жахон динлари хакида тушунча

DOC 157,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403875432_48297.doc жаҳон динлари ҳақида тушунча. режа: 1. жаҳон динлари (буддавийлик, зардўштийлик, христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини. 2. буддавийлик дунёда биринчи пайдо бўлган жаҳон динидир. 3. зардуштийлик дини дастлабки ва энг қадимий жаҳон динларидан бири. жаҳон динлари (буддавийлик, зардўштийлик, христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини, бу динлар пайдо бўлган худуддагина амал қилиб қолмай, ер юзининг бошқа худудларида ҳам ўринлар эътиқод қилувчиларни вужудга келтира олган динлардир. бу динлар ўз эътиқодчиларнинг миллий, этник, тил, ирқ, тугилган жойи, қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъий назар, бу динларни қабул қилишлари мумкин. миллат динлари ( иудаизм, хиндуизм… синтоизм, конфуцийлик ) элатларнинг кейин эса миллатларнинг шаклланиши жараёнини акс эттирган. бу динлар ўзлари пайдо бўлган худуддаги одамларнинг ( элат, миллатларнинг ) ўз миллатларига давлатларига сигинишини ифодаловчи динлар эди, жахон динларига эса прозелитизм ( юнонча – келгинди ) яъни бошқа диний эътиқоддан одамни ўз динига киритишга уриниш уни фаол таргиботчилик хусусияти хосдир. бугунги кунда бошқа динга эътиқод қилаётган шахс …
2
нг емирилиши, синфий зулмнинг кучайиши ҳамда йирик қулдорлик давлатининг пайдо бўлиши билан боглиқ эди. буддавийлик ҳиндистонда қулдорлик муносабатлари ривожланаётган даврда қулдорлик мафкураси сифатида вужудга келган. олдинги дин – браҳманлик йирик қулдорлик давлатининг ташкил топиши, синфий зулмнинг кучайиши талабларига жавоб бермай қўйган эди. гарчан буддавийлик браҳманликнинг табақаланиш ҳақидаги таълимотига қарши ўлароқ кишилаарнинг тенглиги масаласини ўртага ташлаган бўлсада, у қулдорлик жамиятининг асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган. буддавийликнинг “ ёмонликка қарши бош кўтармаслик ” тўгрисидаги гояси қулларнинг қулдорларга қарши бош кўтармасликка хизмат қилган. шунинг уни ҳам ҳукмрон синфлар буддавийликнинг шу гоясини кенг таргиб этганлар. шунинг уни ҳам миллоддан аввалги iii асрда ( император ашока даврида ) ҳокимиятнинг фаол қўллаб - қуватланиши натижасида будда ташкилоти ( роҳиблик жамоаси ) ва диний ақидачилик вужудга келган. буддавийликнинг асосчиси шаҳзода сиддакатра эканлиги тарихий манбаларда қайд этилган. суддпатра вафот этганидан сўнг будда, яъни “ хақиқат нажоткори ” деб аталган. буддавийлик ана шу номдан келиб чиққан ( суддпатра ) гаутама …
3
вий тарбия берди. бир куни сиддхатра сайр этгани кўчага чиққанида, бир қари чолни ( унинг бутун танасига яра тошган эди), тагин бир касал ётган одамни, яна бир кишининг ўлишини кўради. шу тариқа у жонли мавжудотларнинг мураккаб озод чекишини билдик. энди сиддхатра ҳаёт-мохияти, мазмуни, машаққатлари, турли касаллар ва ўлими ҳақида кўп ўйлайдиган бўлиб қолади. ҳаётнинг бехудалигини англаган сиддхатра бир куни кечаси хеч кимга билдирмай саройни тарк этади, хамда таркидунёчиликка ҳаёт кечиради ва бундай хаёти давомида одамларни озод-уқубатлардан қутқариш йўлини излаб бошлайди. 7 йил давомида у азоб-уқубат билан тер тўкиб, қалин брахманларнинг муқаддас китобларнинг ўқитди. кунларнинг бирида унинг қаршисида хаёт ҳақиқати очилди. у бу “ ҳақиқат ” ни ҳиндистоннинг шаҳар ва қишлоқларни бўйлаб таргиб қила бошлайди. сиддхатра ўз таълимотининг асосий қоидаларини банорасдаги таргиботида “ тўрт олий ҳақиқат ” шаклида баён этган. сиддхатра 80 ёшида вафот этган. шогирдлари қадимги ҳинд анъаналарига кўра, унинг жасадини ўтда куйдирганлар. буддавийлик динида муқаддас китоб- “ трипитака ” …
