вакуола ва ҳужайра шираси

DOC 175,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1481388690_66434.doc вакуола ва ҳужайра шираси режа: 1. ҳужайра шираси. 2. оқсил доначалари. 3. кальций оксалат кристаллари. вакуола (лот. в а к у у с — бўшлиқ) — ҳужайра ичидаги бўшлиқ бўлиб, ўсимликлар ҳужайраси учун хос бўлган белгилардан биридир. унинг ичи ҳужайра шираси билан тўлган. ҳужайра шираси цитоплазмадан махсус мембрана тонопласт (лот. т о н у с — таранг, зўр; п л а т о с — маълум шакл) билан ажралиб туради. тонопласт танлаб ўтказиш ёки ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга. ёш ҳужайраларда бўшлиқ ёки кавакчалар бўлмайди, улар ҳужайра қарий бошлагандан сўнг юзага келади ва бир-бири билан қўшилиб, битта йирик вакуола ҳосил қилади. вакуола ўсиб йириклашиб ҳужайранинг 90% ини ишғол этади ва цитоплазмани ҳамда унинг таркибидаги органелла-ларни ҳужайра пўстига қараб сиқиб суради ва натижада юпқа қават ҳосил қилади. вакуоланинг вазифаси: ғамловчи, ажратиш ва ҳужайра таранглигини сақлашдан иборат. шу сабабдан ҳужайрада осмотик ва тургор босим пайдо бўлади. бу, ўз навбатида, тўқиманинг қайишқоқлиги (эластиклиги)ни …
2
шмоқ) деб аталади. демак, тургор тирик ўсимлик ҳужайраларига хос хусу-сиятлардандир. узиб олинган ўсимлик тезда сўлийди, чун-ки ҳужайраларни тиғиз (таранг) тутиб чўзиб турадиган катта-катга вакуолалардаги ҳужайра суви аста-секин буғ-ланиб боради ва тўқима ўзининг ички тиғизлигини йўқо-тиб қўяди. шунинг учун ўсимликлар ҳаётида ҳужайранинг тургор ҳолати катта аҳамиятга эга бўлиб, ўсимлик орган-лари (барг, новда, гул, илдиз) ҳамма вақт бўртган ҳолатда бўлади. бундан ташқари ўсимликда модда алмашинуви ассимиляция каби жараёнлар одатдагидек давом этади. ақс ҳолда, ўсимлик ҳужайрасидаги сувнинг чиқиб кетиши ҳужайра пўстидан ажралишига олиб келади. бу ҳодисага плазмолиз (юнон. плазма — тўлдирилган; лезис — эриш) деб аталади (1-расм), плазмолизга учраган ҳужайралар тириклик хусусияти-ни сақлаб қолса, уларни сувга солиб тургор ҳолатини тиклаш мумкин. бу ҳодисага деплазмолиз (лот. деинкор) деб аталади. деплазмолиз, плазмолиздан қайтиш, тургор-га ўтиш демакдир. бунда ҳужайра сувни шимиб олиб плаз-молиз ҳолатидан, тургор ҳолатига қайтади. амалда қишлоқ хўжалигидаги кўп масалалар ўсимликнинг шу тургор ва плазмолиз ҳодисасига боғлиқдир. ма-салан, ёз фаслида ғўзалар ўз вақтида суғорилмаса, …
3
ҳосил бўлиши тўлиқ ўрганилмаган. лизосомалар (юнон. л и з и о — эритаман; с о м а — тана) гидролитик фермент бўлиб, унинг катталиги 0.5—2 нмк. ҳар бир лизосом гиалоплазмадан пишиқ мембрана билан чегараланган. улар эндоплазматик ретикулум ёки гольджи аппаратидан ҳосил бўлади. лизосомаларнинг асосий вазифаси макромолекулали биологик моддаларни (нуклеин кислоталар, оқсиллар, ёғлар, полисахаридлар, органик бирикм" тарни) эритиш-дан иборат. бундан ташқари озиқ моддаларни ҳазм этиш-да ва парчаланган органеллаларни (пластид, митохондрий) чиқариб ташлашда фаол қатнашади. ҳужайра шираси. ҳужайра ширасининг тарки-бий қисми ўсимлик тури, органлар, тўқима ва ҳужайра ҳолатига қараб ўзгаради. ҳужайра ширасида карбонсув- лар, органик кислоталар, алкалоидлар, глюкозидлар ва кўпгина бошқа модцалар бўлади. карбонсувлар. ҳужайра шираси таркибида карбонсув-лардан сахароза, глюкоза ва фруктоза кўпроқучрайди. бу моддалар цитоплазманинг нафас олиши учун асосий энер-гия манбаи ҳисобланади. сахароза — шакарқамиш деб аталадиган ўсимлик ҳужайра ширасида бўлади. бу ўсимлик тропик минтақа-ларда ўсади. сахароза қанд лавлаги илдизмеваларида ҳам жуда кўп миқдорда тўпланади. озиқ-овқат учун ишлати-ладиган қанд шакарқамиш ва …
4
да коллоид шакл-да оқсил моддаси тўпланади (ғалла донлари, лолагулдош-лар, итузумдошлар, соябондошлар). бундай вакуола оқсил-ли вакуола деб аталади. вакуоладаги оқсиллар ғадир-бу-дур эндоплазматик ретикулумнинг рибосомаларида синтезланади. органик кислоталардан ҳужайра ширасида лимон, олма, янтар, шавел кислоталар бўлади. бу кислоталар кўпинча пишмаган меваларда учрайди. шунинг учун ҳам хом ме-валарнинг таъми нордон бўлади. органик кислоталар ми-нерал туз ионлари билан ҳужайрада осмос ҳолатини сақ-лашда иштирок этади. ҳужайра шираси таркибида ошловчи моддалардан та-нин тўпланади. бу модда ҳужайра шираси таркибида баъ- зан жуда ҳам кўп миқцорда тўпланади ва саноатда терини ошлашда ишлатилади. танин таъсирида тери таркибидагй оқсиллар эримайдиган ҳолатга келади ва тери юмшаб, сув текканда шишмайдиган бўлади. ўзбекистонда ошловчи ўсимликлардан таран, сабзавот ўсимлиги сифатида нор-дон отқулоқ ёки шовул каби ўсимликлар ўсади. кейинги йилларда энг яхши дубил модца берувчи ўсимлик сифати-да таран экилмоқда. алкалоидлар (арабча — алкали — ишқор; юнон. эй-дос — ўхшаш қиёфа) — ўсимлик ҳужайра ширасида учрай-диган ишқор таъми аччиқ, рангсиз, баъзан тўқсариқ (зар-ғалдоқ) бўлади. алкалоидлар юксак …
5
р билан бирики-шидан ҳосил бўлади. ўсимлик гликозидлари табобатда дори-дармон сифатида ишлатилади. масалан, ландишдан олинадиган гликозид юрак хасталикларини даволашда ишлатилади. самарқанд, навои вилоятларининг • ўл ва адирларида ёввойи ҳолда ўсадиган лагохилус ёки кўкпаранг ўсимли-гининг барг ва гулларидан лагохилин (тўрт атомли дитер-пин спирт) олинган. бу модда табобатда турли хил касал-ликларни, айниқса қон кетишини тўхтатишда ишлатилади. гликозидларга ҳужайра шираси таркибида учрайдиган флавоноидлар (лот. фл авус — сариқ) ранг берувчи фер- ментлар ҳам киради. флавоноидлар ўсимлик гулига сариқ ранг беради. масалан, сигирқуйруқ, примула, капалакгул-дошлар, мураккабгулдошлар кўпчилигининг гули сариқ рангда бўлади. баъзи ўсимликларнинг ҳужайра шираси таркибида ан-тоциан (юнон. антос —гул; кианос — кўк) деб атала-диган пигмент бўлади, бу пигмент ҳужайра ширасига қизил, кўк, бинафшаранг беради. бу, ранг-баранглик ҳашаротларни гулга жалб этиб, четдан чангланишини осонлаштиради. ҳужайра таркибидаги аралашмалар. модда олмашину-вининг маҳсулотлари, ҳужайра гиалоплазмасида, органел-лалар, вакуола ва баъзан ҳужайра пўстида эритмалар ёки қаттиқ бирикма — кристалл ҳолида тўпланади. уларни ёруғлик микроскопида кўриш мумкин. бу моддалар крах-мал, алейрон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"вакуола ва ҳужайра шираси" haqida

