qattiq jismlar mexanikasi

DOC 12 стр. 199,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
қаттиқ жисмлар механикаси қаттиқ жисмлар механикаси reja: 1. назарий муқаддима 2. қаттиқ жисм деформацияси. 3. қаттиқ жисмни иссиқликдан кенгайиш хоссаси. 4. полимерлар деформацияси. назарий муқаддима қаттиқ жисмларда зарралар (молекулалар, атомлар ва ионлар) тартибли жойлашган бўлиб, кристал панжара ёки фазовий панжара ҳосил қилади.молекула, атом ёки ион жойлашган ўринлар панжарани тугунлари дейилади. фазовий панжарани шакллари турли-туман бўлиши мумкин, лекин ихтиёрий бўлмайди. фазовий ёки кристал панжарадаги зарраларнинг симметрик ва зич жойлашишларига сабаб, уларнинг тортишиш ёки итаришиш кучларининг мувозанатланишидир. ана шу таъсир кучлари туфайли қаттиқ жисм ўз шаклини ёки ҳажмини доимо сақлайди. зарраларнинг ўзаро таъсир кучи – бу электр кучларидир. масалан: фазовий панжара туғунларида турли ишорали ион жойлашган бўлса, ўзаро таъсир кулон кучидан иборат бўлади. фазовий панжарани турли йўналиши бўйича зарраларни зичлиги ҳар хил бўлади. шунинг учун ҳам қаттиқ жисмнинг турли йўналиши бўйича физик хоссалари ҳам хар хил бўлади. бунга кристал анизотропияси дейилади. масалан: 1.қаттиқ жисм деформацияси; 2.қаттиқ жисмнинг иссиқлик ўтказувчанлиги; 3.иссиқликдан кенгайиш; 4.қаттиқ …
2 / 12
сир кучи зарраларни аввалги ҳолатига қайтара олмайди. бу ходиса пластик деформация дейилади. демак қаттиқ жисмларнинг ташқи куч таъсирида шаклини ёки ҳажмини ўзгаришига деформация деб аталади. деформацияни ўзи бир неча кўринишга эга. 1) чўзилиш ёки сиқилиш деформацияси, 2) силжиш деформацияси, 3) эгилиш деформацияси, 4) буралиш деформацияси. чўзилиш деформациясини кўриб чиқайлик: узунлиги ℓ кўндаланг кесим юзи s бўлган стержен олиб, уни бир томонини маҳкамлаб, иккинчи томонига ташқи куч таъсир эттирамиз. бу кучга қарама-қарши йўналган эластиклик кучи пайдо бўлади. демак эластиклик кучи - бу зарраларнинг ўзаро таъсир кучларининг тенг ташкил этувчисидир. эластик деформацияланган жисмда пайдо бўлган эластиклик кучи жисмни исталган кесимида жисмга таъсир этувчи ташқи куч билан мувозанатлашади. шу сабабли эластик куч қийматини, ташқи куч қиймати орқали аниқлаш мумкин. эластик куч қиймати кучланиш билан ҳарактерланади. бирлик юзага (s) таъсир этаётган натижавий эластик кучга (f) кучланиш дейилади. (1) ўлчов бирлиги . бирлик юзага нормал йўналган бўлса, кучланиш нормал, агар куч уринма бўйлаб йўналган бўлса …
3 / 12
нг. агар (3) формулага (1) ва (2) формулаларни қўйсак, чўзилиш деформацияси учун гук қонунини келтириб чиқарамиз. . бундан (4) чи формуладаги деб белгилаб f =кδх, ва f = - fэл бўлганлиги учун fэл = - кδх (5) бўлади. бу ерда к – пропорционаллик коэффициенти бўлиб жисмни материалига ва ўлчамларига боғлиқдир. одатда к ни – жисмни бикирлиги деб ҳам аталади. эгилиш деформацияси учун гук қонуни куйидагича кўринишга эга бўлади: λ=α.f (6) бу ерда λ – эгилиш масофаси, α- жисмни материалига ва ўлчамларига боғлиқ бўлган, пропорционаллик коэффициенти, f – ташқи куч. энди юқорида мисол қилиб олинган ℓ узунликка ва s кўндаланг кесимга эга бўлган, стерженни чўзилиш деформациясини кузатайлик. бунинг учун график ёки чўзилиш диаграммасини ҳосил қиламиз. ордината ўқига кучланиш қўямиз, абцисса ўқига нисбий деформациясини қўямиз. (n- кучланиш қийматигача эластик деформация рўй беради ва гук қонуни бажарилади. (n-қийматида эса кучланиш билан нисбий деформация орасидаги пропорционаллик йўқолади. шунинг учун (n кучланиш пропорционаллик чегараси дейилади. …
4 / 12
ссаси. юқорида кўриб ўтдикки қаттиқ жисм фазовий панжарага эга бўлиб, панжара тугунларида атомлар жойлашган бўлади. бу атомлар (зарралар) ўзларининг мувозанат вазияти яқинида тебранма ҳаракат қиладилар. агар қаттиқ жисмга иссиқлик миқдори берилса атомларни тебранма ҳаракати ортади ва атомлар орасидаги масофа ҳам ўзгаради. демак қаттиқ жисмни иссиқликдан кенгайиши, панжара тугунларида жойлашган атомларнинг тебранма ҳаракат энергиясининг ортишига боғлиқдир. бу тушунчани физик моҳиятини молекулаларнинг ўзаро таъсир потенциал эгри чизиғи ёрдамида аниқроқ тушунтириш мумкин. абцисса ўқига атомлар орасидаги масофа r ва ордината ўқи бўйлаб потенциал энергияни қўямиз. в нуқта потенциал ўрани туби сатхини белгилайди. бунда атомлар орасидаги масофа r2 га тенг бўлиб потенциал энергияси емин қийматига эга. db – кесма эса потенциал ўрани чуқурлигини билдиради. агар молекулалар иссиқлик ҳаракатининг ўртача кинетик энергияси wкт db чуқурликдан кичик бўлса (w кт (( db) wкт энергетик сатҳдан пастдаги молекулалар r1 ва r3 орқали кичик тебранишларда бўлиб, қаттиқ жисмни нормал холатини ифодалайди. агар молекулалар иссиқлик ҳаракатининг ўртача кинетик энергияси …
5 / 12
мумкин. (11) (11) тенглама жисмларни чизиқли кенгайиш қонунидир. чизиқли кенгайиш коэффициентини топиш учун жисмни бошланғич температураси 00с бўлиши шарт эмас. ихтиёрий температурадан бошлаш мумкин. масалан t01с температурада жисмни узунлиги (12) бўлсин. t с температурада жисмни узунлиги 0 (1 + (t 2) (13) бўлсин. (12) ва (13) тенгламаларни бир-бирига бўлиб, умумий махражга келтирамиз: embed equation.3 бундан ва бу формуладан ( ни топамиз: (14) полимерлар деформацияси. юқорида кўриб ўтдикки деформациянинг бир нечта турлари бор. полимер материаллар учун деформациянинг катта қайтиш деформацияси борлиги хоссаси билан характерланади. полимерга таъсир этаётган ташқи таъсирни турига қараб деформация қаттиқ жисмга ўхшаб чўзилиш, эгилиш, силжиш, буралиш ва ҳар томондан сиқилиш деформацияларига бўлиниши мумкин. полимерларнинг энг керакли деформацион хосаларидан бири деформациянинг “ε” ќўйилаётган кучланиш қийматига “(” боғлиқлигидир ва буни кучланиш – деформация диаграммаси дейилади. бундай диаграммалар ҳар хил узиш машиналарида ва диномометрларда олиниши мумкин. диаграммани ( = f (ε) кўриниши асосан полимернинг фазовий ва физик холатига боғлиқ. полимерлар деформацияси …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "qattiq jismlar mexanikasi"

