тарих фалсафаси

PPT 31 sahifa 3,9 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 31
powerpoint presentation мавзу: тарих фалсафаси режа: кириш 1.тарих фалсафаси: тушунча ва моҳият 2. тарих – инсон, замон ва макон фалсафаси 3. тарих фалсафаси ва миллий истиқлол хулоса кириш тарихни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, уни идрок этиш, юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар орқали муайян даврнинг сиёсий ва маънавий муҳитини баҳолаш,ҳар бир давр кишилари руҳияти, маънавий-аҳлоқий мезонлари, воқеа-ҳодисаларга муносабатини ўрганиш, уни фалсафий идрок этиш тарих фалсафаси тушунчасининг мазмунини белгилайди. тарихни идрок этиш ва ўрганишга турли мутахассислар турли хил ёндошишади. зотан, инсон тафаккури қирралари хилма-хил бўлиб, ўтмишни англаш, идрок этишнинг ягона қолипи йўқ. шундай қолипни яратишга уринишҳам нотўғри. ана шунинг учунҳам тарих фалсафасининг бир қатор йирик оқимлари дунёга келди. 1.тарих фалсафаси: тушунча ва моҳият тарих фалсафаси - тарихий тафаккур муаммолари билан шуғулланадиган, инсоният тараққиёти асосий йўналишларини қамраб олган билимлар оламиҳисобланади. марксизм асосчилари тарихий материализм ғоясини илгари сурдилар. тарихни фалсафий умумлаштириш, унинг асосий қонуниятларини ўрганишга бағишланган ўзларига хос «илмий» ғояни майдонга олиб чиқдилар. умуман олганда, …
2 / 31
аниқлик асосида фикр юритади. инсон тақдири ва умуман воқелик бевосита аниқ далил орқали таҳлил этилади. тарихга тўғри ёндошиш, уни тўғри тушуниб, тўғри тадқиқ этиш учун биз ўзимизни тарихий тақдирга қўшиб юборишимиз, унинг ичида яшашимиз керак. ана шунда унинг тириклигига, яхлитлигига тушунамиз, моҳиятини англаб етамиз. 2. тарих – инсон, замон ва макон фалсафаси тарихни вақтдан ажратиб бўлмайди. у вақт, муддат ва замонда юз берган ва маълум бир маконда вужудга келган воқеаҳодисалар бирлиги. ана шу замон ва маконда шаклланган анъаналар, турлича қарашлар, маънавий-руҳийҳодисалар, ижтимоий муносабатлар замирида хатти-ҳаракатлар ўз изини қолдиради.ҳаракатлар замирида эса маълум мақсад ва интилишларни ўзида мужассам этган воқеалар ётади. тарихнинг ўзига хослиги, ижтимоий ҳодисалиги маълум бир давр, замон ва макон моҳиятини ўзида мужассам этганлиги билан, унинг бутун феноменини белгилаши билан баҳоланади. бошқача қилиб айтганда, унинг мазмун-моҳияти, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсийҳодиса сифатидаги ўзига хослигини кўрсатади. айниқса, юксак кўтарилишлар, сакрашлар, тараққиётнинг энг баланд чўққиларига чиққан даврларда тарихнинг цивилизацияни вужудга келтиргувчи буюк ҳодиса …
3 / 31
слу насабимизни, инсоний қадру қимматимизни белгилайдиган, муқаддас ва мўьтабар воқелик. биз уни шундай тушунишимиз ва шундай қабул қилишимиз керак. агар ўтмишимизга шундай муносабатда бўлсак, ана шу юксакликдан туриб унга қарасаккина, тарих айни тафаккур маҳсулига айланган тақдирдагина бизни маънавий жиҳатдан бойитиши, руҳиятимизга қудрат бахш этиши мумкин бўлади. агар тарих чиндан ҳам фалсафа ва тафаккур маҳсулига айлантирилса, замондошларимизнинг ўтмиши кимларга бориб тақалиши аён бўлади ваҳаётда ўз ўрнимизни белгалашимизга, ўзимизнинг кимлигимизни англаб олишимизга ёрдам беради. 3. тарих фалсафаси ва миллий истиқлол президент ислом каримов тарихга муносабатни тубдан ўзгартириш ҳаёт тақозоси эканлигини долзарб масала қилиб кўтарди. бугун тарихга муносабатнинг, тарихнависликнинг методологиясини, тадқиқот усули ва услубини тубдан ўзгартириш ҳаёт талаби эканлигини кўрсатиб берди. тарих – тафаккур маҳсули. ўтмишимизда бўлган ҳар бирҳодиса маълум маънавий-руҳий, ижтимоий-сиёсий муҳит таъсирида юз берган. демак, унга назар солганда, воқеалар замиридаги мантиқ, фалсафа, руҳият, сиёсат, иқтисод, қўйингки, ҳар бир даврнинг ўзига хос шукуҳи-ю ташвишлари, севинчу изтироблари кўзга яхлитлигича яққол ташлансин. онгимиз ва …
4 / 31
лганда бевосита инсоният тарихий ривожланиш босқичларининг ўзига хос маҳсули. дарҳақиқат, инсон тарихнинг яратувчиси, ижодкори ва иштирокчиси сифатида кишилик жамияти тараққиёти моҳиятини ўзида мужассам этади. демак, тарихшунослик яхлит олганда инсоншунослик, унинг руҳий олами, мавжудлиги, мавжудот сифатида кечинмалари, манфаатлар тўқнашуви ва устиворлиги жараёнидаги мантиқийҳодисалар талқинидир. ана шу жиҳатдан қараганда тарихни ўрганиш фалсафий мушоҳада, тафаккур билан боғлиқ бўлган воқеликдир. фойдаланилган адабиётлар: каримов и.а. ўзбекистон xxi аср бўсағасида: таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. т., 1997. бегматов а.с. фалсафада одам муаммоси. т., 1990. умаров м. одам: ҳаёти ва мангулиги. т., 1987. раҳимов и. фалсафа. т., университет, 1998. фалсафа (э.ю.юсупов таҳрири остида)т., шарқ, 1999. фалсафа асослари. т, 2004 ахмедов м. фалсафа. т,2006.
5 / 31
тарих фалсафаси - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 31 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тарих фалсафаси" haqida

powerpoint presentation мавзу: тарих фалсафаси режа: кириш 1.тарих фалсафаси: тушунча ва моҳият 2. тарих – инсон, замон ва макон фалсафаси 3. тарих фалсафаси ва миллий истиқлол хулоса кириш тарихни илмий жиҳатдан таҳлил қилиш, уни идрок этиш, юз берган ижтимоий-сиёсий жараёнлар орқали муайян даврнинг сиёсий ва маънавий муҳитини баҳолаш,ҳар бир давр кишилари руҳияти, маънавий-аҳлоқий мезонлари, воқеа-ҳодисаларга муносабатини ўрганиш, уни фалсафий идрок этиш тарих фалсафаси тушунчасининг мазмунини белгилайди. тарихни идрок этиш ва ўрганишга турли мутахассислар турли хил ёндошишади. зотан, инсон тафаккури қирралари хилма-хил бўлиб, ўтмишни англаш, идрок этишнинг ягона қолипи йўқ. шундай қолипни яратишга уринишҳам нотўғри. ана шунинг учунҳам тарих фалсафасининг бир қатор йирик оқимлари дунёга ...

Bu fayl PPT formatida 31 sahifadan iborat (3,9 MB). "тарих фалсафаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: тарих фалсафаси PPT 31 sahifa Bepul yuklash Telegram