ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши

DOCX 339,2 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1502520914_68754.docx ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши режа: 1. фитогармонларнинг аҳамияти. 2. табиий фитогармонлар ва ингибиторлар. 3. сунъий физиологик фаол моддалар. 4. ўсишни бошқарувчи моддаларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши. фитогормонларнинг аҳамияти ўсимлик гормонлари ёки фитогормонлар - ўсимлик танасида жуда оз миқдорда ҳосил бўладиган фаол моддалар бўлиб физиологик жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этади. бу моддалар ёрдамида ҳужайралар, тўқималар ва органлар ўртасидаги ўзаро алоқа амалга ошади ҳамда ўсимликларнинг ўсиш жараёни тартибга солинади. бу бирикмалар ўсимликларнинг ёш баргларида, поя ва илдизларнинг ўсувчи қисмларида ҳосил бўлади ва кейин ўсиш жараёнлари фаол жойларга кўчирилади. улар ўз таъсирларини жуда оз миқдорда амалга оширади, яъни ўсимлик танасидаги бир қанча реакцияларда иштирок этади ва уларни бошқаради. фитогормонларнинг муҳим хусусиятларидан бири бу уларнинг ўсимликларни бир қисмидан бошқа қисмларига (юқоридан пастга ёки аксинча) ҳаракатланишидир. кейинги вақтдаги фан ютуқлари шундан далолат берадики гормональ система ўсимлик организмининг фукционал бир бутунлиги яъни яхлитлигини, унинг барча аъзоларини (органларини) ўзаро мутаносибликда ишлашини ва …
2
да жойлашган иккинчи баргларда учинчи баргларда тўртинчи баргларда 1,2 2,2 1,5 0,5 0,4 1. поя - 10-4 - 10-5 (0,0001-0,00001) моль, 2. куртак - 10-8 - 10-9 (0,0000001-0,00000001) моль, 3. илдиз - 10-9 - 1011 (0,00000001-0,0000000001) моль.[footnoteref:1] [1: william g. hopkins and norman p. a. huner 2009.323 р ] поя, илдиз ва баргларнинг ўсишини фаоллаштиради; илдиз метаболизми фаоллигини тезлаштириш; ёнбош куртаклар ўсишини тўхтатиш; клеоптилнинг узайиши ва эгилишини таъминлаш; фототропизм ва геотропизм жараёнларини бошқариш; мева ва гулларни тўкилишдан химоялаш; ўсимликларнинг ауксинлар тўплаган органлари ўзларига бошқа органлардан озуқа моддаларни тортиб олиш, қариш жараёнларини кечиктириш, мембраналарнинг фаоллигига таъсир этиш ва умуман ҳужайраларнинг сўриш қобилиятини ошириш каби хусусиятларга эга. 20-расм. табиий ауксинлар 21-расм. ауксинларни таъсирида асосий новдадаги доминантликнинг йўқолиши гиббереллинлар. бу бирикмалар ҳам юқори биологик фаолликка эга бўлиб, ўсимликларнинг ўсишида муҳим роль ўйнайди. 1926 йилда япон олими е. куросава шолининг ҳаддан ташқари тез ўсиб кетишига (баканая), шолида паразит ҳолда яшайдиган гибберелла замбуруғининг танасидан ажраладиган …
3
ари тиним ҳолатидан уйғонади. каноп, зиғир, тамаки ва бошқа паст бўйли ўсимликларнинг бўйига ўсишини, гуллаш ва мева тугиш жараёнларини тезлаштиради. лекин илдизларнинг ўсишига деярли таъсир этмайди. гиббереллинлар таъсирида узун кун ўсимликларнинг қисқа кунда гуллаши тезлашади. гиббереллин ноциклик фотофосфорланиш жараёнининг ўтишини тезлаштиради. гиббереллинларнинг ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишига таъсири уларнинг ўсимликлар организмида содир бўладиган модда алмашинувига таъсири билан узвий боғлиқдир. улар таъсиридан фотосинтез жараёни жадаллашади. нуклеин кислоталари, оқсиллар ва мембраналар таркибига кирувчи фосфолипидларнинг синтези ва бу жараёнларда иштирок этадиган ферментларнинг фаоллиги ҳам ошади. 22-расм. гибберелинларнинг хужайрадаги биосинтез йўли гибберелиндан фойдаланиш. ҳозирги вақтда ҳамдўстлик мамлакатларида бир йилда 300 кг гиббереллин ишлаб чиқарилмоқда. гиббереллинлар кўпроқ қимматбаҳо бўлган уруғсиз (кишмиш) узум навларининг ҳосилини оширишда муваффақият билан қўлланилмоқда. гиббереллинларнинг ижобий таъсири шундаки, бу узум навларининг маҳсулотини сифати ёмонламаган ҳолда узум мевасининг катталиги кескин даражада (2-3 марта) ортади. токга гуллашини ўртасида ва охирида гиббереллин билан ишлов берилади. гиббереллинни қўллашни меъёри 25-35 г/га ни ташкил этади. ҳамдўстлик мамлакатларининг …
