қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими

PPTX 8,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1701524715.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети фан. ботаника (юксак ўсимликларсистематикаси) мавзу: қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими блиц сўров: 1. йўсинтоифа (bryophyta) бўлими муҳим белгилари 2. плаунтоифа (lycopodiophyta) бўлими режа: 1. қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлимининг муҳим характерли белгилари 2. бўлимнинг вакиллари, уларнинг кўпайиши,тарқалиши 3. қирққулоқтоифалар(polypodiophyta) бўлимининг муҳим характерли белгилари 4. бўлимнинг вакиллари, уларнинг кўпайиши,тарқалиши 4 – бўлим.қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими бўлим вакиллари поясининг “бўғимли” бўлиши, яъни бўғим ва бўғим оралиқларига бўлинган бўлиши билан характерланади. ер устки новдаларининг учида спорали бошоқчалар юзага келади, улар ҳалқа бўлиб ўрнашган спорофиллардан иборат. гаметофитлари майда яшил пластинкага ўхшаб кўринади ва кўпинча бир жинсли бўлади. қирқбўғимдошлар –equisetaceae оиласига битта қирқбўғим (equisetum) туркумига мансуб 25 га яқин тур киради, улар австралиядан ташқари бутун ер юзига тарқалган. ўзбекистонда 2 тури мавжуд: equisetum arvense equisetum ramosissimum морфологияси ва анатомияси барча вегетатив органлари: илдиз, пояга эга, аммо барглари редукцияланган; пояси қиррали, ичи …
2
ўғимларида туганак ва майда илдиз тутамлари ҳосил бўлади. туганаклар заҳира моддалар сақлашга мослашган. илдизпоядан ўсиб чиққан ер устки новдалар икки хил: баҳорги ва ёзги. бу новдалар морфологик тузилиши жиҳатидан бир-биридан ажралиб туради. баҳордагиси шохланмаган, қўнғир рангли, генератив поя ўсиб чиқади. бу поя спора ҳосил қилгандан сўнг, ўз вегетациясини тугатади. ёзги поя яшил сершох вегетатив поя. ҳар иккала поя ҳам бўғимли ва поясининг ичи бўш бўлади. барглари поя бўғимларида ҳалқасимон жойлашган, жуда майда, асоси қўшилган, хлорофиллсиз. шунинг учун, барг вазифасини яшил новдалар бажаради. жинссиз кўпайишида поянинг учки қисмида эллипссимон шаклдаги спора бошоғи ҳосил бўлади. бошоқнинг марказий ўқига ҳалқасимон шаклда спорофиллар ўрнашган. ҳар қайси спорофиллдаги спорангияларда тенг споралар ҳосил бўлади. улар етилгандан сўнг, спорангия узунасига чатнайди ва споралар ташқи муҳитга тарқалади. тупроққа тушган споралар қулай шароитда ўсиб, гаметофитни ҳосил қилади. гаметофити яшил пластинка шаклида, айрим жинсли. оталик гаметофити оналик гаметофитига нисбатан кичикроқ бўлади. гаметофит парраклари учида антеридийлар жойлашган. архегонийлар қорин қисми билан …
3
ерика қирқбўғими бўлиб, бўйи 12 м га боради, эни эса 0,5 2 см. қирқбўғим горизонтал ўсиб, жуда шохланади ва кўпинча анча ерни эгаллайдиган илдизпоя ҳосил қилади. оила. қирқбўғимдошлар-equisetaceae туркум. қирқбўғим –equisetum l. тур. дарё қирқбўғими-equisetum heleocharis l. дала қирқбўғими (equisetum arvense) ва дарё қирқбўғими (equisetum heleocharis) илдизпоялари ёрдамида вегетатив кўпаяди. ўсимлик таркибида витаминлар в ва рр, каратиноидлар сақлайди. тарқалиши ва аҳамияти торф ботқоқликларида, кўл ва дарёларнинг қирғоқларида, ўтлоқларда, денгиз сатҳидан 1000 м баландликда ўсади. россияда, кавказ, сибирда, ўрта осиёда, скандинавияда, европада, монголия, шимолий америкада тарқалган. йирик моллар учун ем саналади. ўсимликлар ичида заҳарлиси ҳам учрайди. улар, от ва қуёнлар учун заҳарли ҳисобланади. ўсимликнинг ер остки қисмидан тайёрланган қайнатмаси ревматизмда, шишларга фойдалидир. буғулар учун яхшигина озуқа хисобланади. оила. қирқбўғимдошлар-equisetaceae туркум. қирқбўғим –equisetum l. тур. катта қирқбўғим-equisetum maximum l. катта қирқбўғимнинг бўйи 15—100 см келадиган илдизпояли кўп йиллик ўсимлик. бахарги пояси йўғон, шохланмаган, қўнғир рангли. ёзги пояси хира яшил, шохланган. илдизпояларида алоҳида …
