сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар

PPT 1,2 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1675848644.ppt сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар slayd сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар режа: 1. сувўтлар тўғрисида умумий тушунчалар. 2. кўк-яшил сувўтлар, уларнинг тарқалиши ва аҳамияти. 3. яшил сувўтлар, уларнинг вакиллари, хусусиятлари ва аҳамияти. 4. замбуруғлар тўғрисида тушунча. тубан замбуруғлар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 5. юксак замбуруғларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 6. такомиллашмаган замбуруғлар. 7. лишайниклар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. ўсимликларнинг энг қадимги вакилларидан бўлган сувўтлар сувда, намли муҳитда ва тупроқда ҳаёт кечирувчи қаттанали автотрофлар бўлиб, хлорофилл борлиги туфайли улар карбонат ангидридни ассимиляциялаш ва фотосинтез жараёнида ҳосил бўладиган органик моддалар ҳисобига мустақил яшайдиган организмлардир. сувўтларнинг қаттанаси органлар (поя, барг, илдиз)га бўлинмаган бир ҳужайрали, колонияли, ҳужайрасиз ва кўп ҳужайрали бўлади. лекин айрим сувўтларнинг қаттанаси турли вазифаларни бажаришга мослашган айрим қисмларга дифференцияланган бўлади. вегетатив ҳужайра ташқи томондан целлюлоза ва пектин моддасидан ташкил топган қаттиқ ҳужайра пўсти билан ўралган. цитоплазмаси кўпинча ҳужайра пўсти атрофида жойлашади ва ҳужайрани тўлдириб туради. ҳужайрада бир ёки бир нечта …
2
ва жинсий йўл билан кўпаяди. бир ҳужайрали сувўтлар ҳужайрасининг бўлиниши билан вегетатив кўпайса, колонияли ва кўп ҳужайрали сувўтлар эса талломнинг қисмларга бўлиниши ёки гормононий натижасида айрим ҳолларда махсус вегетатив кўпайиш органлари ҳосил қилиб (масалан хараларда-туганак) кўпаяди. жинсий кўпайиш изогамия, гетерогамия ва оогамия йўллари билан содир бўлади. жинссиз кўпайиш махсус споралар ёрдамида амалга ошади. сувўтларнинг 20 минга яқин турлари мавжуд бўлиб, улар одатда 6 та синфга бўлиб ўрганилади. кўк-яшил сувўтлар (cyanophyta), яшил сувўтлар (chlorophyta), диатом сувўтлар (diatomeae), қўнғир сувўтлар (phaeophyta) ва қизил сувўтлар (rhodophyta) синфлари вакиллари кенгроқ ўрганилади. кўк-яшил сувўтлар -(cyanophyta). бу сувўтларга энг содда, кўпинча бир ҳужайрали ёки колония бўлиб яшайдиган организмлар киради. камдан-кам ҳолда кўп ҳужайрали, ипсимон шакллари ҳам учрайди. кўк-яшил сувўтларининг тўдаси кўпинча шилимшиққа ўралган бўлади. уларнинг ҳужайраси оввал, шарсимон, устинсимон ва бошқа шаклларда бўлади. ҳужайрадаги ташқи томондан баъзан жуда шилимшиқланувчи пектинли юпқа пўст билан ўралади. ҳужайраларнинг ички моддаси бўлинмаган. шунинг учун унинг ядросини ҳам, пластидасини ҳам кўриб …
3
м учрайди. улар ерда органик моддаларни тўпланишига ёрдам беради. баъзи турлари атмосферадаги азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигни оширади. кўк-яшил сувўтларнинг ўзига хос вакилларидан бири осцилляриядир. булар кўпинча марказий осиёда ариқ бўйларида, тоғ дарёларидаги тошларда учраб, кўкиш шилимшиқ доғ ҳосил қилади. кўк-яшил сувўтларининг яна бир вакили носток бўлиб, у тезоқар тоза сувларда яшайди. марказий осиё шароитида у кўпинча тоғ дарёларидаги тошларда, камдан-кам зах ерларда учрайди. носток колония бўлиб, яшайдиган сувўти бўлиб, унинг илонизи шаклидаги ипчалари ўз атрофида жуда кўп шилимшиқ тўплаб, тузланган помидорга ўхшаш бўлакча ҳосил қилади. яшил-сувўтлар синфига 5500 дан ортиқ тур киради. булар бир ҳужайрали, колония ҳолдаги ва кўп ҳужайрали организмлардир. яшил сувўтларнинг хромоторофларида фақат хлорофилл бўлиб, бошқа пигментлар билан ниқобланмагани учун яшил рангда кўринади. яшил-сувўтларнинг энг содда вакил-лари, яъни бир ҳужайралиларнинг кўпинча иккита хивчини бўлиб, улар мустақил ҳаракатлана олади. бу ҳол яшил сувўтлар энг содда ҳайвонлардан хивчинлиларга яқин эканлигини кўрсатади. яшил-сувўтлар вегетатив, спора ҳосил қилиш ва жинссий йўл билан …