4
ўлланилмоқда. узумнинг ва резавор меваларга гиббереллин билан ишлов бериш (сепиш) орқали данаксиз (уруғсиз) партенокарпик мевалар олишда фойдаланилмоқда. цитокининлар. ўсимлик хужайрасининг бўлинишини жадаллаштирувчи, қаришга ва уруғнинг тиним давридаги жараёнларга таъсир кўрсатувчи хамда ўсишни бошқа томонларини бошқарилишида иштирок этувчи 6-аминопурин қаторига кирувчи органик моддаларга цитокининлар дейилади. цитокинин эффекти биринчи бўлиб 1940 й ф.скуг томонидан кокос сутида аниқланган. уларни 1955 йилда биринчи марта америкалик олимлар к.миллер ва ф.скуг сельд тухуми суюқлигидан ажратиб олдилар. бу бирикмалар кристалл ҳолда ажратиб олингандан кейин улар 6-фурфуроламинопурин (кинетин) эканлиги аниқланди (с10н9n5о). кейинчалик кинетин табиий цитокининлар гуруҳига кирмасилиги аниқланди. 1964 йилда д.с. летам маккажўхорининг хом донидан табиий цитокинин - зеатинни ажратиб олди. уруғларнинг униши тезлашади. куртакларнинг тиним ҳолатидан чиқиши тезлашади. модда алмашинуви жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотларнинг тақсимланиши маълум тартибда сақланади. сарғайиб қолган барглар яшил тусга киради. ўсимликларнинг қурғоқчиликка чидамлилиги ортади. ўсимликларнинг иссиқликка чидамлилиги ортади оқсил парчаланиши натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар ёш баргларга қараб ҳаракатланади. цитокинин таъсирида меристема ҳужайраларининг ўсишини …
5
ликларни стресс омилдан химояловчи таъсири табиий ингибиторлар этилен. этилен ўсимликларда ҳосил бўладиган табиий бирикмадир. этиленнинг (сн2=сн2) физиологик таъсирини биринчи марта 1901 йилда д.н.нелюбов ёзган эди. кейинчалик ю.в.ракитин табиий этиленнинг ўсимликлардаги физиологик аҳамиятини ҳар томонлама ўрганиб, у меваларнинг пишишида иштирок этадиган гормон, деган фикрни илгари сурди. этилен меваларнинг пишишини, мева баргларнинг тўкилишини тезлаштиради поя ҳамда илдизларнинг ўсишини тўхтатади. ҳужайраларнинг бўлиниш ва чўзилиш фазаларини сусайтиради, умуман қариш жараёнини жадаллаштиради. у асосан ўсимликнинг гулида, бундан ташқари қариётган баргларда ва меваларда кўп синтезланади. абсцизинлар. ўсимликлар баргини тўкилиши ва уларни тиним даврига кетишини бошқарувчи ёки ўсишни сусайтирувчи моддаларга абцизинлар (дорминлар) дейилади. бу бирикмалар биринчи марта 1961 йилда в.лью ва х.карнс томонидан ғўзанинг пишган кўсакларидан кристалл ҳолда ажратиб олинган. унга абсцизин (инглизча - abscisson - ажралиш, тўкилиш) деб ном берган. 1963 йилда францияда ўстирувчи моддалар бўйича ўтказилган халқаро конференцияда абсцизинларнинг мавжудлиги тўла тасдиқланди ва шу йилнинг ўзида абсциз кислотанинг (абк) молекуляр структураси аниқланди: абсциз кислота (абк) …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши" haqida

1502520914_68754.docx ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши режа: 1. фитогармонларнинг аҳамияти. 2. табиий фитогармонлар ва ингибиторлар. 3. сунъий физиологик фаол моддалар. 4. ўсишни бошқарувчи моддаларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши. фитогормонларнинг аҳамияти ўсимлик гормонлари ёки фитогормонлар - ўсимлик танасида жуда оз миқдорда ҳосил бўладиган фаол моддалар бўлиб физиологик жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этади. бу моддалар ёрдамида ҳужайралар, тўқималар ва органлар ўртасидаги ўзаро алоқа амалга ошади ҳамда ўсимликларнинг ўсиш жараёни тартибга солинади. бу бирикмалар ўсимликларнинг ёш баргларида, поя ва илдизларнинг ўсувчи қисмларида ҳосил бўлади ва кейин ўсиш жараёнлари фаол жойларга кўчирилади. улар ўз таъсирларини жуда оз миқдорда ...

DOCX format, 339,2 KB. "ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.