қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш

DOC 71,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1353669781_40182.doc қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди ва www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси. 2. ер фонди ва ундан оқилона фойдаланиш. 3. ер кадастри ва ернинг сифатини иқтисодий баҳолаш. 4. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари. ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси, ер фонди, ер фондидан окилона фойдаланиш, ер кадастри, ер сифатини иқтисодий баҳолаш, меҳнат ресурслари. қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси қишлоқда аграр сиёсатнинг бош масаласи, негизи – ерга эгалик – мулкчилик масаласидир. шу боисдан ҳам қишлоққа доир қабул қилинган фармонлар, “ер тўғрисида”ги қонунда бу масалалар ҳисобга олиниб, қишлоқ хўжалигидаги муносабатлар, ерга эгалик муносабатлари аниқ белгилаб берилди. бу масала ўзбекистон республикасининг конституциясида ҳам қатъий қилиб ёзиб қўйилди. жумладан, конституцияда ер хусусий мулк қилиб сотилиши мумкин эмаслиги, уни узоқ муддатли ижара шартлари билан топшириш мумкинлиги қайд этилган. қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси ҳисобланади. ер бўлмаса деҳқончилик маҳсулотларини ҳам, чорвачилик маҳсулотларини ҳам етиштириб бўлмайди. одам ишлаб чиқариш жараёнида …
2
алар ишлаб чиқаришдан бутунлай чиқариб ташланиши керак. ер эса, аксинча, агар унга тўғри муносабатда бўлинса, хамиша яхшиланиб боради. ернинг унумдорлиги капитал, меҳнат ва фанни қўлланиши билан чексиз даражада ортади. ер фонди ва ундан оқилона фойдаланиш ердан рационал фойдаланиш бутун халқнинг ва аввало қишлоқ хўжалигидаги барча ходимларнинг энг муҳим вазифасидир. бу вазифа энг кам меҳнат ва ишлаб чиқариш воситаларини сарфлаган ҳолда ҳар гектар ердан кўпроқ юқори сифатли маҳсулот олишдан иборат. мамлакатимизда ер моддий фаровонликни оширишнинг энг муҳим манбаи, шунинг учун ҳам ҳукуматимиз табиатни асрашни кучайтириш ҳамда ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш тадбирларини қонун йўли билан мустаҳкамлаб куйган. республика 44797,7 минг гектар ер фондига эга, шундан барча қишлоқ хўжалик ерлари 27987 минг гектар, шу жумладан, суғоришга яроқли ерлар 5 млн. гектар, суғориладиган ерлар майдони 4238,6 минг гектар, қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг умумий майдони салкам 32 млн. гектар, экиладиган ерлар 4090,2 минг гектар, хайдаладиган ерлар 4474,5 минг гектар. республика ер фондининг …
3
ун ишлатиладиган участкалар ҳайдов ерлари ҳисобланади. табиий пичанзорлар сув бостириладиган майсазорга, сувсиз водий ва ботқоқ ерларга; яйловлар, сувсиз водий, сув чиқариладиган дашт, тоғлик, ўрмонзор ерларига, шунингдек, сунъий кўп йиллик маданий яйловларга бўлинади. ер давлат мулкидир. давлат ер фондини тўғри тақсимлаш ва ундан режа асосида фойдаланишни ташкил қилади. ўзбекистон республикасида ягона давлат ер фонди составига қуйидагилар киради: 1) қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар; 2) саноат, транспорт, кон саноати ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига мансуб бўлмаган муассаса ва ташкилотлар фойдаланаётган ерлар; 3) шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкалар жойлашган ерлар; 4) давлатнинг запас ерлари. ер фондининг анча қисми фойдаланиш учун қишлоқ хўжалик корхонаси ва турли жамоат муассасаларига берилган. қолган қисмида ўрмон хўжалиги ва бошқа давлат хўжаликлари иш юритадилар. булардан бевосита давлатнинг ўзи фойдаланади. ўзбекистон республикасида ер фондининг 62 фоизи қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши корхоналарига фойдаланиш учун ажратилган. қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги тупроқнинг табиий шароитига қараб бўлинган зоналарда ҳар гектар ерга кам меҳнат ва …
