муртак ва майса - юксак ўсимликлар органларининг пайдо бўлиши

DOC 72,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1451831031_62927.doc муртак ва майса - юксак ўсимликлар органларининг пайдо бўлиши режа: 1. уруғнинг тузилиши ва типлари 2. уруғларнинг типлари 3. уруғларнинг униб чиқиши ва майсаларнинг тузилиши уруғнинг тузилиши ва типлари органларнинг пайдо бўлиши. жинсий йўл билан кўпайган юксак ўсимликларнинг индивидуал ҳаёти уруғланган битта тухум ҳужайрадан яъни зиготадан бошланади. кўп ҳужайрали юксак ўсимликлар индивидуал ривожланиш жараёнида - онтогенезида янгидан ҳамма органларини, биринчи навбатда эса вегетатив органларини ҳосил қилади. гулли ўсимликларнинг асосий вегетатив органлари илдиз ва новда бўлиб, пишиб етилган уруғни муртагида бошланғич ҳолда бўлади. унган уруғдан пайдо бўлган майсада фақат муртакнинг органларигина ривожланмасдан, янги органлар: барг, поя қисмлари, куртак, илдиз, ён ва қўшимча илдизлар пайдо бўлади. ўсимликларнинг кейинги ривожланиш босқичларида, ҳеч қачон муртагида ҳосил бўлмайдиган кўпайиш органи – гул (репродуктив орган) ҳосил бўлади. онтогенез давомида янги органларни пайдо бўлиши билан аввалги пайдо бўлган органлар ўлиб боради (баргларнинг тўкилиши), яъни “очиқ“ ўсиш системаси вужудга келади. янги органларнинг бутун онтогенез давомида пайдо бўлиши …
2
ор ўсимталар ҳосил қилади. уруғлар қобиғининг қалинлиги, пишиқлиги ва қаттиқлиги мевалар пўстининг хусусиятлари билан боғлиқ. агар мевалар қаттиқ ва очилмайдиган, намликни ўтказмайдиган бўлсалар, унинг ичидаги уруғ қобиғи юпқа бўлади (кунгабоқар, эман) ёки тескари уруғ қобиғи қалин ва ёғочланган бўлса мева пўсти юпқа бўлади (ток). баъзи ўсимликларнинг уруғ қобиғлари тупроққа яхши ёпишиш ва сувни яхши ушлаб туриш учун шилимшиқ моддалар ишлаб чиқаради (каноп). уруғларнинг ташқи томонида унинг униб чиқиши учун керак бўлган сув кирадиган тешиги – микропиле – уруғ йўли ва уруғнинг уруғ банди билан бирикадиган жойи – уруғ кертими жойлашган. уруғ кертимидан ўтадиган ўтказувчи найлар бойламлари орқали уруғ ва мева ўзаро алоқада бўлиб туради. эндосперм. эндосперм йирик ҳужайрали ғамловчи тўқимадан иборат бўлиб, ҳужайраларининг кўп қисмини иккиламчи крахмал ёки ёғлар эгаллайди. баъзи уруғларда алейрон доначалари - жамғарма оқсиллар сифатида махсус бир қатор жойлашган майда ҳужайраларда учрайди. бу ҳужайралар дуккакдошлар вакилларида эндоспермни ташқи томонидан ўраб туради. уруғлар унган вақтида эндосперм моддаси ферментлар …
3
и шаклланади. барча қисмлари шаклланган муртакнинг анатомик тузилишида протодерма ва прокамбий аниқ кўринади. уруғларнинг типлари. етилган уруғлар морфологик тузилиши жиҳатидан турли-туман бўлади. икки ва бир паллали ўсимликларнинг уруғларидаги муртакларида ва муртакдан ташқарида жойлашган озуқа моддаларни тўплайдиган тўқималарнинг (эндосперм, перисперм - нуцеллусдан пайдо бўлган тўқима) уруғ тузилишида қатнашишига қараб уруғлар эндоспермли; эндоспермли ва периспермли; эндоспермсиз ва периспермсиз; эндоспермсиз периспермли уруғларга бўлинади. икки паллали ўсимликларнинг эндоспермли уруғларининг тузилиши. бу типга кирувчи уруғларнинг пўсти қалин, этдор муртакнинг уруғпалла барглари кенг томирлари яхши ривожланган. муртакнинг асосий ўқи қисқа микропилга қараган гипокотил ва илдизнинг ўсиш конусидан иборат. кенг оқ рангли эндосперм, уруғнинг узунасига кесимида уруғпалла баргларни икки томонида ёндошиб жойлашган. уруғлар унганда уруғпалла барглар узунасига кучли ўсиб эндоспермнинг озуқа моддаларини шимади, натижада эндосперм юпқа бўлиб қолади (канакунжут ўсимлиги). икки паллали ўсимликларнинг эндоспермсиз уруғларининг тузилиши. бу типдаги уруғларнинг қалин пўстининг тагида йирик озуқа моддаларга бой уруғпаллали ясси муртак жойлашган. эндосперм эса уруғнинг ривожланиши учун сарф бўлади. …
4
илик ўсимликларнинг уруғларида муртак ўқининг бир текисда ўсмаганлиги натижасида муртак уруғ пўстининг тагида қайрилган ҳолатда бўлади. қайрилган ва спиралсимон ўралган муртаклар яна кўпчилик икки паллали ўсимликлар уруғларида, жумладан карамгулдошлар вакилларида учрайди. икки паллали ўсимликларнинг периспермли уруғларининг тузилиши. бу типдаги уруғларнинг пўсти тагида эндоспермдан ташқари озуқа моддалар тўпловчи нуцеллусдан пайдо бўлган перисперм тўқимаси ривожланади. масалан, қора муруч уруғининг кичкина икки уруғ паллали муртаги суст ривожланган эндоспермнинг ичида жойлашган бўлиб, эндоспермнинг ташқи томонида эса қалин перисперм тўқимаси жойлашган. баъзи ўсимликлар уруғларда эндосперм мутлақо сўрилиб кетиб перисперм кучли ривожланади (лавлаги уруғида). бир паллали ўсимликларнинг эндоспермли уруғларининг тузилиши. бу типдаги уруғлар асосан бир паллали ўсимликларга хос бўлиб уруғлари қалин пўст билан ўралган. масалан, гулсапсар ўсимлигининг уруғларининг кўп қисми ёғ ва оқсил моддалари сақлайдиган эндосперм эгаллайди. эндосперм тўқимаси ингичка тўғри ўқли муртакни ҳар томонлама ўраб туради. бошланғич муртак илдиз учки томони билан микропилга қараган бўлиб, поянинг меристематик апекси билан тугалланадиган гипокотил билан туташади. уруғпалла барг …
5
ожланган бўлиб, муртак илдиз колеоризо деб номланган, кўп қаватли маҳсус тўқима билан ўралган. уруғ унганда колеоризо букиб ташқи томонда сўрувчи тукчалар пайдо бўлади, илдиз колеоризони ёриб ташқарига чиқиб тупроқда ўса бошлайди. баъзан қалқоннинг қарама-қарши томонида тангачасимон ўсимта - эпибласт пайдо бўлади. бу ўсимтанинг тақдири олимлар ўртасида тортишув бўлиб, бир хил олимлар эпибластни иккинчи уруғпалла баргнинг қолдиғи деб ҳисобласа, иккинчи гуруҳ олимлар бирдан – бир уруғпалла барг дейдилар. баъзи олимлар эса муртак ўқини қайилишидан ҳосил бўлган тўқималарнинг бурмаси деб ҳисоблайдилар. бир паллали ўсимликларнинг баъзи бирларида (бананлар оиласи) эндоспермга ҳамда периспермга ўхшаган икки хил озуқа модда тўплайдиган тўқималар ҳам учраши мумкин. бир уруғпаллали ўсимликларнинг эндоспермсиз уруғининг тузилиши. бу типдаги уруғлар бир қанча бир паллали ўсимликлар оилалари вакиллари (alismatidae кенжа синфи) ва сувда яшайдиган ўсимликларга хосдир. буларнинг мевалари бир уруғли бўлиб, уруғи тақасимон шаклда букилган бўлади. бундай уруғларнинг муртаги юпқа қобиқ тагида жойлашиб барча озуқа моддалар уруғ паллаларида тўпланади. эндосперм уруғ ривожланишида сарф …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "муртак ва майса - юксак ўсимликлар органларининг пайдо бўлиши"

