ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши

PPT 2,0 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1681898021.ppt презентация powerpoint ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши * режа: 1. ўсимликлар ўсишини кучайтирувчи ва сусайтирувчи физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти ва уларнинг классификацияси 2. табиий ўсишни бошқарувчи моддалар. фитогормонлар 3. ингибиторлар ва уларнинг хиллари 4. ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддаларнинг таъсир механизми 5. фитогормонларнинг қишлоқ хўжалигида қўлланувчи сунъий аналоглари 6. гербицидлар, дефолиантлар, десикантлар, ретардантлар * ўсимликлар танасида жуда кам миқдорда (10-13–10-5 мол/л) ҳосил бўладиган, физио-логик жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этувчи фаол моддалар ўсимлик гормонлари ёки фитогормонлар дейилади. улар таъсирида ўсимлик организмида ҳужайралар, тўқималар ва органлар ўртасида ўзаро алоқа амалга ошади ҳамда ўсиш жараёнлари тартибга солиб турилади. бундай моддаларнинг мавжудлигини 1880 йилда ч.дапрвин биринчи марта таъкидлаган эди. * ўсимликларнинг поя, илдиз учларида ўсишни тартибга солиб турадиган, “ички секрет” деб аталадиган моддалар ажралиб чиқишини 1906 йилда эррер эътироф этган. н.г.холодний (1927) ва голландиялик ф.м.вент (1928) ўсимликларда ўсиш жараёнини тезлаштириш ауксинлар иштирокида боришини тасдиқладилар ҳамда фитогормонлар ҳақидаги таълимотни яратдилар. улар …
2
дли ингибиторлар) киради. ўсишни бошқарувчи сунъий моддаларга табиийлари асосида синтез қилинувчи ўсимлик гормонлари: стимуляторлар, гербицидлар, дефолиантлар, десикантлар, ретардантлар ва бошқалар мисол бўлади. * ўсимликлар пояси ва илдизининг апикал (учки) қисмида ҳосил бўладиган фаол моддалар гуруҳига ауксинлар дейилади. улар асосан индол табиатли кимёвий моддалар бўлиб, хх аср бошларида голландиялик олим в.в.вент тажрибалар асосида ўсимликларнинг ўсиш нуқталарида ўстирувчи моддалар ҳосил бўлишини исботлади. !935 йилда ф.кегел ўсимликларда учрайдиган бу модда индолил - 3–сирка кислота эканлигини аниқлади ва бу гуруҳ бирикмаларни ауксинлар деб номлади. * ауксин юнонча “auxano” – ўсиш маъно-сини билдиради. ауксинларнинг эмпирик формуласи: ауксин “а” - c18h32o5; ауксин “б” – c18h30o5; гетероауксин – c10h9o2n. улардан гетероаксин тузилиши бўйича в-индолилсирка кислотаси бўлиб, аминикислоталардан триптофанга яқин туради. ўсимликлар пояси ва илдизи ўсишига фақат эркин ҳолдаги ауксинлар таъсир этади. боғланган ауксинларнинг физиологик табиати аниқланмаган. * ауксинлар ҳужайраларнинг бўлиниши ва чўзилишини, нафас олиш, оқсиллар, углеводлар ҳамда нуклеин кислоталарнинг синтезини фаоллаштиради. бу моддалар ўзлари тўпланган органлардаги ҳужайраларнинг …
3
идагилар: а1- с19н24о6; а2- с19н26о6; а3- с19н22о6; а4- с19н24о5. уларнинг орасида нисбатан фаоллиги сабабли кўпроқ ишлатиладигани а3-с19н22о6 гиббереллин кислотасидир. гиббереллинлар асосан баргларда синтезланади ва ёруғлик уларнинг синтез жараёнини кучайтиради. * синтезланган гиббереллинлар флоэма ва ксилема оқими билан ўсимлик танасининг бошқа қисмларига тарқалади ва асосан ўсимликларнинг ер устки қисмидаги меристема ҳужайраларида тўпланади ҳамда ҳужайраларнинг бўлиниш, чўзилиш фазаларида фаол иштирок этади. ўсимликлар поясининг бўйига ўсиши, гуллаши ва мева тугишини гиббереллинлар фаоллаштиради. шу билан бирга илдизларнинг ўсишига деярли таъсир этмайди. * ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланиши гиббереллинлар таъсирида уларнинг организмида содир бўладиган моддалар алмашинуви билан узвий боғлиқдир. бу моддалар фотосинтез жараёнини жадаллаштиради, нуклеин кислоталар, оқсиллар ва мембраналар таркибига кирувчи фосфолипидларнинг синтезини фаоллаштиради. бу модда таъсирида уруғ, куртак ва картошка тугунаклари тиним ҳолатидан уйғонади, узун кун ўсимликларининг қисқа кунда гуллаши тезлашади, ноциклик фотофосфорланиш циклининг ўтиши тезлашади. * цитокининлар асосан ҳужайраларнинг бўлинишини фаоллаштирувчи бўлганлиги учун улар шу ном билан аталган. уларни 1955 йилда биринчи марта к.миллер …
