миллий динлар

PPTX 6,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1731580245.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мавзу. «диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари» мавзу. «миллий динлар» режа: миллий динлар ва уларнинг келиб чиқиши, ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари хиндуизм жайнизм синкхизм даосизм конфуцийлик синтоизм миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. бундай динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. дастлабки миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. зевс-пантион (қадимги грек тилида – бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгиз худоси, иккинчи укаси – ер ости подшолигининг худоси ҳисобланар эди. шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбудаси, уруш худоси, қуёш худоси ва санъат ҳомийси ва бошқа яна бир қанча худолар бўлган. қулдорлик жамиятидаги дастлабки миллий динларнинг ўзига хос яна бир хусусияти охират тўғрисидаги тасаввурнинг пайдо бўлиши ва унга ишонишдир. аммо бу даврда бундай тасаввурлар ҳали тўла шаклланмаган эди. улар кейинги даврларда ривожланган. бу даврда қурбонлик килиш кенг расм бўлиб …
2
актерида бўлиши билан бошқа дин шаклларидан ажралиб турган. энг сўнгги даврнинг миллий динларига қуйидагилар киради: ҳиндуийлик, жайнизм, синкхизм, даосизм, конфуцийлик, синтоизм яхудийлик. ҳиндуийлик – ҳозирги ҳиндистонда тарқалган дин шаклидир. у эрамиздан олдинги динлар – брахманизм ва ведаларнинг эволюцияси натижасида эрамизнинг биринчи минг йиллиги ўрталарига келиб шаклланган. шу даврдан бошлаб ҳиндуийлик ҳукмрон динга айланган. ҳозирги вақтда ҳиндистон аҳолисининг ўрта ҳисобда 83 дан ортиқроқ фоизи ҳиндуийликка эътиқод қилади. ҳиндуийлик синкретик дин бўлиб, турли эътиқодлар, урф-одат ва маросимлар, маҳаллий диний эътиқод ва қарашларнинг мураккаб комплекси сифатида воқъе бўлиб, уруғ-қабила динлари элементларини, брахманлик, буддавийлик ва жайнизмнинг асосий ғояларини қамраб олган. ҳиндуийлик ўзининг ягона ташкилотига эга эмас. ҳиндуийлик инсоннинг туғилганидан то вафот этишигача бўлган ҳуқуқ ва вазифаларини белгилаб ва чеклаб қўяди. шунинг учун унда маросимчиликка кенг ўрин берилган. ҳиндуийлик кишиларнинг ижтимоий тенгсизлигини оқлайди ва абадийлаштиради, руҳнинг бўлмаслиги ва кўчиб айланиб юриши (сансара таълимоти), қайта туғилиши (карма таълимоти), гуноҳ ишлар учун жавоб бериши, жаннат ва дўзах …
3
кс эттирувчи савоб ва жазо (карма) ғоясига асосан, инсон ҳаётида 4 та асосий мақсад бор, деб даъво килинади: 1) дхарма – оила ва жамиятда диний талабларни бажариш: 2) артха – фойдали ишлар қилиш, зарур материалларга эга бўлиш; 3)кама – муҳаббат туйғуларига эришиш, ҳис-туйғуларни қондириш; 4) мокша – ўзгариш занжиридан бутунлай халос бўлиш. ҳиндуийликдаги вишнуизм ва шиваизм оқимларининг вакиллари ўз худоларига бағишлаб минглаб катта-кичик ибодатхоналар қурганлар. бу динга эътиқод килувчилар "муқаддас жойлар", дарёлар ва бошқа ҳар хил нарсаларга сиғинадилар. ҳинд халқи орасида ёвуз руҳларга эътиқод қилиш кенг тарқалган. улар турли ҳайвонлар – ҳўкиз, сигир, маймун ва илон кабиларга ҳам сиғинадилар, уларни муқаддаслаштирадилар. масалан, ҳиндуийлик тарафдорлари сигирни саҳийлик манбаи ва гўзал аёл тимсоли деб ҳисоблайдилар. руҳонийлар сигирларни сўймаслик ва гўштини емасликни тарғиб киладилар. аммо ҳиндуийлик сигир сутини ичишни ва ундан хўжаликда иш ҳайвони сифатида фойдаланишни таъқиқламайди. ҳинд халқи учун ганга дарёси муқаддас ҳисобланади. ҳиндуийлик динига эътиқод қилувчилар банорас шаҳрини ҳам мукаддаслаштиришган. ривоятларга …
4
ликни қабул қилмоқчи бўлганларга қўйиладиган биринчи ва асосий шарт – ҳиндистондаги каста тизимини қабул қилишдир. xix асрнинг бошларида ҳиндуийлик миллий-озодлик ҳаракати ғояларига катта ижобий таъсир кўрсатди. шу билан ҳиндуийликда шовинистик диний эътиқодларни тарғиб қилган бир қатор ўнг тескаричи оқимлар ҳам пайдо бўлган. ҳозирги вақтда ҳиндуийлик ҳиндистондан ташқари непал, шри ланка, бангладеш, гавана ва ҳиндлар яшайдиган бошқа ҳудудларда ҳам тарқалган. жайнизм – диннинг асосчиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим афсонавий пайғамбар – жина номи билан аталган бўлиб, эрамиздан олдинги vi асрда пайдо бўлган. жайнизм брахманликдаги кишиларни табақаларга ажратиш системасига қарши пайдо бўлган. унинг таълимотида 24 пайғамбарга, айниқса охирги пайғамбар – вардхамана махавирага сиғиниш талаб этилади. жайнизмда жоннинг ўлмаслигига, унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришига ишониш марказий ўринни эгаллайди. инсон ер юзида қиладиган ҳар қандай ҳаракат ва иш ана шу жон билан тан бирлигида содир бўлади деб қараш. жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаётда тўғри йўлни тутмоқ, яъни дин тарғиб қиладиган барча таълимотларга, …
5
кам учрайди. даосизм – эрамиздан олдинги iv-iii асрларда хитойда пайдо бўлган ярим фалсафий, ярим диний, синкретик таълимот. унинг туб ғояси моддий оламдаги буюм ва ҳодисалар турли-туманлигининг моҳиятини таъминловчи, уларнинг мавжудлик сабаби ва манбаини ташкил этувчи "дао" тўғрисидаги тасаввурлардан иборат. эрамизнинг ii асрига келиб бу таълимот асосида диний қарашлар ҳам шаклланган ва у даосизм номини олган. бу дин қадимги дунё файласуфи дао цзи номи билан боғлиқ "дао дэ цзин" китобидаги таълимотга асосланган. даосизмда моддий олам ҳақида содда диалектика элементлари ҳам мавжуд. у дунёдаги барча буюм ва ҳодисалар ўзгаришда, харакатда, баъзи нарсалар тикланса, бошқалари сўнади, деб таълим беради. аммо коҳинлар бу таълимот асосига диний ғояларни қўйиб, ғоят кўп руҳ ва худоларга ибодат қилишдан иборат диний тизимни яратдилар. бу дин коҳинлари "даос" номи билан юритилган. улар учун роҳиблик, дарвешлик қилишдан ташқари, оила қуриш ҳам маън этилмаган. шу тариқа даосизмда оламни бошқарувчи уч худоликдан иборат худолар пантиони – қароргоҳи (шан ди, дао цзи, пан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "миллий динлар"

1731580245.pptx /docprops/thumbnail.jpeg мавзу. «диншунослик фанининг предмети, мақсади ва вазифалари» мавзу. «миллий динлар» режа: миллий динлар ва уларнинг келиб чиқиши, ижтимоий-тарихий шарт-шароитлари хиндуизм жайнизм синкхизм даосизм конфуцийлик синтоизм миллий динлар деб, одатда, бир миллатга мансуб халқлар эътиқод қиладиган динлар тушунилади. бундай динлар шаклланишининг дастлабки ва энг сўнгги даврларини бир-биридан фарқлаш лозим. дастлабки миллий динлар қулдорлик жамиятида вужудга келган бўлиб, одатда, политеистик, яъни кўп худолик динлари бўлган. масалан, қадимги грек дини кўп худоликнинг ўзгинасидир. зевс-пантион (қадимги грек тилида – бош худо) ҳисобланиб, бир укаси денгиз худоси, иккинчи укаси – ер ости подшолигининг худоси ҳисобланар эди. шунингдек, муҳаббат ва гўзаллик маъбу...

Формат PPTX, 6,7 МБ. Чтобы скачать "миллий динлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: миллий динлар PPTX Бесплатная загрузка Telegram