экология ва халқаро ҳамкорлик

DOC 53,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1663181731.doc экология ва халқаро ҳамкорлик режа: 1. экологик ҳамкорликнинг зарурияти 2. ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ер сайёраси инсониятнинг умумий яшаш жойи, ягона уйи ҳисобланади ва ер юзида экологик халокатни бартараф қилиш мавжуд 200 дан ортиқ давлатларнинг, 6,5 млрд. дан ортиқ инсонларнинг умумий вазифасидир. мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш халқаро келишув асосида, умумжаҳон миқёсида амалга оширилгандагина ўз самарасини бериши мумкин. давлатлараро ҳамкорликнинг зарурлиги сайёрамизда биосферанинг ягоналигидан ва инсонларнинг таъсири ҳеч қандай давлат чегаралари билан чекланмаслигидан келиб келиб чиқади. охирги йилларда инсониятни ташвишга солаётган кўплаб минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммолар фақатгина давлатлараро ҳамкорлик йўли билан ҳал қилиниши мумкинлиги маълум бўлиб қолди. ҳозирги вақтда табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорликнинг икки асосий шакли ажратилади: 1. атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланишга қаратилган икки томонлама ва кўп томонлама шартнома ва конвенциялар; 2. халқаро экологик ташкилотлар фаолияти. турли давлатларнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш учун давлатлараро шартномалар …
2
ги ядро синовларини таъқиқлаш хақидаги шартнома алоҳида аҳамиятга эга. 1973 йилда нодир ҳайвон ва ўсимлик турлари билан савдо қилишни чегаралаш тўғрисидаги (ситес) халқаро конвенция тузилди. 1972 йили стокгольмда атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилган бирлашган миллатлар ташкилоти (бмт)нинг i-умумжахон конференциясида 5-июн халқаро табиатни муҳофаза қилиш куни деб эълон қилинган. 1973-йили лондонда денгизларни нефть ва бошқа захарли химикатлар билан ифлосланишининг олдини олиш юзасидан янги халқаро конвенция қабул қилинди. 1978-йили ашхободда ўтган халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (хтми) бош ассамблеясида жаҳон табиатни муҳофаза қилиш стратегияси қабул қилинди. 1982-йил бмтда табиатни муҳофаза қилишнинг умумжаҳон хартияси қабул қилинди. бу муҳим ҳужжатларда табиатни муҳофаза қилишнинг принциплари ва кўп йилга мўлжалланган асосий йўналишлари белгилаб берилган. атроф муҳитга инсон таъсирининг кучайиши 1985-йили венада озон қатламини муҳофаза қилиш конвенцияси, 1992-йили-рио-де-жанейрода биологик хилма-хилликни сақлаш, иқлимнинг ўзгариши, чўллашиш бўйича ва бошқа конвенцияларнинг тузилишига сабаб бўлди. атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик турли дав​лат ва нодавлат ташкилотлари фаолиятида ҳам амалга оширилади. …
3
рат «инсон ва биосфера» дастури кўп йиллардан бери халқаро ҳамкорликда амалга оширилаётган энг йирик дастурлардан биридир. тмхи 1966 йилдан халқаро "қизил китоб"ни эълон қилиб келади. биологик ресурсларни химоя қилишда унинг аҳамияти каттадир. табиат ва жамият ўртасидаги муносабатлар энг зиддиятли босқичига етган ҳозирги даврда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида барқарор халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадга мувофиқдир. марказий осиёда «оролни қутқариш халқаро фонди», марказий осиё минтақавий экологик маркази ва бошқа ташкилотлар фаолият олиб бормоқда. ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ўзбекистон республикасининг 1992 йили 2 мартда бмтга тенг ҳуқуқли аъзо бўлиши экология соҳасидаги халқаро ҳамкор​лик учун ҳам кенг йўл очиб берди. биринчи навбатда марказий осиё давлатлари ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш катта аҳамияга эгадир. айниқса, орол ва оролбўйидаги экологик муаммолар марказий осиё давлатлари, халқаро ташкилотларнинг диққат марказида бўлиб, ушбу йўналишда турли тадбирлар ўтказилди ва амалга оширилмоқда. оролбўйи аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш, уларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамкорликнинг асосий масалаларидан …
4
оширишда экологик таълим ва тарбияни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилади. ўзбекистон республикаси 1985-йилги озон қатламини химоя қилиш бўйича вена конвенцияси, 1987-йилги озон қатламини емирувчи бирикмалар бўйича баённома (монреаль), 1989-йилги (базель) хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташишни назорат қилиш конвенцияси, 1992-йилги иқлим ўзгариши тўғрисидаги конвенция, киото баённомаси(1998), чўллашишга қарши кураш (1992), биологик хилма-хилликни сақлаш(1993) каби ўнга яқин конвенцияларга қўшилган. ушбу йўналишда фаол ҳаракатлар амалга оширилмоқда. экология ва табиатни муҳофазаси соҳасидаги ҳар қандай давлатлараро ҳамкорлик экологик вазиятни маҳаллий, миллий, регионал ва глобал даражада яхшилашнинг асосидир. фойдаланилган манбалар: 1. акимова т.а., хаскин в.в. экология- м:. 1998.-455с. 2. акимова т.а., кузьмин а.п., хаскин в.в. экология-м.: юнити, 2001. 3. баратов п. табиатни муҳофаза қилиш. тошкент, ўқитувчи, 1991. 4. бекназов р.у., ю.в. новиков. охрана природў т.”ўқитувчи” 1995. 5. бирлашган миллатлар ташкилотининг иқлим ўзгариши бўйича рамкавий конвенцияси бўйича ўзбекистон республикасининг биринчи миллий ахбороти. тошкент., 1999. 6. борейко в.е. постижение экологической теологии. киевский эколого-культурнўй центр, 2000. 7. валуконис г.ю, …
5
феникс, 2002. 16. красная книга узбекской сср. том i. ташкент,. «фан», 1983. 17. красная книга узбекской сср. том ii. ташкент., «фан», 1984. 18. криксунов е.а., пасечник в.в.,сидорин а.п. экология. -м.: дрофа,1995.-240с. 19. мавриҳев в.в. основў обҳей экологии. минск,: «вўшэйшая школа», 2000. 20. насафий а. зубдат ул ҳақойиқ. тошкент. «камалак”., 1995.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"экология ва халқаро ҳамкорлик" haqida

1663181731.doc экология ва халқаро ҳамкорлик режа: 1. экологик ҳамкорликнинг зарурияти 2. ўзбекистоннинг экология соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги ер сайёраси инсониятнинг умумий яшаш жойи, ягона уйи ҳисобланади ва ер юзида экологик халокатни бартараф қилиш мавжуд 200 дан ортиқ давлатларнинг, 6,5 млрд. дан ортиқ инсонларнинг умумий вазифасидир. мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш халқаро келишув асосида, умумжаҳон миқёсида амалга оширилгандагина ўз самарасини бериши мумкин. давлатлараро ҳамкорликнинг зарурлиги сайёрамизда биосферанинг ягоналигидан ва инсонларнинг таъсири ҳеч қандай давлат чегаралари билан чекланмаслигидан келиб келиб чиқади. охирги йилларда инсониятни ташвишга солаётган кўплаб минтақавий ва умумсайёравий экологик муаммолар фақатгина д...

DOC format, 53,5 KB. "экология ва халқаро ҳамкорлик"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.