4
лар йигиндисининг келиб чиқиши шундайдир. айни пайтда оламнинг иродаси ана шундай азоб-уқубатлардан қутқаришга йўналтирилган. 3) азоб-уқубатлардан озод бўлиш ҳақидаги таълимот. унга кўра ҳар қандай борлиқ, барча кўриниш ва шакллардаги ҳар қандай ҳаёт – бу, барча мавжудодга азоб берувчи ёмонликдир. ёмонлик ва азоб-уқубатларнинг сабаби инсоннинг ва барча тирик мавжудотларнинг бу дунёга - қайта тугилиш дунёсига богланганлиги, кўнгил қўйилганлигидир. ҳар қандай инсоний туйгу ҳиссиёт, эҳтирос ва истак азоб-уқубатни гуруҳлантирадилар. яна даҳшатлироқ тарзда қайта тугилишга олиб келади. борлиқ гирдобидан чиқиб олиш уни гафлатдан уйготиш, дунё-моҳиятини англаш ҳаётга чанқоқликдан турмуш кўнгилхушликларидан, лаззатларидан ҳокимиятга, бойликка интилишлардан батамом воз кечиш ердаги барча ҳодисаларнинг беқарор ва ўткинчи эканлигини фаҳмламоқ даркор. буддавийлик тарафдорлари “ юрмоқдан кўра ўтирмоқ” “уйгоқ бўлгандан кўра ухламоқ афзал ”, “ яшамоқдан кўра ўлмоқ яхши” деган мақолга амал қиладилар. 4) азоб-уқубатлардан қутқаришнинг йўлларини топиш ҳақидаги таълимоти. бу таълимот ечими “ нажотнинг олижаноб саккизинчи йўли” да ўзининг ифодасини топган. саккизлик йўли қуйидагилар: 1. тақводорлик эътиқоди. 2. …
5
р. 2) иккинчи олам – бу бодиссатвадир… яъни руҳий мавжудотлар билан бўлган жаннатдир. бу оламда руҳ гуноҳидан халос бўлган… лекин энг олий оламга кўтарилмаган авлиёлар яшайдилар. оламнинг шу қисмидан кишиларга ўрганиши… уларга тўгри йўлни кўрсатиши учун будда таълимоти – юборилади деб ҳисобланади. учинчи олам бу энг қуйи оламдир… унда одамлар ва хайвонлар яшашади. оламларнинг бу қисмида руҳ қафасда яшайди. руҳ юқори оламга ўз - ўзидан эмас… балки одамларни савоб ишлари орқалигина кўтарилиши мумкин. ёмон кишиларнинг руҳлари эса қуйи дунёда азобланиб қафас ичида юра беради… юқори оламга кўратила олмайди. буддавийлик таълимотига ўлим инсонни ҳаё… азоб- уқубатлардан халос эта олмайди… чунки ўлимдан кейин ҳам инсонни қайта тугилиш кутади. агар инсоннинг ўзи ҳаракат қилмаса уни ҳеч ким ва ҳеч нарса бу дунё азоб – уқубатлардан халос бўлиб нирванага ўтишига ёрдам бера олмайди. илк буддавийликда нажотга қайта тугилиш занжири азоб – уқубатлардан ҳалос бўлишга тақводор ёки роҳибгина умид қилиши мумкин эди. бошқа одамлар эса …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жахон динлари хакида тушунча"

1403875432_48297.doc жаҳон динлари ҳақида тушунча. режа: 1. жаҳон динлари (буддавийлик, зардўштийлик, христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини. 2. буддавийлик дунёда биринчи пайдо бўлган жаҳон динидир. 3. зардуштийлик дини дастлабки ва энг қадимий жаҳон динларидан бири. жаҳон динлари (буддавийлик, зардўштийлик, христианлик, ислом.) динининг шундай бир кўринишини, бу динлар пайдо бўлган худуддагина амал қилиб қолмай, ер юзининг бошқа худудларида ҳам ўринлар эътиқод қилувчиларни вужудга келтира олган динлардир. бу динлар ўз эътиқодчиларнинг миллий, этник, тил, ирқ, тугилган жойи, қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъий назар, бу динларни қабул қилишлари мумкин. миллат динлари ( иудаизм, хиндуизм… синтоизм, конфуцийлик ) элатларнинг кейин эса миллатларнинг шаклланиши жараёнини акс...

Формат DOC, 157,5 КБ. Чтобы скачать "жахон динлари хакида тушунча", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жахон динлари хакида тушунча DOC Бесплатная загрузка Telegram