қаттиқ жисмлар механикаси қаттиқ жисмлар механикаси reja: 1. назарий муқаддима 2. қаттиқ жисм деформацияси. 3. қаттиқ жисмни иссиқликдан кенгайиш хоссаси. 4. полимерлар деформацияси. назарий муқаддима қаттиқ жисмларда зарралар (молекулалар, атомлар ва ионлар) тартибли жойлашган бўлиб, кристал панжара ёки фазовий панжара ҳосил қилади.молекула, атом ёки ион жойлашган ўринлар панжарани тугунлари дейилади. фазовий панжарани шакллари турли-туман бўлиши мумкин, лекин ихтиёрий бўлмайди. фазовий ёки кристал панжарадаги зарраларнинг симметрик ва зич жойлашишларига сабаб, уларнинг тортишиш ёки итаришиш кучларининг мувозанатланишидир. ана шу таъсир кучлари туфайли қаттиқ жисм ўз шаклини ёки ҳажмини доимо сақлайди. зарраларнинг ўзаро таъсир кучи – бу электр кучларидир. масалан: фазовий панжара туғунла...

Этот файл содержит 12 стр. в формате DOC (199,0 КБ). Чтобы скачать "qattiq jismlar mexanikasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: qattiq jismlar mexanikasi DOC 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram