чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби

DOC 83.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546671697_73496.doc чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби "чақириққача тайёргарлик бўйича машғулот олиб бориш шакли ва услублари ва уларнинг тавсифи". ҳарбий-педагогик фани ютуклари ва унинг таркибий қисми-дидактика асосида тузилади. дидактика (грек ўргатувчи) бу таълим ва маълумот назариясини ишлаб чиқадиган педагогика тармоғи. ҳарбий дидактика – бу ҳарбий таълим ва маълумот назариясини ишлаб чиқадиган ҳарбий педагогика тармоғи. у таълим жараёни қонуниятларини ўргатади, принципларини шакллантиради, услубларини аниқлайди ва кузатади, таълимнинг тарбиявий аҳамиятини ўрганади, ундан фойдаланишнинг янада самарали йўли маълумот билим, қобилият ва кўникмаларни, жараёни, натижаси ва воситаларини аниқлайди. маълумот жараёни ва натижаси билим, қобилият ва кўникмаларни ўзлаштириш. маълумот олишнинг асосий йўли таълим ҳисобланади. таълим-билим, қобилият, кўникмалар ва билиш фаолиятини бериш ва ўзлаштириш жараёни, бу икки тарафлама жараён: бир тарафдан унда таълим берувчи (ўқитиш), бошқа тарафдан эса таълим олувчи (ўқиш) ўқитиш ва ўқиш чамбарчас ўзаро боғлиқ ва ўқитишнинг ютуғи бир хилда икки тараф ҳаракати ва фаолиятига боғлиқ. …
2
ўтадиган дарслардан ташқари ҳарбий хона ва жойлардаги амалий машғулотлар, ўқ отиш, тактик саф машғулотлари, ҳарбий спорт ўйинлари, экскурциялар (харбий қисм музейларига), ўзбек халқи инқилоб, жанговор ва меҳнат шуҳрати жойларига юришлар, ташкил қилинган ўқув кинофильмлар театр тамошаларини кўрсатишлар кенг татбиқ зтилади. синф (назарий) машғулотларни ҳал қилинадиган ва шу билан бирга баъзи бир ақлий ва сенсор кўникмалар шаклланиши мумкин бўладиган дарс туридаги машғулотдир. ҳар бир бундай машғулот асосий талаблари деб юқори ғоявийлик, ҳаёт ва ўқувчилар амалий фаолияти билан чамбарчас боғлиқликни ҳисоблаш лозим. синф машғулотлари қисм қоидалари, ўқ отиш назарияси, қурол ва техника қисмлари, оммавий яксон этиш қуроли асосий маълумотлари ва бир қанча махсус ва ҳарбий-техник тайёргарлик саволларини ўрганиш мақсадида олиб борилади. чақириққача тайёргарлик дарсларининг қуйидаги асосий турлари мавжуд: 1. назарий маълумотлар бериладиган янги билимларни бериш дарси. 2. билим ва қобилиятларни мустаҳкамлаш дарси амалий машғулот шаклида, жой, сафда юриш майдончаси, ҳарбий хонада ўтказилади. 3. билим ва қобилиятларни текшириш дарси. у оғзаки савол-жавоб, назарий …
3
навий ютуқларини акс этиши ва машғулотларнинг бошқа турлари ва ўқувчилар мустақил ишини ташкил этиш ва ўтказиш учун асос бўлиши керак. намунавий машғулотлар уларни ўтказиш намунавий ташкилий услубиёти, қуролланиши, ҳарбий техника, муҳандислик қурилмалардан фойдаланишнинг энг самарали услублари ҳамда ўқувчиларни ҳарбий қисм шахсий таркиби жойлашуви ва ҳаёти, қуролланиши ва жанговор техника билан таништиришни намойиш этиш мақсадида ўтказилади. амалий машғулотлар қуролланиш, асбоблар ва жанговор техникани амалий ўзлаштириш, уларни татбиқ қилиш, ишлатиш ва сақлаш услубларини эгаллаш, маълум бир кўникмаларни ишлаб чиқиш ва турли усул ва ҳаракатларни бажариш, норматив ва таълим дастурига мувофиқ бошқа саволларни кўриб чиқиш мақсадида ўтказилади. амалий машғулотларда ўқувчилар билан олинган билим ва кўникмалар такомиллаштирилади, ўқув жойдаги ҳар бир ўқувчининг амалий иши унинг бош мазмунини ташкил этади. амалий таълимнинг якуний босқичи амалий машғулот ҳисобланади. улар, одатда, жойларда ўтказилади. тактик машғулотларда ўқувчиларга аскар, кузатувчининг жанговор муҳитидаги амалий мажбуриятларини бажариши бўйича кўникма ва қобилиятлар сингдирилади, ўқув саволлар ўйлаб қўйилган режа ва тактик шартга кўра …