4
йралар пайдо бўлади. унинг вояга етиши зооспораникига ўхшайди. у ҳужайрасида запас моддалар, витамин ва антибиотиклар тўплаши билан характерланади. кладофоранинг сершох талломи йирик ҳужайралардан тузилган. ҳужайраси шилимшиқланмайдиган, целлюлозали қалин пўст ва протопластдан иборат. протопласти бир қанча ядрога, ғалвирсимон пластинкали ва кўп пиреноидли хроматофорга ажралган. ҳужайранинг ўсиши учидан бошланади. унинг танаси сершох, кичик бутачага ўхшайди. кладофора жинссиз ва жинсий йўллар билан кўпаяди. жинссиз кўпайиши 2, тўрт хивчинли зооспоралар ёрдамида ўтади. жинсий кўпайиш изогамия, яъни икки хивчинли тенг гаметаларнинг қўшилиши билан боради. кладофора талломнинг остки томонидаги ризоидлари ёрдамида субстратларга: лой, тош, ёғочларга ёпишган ҳолда сувнинг оқиши томон ётиб ўсади. талломнинг бўйича баъзан бир метрга етади. кладофора турли чучук сувларда, денгизларда кенг тарқалган. тубан ўсимликларнинг хлорофилсиз ва тузилиши жуда турли-туман бўлган жуда кўп тури замбуруғлар деб аталади. улар ўз ичига 100 мингдан ортиқ турни олади. замбуруғлар таллофит ўсимликлардир, чунки улар ҳам ҳеч қачон сувўтлари сингари ҳақиқий тўқима ҳосил қилмайди ва уларни танаси қисмларга (барг, …
5
ларда кўпаяди. вегетатив кўпайиш оидиялар-мицелий ипчаларининг парчалани-шидан ҳосил бўладиган овалсимон ҳужайралар ёрдамида рўй беради. ачитқи замбуруғи куртакланиш йўли билан кўпаяди. замбуруғлар асосан споралар ёрдамида кўпаяди. гифалар учида конидия бандларга ёки спорангийда спора ҳосил бўлади. замбуруғларда жинсий кўпайиш- изогамия, оогамия усулида рўй беради. танасининг тузилиши ва кўпайиш хусусиятларига қараб замбуруғлар типи қуйидаги 6 та синфга бўлинади. 1. архимицетлар ёки хитридиомицетлар синфи. 2.оомицетлар. 3. зигомицетлар (булар тубан замбуруғлар). 4. халтачали замбуруғлар ёки аскомицетлар. 5. базидияли замбуруғлар ёки базидиямицетлар (булар юксак замбуруғлар). 6. такомиллашмаган замбу-руғлар. 1. архимицетлар синфи - танаси яланғоч- яхши ривожланмаган мицелий ризомицелийдан иборат 3 хил кўпаяди (вегетатив, жинсий, жинссиз). улар ёш карамни илдиз бўғизини зарарлайди. қора оёқ касаллигини келтириб чиқаради. унга қарши курашиш учун тупроққа ишлов бериб намликни камайтириш керак. 2.оомицетлар синфи мицелийси шохланган алоҳида ҳужайраларга бўлинган бўлади. масалан, фитофтора замбуруғи картошка, помидор ва полиз экинлари баргида қўнғир доғлар ҳосил бўлади. 3. зигомицетлар синфи. намиқиб қолган нонда, гўнгда ва бошқа …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар"

1675848644.ppt сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар slayd сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар режа: 1. сувўтлар тўғрисида умумий тушунчалар. 2. кўк-яшил сувўтлар, уларнинг тарқалиши ва аҳамияти. 3. яшил сувўтлар, уларнинг вакиллари, хусусиятлари ва аҳамияти. 4. замбуруғлар тўғрисида тушунча. тубан замбуруғлар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 5. юксак замбуруғларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. 6. такомиллашмаган замбуруғлар. 7. лишайниклар, уларнинг тузилиши, кўпайиши ва аҳамияти. ўсимликларнинг энг қадимги вакилларидан бўлган сувўтлар сувда, намли муҳитда ва тупроқда ҳаёт кечирувчи қаттанали автотрофлар бўлиб, хлорофилл борлиги туфайли улар карбонат ангидридни ассимиляциялаш ва фотосинтез жараёнида ҳосил бўладиган органик моддалар ҳисобига мустақил яшайдиган организмлардир. ...

Формат PPT, 1,2 МБ. Чтобы скачать "сувўтлар, замбуруғлар ва лишайниклар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: сувўтлар, замбуруғлар ва лишайн… PPT Бесплатная загрузка Telegram