кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар

DOCX 31,2 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1543675882_72984.docx кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар режа: 1. микроорганизмлар ҳажми 2. микроорганизмларнинг бир ва ҳар хил турлари 3. бактериялар кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар теварак атрофимизни бактериялар, риккетсийлар, вируслар, нур тарқатувчи, шуълали замбуруғлар, ачитқилар ва бошқа микроорганизмларнинг сирли, кўз илғамас дун¸си ҳар томондан ўраб туради. биз нафас ола¸тган ҳаво, атрофимиздаги кўллар, ҳовузлар, ороллар, денгиз ва океан сувларида, ўсимликлар салтанатига ҳа¸т бахш этувчи тупроқда, конлардан олинадиган ер ости қазилма бойликларида, бозор ёки дўкондан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида, ҳозир сиз ўқи¸тган ушбу китобда ва унинг навбатдаги саҳифасини очаётган қўлингизда микроорганизмлар бисёр жойлашиб олган. улар океаннинг энг чуқур қаърида ҳам, ернинг энг баланд чўққиси - эверестда ҳам мавжуддир. уларни арктика ва антарктика музликларида, ер ости иссиқ сув манбаларида, ҳатто геофизик ракета ёрдамида 85 км баландликдан тажриба учун олинган намуналарда ҳам борлиги аниқланган. ҳар бир томчи сувда миллионлаб, янги ушланган балиқ терисида эса ўнлаб миллион донагача микробларни санаш мумкин. микроблар - энг майда, асосан …
2
н келиб чиққан. микроорганизмларнинг табиатда тарқалганлик кўламини янада равшанроқ ёритиш учун бир мисолни келтирамиз. микроблар асосан, тупроқда кўп учрайди. улар қанчалик кўп бўлса, тупроқ унумдорлиги шунчалик юқори бўлади. қўриқ ердаги 1 грамм кулранг тупроқда 300-600 миллион атрофида микроб бўлса, ишлов берилган 1 грамм қора ва бўз тупроқда бу кўрсаткич уч миллиардгача етади. мамлакатимизда бир гектар ҳайдаладиган ер майдонидаги микроорганизмлар миқдорининг умумий оғирлиги тахминан 5-10 тоннани ташкил этса, шунча ердаги қуриб қолиб, лекин ҳали парчаланишга улгурмаган микроорганизмлар миқдори янада кўпроқ. оддий кўз билан кўриб бўлмайдиган ердаги тирик мавжудотлар, эҳтимол, осмондаги юлдузлардан ҳам анча кўп. бироқ одамлар ер, ўзлари яшаётган она сайёра кўзга кўринмас микроблар галактикаси эканлигини ва инсоният ҳаёти ҳамда фаровон турмуши кўп жиҳатдан уларга ҳам боғлиқ эканлигини билишлари учун минглаб йиллар ўтган. галактиканинг асосий қонунлари, пайдо бўлиши, ҳаракати, ривожланиши ва ҳалокати қонунларини аниқлаш учун энг замонавий космофизика, космокимё, радиоастрономия воситалари билан дадил фикр, ўткир нигоҳ орқали миллионлаб километр билан ўлчанадиган …
3
тасаввурлардан пайдо бўлган. ўтмишда тўсатдан келиб чиққан ва ёнғиндан ҳам тез тарқалган вабо, ўлат ва чечак каби даҳшатли касалликлар миллионлаб кишилар ёстиғини қуритган. одамларга шунча офат ва бахтсизликлар келтирган фалокатнинг изидан тушиш ва «шахсан қўлга туширишга» франциялик луи пастер ва олмониялик роберт кох муваффақ бўлдилар. пастер микроорганизмларнинг табиатдаги улкан ролини очиб бериш билан ҳозирги замон микробиологияси пойдеворига дастлабки тошни қўйди ва чуқур ўйлаб ўтказган тажрибалари асосида микробларнинг ўз-ўзидан вужудга келиши тўғрисидаги тасаввурларни пучга чиқарди. у юқумли касалликлар бижғиш ва чириш жараёнларини ҳар сафар алоҳида-алоҳида микроблар келтириб чиқаришини кўрсатиб берди. пастер озиқ-овқат маҳсулотлари ва жарроҳлик буюмларини безарар қилишнинг оддий усулларини таклиф қилдики, бу усуллар ҳозирда муаллифнинг номи билан - пастеризация (стерилизациялаш) деб аталади. шунингдек, пастер ипак қуртига қирон келтираётган эпидемик касалликка қарши кураш йўлларини ҳамда вино ва сирка ишлаб чиқаришнинг такомиллашган технологиясини кўрсатиб берди. кох қорасон, осиё вабоси ва сил касалликларининг келиб чиқиш сабабларини кашф қилди, уларнинг тарқалиш йўлларини аниқлади, қуюқ …