4
чақириққача тайёргарликнинг ҳар бир дарси мажбурий белгиси взвод сардори бошқарувида взводни сафга тортиш ва машғулотга тайёрлик ҳақидаги унинг ҳарбий раҳбарга берган ҳисоботи ҳисобланади. бунда буйруқларни бериш ва уларни бажариш харбий низомга тўғри келиши шарт. харбий раҳбар ўқувчиларга фақат "сиз" деб мурожаат қилиши керак. энг кам вақтаи эгаллайдиган кириш қисми катта тарбиявий таъсирга эга бўлиши; ўқувчилар фаолиятига тўғри йўналиш бериши керак. бунга мақсад ва вазифалар шаклларини, қизиқарли мисолларни тўғри танлаш орқали эришилади. илгари ўрганилган материал ўзлаштиришини текшириш такрорлаш ва назорат ҳамда ўқувчиларни янги материални ўзлаштиришга тайёрлашни мақсад қилиб қўяди, ҳарбий раҳбар уй вазифасини ҳамма бажарганнини текширади, одатий хатоларга эътибор беради, ўқувчиларнинг индивидуал тайёргарлигини баҳолайди. асосий қисмда ҳарбий раҳбар мавзу, ўқув мақсадлари ва уларни татбиқ қилиш йўлларини эълон қилади. ўқувчилар қизиқиши шаклланиши учун мақсад ва вазифаларни тўғри қўйиш катта аҳамиятга эга. ҳарбий раҳбар сўзларида ўқувчилар оладиган билим ва амалий кўникмаларининг муҳимлиги ва кераклигини хис этиши керак. ҳарбий раҳбар ўқувчиларда бор бўлган билим, …
5
ва ўрганиш. 4) алоҳида белгиларни умумий ҳаракатга секин-аста қўшиш ва уни қўникма ишлаб чиқариш мақсадида кўп марта такрорлаш ва берилган нормативгача етказишни эсда тутиш керакки, агар таълим бошида кўникма ҳақида тўғри тасаввур яратилмаса, тўғри кўникма ишлаб чиқариб бўлмайди. ҳарбий раҳбар билан кўрсатиш – бу ўқувчи интилиши керак бўлган намуна. баён этишни ўқувчига янада таниш ва янада аниқ бўлган материалардан, аста-секин уни мураккаблаштириб, мавҳум тушунчаларга ўтган ҳолда бошлаш керак. тушунтиришни соддадан мураккабга, хусусийдан умумийга (индивидуал услуб) ёки аксинча, аввал ҳодиса тушунчасини бериб, сўнг эса уни асослаб, сабаб-натижа боғлиқлигини очиб тушунтириш керак. амалиётда икки усулни бир дарсда, яъни ўқув материалини қисмларга бўлиб, бирини индукция усулидан фойдаланган ҳолда мувоффақиятли олиб бориш, бошқасини эса дедуктив услубни қўллаган ҳолда татбиқ қилиш мумкин. ўқув материалини қисмлар бўйича баён этганда, аввал баён этилган материал билан айтилаётган қоидалар боғланиши ва ички фан ва фанлараро боғлиқликларни ҳисобга олган ҳолда кейнги материал қисми учун асос бўлиб хизмат қилиши учун унинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби"

1546671697_73496.doc чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби "чақириққача тайёргарлик бўйича машғулот олиб бориш шакли ва услублари ва уларнинг тавсифи". ҳарбий-педагогик фани ютуклари ва унинг таркибий қисми-дидактика асосида тузилади. дидактика (грек ўргатувчи) бу таълим ва маълумот назариясини ишлаб чиқадиган педагогика тармоғи. ҳарбий дидактика – бу ҳарбий таълим ва маълумот назариясини ишлаб чиқадиган ҳарбий педагогика тармоғи. у таълим жараёни қонуниятларини ўргатади, принципларини шакллантиради, услубларини аниқлайди ва кузатади, таълимнинг тарбиявий аҳамиятини ўрганади, ундан фойдаланишнинг янада самарали йўли маълумот билим, қобилият ва кўникмаларни, жараёни, натижаси ва воситаларини аниқлайд...

DOC format, 83.5 KB. To download "чақириққача тайёргарлик бўйича кириш дарсларининг ўтилиши услуби", click the Telegram button on the left.