биологик системалар термодинамикаси

PPTX 61 sahifa 2,2 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 61
термодинамика биологических систем мавзу: биологик системалар термодинамикаси режа: 1. термодинамик системалар, термодинамик параметрлар, термодинамик функциялар. 2. термодинамиканинг 1-2-қонунлари. 3. гесс қонуни. пригожин теоремаси. 4. стационар ҳолат. онзагер алоқадорлиги. биологик жараёнларда термодинамик қонунларини қўлланилишини кўриб чиқади. биологик ҳолатлардаги қайтмас жараёнларнинг таҳлили термодинамиканинг қўлланилиш натижаларини муҳокама этади. термодинамика нимани ўрганади? эркин энергиянинг миқдорий камайиши ёки кўпайишини; энергиянинг ўзгаришини, яъни энергия трансформациясини; биологик системалар ва жараёнлар ҳамда атроф-муҳит ўртасидаги энергетик баланс ўзгаришини; тирик системаларда энергия алмашинувининг умумий қонуният-ларни; кимёвий жараёнлар асосида энергиянинг фойдали ишга айланти-рилиш ҳолатларини; хулоса қилиб айтганда, организмда моддалар алмашинуви энер-гиянинг бир турдан иккинчи турга ўтишини ўрганади. термодинамикада система термини кўп қўлланилади. система атрофдаги фазодан шартли равишда ажратиб қўйилган жисм ва жисмлар йиғиндисидир ва системанинг ташкил этувчи жисмлари орасидаги энергия алмашиши мумкин. термодинамик системанинг ҳолати унинг физик ва кимёвий хоссаларига боғлиқдир ва ушбу хоссалар ўзгарган ҳолатда шароитда система ҳолати ҳам ўзгаради. системаларга мисол: биомакромолекула, митохондрия, ҳужайра, юрак, организм, биосфера, қуёш системаси …
2 / 61
и, энергияси эса ўзгариб туради. айрим чекинишларни инобатга олган ҳолда, бу системага ерни мисол қилиб кўрсатсак бўлади, яъни ер қуёшдан доимо энергия олиб туради. ( оловни устида қайнаб турган идишдаги сув) очиқ система –ташқи муҳит билан ҳам энергия ва ҳам модда алмашинуви содир бўлади. натижада уларнинг массаси ва ички энергияси ўзгариб туради. термодинамика нуқтаи-назаридан тирик организмларга, ҳужайраларга, тўқималарга очиқ системалар деб қараш мумкин. энергия энергия энергия модда модда модда ажратилган (изолирланган) система ёпиқ система очиқ система энергия- бу материянинг асосий ҳаракат шакли ҳисобланади ва системанинг иш бажариш қобилиятини ўзида акс эттиради. шартли равишда энергияни интенсив факторни экстенсив факторга кўпайтириш орқали ифодалаш мумкин. масалан, pv (p-босим, v-ҳажм), ts (t-ҳарорат, t+273ºc, s-’энтропия), m-m (m-кимёвий потенциал, m-масса) ва ҳ.з. хар кандай системанинг ҳолати унинг параметрлари йиғиндиси билан белгиланади ва параметрлардан бирортасининг ўзгариши, система ҳолатининг ўзгаришига сабаб булади. системани ташкил этган заррачалар массаси ва миқдорига боғлик бўлган параметрлар-экстенсив параметрлар деб аталади. уларга масса, хажм, …
3 / 61
жараён термодинамик система ҳажм v=const ҳолат юзага келганда амалга ошади. изобарик жараён- бундай жараёнлар ўзгармас босимда p=const ҳолат юзага келганда амалга ошади. термодинамик функциялар нима? термодинамик системанинг параметрлари орқали тавсифланадиган хоссалар термодинамик функциялар деб аталади. асосий термодинамик функциялар сони бешта бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: ички энергия - ( du=dq-da), энтальпия – ( dh= du +pdv), энтропия – ( ds> dq/t), гибсс энергияси – (g=u+pv-ts), гельмгольц энергияси - (f= u-ts). термодинамика – бу тизимларда энергия алмашинувини ва трансформациясининг умумий қонунлари ҳақидаги фан. ушбу қонунларни тизимни ташкил этувчи жисмларнинг микроскопик тузилишини ҳисобга олмасдан кўриб чиқади. энергия – убу материянинг барча шакллари учун универсал миқдорий ўлчовдир термодинамика предмети электрическая тепловая энергия шакллари иссиқлик электрик кимёвий механик ядровий энергия турлари – потенциал ва кинетик энергиянинг бир шаклдан иккинчи шаклга айланиш жараёни термодинамиканинг биринчи қонуни термодинамиканинг биринчи қонуни умумий ҳолатда энергия сақланиши, иссиқлик айланиши жараёнларини тушунтиради. бу қонуни энергия сақланиши ва бир турдан иккинчи турга …