4
ки қонига юборилган заиф ва шу тариқа зарарсиз микроорганизмлар тўплами касалликнинг енгил тарзда ўтишини таъминлайди. вакцина иммунитетни вужудга келтириб, организмни касаллик қўзғатувчиларга нисбатан чидамли қилади. ўлим хавфидан қутилган минг-минглаб кишилар пастерга шафқатсиз, миттигина қотилни инсоннинг ишончли ҳимоячисига айлантира олганлиги учун қизғин ташаккур изҳор қиладилар. пастер ва бошқа олимлар кўринмас душман ҳужумидан фаол ҳимояланиш тизимини ишлаб чиқдилар, бактерияларни зарарсизлантириш йўлларини очиб бердилар. микробиолог олимларнинг бу ажойиб кашфиётларидан бутун инсоният фойдаланмоқда. ўлат, вабо, қутириш ва чечак каби юқумли эпидемиялар абадий чекиниб, ўзининг шаҳар ва қишлоқлар, бутун бир мамлакат ва минтақалардаги қирон келтирувчи сафарини батамом тўхтатди. эндиликда шифокорлар кўпчилик касалликларни ўз вақтида аниқлаб ва унинг тарқалишига йўл қўймасдан беморлар ҳаётини сақлаб қола оладилар. микроблар оламида ҳам бошқа тирик табиатга ҳос бўлган қонуниятлар амал қилади. бу ерда ҳам ҳаёт учун шафқатсиз ва беомон кураш боради. албатта, ташқаридан қараганда, бу кураш ҳайвонлар яшаш тарзидаги, улар дунёсидаги курашга ўхшамасада, моҳиятига кўра, озиқа учун ва авлод қолдириш, …
5
ги тўғрисида фараз қилган эди. бошқа олимлар ҳам бактериялар ўртасидаги антагонизмни кўплаб кузатганлар. микробларнинг антагонизми ва улардан юқумли касалликларни даволашда фойдаланиш назариясининг илмий асосларини рус олими и.и.мечников ҳар томонлама ва чуқур ишлаб чиқди. у сут кислотаси микроблари ҳайвон ва инсон организмида яшайдиган зарарли чиритувчи бактериялар ривожланишини тўхтатиб қўйишини исботлаб берди. и.и.мечников ичакда чириш маҳсулотларининг ва ёғ кислотасининг сурункали заҳарли таъсири организмнинг муддатидан олдин қаришга олиб келишини тахмин қилди. шунинг учун у инсон организмини соғломлаштириш ва умрини узайтириш учун сут кислотаси бактериялари асосида тайёрланадиган қатиқдан фойдаланишни таклиф этди. бу - фан тарихида антагонист микроблар ва уларнинг ҳаёт фаолияти маҳсулотларидан бошқа микроблар томонидан келиб чиқадиган касалликларни даволаш ва уларнинг олдини олишда биринчи бор муваффақиятли уриниш эди. бироқ, янги соҳа - антибиотикларга оид фаннинг пайдо бўлиши ва ривожланиши учун олимлар янада кўп йиллар давомида машаққат ва куч-ғайрат билан изланишлар олиб бордилар. секин-аста инсон ва ҳайвон организмини емирувчи микробларни бартараф қилиш мақсадида бошқа бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар"

1543675882_72984.docx кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар режа: 1. микроорганизмлар ҳажми 2. микроорганизмларнинг бир ва ҳар хил турлари 3. бактериялар кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар теварак атрофимизни бактериялар, риккетсийлар, вируслар, нур тарқатувчи, шуълали замбуруғлар, ачитқилар ва бошқа микроорганизмларнинг сирли, кўз илғамас дун¸си ҳар томондан ўраб туради. биз нафас ола¸тган ҳаво, атрофимиздаги кўллар, ҳовузлар, ороллар, денгиз ва океан сувларида, ўсимликлар салтанатига ҳа¸т бахш этувчи тупроқда, конлардан олинадиган ер ости қазилма бойликларида, бозор ёки дўкондан харид қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларида, ҳозир сиз ўқи¸тган ушбу китобда ва унинг навбатдаги саҳифасини очаётган қўлингизда микроорганизмлар бисёр жойлашиб олган. улар океаннинг энг чуқур қаърида ҳам, ерни...

Формат DOCX, 31,2 КБ. Чтобы скачать "кўз илғамас беҳисоб тирик мавжудотлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кўз илғамас беҳисоб тирик мавжу… DOCX Бесплатная загрузка Telegram