ўсимликларнинг кўпайиши

PPT 246,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1675848691.ppt ўсимликларнинг кўпайиши arxiv.uz ўсимликларнинг кўпайиши режа: 1. ўсимликларнинг кўпайиши ҳақида тушунча. 2. табиий вегетатив кўпайиш. 3. ўсимликларни сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари. 4. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. 5. ўсимликларнинг жинссиз кўпайиши. 6. наслларнинг галланиши. ўсимликлар дунёсида кўпайишнинг уч гуруҳи фарқланади: жинсий, жинссиз ва вегетатив кўпайиш. кўпайиш хиллари жинссиз жинсий спорогомия куртакланиш шизогамия эндогамия конъюгация копуляцияли копуляциясиз вегетатив кк жинсий кўпайишда физиологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайранинг қўшилишидан янги организм вужудга келади. жинссиз кўпайиш бир ҳужайрали споралар ёки зооспоралар ёрдамида амалга ошади. бу кўпайиш жинсий ва вегетатив кўпайишга нисбатан аввал пайдо бўлган деб ҳисобланади. споралар қуруқликда ўсувчи ўсимликларда ҳосил бўлади. зооспоралар сувўтларида, замбуруғ-ларда ҳосил бўлади. вегетатив кўпайиш, яъни индивидларнинг ривожланиши юксак ўсимликларда уларнинг вегетатив органлари (илдиз, поя, барг, илдизпоялари, тугунак-лари, пиёзбошлари ва бошқалар)дан ёки бу органлар бўлакларидан бошланади. вегетатив кўпайиш – ўсимликнинг йўқолган қисмини ёки органини тиклашга, яъни регенерация ҳодисасига, шунингдек, айрим тана қисмларидан бир бутун ўсимлик пайдо қила олиш хусусиятига …
2
увўтлар шу усулда кўпаяди. коопуляция ("коопуляция" лотинча сўз бўлиб жуфтлашиш маъносини билдиради) эволюцион тараққиётнинг юқори босқичи бўлиб, у уч хил усулда амалга ошади: изогамия, гетерогамия ва оогамия. изогамия юнонча сўз бўлиб, "изос" – тенг, "гомео" – никоҳланаман деган маънони беради. жинсий кўпайишнинг бу содда усулида бир хил катталикдаги эркак ва урғочи гаметалар биттадан хивчинлари билан сувда тез ҳаракатланиб, бир-бирига яқинлашади ва қўшилиб хивчинсиз битта ҳужайра -зиготани ҳосил қилади. у кейинроқ қалин пўст билан ўралиб ўзини ноқулай шароитдан асрайди. тиним даври ўтгач, қулай шароитда зигота ривожланиб янги ўсимликни вужудга келтиради. изогамия кўпайиш усули сувўтлари ва замбуруғларда кузатилади. гетерогамия юнонча "гетерос"- ҳар хил, "гомео“ – никоҳланаман сўзларидан олинган бўлиб, бунда ҳар хил катталикдаги бемалол ҳаракатлана оладиган хивчинли иккита гамета қўшилади. эркак гамета микрогамета дейилиб, кичикроқ ва тез ҳаракатланувчандир. урғочи гамета эса макрогамета дейилади ва у йирик ҳамда кам ҳаракатланувчан бўлади. уларнинг қўшилиши сувда рўй беради ва зигота ҳосил бўлади. яшил ва қўнғир …
3
шароитга тушиши билан ўсади, яъни уруғланиш жараёни ўтмасдан янги ўсимлик ҳосил бўлади. шунинг учун ҳам бундай кўпайиш жинссиз кўпайиш дейилади. споралар ва зооспоралар учун ҳаво ҳарорати, чиринди ва нам етарли бўлган муҳит қулай шароит ҳисобланади. кўпчилик юксак ва тубан ўсимликларда ҳам жинсий, ҳам жинссиз кўпайиш кузатилади. ўсимликнинг бундай икки хил йўл билан кўпайиб икки хил насл пайдо қилиши маълум тартибда галланиб туради ва наслларнинг галланиши дейилади. организмнинг ҳаётий циклида икки хил насл пайдо бўлади. жинсий ҳужайраларни вужудга келтирувчи насл гаметофит, споралар ҳосил қилувчи насл эса спорофит деб аталади. ўсимликларда дастлаб жинсий кўпайиш, кейинроқ эса жинссиз кўпайиш содир бўлади. гулли ўсимликлар спорофити вегетатив ва генератив органлар ҳосил қиладиган юксак ўсимликдир. гаметофит насли эса жуда қисқарган бўлиб, эркак жинсий насл чангни ва урғочи жинсий насл – муртак халтасини ҳосил қилади. муртак халтаси уруғ куртакнинг ичида жойлашган бўлиб, у уруғчи тугунчасидан вужудга келади. юксак ўсимликларда наслларнинг галланиши муҳим биологик аҳамиятга эга. жинссиз кўпайишда …
4
ўсимликларнинг кўпайиши - Page 4
5
ўсимликларнинг кўпайиши - Page 5

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўсимликларнинг кўпайиши" haqida

1675848691.ppt ўсимликларнинг кўпайиши arxiv.uz ўсимликларнинг кўпайиши режа: 1. ўсимликларнинг кўпайиши ҳақида тушунча. 2. табиий вегетатив кўпайиш. 3. ўсимликларни сунъий вегетатив кўпайтириш усуллари. 4. ўсимликларнинг жинсий кўпайиши. 5. ўсимликларнинг жинссиз кўпайиши. 6. наслларнинг галланиши. ўсимликлар дунёсида кўпайишнинг уч гуруҳи фарқланади: жинсий, жинссиз ва вегетатив кўпайиш. кўпайиш хиллари жинссиз жинсий спорогомия куртакланиш шизогамия эндогамия конъюгация копуляцияли копуляциясиз вегетатив кк жинсий кўпайишда физиологик жиҳатдан фарқ қиладиган иккита гаплоид ҳужайранинг қўшилишидан янги организм вужудга келади. жинссиз кўпайиш бир ҳужайрали споралар ёки зооспоралар ёрдамида амалга ошади. бу кўпайиш жинсий ва вегетатив кўпайишга нисбатан аввал пайдо бўлган деб ҳисобланади....

PPT format, 246,5 KB. "ўсимликларнинг кўпайиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: ўсимликларнинг кўпайиши PPT Bepul yuklash Telegram