система ҳисобланади. унда керакли моддалар ва энергиянинг кириб келиши билан уларнинг сарфланиши ўртасида мувозанат бўлади. қандай қилиб заҳарли моддалар билан ифлосланиш ёки ҳавонинг исиб бориши (парник эффекти) бу мувозанатни бузиши мумкин? муҳокама қилиб, жавоб беринг. адабиётлар: 1. аметов м.б., сапарниязов ж.с. пустўни каракалпакии нукус, 1995. 2. аметов м.б. редкие и исчезаюшие видў животнўх каракалпакстана. нукус, 2002. 3. бахиев а. экология и смена растительнўх сообҳеств низовьев амударьи. т., 1985. 4. бекназов р.у., новиков в. охрана природў. т., 1995. 5. беляев д. к., воронцов н.н., дўмшиц г.м. обшая биология. учебник для 10-11 классов. м.: «просвеҳение», 1998. 6. www.ziyonet.uz
5
экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши" haqida

1663173799.doc экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши ўз-ўзини кайта тиклаш, ҳаётий ресурслар. мувозанатлик ва барқарорлик. ўз-ўзидан бошқарилиш режа: 1. экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши 2. ўз-ўзини кайта тиклаш, ҳаётий ресурслар. мувозанатлик ва барқарорлик. 3. ўз-ўзидан бошқарилиш экосистемаларнинг бир-бутунлиги ва ўз-ўзидан тикланиши. тирик организмлар ва абиотик муҳит бир-бирига таъсир кўрсатиб туради. биоценознинг тирик ва нотирик қисмлари ўртасидаги боғланиш унда ҳаёт давом этилишини таъминлайди. абиотик омиллар популяциялар ҳаётий фаолиятини бошқариб туради. бу омилларнинг ўзи ҳам тирик организмлар назорати остида бўлади. ҳаётий жараёнлар учун жуда зарур бўлган элементлар (с,н,о,n,р) ва органик бирикмалар (карбонсувлар, оқсиллар, ёғлар...

DOC format, 55,0 KB. "экосистемаларнинг ўз-ўзидан бошқарилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.