4
лари экиладиган майдон бирлигига ҳисобланади. қишлоқ хўжалиги корхоналарида ердан фойдаланишни яхшилашнинг асосий йўли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини изчиллик билан интенсивлаштириш, қишлоқ хўжалиги оборотидаги ерларни яхшилашдан иборатдир. қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш даражасини янада кўтаришда ирригация ғоят катта рол ўйнайди. ер майдонларини доимо яхши ҳолатда сақлаш ва унинг маҳсулдорлигини оширишда шамол ва сув эррозиясига қарши кураш муҳим тадбирлардан ҳисобланади. тупроқ эррозиясига қарши курашда ягона ва илмий жиҳатдан асосланган тадбирий чоралардан фойдаланиш маъқул. бу тадбирий чоралар системасига алмашлаб экишни жорий қилиш, ихота дарахтзорларини барпо этиш каби асосий омиллар киради. энг оддий ва самарали агротехника тадбирларидан ер ҳайдаш, экин ва қишлоқ хўжалик экинларини қиялик жойларда кўндалангига экиш сув эррозияси келтираётган зарарни бир неча бор камайтиради. республика қишлоқ хўжалиги корхоналари қишлоқ хўжалигида фойдаланадиган ер майдонлари умумий структура составида яйловлар 50 фоиздан зиёдроқ салмоқни эгаллайди. яйловлар, деярли, чўл ва ярим саҳро зоналарида жойлашган бўлиб, улардан қўйчиликни, айниқса, қоракўлчиликни ҳамда эчкичиликни ривожлантириш учун фойдаланилади. чўл яйловларининг талайгина …
5
а ҳуқуқий аҳволи ҳақидаги ҳақиқий маълумотлар йиғиндисидир. ер кадастри қуйидагиларни: ердан фойдаланишни давлат рўйхатидан ўтказиш; ерлар сифатининг тупроқнинг тури ва хили – рельефи, шамол ва сув эрозиясига учраши, озуқа моддалари билан таъминланганлиги, шўрҳоклиги ва ҳар бир ердан фойдаланиш ҳамда ерга мулкчилик белгиларига кўра ҳисобга олинишини; тупроқ бонитровкаси, яъни ўсимликшунослик учун энг муҳим ҳисобланувчи тупроқни табиий ҳусусиятларига кўра классификация қилишни; ер сифатини ишлаб чиқариш воситаси сифатида иқтисодий баҳолашни ўз ичига олади. ер сифатини иқтисодий баҳолаш деганда сифати турлича бўлган ерларнинг турли табиий – иқтисодий шароитлардаги нисбий фойдалилигини аниқлаш тушунилади. ерни иқтисодий баҳолаш, ишлаб чиқариш ҳажмини режалаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини оптимал жойлаштириш ва зона, вилоят айрим корхоналарни ихтисослаштириш, нархларни ва солиқ солишни дифференциация қилиш, корхоналар, хўжалик ҳисобидаги бўлимларнинг хўжалик фаолиятлари натижаларини баҳолаш ва жамоаларни рағбатлантириш учун зарурдир. ернинг сифатини иқтисодий баҳолаш ялпи маҳсулотнинг қиймати, соф фойда, асосий экинларнинг ҳосилдорлиги, озуқа бирликларининг чиқиши, ҳар бир гектар ернинг таннархи ва харажатлари бўйича ўтказилади. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш"

1353669781_40182.doc қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди ва www.arxiv.uz режа: 1. қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси. 2. ер фонди ва ундан оқилона фойдаланиш. 3. ер кадастри ва ернинг сифатини иқтисодий баҳолаш. 4. қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурслари. ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси, ер фонди, ер фондидан окилона фойдаланиш, ер кадастри, ер сифатини иқтисодий баҳолаш, меҳнат ресурслари. қишлоқ хўжалигида ер ишлаб чиқаришнинг асосий воситаси қишлоқда аграр сиёсатнинг бош масаласи, негизи – ерга эгалик – мулкчилик масаласидир. шу боисдан ҳам қишлоққа доир қабул қилинган фармонлар, “ер тўғрисида”ги қонунда бу масалалар ҳисобга олиниб, қишлоқ хўжалигидаги муносабатлар, ерга эгалик муносабатлари аниқ белгилаб берилди. бу масала ўзбекистон республикасининг конституциясида ҳам...

Формат DOC, 71,0 КБ. Чтобы скачать "қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: қишлоқ хўжалигида ер, ер фонди … DOC Бесплатная загрузка Telegram