4 / 61
стемадаги иссиқлик миқдорига мос, ҳолат функцияси энтальпияни киритамиз ва бундан термокимёвий гесс қонуни келиб чиқади: dh = du + pdv бу тенгламага мувофиқ кимёвий реакциянинг иссиқлик эффекти - q охирги ва дастлабки ҳолатлар энтальпиялари ўртасидаги фарқ билан ифодаланади. “энтальпия” юнонча сўздан олинган бўлиб, “қиздираман” деган маънони англатади. гесс қонуни 1840 й. г.и.гесс томонидан кашф қилинган қонун ёрдамида термодинамик системаларда мураккаб биокимёвий жараёнларнинг бошланғич ва охирги ҳосил бўлган маҳсулотлар энергияси аниқ бўлган шароитда ажралиб чиққан иссиқлик миқдорини ҳисоблаш имконини беради. гесс қонуни озиқ-овқат маҳсулотлари-нинг қувватини (калориясини) аниқлашда қўлланилади. оддий моддалардан бир моль бирикма ҳосил бўлганда ажралиб чиқадиган ёки ютиладиган иссиқлик миқдори шу бирикманинг ҳосил бўлиш иссиқлиги деб аталади. бир моль тўлиқ ёнганда ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдори эса, модданинг ёниш иссиқлиги деб аталади. реакциянинг иссиқлик эффекти жараённинг қандай усулда олиб борилишига боғлиқ эмас, балки реакцияда иштирок этаётган дастлабки ва охирги ҳолатига боғлиқ. кимёвий реакциянинг иссиқлик эффектини ҳисоблаш учун реакция маҳсулотларининг ҳосил бўлиш …
5 / 61
дик - 23 79,9 г углеводлар - 335 нафас олиш орқали буғланиш - 181 тери орқали буғланиш - 227 бошқа - 11 жами.............1879 жами.............1859 изобарик изохорик изобарик изохорик изотермик тизимнинг параметрлари ўзгаришлари жараён деб аталади. термодинамик тизимда амалга ошувчи жараёнлар қуйидагилардан иборат. адиабатик жараён. бу ажралган тизимларда амалга ошади. тизим бундай жараёнда фақат ўзининг ички энергияси ҳисобига иш бажаради. 2. изотермик жараён. бу жараён ўзгармас ҳароратда, яъни термодинамик тизимда т = const ҳолат юзага келганда амалга ошади. 3. изохорик жараён. бу кўринишдаги жараён термодинамик тизимда ҳажм v= const ҳолат юзага келганда амалга ошади. 4. изобарик жараён. бундай жараёнлар ўзгармас босимда, яъни термодинамик тизимда p = const ҳолат юзага келганда амалга ошади. масалан оғзи очиқ идишда амалга ошаётган реакциялар бунга мисол бўла олади. термодинамиканинг иккинчи қонуни ички энергия – жисм барча заррачаларининг бир-бири билан ўзаро таъсирлашиш потенциал энергияси ва алоҳида заррачалар ҳаракатининг кинетик энергиялари йиғиндисидан ташкил топган, яъни молекулаларнинг илгариланма ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 61 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"биологик системалар термодинамикаси" haqida

термодинамика биологических систем мавзу: биологик системалар термодинамикаси режа: 1. термодинамик системалар, термодинамик параметрлар, термодинамик функциялар. 2. термодинамиканинг 1-2-қонунлари. 3. гесс қонуни. пригожин теоремаси. 4. стационар ҳолат. онзагер алоқадорлиги. биологик жараёнларда термодинамик қонунларини қўлланилишини кўриб чиқади. биологик ҳолатлардаги қайтмас жараёнларнинг таҳлили термодинамиканинг қўлланилиш натижаларини муҳокама этади. термодинамика нимани ўрганади? эркин энергиянинг миқдорий камайиши ёки кўпайишини; энергиянинг ўзгаришини, яъни энергия трансформациясини; биологик системалар ва жараёнлар ҳамда атроф-муҳит ўртасидаги энергетик баланс ўзгаришини; тирик системаларда энергия алмашинувининг умумий қонуният-ларни; кимёвий жараёнлар асосида энергиянинг фойдал...

Bu fayl PPTX formatida 61 sahifadan iborat (2,2 MB). "биологик системалар термодинамикаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.