4
арига унинг бошқа органларидан органик моддаларнинг оқиб келиши тезлашади. бошқа фитогормонлар билан биргаликда цитокининларнинг таъсири кучлироқ бўлади. бу моддалар к+, са+ ва н+ ионлар транспортини фаоллаштириши ҳақида маълумотлар мавжуд. улар ядро, хлоропласт ва митохондрийлар қайта тикланишини жадаллаштиради. * ингибиторлар ўсимликларнинг ўсишини секинлаштириш хусусиятига эга. натижада ўсимликлар жадал ўсиб кетмайди ва уларнинг мавжудлиги сабабли ўсимликларда ўсиш жараёни мувозанати сақланади. ўсимлик организми бу моддаларнинг тўпланиши, унинг тиним ҳолатга ўтишига сабаб бўлади. ингибиторлар миқдорининг кузга келиб ўсимликлар организмида ортиши кузатилади, унинг натижасида барг ва бошқа органлар тўкилиши юз беради. * 1961 йилда в.лю ва х.карнслар биринчи марта ғўзанинг пишган кўсакларидан баргларнинг тўкилишини тезлаштирувчи кристалл моддани ажратиб олдилар ва уни абсцизин (инглизча abscission –ажратиш, тўкилиш) деб номладилар. абсциз кислота (абк) ўсимликлар ўсишини тўхтатувчи табиий бирикма бўлиб, бошқа фитогормонлар каби ўсимликда ҳосил бўлади ва бутун танага тарқалади. улар жуда оз миқдорда таъсир этади ва бу кислота ўсишни тўхтатувчи гормонлар деб аталади (c15h20о4). * абсцизин ўсишни …
5
ўсишини тўхтатувчи хусусиятларга эгалиги исботланган. * ингибиторлар фенолли ва терпеноидли бўлади. фенолли ингибиторларга кумарин, кумар кислотаси, скополотин ва шу кабиларни, терпеноидли ингибиторларга абсциз кислотаси кабиларни мисол қилиш мумкин. * ауксин ўсимлик тўқимасига кириб ихтисослашган рецепторлар билан бирикиб, мембрна, рибосома ва ядронинг фаолиятини жадаллаштиради. бу фитогормоннинг рецептор билан биргаликда ядрога кириши натижасида рнк синтези жадаллашади. бу эса цитоплазмада янги рибосомалар шаклланиши ва оқсил синтезига олиб келади. * цитокининлар хлорофилл парчаланишини олдини олади, ҳужайра органоидларининг емирилишини бартараф этади. к.мотес (1963) ўз тажрибаларида баргларнинг нормал ривожланиши учун цитокинин зарурлигини аниқлашди. молекула ҳолатидаги цитокинин махсус оқсилли рецепторлар билан биргаликда рнк ва хроматин фаоллигини кучайтиради. бу эса полирибосомлар сонини ва оқсил синтезини, шунингдек, ферментлар синтезини жадаллаштиради. * гиббереллинлар таъсирида апикал ва интеркаляр меристемалар ҳужайралари жадал бўлинади. шу билан бирга ҳужайранинг чўзилиши ҳам тезлашади, лекин бу жараёнга гиббереллин кучсиз таъсир этади. кўпчилик ўсимликларда унинг таъсирида нуклеин кислоталар ва оқсиллар синтези жадаллашади. айниқса арпа донининг алейрон қаватига …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши" haqida

1681898021.ppt презентация powerpoint ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши * режа: 1. ўсимликлар ўсишини кучайтирувчи ва сусайтирувчи физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти ва уларнинг классификацияси 2. табиий ўсишни бошқарувчи моддалар. фитогормонлар 3. ингибиторлар ва уларнинг хиллари 4. ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддаларнинг таъсир механизми 5. фитогормонларнинг қишлоқ хўжалигида қўлланувчи сунъий аналоглари 6. гербицидлар, дефолиантлар, десикантлар, ретардантлар * ўсимликлар танасида жуда кам миқдорда (10-13–10-5 мол/л) ҳосил бўладиган, физио-логик жараёнларнинг бошқарилишида иштирок этувчи фаол моддалар ўсимлик гормонлари ёки фитогормонлар дейилади. улар таъсирида ўсимлик организмида ҳужайралар, тўқималар ва органлар ўртасида ўзаро ал...

PPT format, 2,0 MB. "ўсимликларда ўсишни бошқарувчи физиологик фаол моддалар ва уларнинг қўлланилиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.