1481388690_66434.doc вакуола ва ҳужайра шираси режа: 1. ҳужайра шираси. 2. оқсил доначалари. 3. кальций оксалат кристаллари. вакуола (лот. в а к у у с — бўшлиқ) — ҳужайра ичидаги бўшлиқ бўлиб, ўсимликлар ҳужайраси учун хос бўлган белгилардан биридир. унинг ичи ҳужайра шираси билан тўлган. ҳужайра шираси цитоплазмадан махсус мембрана тонопласт (лот. т о н у с — таранг, зўр; п л а т о с — маълум шакл) билан ажралиб туради. тонопласт танлаб ўтказиш ёки ярим ўтказувчанлик хусусиятига эга. ёш ҳужайраларда бўшлиқ ёки кавакчалар бўлмайди, улар ҳужайра қарий бошлагандан сўнг юзага келади ва бир-бири билан қўшилиб, битта йирик вакуола ҳосил қилади. вакуола ўсиб йириклашиб ҳужайранинг 90% ини ишғол этади ва цитоплазмани ҳамда унинг таркибидаги органелла-ларни ҳужайра пўстига қараб сиқиб суради …

DOC format, 175,0 KB. "вакуола ва ҳужайра шираси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: вакуола ва ҳужайра шираси DOC Bepul yuklash Telegram