1451831031_62927.doc муртак ва майса - юксак ўсимликлар органларининг пайдо бўлиши режа: 1. уруғнинг тузилиши ва типлари 2. уруғларнинг типлари 3. уруғларнинг униб чиқиши ва майсаларнинг тузилиши уруғнинг тузилиши ва типлари органларнинг пайдо бўлиши. жинсий йўл билан кўпайган юксак ўсимликларнинг индивидуал ҳаёти уруғланган битта тухум ҳужайрадан яъни зиготадан бошланади. кўп ҳужайрали юксак ўсимликлар индивидуал ривожланиш жараёнида - онтогенезида янгидан ҳамма органларини, биринчи навбатда эса вегетатив органларини ҳосил қилади. гулли ўсимликларнинг асосий вегетатив органлари илдиз ва новда бўлиб, пишиб етилган уруғни муртагида бошланғич ҳолда бўлади. унган уруғдан пайдо бўлган майсада фақат муртакнинг органларигина ривожланмасдан, янги органлар: барг, поя қисмлари, куртак, илдиз, ён ва...

Формат DOC, 72,5 КБ. Чтобы скачать "муртак ва майса - юксак ўсимликлар органларининг пайдо бўлиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: муртак ва майса - юксак ўсимлик… DOC Бесплатная загрузка Telegram