4
тилади ва сийдик ҳайдовчи восита саналади. ер остки қисмидан тайёрланган қайнатмаси судургида, ревматизмда, туберкулезда, жигар касаллигида, буйрак, эпилепсияда ишлатилади ёш спорофилли поялари овқатга ишлатилади. аҳамияти ўсимлик таркибида углеводлар (глюкоза ва фруктоза), каратиноидлар, алкалоидлар бор. ўсимликнинг пастки қисми никотин сақлайди. ўсимлик қайнатмаси яраларни тез битиришда компресс сифатида ишлатилади. пояларидан олинган бўёқ шерсларни бўяшда ишлатилади. аҳамияти. дала қирқбўғими доривор ўсимлик сифатида халқ табобатида кўп ишлатилади. унинг пояси таркибида сапонин, алкалоидлар, кислоталар, смола, ошловчи ва бошқа моддалар бор. халқ табобатида қирқбўғим дамламаси қон тўхтатувчи дори сифатида, ўпка сили, буйрак, юрак касалликларни даволашда ишлатилади. булардан ташкари ер устки қисми идишларни тозалашда ҳам ишлатилади. чунки, унинг пояси ҳар-хил заррача ва қумларни ўзига сингдириб олиш ҳусусиятига эга. аҳамияти шохланган қирқбўғим - equisetum ramosissimum ўсимлигида: углеводлар (глюкоза, фруктоза), алкалоидлар, флаваноидлар бор. ўсимликнинг ер остки қисмидан тайёрланган қайнатма диареяда, қичитмада ишлатилади. ўрта осиёда ўсимликдан тайёрланган шарбати ичак инфекциясида ишлатилади. йирик қорамоллар ва отлар учун яхши ем саналади. қирқбўғимнинг …
5
ўлиши ва уларда ўсиш нуқтаси баргнинг учки қисмида жойлашганлигидир. уларнинг кўпчилигида барг 2 хил функцияни бажаради: айримларида фотосинтез ва спора ҳосил қилиш вазифасини бажарса; бошқаларида спора ҳосил қилувчи барглари хлорофиллни йўқотиб, фақат жинссиз кўпайиш вазифасини ўтайди (сальвинияда). қирққулоқтоифа ўсимликлар – polypodiophyta қирққулоқтоифа ўсимликлар баргининг анатомик тузилиши гулли ўсимликлар баргининг анатомик тузилишига ўхшаб кетади. яъни, барглари устки ва остки эпидермис билан қопланган. баргнинг остки томонида барг лабчалари (устицалар) жойлашган. қирққулоқларда спорафит бўғин гаметофит бўғинга нисбатан устунлик қилади. гаметофити икки жинсли. қирққулоқтоифа ўсимликлар барча вегетатив органлари бор; пояси цилиндрсимон ; поя ва баргларининг учида меристема хужайралари мавжуд; барглари типик, йирик (вайя дейилади), барглари новдада кетма- кет ўрнашган; барглари 2 хил функцияни бажаради: фотосинтез ва жинссиз кўпайиш; ер остки қисми калта, йўғон илдизпоя ва қўшимча илдизлардан иборат. қирққулоқтоифа ўсимликларнинг ҳаётий шакллари дарахтсимон, лиана, эпифитлар (нам тропик ўрмонларда), ўт ўсимликлар. қирққулоқларнинг барглари йирик мегафилия, спорангийлари спора қилувчи бошоқчаларда эмас, балки баргларнинг остки томонида ёки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими" haqida

1701524715.pptx /docprops/thumbnail.jpeg қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети биология факультети фан. ботаника (юксак ўсимликларсистематикаси) мавзу: қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими блиц сўров: 1. йўсинтоифа (bryophyta) бўлими муҳим белгилари 2. плаунтоифа (lycopodiophyta) бўлими режа: 1. қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлимининг муҳим характерли белгилари 2. бўлимнинг вакиллари, уларнинг кўпайиши,тарқалиши 3. қирққулоқтоифалар(polypodiophyta) бўлимининг муҳим характерли белгилари 4. бўлимнинг вакиллари, уларнинг кўпайиши,тарқалиши 4 – бўлим.қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими бўлим вакиллари поясининг “бўғимли” бўлиши, яъни бўғим ва бўғим ор...

PPTX format, 8,7 MB. "қирқбўғимтоифа (equisetophyta) бўлими. қирққулоқтоифалар (polypodiophyta) бўлими"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.